ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ИХТИОЛ
ICHTHYOL
Препаратнинг савдо номи: Ихтиол
Таъсир этувчи модда (ХПН): ихтиол
Дори шакли: суртма
Таркиби:
фаол модда: ихтиол (ихтаммол) – 10 г;
ёрдамчи модда: тиббий вазелин – 90 г.
Таърифи: тўқ қўнғир раннли, ихтиол ҳидли суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик восита.
АТХ коди: D10BX01
Фармакологик хусусиятлари
Ихтиол – сланец мойи сульфокислоталарини аммоний тузи таркибида 10,5% ли органик боғланган олтингугурт бор.
Яллиғланишга қарши, маҳаллий оғриқсизлантирувчи, кератопластик (тўқималарни эпителизацияси ва регенерациясига ёрдам берувчи) ва кератолитик (юқори концентрацияларда), ҳамда кучсиз антисептик таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Тери касалликларини (куйиш, сарамасли яллиғланиш, экзема ва бошқалар), невралгия ва артритларни даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозаси
Сиртга буюрилади, шикастланган соҳага юпқа қилиб суртилади.
Ножўя таъсирлари
Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Чиқарилиш шакли
10% суртма 25 г дан тубаларда.
Сақлаш шароити
Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда 2°С дан 15°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.