ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЛОРИНДЕН С
LORINDEN C
Препаратнинг савдо номи: Лоринден С
Таъсир этувчи модда (ХПН): Флуметазон пивалат
Дори шакли: Суртма
Таркиби:
Фаол моддалар: Флуметазон пивалати – 0,02 г, йодхлороксихинолин – 3,0 г.
Ёрдамчи моддалар: мум, тиббий вазелин.
Таърифи: Сарғиш ёки кулранг тусли оқ рангли суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Маҳаллий яллиғланишга қарши восита.
Код АТХ: D07BB01
Фармакологик хусусиятлари
Лоринден С суртмасини хусусияти флуметазон пивалати ва клиохинолни мажмуавий таъсири билан белгиланади.
Флуметазон пивалат яллиғланишга қарши ўртача таъсир кучига эга бўлган синтетик глюкокортикостероиддир. Суртма кўринишида қўлланганда ўрта даражадаги жаддалликка эга маҳаллий таъсир кўрсатади. Липофил ҳусусиятга эга бўлиб, терини мугуз қаватига осон киради ва узоқ муддатли яллиғланишга қарши, қичишишга қарши ва антиаллергик таъсир кўрсатади. Сиртга қўлланганда, флуметазон пивалати терида фосфолипаза А2 фаоллигини сусайтириши ва ҳужайра мембраналари фосфолипидларидан арахидон кислотасини ажралиб чиқишини камайтириши орқали простагландинлар ва лейкотриенларни ҳосил бўлишини сусайтиради. Препарат фагоцитозни хамда яллиғланиш жараёнларини чақирувчи интерлейкинлар ва бошқа цитокинларни ажралиб чиқишини сусайтиради. Гистаминни ажралиб чиқишини ва маҳаллий аллергик реакцияларни пайдо бўлишини сусайтиради, пролифератив жараёнларини заифлаштиради. Маҳаллий қон томирларни торайтирувчи таъсири туфайли экссудатив реакцияларни камайтиради. Терида оқсил синтезини ва коллагенни тўпланишини камайтиради.
Клиохинол хам граммусбат бактериялар, ҳам грамманфий бактерияларга нисбатан антибактериал таъсир, шунингдек кучсиз замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Флуметазон пивалати терининг мугуз қаватига осон киради ва у ерда тўпланади. Терида метаболизмга учрамайди. Сиртга қўллаганда оз миқдорда организмга кириши ва ана шунда умумий таъсир кўрсатиши мумкин. Суртилгандан кейин организмда, асосан жигарда метаболизмга учрайди. Сийдик билан чиқарилади, ва оз даражада сафро билан глюкурон кислотаси бирикмаси шаклида, шунингдек унчалик катта бўлмаган миқдорда ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Флуметазон пивалатини тери орқали сўрилиши нозик тери бурмаларига ёки терисига, эпидермис бутунлиги бузилган терига, яллиғланиш жараёни билан шикастланган терига қўлланганида ошади. Терининг ҳарорати ва намлигини ортишини чақирувчи окклюзион боғлов қўйилганида ҳам, флуметазон пивалатини сўрилиши ошади. Бундан ташқари, дори воситаси тез-тез ёки терининг катта соҳаларига қўлланганида сўрилиши ошади.
Тери орқали сўрилиши ёшларда катталарга нисбатан жадалроқ кечади.
Қўлланилиши
Лоринден С суртмаси айниқса аллергик асосли ҳаддан зиёд мугузланиш ва узоқ қичишиш билан кечувчи, иккиламчи бактериал инфекция билан асоратланган терининг қуруқ яллиғланиш ҳолатларида сиртга қўлланади. Дори воситаси, хусусан: себореяли дерматитларда, атопик дерматитларда, ясси ва уртикар темираткида, контактли аллергик экземада, кўп шаклли эритемада, қизил югурикда, узоқ кечадиган псориазда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Маҳаллий қўлланади. Қўллаш усули ва тез-тезлигини шифокор буюриши керак. Одатда кунига 1-2 марта қўлланади. 14 кундан ортиқ қўлланмасин. Бир ҳафта давомида кўпи билан 1 туба суртмани қўллаш мумкин.
Юз терисига 1 ҳафтадан ортиқ қўлланмасин. Лихинификацияни кучайишда ёки тери қопламаларини ҳаддан зиёд мугузланишида окклюзион боғлов қўллашга йўл қўйилади, уни 24 соатда 1 марта алмаштирилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Глюкокортикостероидларга, йодхлороксихинолин ёки суртма асосининг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Терининг вирусли (герпес, белбоғсимон темиратки, сувчечак) касалликлари, тери сили, тери ўсмаси, оддий ва пушти ҳусунбузар, яллиғланиш ёки варикоз тугунларни яраланиши. Терининг катта соҳаларига, айниқса тери бутунлигини бузилишида, масалан куйишларда қўлланмайди. 2 ёшгача бўлган болаларда қўлланмасин.
Ножўя таъсирлари
Ҳусунбузар, стероидлардан кейинги пурпура, эпидермисни ўсишини сусайиши, тери ости клетчаткасини атрофияси, терини қуриши, танада сочни ҳаддан зиёд ўсиб кетиши ёки алопеция, терини рангсизланиши ёки гиперпигментацияси, терини бутунлигини бузилиши ва атрофияси, телеангиоэктазиялар, оғиз олди дерматити, соч фолликулаларининг яллиғланиши, иккиламчи инфекциялар пайдо бўлиши мумкин. Баъзида эшакеми, доғли папуллез тошма пайдо бўлиши ёки бор бўлган ўзгаришлар зўрайиши мумкин. Окклюзион боғлов остида қўллаш, уни юқори сўрилишини ҳисобга олиб, шишлар, гипертензия, инфекцияларга берилувчанлик билан намоён бўлувчи кучли умумий тизимли таъсирларга сабаб бўлиши мумкин. Сиртга қовоқ териси устига қўлланганида, баъзида катаракта ёки глаукома ривожланиши мумкин.
Ножўя самаралари ёки хавотирли белгилар пайдо бўлган ҳолларда дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Деярли йўқ. Даволаш вақтида чечакка қарши эмлашни, шунингдек бошқа иммунизация турларини ўтказиш мумкин эмас.
Дозани ошириб юборилиши
Терининг катта соҳаларига узоқ қўллаганида ножўя самараларни (шишлар, гипертензия, гипергликемия, инфекцияларга берилувчанлик, оғир ҳолларда – Кушинг касаллигини ривожланиши) кучайиши билан намоён бўлувчи дозани ошириб юбориш белгилари пайдо бўлиши мумкин. Дори воситасини қабул қилишни ўз вақтида аста-секин тўхтатиш ёки кучсиз таъсирга эга бўлган глюкококортикостероидларни қўллаш керак.
Махсус кўрсатмалар
Танаффуссиз 2 ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас. Терининг катта юзаларига узоқ вақт қўлланганида ножўя таъсирларини пайдо бўлиш тез-тезлиги ошади. Катаракта ёки тор ва кенг бурчакли глаукомаси бўлган шахсларда, касаллик белгиларини кучайиши эҳтимолини ҳисобга олиб қовоқлар ёки қовоқ соҳасидаги терига қўллашдан сақланиш лозим.
Хатто қисқа муддатли қўлланганида ҳам, кучли сўрилишини ва майда қон томирларини турғун кенгайиши (телеангиэктазиялар), оғиз атрофидаги терини яллиғланиши (перорал дерматит) кўринишидаги ножўя самараларини пайдо бўлишининг юқори хавфини ҳисобга олиб, юз терисига, чов ва қўлтиқ ости соҳаларига фақат жуда зарур ҳоллардагина қўллаш керак. Кекса ёшдаги шахсларда тери ости клетчаткасини мавжуд атрофик ҳолатларида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Сурункали ҳолатларни масалан, псориаз ёки сурункали экземани даволаш вақтида, дори воситасини кескин бекор қилиш мумкин эмас. Ўсмирларда, фақат айрим ҳолларда терининг чекланган соҳасига қўллаш мумкин, препаратни юз терисига суртишга йўл қўйилмаслик лозим.
Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши
Ҳомиладорлик вақтида, айниқса узоқ муддат давомида ва терининг катта соҳаларига қўллаш тавсия қилинмайди. Препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Лоринден С суртмаси эмизадиган аёлларда қўлланганида ўта эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия қилинади. Зарур ҳолларда фақат терининг унчалик катта бўлмаган юзаларига қисқа муддат қўлланади; кўкрак терисига қўлланмасин.
Транспорт воситаларини ва ҳаракатдаги механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Дори препарати психомотор фаоллик, транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятини чекламайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.
Чиқарилиш шакли
Сиртга қўллаш учун суртма 10 г ёки 15 г дан тубаларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт билан.