📜 Инструкция по применению Лораталь
💊 Состав препарата Лораталь
✅ Применение препарата Лораталь
📅 Условия хранения Лораталь
⏳ Срок годности Лораталь

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОРАТАЛЬ®

LORATALUM

Препаратнинг савдо номи: Лораталь®

Таъсир этувчи модда (ХПН): Лоратадин

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Фаол модда: Лоратадин – 10 мг.

Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрат, маккажўхори крахмали, магний стеарат.

Таърифи: Оқ рангли, овал шаклли, бир томони чизиқли ва «10 mg» гравировкаси, ва бошқа томонида “NOBEL” гравировкаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиаллергик восита.

АТХ коди: R06AX13

 

Фармакологик хусусиятлари

Лоратадин Н1-гистамин рецепторларининг блокаторидир. Кўрсатилган турдаги периферик рецепторларга нисбатан селектив антагонизми билан характерланади. Аллергияга қарши, қичишишга қарши ва антиэкссудатив таъсирга эга. Капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималар шишини ривожланишини олдини олади. Препарат марказий нерв тизимига деярли таъсир этмайди, уйқучанлик чақирмайди, седатив ва антихолинергик таъсир кўрсатмайди.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Препаратнинг таъсири қабул қилинганидан кейин 30 минутдан сўнг бошланади ва 24 соат давом этади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига эришиш вақти 1,3 соатни ташкил этади, унинг фаол метаболитининг максимал концентрацияга эришиш вақти – 2,5 соат. Лоратадиннинг фаол метаболити – дезкарбоэтоксилоратадинни ҳосил бўлиши билан жигарда биотрансформацияга учрайди. Лоратадиннинг ярим чиқарилиш даври 8.4 соатни, дезкарбоэтоксилоратадинни эса – 28 соатни ташкил этади. Дозанинг тахминан 80% метоболитлар ҳолида тенг миқдорда сийдик ва ахлат билан 10 кун давомида чиқарилади. Дозанинг тахминан 27% биринчи сутка давомида сийдик билан чиқарилади. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда препарат 10 мг дозада қабул қилинганда лоратадиннинг фармакокинетик профили катталарники билан бир хил бўлади.

Қўллаш учун кўрсатмалар

Препарат қуйидагилар:

  • мавсумий ва доимий аллергик ринитни, конъюнктивитни даволаш;
  • Квинке шишини даволаш (шу жумладан сурункали идиопатик эшакеми);
  • гистамин ажралиб чиқиши билан боғлиқ псевдоаллергик реакцияларни даволаш;
  • қичишувчи дерматозларини даволаш;
  • ҳашаротлар чаққандаги аллергик реакцияларни даволаш;
  • турли этиологияли қичишишларни даволашда қўлланилади.

 

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга ва 12 ёшдан катта болаларга препаратни тавсия қилинадиган дозаси суткада 1 марта 10 мг ни ташкил қилади. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга тана вазни 30 кг гача бўлганида тавсия этиладиган доза суткада 1 марта 5 мг, тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлса, суткада 1 марта 10 мг ни ташкил қилади. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган ёки буйрак етишмовчилиги (калава фильтрацияси тезлиги минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларга бошланғич дозаси кунора 10 мг ни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғиз қуриши, кўнгил айниши, гастрит; кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши кузатилиши мумкин (кўпроқ катталарда).

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, толиқиш, уйқучанлик (кўпроқ катталарда); камдан-кам ҳолларда болаларда – бош оғриғи, асабийлик ёки седатив таъсир.

Тери реакциялари: кам ҳолларда – алопеция.

Аллергик реакциялар: тери тошмалари (кўпроқ катталарда), кам ҳолларда – анафилактик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Лоратадин ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа бир компонентига нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Хомиладорликда препаратни она учун тахмин қилинаётган фойда хомила учун потенциал хавфдан устун бўлганда қўллаш мумкин. Лоратадин ва унинг метоболити кўкрак сутига осон ўтади, шунинг учун лактация даврида қўлланилганда эмизишни тўхтатиб туриш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни эритромицин, циметидин, кетоконазол билан бир вақтда қўллаганда лоратадин ва унинг метаболитининг қон плазмасидаги концентрацияси ошиши мумкин. Бу клиник аҳамиятга эга эмас ва ЭКГ га таъсир кўрсатмайди. Препаратни алкоголь билан қўллагандан кейин психомотор фаолият текширилганида, алкоголни лоратадинга нисбатан потенцияловчи таъсири аниқланмади.

Препаратни цитохром Р450 тизими ферментлари ингибиторлари билан бирга қўллаганда эҳтиёткорликка амал қилиш лозим.

Махсус кўрсатмалар

Тиришишларни ривожланишини, айниқса унга моил беморларда, тўлиқ истисно этиб бўлмайди. Тери синамалари натижаларни ўзгариб кетишига йўл қўймаслик учун, препаратни қабул қилишни тери синамаларини ўтказишдан 48 соат олдин тўхтатиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: уйқучанлик, тахикардия, бош оғриғи.

Даволаш: дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш.

Чиқарилиш шакли

«Лораталь®», таблеткалар 10 мг дан, №10.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.