Қўллаш бўйича йўриқнома
ШИПОВНИКА ПЛОДЫ
FRUCTUS ROSAE
Препаратнинг савдо номи: Шиповника плоды.
Раъногулдошлар (Rosaceae) оиласига мансуб, бутасимон ўсимликлар – турли хил наъматакларнинг (Rosa): май наъматаги (долчинсимон наъматак) (R. Majalis Herrm. R. cinnamomea L); нинасимон наъматак (R.acicularis Lindl.); даурия наъматаги (R.davurica Pall.); Беггер наъматаги (R. Beggeriana Schrenk), Федченко наъматаги (R. Fedtschenkoana Regel), итбурон наъматак (R.canina L.), қалқонли наъматак (R.corymbifera Borkh.), майдагулли наъматак (R. Micranta Smith), қўқон наъматаги (R. Kokanica (Regel) Regel ex Juz.), қумлоқ наъматаги (R. Psammophila Chrshan.), сертукли наъматак (R. Tomenosa Smith), зангезур наъматаги (R. Zangezura P.Jarosch), буришган наъматак (R. Rugosa Thunb.) ва бошқа тур наъматакларнинг тўлиқ пишиб етилган даврида йиғилган ва қуритилган мевалари.
Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркибида: С, Р, К, Е, В гуруҳи витаминлари, каротин, қанд, органик кислоталар ва ошловчи моддаларни сақлайди.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Витаминлар.
Фармакологик хусусиятлари
Витамин препарати. Организмнинг носпецифик резистентлигини рағбатлантиради, тўқимларнинг регенерациясини ва гормонлар синтезини кучайтиради, томирларни ўтказувчанлигини камайтиради, карбонсувлар алмашинувида қатнашади, яллиғланишга қарши хусусиятга эга.
Қўлланилиши
С ва Р гиповитаминозларни олдини олиш ва даволашда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, дамлама кўринишида овқатдан кейин. Наъматак меваларининг дамламаси қуйдагича тайёрланади:
1). 1 ош қошиқ (10 г) меваларни сирланган идишга солиб, устидан 200 мл (1 стакан) қайноқ қайнатилган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади ва 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама докадан ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.
2). 5 та мевали фильтр-пакет (10 г) сирланган идишда солиб, устидан 200 мл (1½ стакан) қайноқ қайнатилган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади ва 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.
Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
½ стакандан кунига 2 марта қўлланади. Болаларга ¼-⅛ стакандан берилади. Таъмини яхшилаш учун дамламага шакар қўшиш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Аниқланмаган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
30 г ва 50 г дан полиэтилен пакетларда, картон қутиларга жойланади.
2 г дан фильтр-пакетларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.