📜 Инструкция по применению Корментол
💊 Состав препарата Корментол
✅ Применение препарата Корментол
📅 Условия хранения Корментол
⏳ Срок годности Корментол

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КОРМЕНТОЛ

CORMENTHOL

 

Препаратнинг савдо номи: Корментол

Таъсир этувчи модда (ХПН): Изовалериан кислотасининг ментил эфиридаги ментол эритмаси.

Дори шакли: юмшоқ капсулалар.

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100 мг изовалериан кислотасининг ментил эфиридаги ментол эритмаси.

ёрдамчи моддалар: альфа­токоферол ацетати (Е витамини), рафинадланган зайтун мойи.

капсуланинг желатин қобиғи: желатин, глицерин, метилпарагидроксибензоат (Е218), тозаланган сув.

Таърифи: Оч­сариқдан оч жигарранг­сариқ ранглигача бўлган, овал шаклли, юмшоқ желатин капсулалар. 

Капсула таркиби ­ тиниқ, рангсиз ёки сарғиш тусли ментол ҳидли ёғли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиангинал восита.

АТХ коди: С01ЕХ

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини сезувчан нерв (“совуқни сезувчан”) рецепторларини рефлектор таъсирлаш йўли билан қон-томирларини ўртача кенгайтирувчи (коронаролитик) таъсир кўрсатади ва марказий нерв тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Рецепторларнинг рағбатлантирилиши эндорфинларни, энкефалинларни, динорфинларни ва бошқа опиоид пептидларни ажралиб чиқишини индукцияси билан кечади, улар оғриқ ҳиссини камайтиришда, қон томирлари ўтказувчанлигини нормаллаштиришда ва юрак­қон томир ва нерв тизими фаолиятининг бошқа муҳим механизмларини тўғрилашда муҳим роль ўйнайди. Препаратнинг таъсири остида физиологик фаол бирикмалар ­ гистамин, кининлар ва бошқалар ажралади.

Сублингвал қўлланганида препарат оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватидан сўрилади. Терапевтик самараси тахминан 5 минутдан кейин кузатилади.

Сўрилганидан кейин препарат жигарда биотрансформацияга учрайди ва глюкуронидлар кўринишида сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Стенокардиянинг енгил хуружларида, неврозларда, истерияда, шунингдек денгиз ва ҳаво касаллигида қусишга қарши восита сифатида, нитратларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган бош оғриғида қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Корментол тил остига қўйилади. Капсула тўлиқ эригунича тил остида ушлаб туриш керак. Самарани тезлаштириш учун капсулани тишлар билан эзиш мумкин. 

Препаратни қабул қилишлар сони стенокардия хуружлари сонига боғлиқ. Хуружларда тил остига 1 капсуладан қабул қилинади. Стенокардияни даволаш зарурати бўлганида ва бошқа ҳолатларда препаратнинг максимал суткалик дозаси суткада 6 капсула (600 мг) ни ташкил қилиши мумкин. Даволаш давомийлиги ­ 7 кунгача.

Ножўя таъсирлари

Якка ҳолларда кўнгил айниши, қоринда дискомфорт, кўз ёш оқиши, бош айланиши бўлиши мумкин. Узоқ муддат қўлланганида ­ қисқа муддатли артериал гипотензия, уйқучанлик. Бу ҳолатлар қисқа вақтли бўлиб, ўз­ўзидан йўқ бўлади. Аллергик реакциялар, шу жумладан Квинке шиши, тошма, қичишиш ривожланиши мумкин.

Қандайдир нохуш реакциялар юз берганида даволашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ўткир миокард инфаркти, бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши, яққол артериал гипотензияда, болалар ёшида (болаларда препаратни хавфсизлик бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган) қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Корментолни модда алмашинув жараёнларини яхшиловчи препаратлар (витаминлар, аспаркам, рибоксин) билан мажмуада қўллаш мумкин. Препарат бир вақтда қўлланганида антигипертензив препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Психомотор воситаларнинг, опиоид анальгетикларнинг, алкоголь ва наркоз воситаларининг седатив таъсирини кучайтириши мумкин. Марказий нерв тизимини сусайтирувчи нейротроп препаратлар билан бир вақтда қўллаш, уйқучанликни чақиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни стенокардиянинг оғир хуружларида қўллаш мумкин эмас. Препарат қанд сақламайди ва қандли диабети бўлган пациентлар томонидан қўлланиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Препарат ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, агар, шифокор фикрига кўра кутилаётган терапевтик самара ҳомила/бола учун бўлиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлсагина қўлланиши мумкин.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш қобилияти. 

Транспорт воситаларини бошқаришда ёки юқори диққат талаб қилувчи ишларда бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар (бош айланиши ва уйқучанлик) туфайли, препаратни қабул қилгандан кейин дастлабки соатларда эҳтиёткорлик зарур.

Болалар. 

Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси мавжуд эмас.

Препарат яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин ва болалар ололмайдиган жойда сақлансин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қўзғалувчанлик, артериал босимни пасайиши, марказий нерв тизимини сусайиши, юрак фаолиятини бузилиши, юқори сезувчанлик реакциялари (ангионевротик шиш, эшакеми, қичишиш, тошма).

Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан 1, 2 ёки 3 контур-уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

15 капсуладан 1 ёки 2 контур-уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруқликдан ҳимояланган жойда, 250С дан бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.