📜 Инструкция по применению Феромина
💊 Состав препарата Феромина
✅ Применение препарата Феромина
📅 Условия хранения Феромина
⏳ Срок годности Феромина

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ФЕРОМИНА

FEROMINA

 

Препаратнинг савдо номи: Феромина

Дори шакли: капсулалар

Таркиби: 

Ҳар бир капсуладар қуйидагилар сақланади:

А витамини АҚШ Ф. 2000 МЕ

В1 витамини  Бр.Ф. 10 мг

Ввитамини Бр.Ф. 3 мг

Ввитамини Бр.Ф. 6 мг

В12 витамини Бр.Ф. 10 мкг

Никотинамид Бр.Ф. 15 мг

С витамини Бр.Ф. 50 мг

D3  Витамини Бр.Ф. 400 МЕ

Е Витамини Бр.Ф. 10 мг

Фолат кислотаси Бр.Ф. 0.6 мг

Кальций пантотенати Бр.Ф. 3 мг

Кальций лактати Бр.Ф. 250 мг

Лизин гидрохлориди АҚШ Ф. 50 мг

Темир фумарати Бр.Ф. 60 мг

Магний сульфати Бр.Ф. 3.5 мг

Руҳ сульфати Бр.Ф. 0.5 мг

Мис сульфати Бр.Ф. 0.3 мг

Калий йодиди Бр.Ф. 15 мкг

Натрий фториди Бр.Ф. 0.5 мг

Марганец хлориди Бр.Ф. 0.5 мг 

Таърифи: оқ ва жигарранг доғлари бўлган оч-жигарранг рангли кукун сақловчи «0» ўлчамли қизил/қизил қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: поливитаминлар бошқа минераллар билан мажмуада.

АТХ коди: A11AA03

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи витаминлар ва минералларнинг самарасига боғлиқ.

А витамини кўрув пигментларининг шаклланишида иштирок этади; кўз тўқималарини бутунлигини таъминлайди, суякларни ўсишини бошқаради.

В1 витамини кофермент сифатида углеводлар алмашинувида ва нерв тизимининг фаолиятида иштирок этади.

В2 витамини хужайра нафаси ва кўриш қобилиятининг катализатори, ДНК шаклланишида муҳим роль ўйнайди, тўқималар регенерацияси (шу жумладан тери хужайралари регенерацияси) жараёнига ёрдам беради.

В6 витамини кофермент сифатида аминокислоталар ва оқсиллар метаболизмида ва нейромедиаторлар синтезида иштирок этади. 

В12 витамини фолат кислотаси билан бирга нуклеотидлар синтезида иштирок этади, эритроцитларни ва нерв қобиқлари хужайраларини шаклланишида иштирок этади, организмни ўсиши учун зарурдир.

Никотинамид тўқима нафаси, ёғлар ва углеводлар алмашинуви жараёнларида иштирок этади.

С витамини оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаришда муҳим роль ўйнайди, коллаген синтезини таъминлайди; фолат кислотаси ва темир метаболизмида, шунингдек стероид гормонлар ва катехоламинлар синтезида иштирок этади. С витамини организмни инфекцияларга чидамлилигини оширади, яллиғланиш реакцияларини сусайтиради.

D3 витамини организмда кальций ва фосфор алмашинувини бошқаради.

Е витамини табиий антиоксидант ҳисобланади. Қон ивишини ошишини бартараф этади, периферик қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади. Оқсил ва гемоглобин синтезида, хужайраларни ўсиш жараёнида, скелет мушаклари, юрак ва қон томирлари, жинсий безлар фаолиятида иштирок этади.

Фолат кислотаси аминокислоталар, нуклеотидлар, нуклеин кислоталар синтезида иштирок этади; нормал эритропоэз учун зарур.

Кальций пантотенати – организмда пантотенат кислотаси ацетилланиш ва оксидланиш жараёнларида муҳим роль ўйнайдиган кофермент А нинг таркибига киради. Пантотенат кислотаси углевод ва ёғ алмашинувида ва ацетилхолин синтезида иштирок этади.

Кальций лактати суяк тўқимасини шаклланишида, тишларни минералланишида, қон ивишида, нерв ўтказувчанлиги ва мушаклар қисқариши жараёнларида, барқарор юрак фаолиятини бир маромда ушлаб туришда иштирок этади.

Лизин гидрохлориди – лизин дерли барча оқсилларнинг таркибига киради, у тўқималарни ўсиши, тикланиши, антителалар, гормонлар, ферментлар, альбуминларни ишлаб чиқарилиши учун зарур моддадир. Бу аминокислота вирусларга нисбатан, айниқса герпес ва ўткир респиратор инфекцияларни чақирувчи вирусларга нисбатан вирусларга қарши таъсир кўрсатади.

Темир  эритропоэзда иштирок этади, гемоглобиннинг таркибида кислородни тўқималарга ташилишини таъминлайди, анемияни ривожланишини олдини олади.

Магний углеводлар, оқсиллар, ёғлар ва нуклеин кислоталари катаболизми ва анаболизмида, энергетик жараёнларда, нерв қўзғалишини ўтказилишида иштирок этади, миокардни қисқаришларига ёрдам беради, нерв мушак ўтказувчанлигини сусайтиради, спазмолитик хусусиятларни намоён этади, стрессга чидамлиликни оширади.

Руҳ – хужайра мембраналари метаболизмида ва уларни барқарорлашишида иштирок этувчи микроэлементдир. Асосий ферментларнинг таркибига икради, турли биокимёвий реакцияларда иштирок этади. Регенерация жараёнларига, нерв импульсларини ўтказилишига таъсир қилади. Инсулиннинг таъсирини кучайтиради, кортизолнинг синтезига ёрдам беради.

Мис  суяклар, тери ва бириктирувчи тўқималарнинг асосий таркибий элементи бўлган коллагенни ишлаб чиқарилиши учун зарурдир. У суяклар, гемоглобин ва эритроцитларни шаклланишига ёрдам беради. Мис тўқималарни битиши, энергияни ишлаб чиқарилиши жараёнларига жалб қилинган, тери, соч рангларини шаклланишида ва таъмни сезишда иштирок этади. Мис нерв тизими ва суяларни соғломлиги учун зарурдир.

Калий йодиди организмда йод танқислигини тўлдиради. Организмга физиологик миқдорларда тушганида калий йодиди йодни етишмовчилиги туфайли бузилган қалқонсимон бези гормонларини синтезини нормаллаштиради. 

Натрий фториди –фосфор ва кальций иштирокида, фтор тиш эмалининг майда ёриқларига кириб олиб ва нотекисликларни силлиқлаб, кариесни ривожланишини олдини олиш хусусиятига эга. У шунингдек қон яратилиши жараёнида иштирок этади, остеопорозни профилактикасини таъминлашга ёрдам беради, иммунитетни кучайтиради, синишларда суяк тўқимаси регенерациясини тезлаштиради.

Марганец оқсиллар ва ёғлар метаболизми, нерв ва иммун тизимини соғлом ҳолатда тутиб туриш учун, қонда қанд миқдорини бошқаруви учун керак элементдир. Марганец энергияни ишлаб чиқарилишида иштирок этади ва суякларни нормал ўсиши ва репродуктив фаолият учун талаб этилади.

 

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таъсири унинг компонетларининг умумий таъсири билан боғлиқдир, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказишнинг иложи йўқ, компонетларни бирга ҳаммасини маркерлар ва био тадқиқотлар ёрдамида текшириб бўлмайди.

 

Қўлланилиши 

Авитаминозлар ва гиповитаминозларни олдини олиш ва даволаш, жадал ақлий ва жисмоний зўриқишлар даврида, мувозанатланмаган овқатланишда, витаминларга юқори эҳтиёж билан кечувчи ҳолатларда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалар

Катталарга: кунига 1 капсуладан ичга овқат вақтида буюрилади. Зарурат туғилганда доза даволовчи шифокор томонидан шахсий равишда танланади. Даволаш курси 1 ойдан 1,5 ойгача вақтни ташкил этади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

А гипервитаминози, организмда темирни хаддан ташқари тўпланиши, гиперкальциемия, гиперкальциурия, сийдик тош касаллиги, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратнинг таркибига кирувчи аскорбин кислотаси сульфаниламидлар гуруҳига мансуб микробларга қарши воситаларнинг фармакологик таъсири ва ножўя самараларини кучайтиради. Препарат темир ва кальций сақлайди, шунинг учун тетрациклин гуруҳи антибиотиклари ва микробларга қарши воситалар – фторхинолон ҳосилалари билан бирга қўлланганда, охиргиларни меъда-ичак йўлларидан сўрилиши секинлашади. Таркибига алюминий, кальций, магний кирувчи антацид препаратларни, шунингдек колестираминни бир вақтда қўлланганда, препаратнинг таркибига кирувчи темирни сўрилишини секинлашиши юз беради. Препаратни тиазид диуретиклари билан бирга қўлланганда гиперкальциемияни ривожланиш хавфи ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Феромина препаратини таркибига А ва D витаминлари, шунингдек темир кирувчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки бунда кўрсатилган моддаларнинг дозасини ошириб юборилишини ривожланиш хавфи ошади. 

Препаратни яроқлилик муддати ўтганидан кейин истеъмол қилиш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин. Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. 

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганда кўнгил айниши, қусиш, тери қопламаларини оқариши, уйқучанлик, тормозланиш юз бериши мумкин. Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш; зарурат туғилганида симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

10 капсула блистерда; 3 блистер истеъмолчи учун қўллаш бўйича илова билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароитлари

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.