📜 Инструкция по применению Нафтизин
💊 Состав препарата Нафтизин
✅ Применение препарата Нафтизин
📅 Условия хранения Нафтизин
⏳ Срок годности Нафтизин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

НАФТИЗИН®

NAPHTIZIN®

 

Препаратнинг савдо номи: Нафтизин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): нафазолин (naphazoline)

Дори шакли: назал томчилар

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,5 мг (0,05%) ёки 1 мг (0,1%) нафазолин нитрати;

ёрдамчи моддалар: борат кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: шишга қарши ва бурун бўшлиғининг касалликларида маҳаллий қўллаш учун бошқа препаратлар.

АТХ коди: R01AA08.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Нафтизин® альфа-адренорецепторларга таъсири туфайли, периферик қон томирларга яққол томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади. Шиллиқ қаватларга қўйилганда шишни, гиперемияни, экссудацияни камайтиради, бу ринитларда бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради. Нафазолин буруннинг ёндош бўшлиқларини чиқарувчи йўлларини ва евстахий найларини очилиши ва кенгайишига ёрдам беради, бу секретни оқиб чиқишини яхшилайди ва бактерияларни тутилиб қолишига тўсқинлик қилади.

Фармакокинетикаси

Нафазолин маҳаллий қўлланганда тўлиқ сўрилади.

Интраназал қўлланганда терапевтик таъсирига 5 минут давомида эришилади ва 4-6 соат давом этади.

 

Қўлланилиши

Ўткир ринит, буруннинг ёндош бўшлиқларнинг яллиғланиш касалликлари, евстахиит, ўрта қулоқни яллиғланиши.

Диагностик ва даволаш муолажаларида шишни камайтириш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Нафтизин® ҳар бир бурун йўлига, бошни бироз орқага ташлаб ва чап бурун йўлига томизишда уни ўнгга оғдириб ва ўнг бурун йўлига томизишда – чапга оғдириб томизилади.

Даволаш мақсадида. Катталар ва 15 ёшдан катта болаларга – ҳар бир бурун йўлига          1-3 томчидан 0,05% – 0,1% ли эритма.

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга 0,05% ли эритма қўлланади – 1 томчидан, 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга – ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан.

Нафтизин® кунига 3 марта қўлланади, лекин кўпинча ҳар 4 соатдан кўп эмас.

Нафтизин®ни катталарда 1 ҳафтадан ортиқ ва болаларда 3 суткадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Такроран Нафтизин®ни фақат бир неча сутка ўтгач қўллаш мумкин.

Қон кетиши ҳолларда препаратнинг 0,05% ли эритмаси билан намланган тампонлар ишлатилади.

Диагностика мақсадида. Бурун бўшлиғи тозаланганидан кейин ҳар бир бурун йўлига 3-4 томчи 0,05%-0,1% ли эритма томизилади ёки 0,05%-0,1% ли эритмада намланган тампон 1-2 минутга киритилади.

Овоз бойламлари шиши холларида 1-2 мл препаратни хиқилдоқ учун шприцлар ёрдамида пуркалади.

Болалар.

Нафтизин 0,05% ни 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин.

Нафтизин 0,1% ни 15 ёшдан катта бўлган болаларда қўллаш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Тавсия қилинган дозаларга риоя қилинганида Нафтизин® одатда яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда ножўя кўринишлари пайдо бўлади.

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан Квинке шиши.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: ачишиш ва бурун шиллиқ қаватини қуриши. Препаратнинг таъсири тугагандан кейин бурунни кучли битиш хисси пайдо бўлиши мумкин. Симпатик нервлар қўзғалувчанлиги билан қўзғатувчи ва асосан препаратни дозасини ошириб юборилганда пайдо бўлувчи тизимли ножўя самаралар кузатилади:

нерв тизими томонидан: асабийлик, бош оғриғи, тремор;

юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, юрак уришини хис этиш, артериал гипертензия;

тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: кўп терлаш.

Катталарда бир хафтадан кўп  ва болаларда 3 кундан кўп ёки жуда тез-тез қўлланганда препаратга ўрганиб қолишни чақириши мумкин, бу у қўллангандан кейин бурун шиллиқ қаватини шиши билан кечади.

Узоқ қўлланганда цилиар фаолликни кучсизланишига ва бурун шиллиқ қаватини қайтмас шикастланишига , бурун шиллиқ қаватини қуруқ яллиғланишига олиб келиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; бурун шиллиқ қаватининг қуруқ яллиғланишида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нафтизин®ни МАО ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар ва мапротилин билан бир вақтда қўлланганда ёки улар бекор қилингандан бир неча кундан кейин артериал босимни ошишини чақириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни юрак-қон томир тизимининг оғир касалликларида (артериал гипертензияда, юрак ишемик касаллигида), қандли диабетда, гипертиреозда, феохромоцитомада, бронхиал астмада жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Артериал босимни потенциал ошириши мумкин бўлган МАО ингибиторлари ва бошқа препаратларни бир вақтда қўллаганда; миокардни симпатомиметикларга сезувчанлигини оширувчи анестикларни (масалан галотан) қўлланганда, шунингдек препарат ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланганда эҳтиёткорлик зарур.

Катталар ва болаларда узоқ вақт қўллашдан сақланиш керак. Препаратни узоқ вақт қўллаш бурунни сурункали битишига ва шиллиқ қаватини атрофиясига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Препаратни шифокор кўрсатмасига кўра, она учун фойда/ҳомила (бола) учун хавф нисбатини ҳисобга олиб қўллаш мумкин. Нафазолин нитрати йўлдош тўсиғи орқали ёки кўкрак сутига ўтиши хақида маълумот йўқ.

Автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Терапевтик дозаларда қўлланганида транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни дозасини ошириб юборилиши ёки бехосдан ютиб юбориш препаратни тизимли таъсир симптомлари билан намоён бўлиши мумкин: асабийлик, кўп терлаш, бош оғриғи, тремор, юрак уришини ҳис этиш, тахикардия, гипертензия. Терини оқариб кетиши, цианоз, иситма, кўнгил айниши, спазмлар, юрак хуружлари, юрак тўхташи, ўпка шиши, нафасни бузилиши, рухий бузилишлар. Марказий нерв тизиминига сусайтирувчи таъсири қуйидаги симптомлар билан намоён бўлади: тана ҳароратини пасайиши, кўп терлаш, уйқучанлик, шок холати, апноэ, кома.

Тасодифан дозани ошириб юборилиш холларида препаратни қўллашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Симптоматик даволаш.

Катталарга нисбатан салбий таъсирларга сезувчан болаларда дозани ошириб юборилиш хавфи ошади.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан қалпоқча билан беркитилган полиэтилен флаконда. 1 флакондан қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Флакон очилганидан кейин препаратнинг яроқлилик муддати – 28 сутка.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.