ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТРИАКОРТ
TRIAKORT
Препаратнинг савдо номи: Триакорт
Таъсир этувчи модда (ХПН): триамцинолон
Таркиби:
100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: триамцинолон ацетониди 100% ли моддага қайта ҳисобланганда – 0,1 г;
ёрдамчи моддалар: 5 г глицерол (глицерин, 8 г пропиленгликоль, 3 г диметилсульфоксид, 21 г вазелин, 3 г стеарин кислотаси, 8 г эмульсион мум, тозаланган сув 100 г гача.
Таърифи: оқдан сарғиш-оқ ранглигача бўлган суртма
Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид.
АТХ коди: D07AB09.
Фармакологик хусусиятлари
Фторланган глюкокортикостероид препарати, яққол яллиғланишга қарши, аллергияга қарши ва антиэкссудатив таъсирга эга.
Нишон-тўқималардаги специфик оқсил рецепторлари билан ўзаро таъсир қилиб, кортикоидларга қарам генларнинг экспрессияни бошқаради ва шу тариқа оқсил синтезига таъсир кўрсатади. Яллиғланиш медиаторларининг (гистамин, кинин, простагландинлар, лизосомал ферментлар) ҳосил бўлиши, ажралиб чиқишини ва фаоллигини камайтиради. Яллиғланиш жойига хужайраларнинг миграциясини сусайтиради; яллиғланиш ўчоғида вазодилатацияни ва томирларнинг ошган ўтказувчанлигини камайтиради. Лейкоцитлар мембраналарининг лизосомал ферментларини барқарорлаштиради; антителаларнинг синтезини бостиради ва антигеннинг танилишини бузади. Интерлейкин 1, интерлейкин 2, гамма-интерфероннинг лимфоцитлар ва макрофаглардан ажралиб чиқишини тормозлайди. Липокортиннинг ҳосил бўлишини индукциялайди, эозинофиллардан яллиғланиш медиаторларининг ажралиб чиқишини сусайтиради ва семиз хужайраларнинг мембраналарини барқарорлаштиради. Ушбу барча самаралари механик, кимёвий ёки иммун шикастланишларга жавобан тўқималардаги яллиғланиш реакцияларини бостирилишида иштирок қилади.
Қўлланилиши
Оддий ва аллергик дерматитлар, экзема, атопик дерматит, диффуз нейродермит, псориаз, ҳалқасимон гранулема, қизил ясси темиратки, оддий сурункали темиратки (чекланган нейродермит), токсидермия, келоид чандиқ, уяли алопеция, тўлиқ алопеция, ҳашоратларни чақиши.
Қўллаш усули ва дозалари
Суртма терининг шикастланган жойларига юпқа қават қилиб кунига 1-3 марта суртилади. Лихенифицирланган кўринишларда окклюзион боғлов билан қўллаш мумкин. Даволашни давомийлиги касалликнинг характери ва даволашнинг самарасига боғлиқ ва одатда 5-10 кунни ташкил қилади. Касалликни тузалиши қийин бўлганида даволаш курси 25 кунгача узайтирилиши мумкин. 4 ҳафтадан ортиқ қўллаш тавсия қилинмайди.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Триамцинолон ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, терининг бактериал, вирусли ва замбуруғли касалликлари, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Қичишиш, терини таъсирланиши, контакт экзема, стероид хуснбузар, пурпура.
Узоқ муддат қўлланганида – терини иккиламчи инфекцион шикастланиши ва трофик ўзгаришлари ривожланиши мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Перорал қўллаш учун глюкокортикостероид препаратларнинг самарасини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Катта юзаларга суртиш тавсия қилинмайди, ёшидан қатъий назар болаларда узоқ вақт қўллашдан сақланиш керак.
Маҳаллий инфекцион асоратларининг олдини олиш учун микробларга қарши дори воситалари билан бирга қўллаш мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун суртма 0,1%.
10 г дан алюмин тубада. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
15°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.