📜 Инструкция по применению Клоромикол
💊 Состав препарата Клоромикол
✅ Применение препарата Клоромикол
📅 Условия хранения Клоромикол
⏳ Срок годности Клоромикол

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОРОМИКОЛ

CLOROMICOLUM

 

Препаратнинг савдо номи: Клоромикол

Таъсир этувчи модда (ХПН): хлорамфеникол, метилурацил (chloramphenicol, мethyluracil)

Дори шакли: суртма

Таркиби

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:  7,5 мг хлорамфеникол, 40 мг метилурацил;

Ёрдамчи моддалар: полиэтиленгликоль 400, полиэтиленгликоль 1500.

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тери касалликларини даволаш учун микробларга қарши препаратлар, Бошқа микробларга қарши препаратлар билан мажмуадаги антибиотиклар.

АТХ коди: D06С

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Яллиғланишга қарши ва микробларга қарши таъсирга эга маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат. Хлорамфеникол микробларга қарши таъсирни таъминлайди, унинг таъсир механизми микроорганизмларнинг оқсил синтезини бузилиши билан боғлиқ. Бактериостатик таъсир кўрсатади, граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга (Staphylococcus spp., Pseudomonas aeruginosa ва Eescherichia coli) нисбатан фаол. Метилурацил яраларни битишига ёрдам беради.

Полиэтиленоксид асоси жароҳатдаги экссудатни сўрилишини таъминлайди, дори воситаларининг фаоллигини потенциялайди.

Фармакокинетикаси

Препарат тўқималарга биологик мембраналарни шикастламасдан осон киради. Препарат терига, жароҳатларга ва шиллиқ қаватларга қўлланганидан кейин тизимли сўрилиш даражаси номаълум. 

 

Қўлланилиши

Аралаш микроб флораси, шу жумладан стафилококклар, кўкйиринг ва ичак таёқчаси билан инфекцияланган йирингли жароҳатларда, жароҳатни йирингли­некротик массалардан тозалаш ва жароҳат жараёнининг биринчи йирингли-некротик босқичида шишни камайтириш мақсадида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий қўлланади. Стерил дока салфеткаларга препарат шимдирилади ва улар билан жароҳат тўлдирилади. Йирингли бўшлиқларга катетер (дренаж найча) орқали шприц ёрдамида юбориш мумкин. Бундай ҳолларда суртма олдин 35­36°С гача иситилади. Боғловлар ҳар куни, жароҳат йирингли­некротик массалардан тўлиқ тозалангунича қўйилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат қўлланганида аллергик реакциялар (тери тошмалари), қўзғатувчи таъсир (ачишиш ҳисси, қичишиш, шиш ва даволашгача қайд этилмаган бошқа белгилар) бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда суртмани қўллаш тўхтатилиши керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Клоромиколнинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳозирги вақтгача номаълум.

 

Махсус кўрсатмалар

Суртмани кўзнинг шиллиқ қаватига тушишига йўл қўймаслик керак.

Йиринг ва некротик массалар мавжудлигида препаратнинг антибактериал таъсири сақланади.

Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллаш тўхтатилади ва десенсибилизацияловчи даволаш ўтказилади.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар: Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат, агар она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Инсон ҳулқига, автомобилни ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: Препаратни қўллаш автотранспортни ҳайдаш ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача Клоромикол суртма препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган. Шундай бўлсада, узоқ муддат сиртга қўллаш, контакт сенсибилизацияга олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

1 г да 7,5 мг хлорамфеникол ва 40 мг метилурацил сақловчи суртма, 40 г дан суртма алюмин тубаларда, 1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 

 

Сақлаш шароити

15­25°С ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.