📜 Инструкция по применению Тукли эрва ути
💊 Состав препарата Тукли эрва ути
✅ Применение препарата Тукли эрва ути
📅 Условия хранения Тукли эрва ути
⏳ Срок годности Тукли эрва ути

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЭРВЫ ШЕРСТИСТОЙ ТРАВА (ПОЛ-ПОЛЫ)

HERBA AERVAE LANATAE

 

Препаратнинг савдо номи: Эрвы шерстистой трава (пол-полы).

Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: флавоноидлар (кемпферол ва изорамнетин ҳосилалари), фенол кислоталари (сирен, ванилин), ферулоиламидлар, кантин ва карболин алкалоидларини сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Диуретик восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Гултожихўроздошлар (Amaranthaceae) оиласига мансуб, Ўзбекистонда маданийлаштирилган – тукли эрванинг (Aerva lanata (L.) Juse) гуллаш даврида йиғилган ва қуритилган ўти.

Яққол сийдик ҳайдовчи самараларга эга, шунингдек ўт-сафро, сийдик йўллари ва меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларига нисбатан спазмолитик таъсир кўрсатади.

Пиелонефрит ва сийдик тош касаллиги юз ва оёқ шишларини, яллиғланиш белгиларини камайтиради, тошларни тушишига ёрдам беради. 

Ўт-сафро қопчасидаги яллиғланиш ҳолатларида ўт-сафрони ажралишига ёрдам беради ва яллиғланиш белгиларини камайтиради. 

Cурункали гастритни зўрайишида меъда мушакларининг оғриқли спазмини сусайтиради.

 

Қўлланилиши

Тукли эрва сурункали пиелонефритда, сийдик-тош касаллигида, циститда, сурункали персистирловчи ва ўртача фаол гепатитда, сурункали холециститда, ўт-сафро йўлларининг дискинезиясида, сурункали гастритнинг зўрайиш босқичида, пилороспазмда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, дамлама кўринишида. Дамламани тайёрлаш учун 10 г майдаланган ўтни сирланган идишга солиб, 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопкоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади, 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб олинади ва қолган ҳом-ашё сиқилади. 

10 та фильтр-пакет (10 г) тукли эрва ўтини (пол-пола) сирланган идишга солинади, 1 стакан (200 мл) қайнатилган сув қуйилади ва 15 минут давомида қайнаб турган сув ҳаммомида қиздирилади. Сўнгра 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади, фильтр-пакетлар олинади ва сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.

Олинган дамламани салкин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

1/4 ёки 1/2 стакандан овқатдан 30 минут олдин кунига 2-3 марта 2-3 ҳафта давомида қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 25 г, 30 г, 40, 50 г ва 100 г дан.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.