📜 Инструкция по применению ИРС® 19
💊 Состав препарата ИРС® 19
✅ Применение препарата ИРС® 19
📅 Условия хранения ИРС® 19
⏳ Срок годности ИРС® 19

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИРС® 19

IRS 19

 

Препаратнинг савдо номи: ИРС® 19 (бактериал лизатларнинг мажмуавий препарати)

Халқаро патентланмаган ёки гуруҳланган номи:

Бактериал лизатларнинг аралашмаси [Streptococcus pneumoniae, type I + Streptococcus pneumoniae, type II + Streptococcus pneumoniae, type III + Streptococcus pneumoniae, type V + Streptococcus pneumoniae, type VIII + Streptococcus pneumoniae, type XII + Haemophilus influenzae, type B + Klebsiella pneumoniae ss pneumoniae + Staphylococcus aureus ss aureus + Acinetobacter calcoaceticus + Moraxella catarrhalis + Neisseria subflava + Neisseria perflava + Streptococcus pyogenes group A + Streptococcus dysgalactiae group C + Enterococcus faecium + Enterococcus faecalis + Streptococcus group G]

Таркиби: 100 мл га

Фаол моддалар:

бактериялар лизати*………………………………………………………………………………………. 43,27 мл

*Бактериялар лизатининг таркиби:

Streptococcus pneumoniae, type I………………………………………………………………………… 1,11 мл

Streptococcus pneumoniae, type II……………………………………………………………………….. 1,11 мл

Streptococcus pneumoniae, type III……………………………………………………………………… 1,11 мл

Streptococcus pneumoniae, type V……………………………………………………………………….. 1,11 мл

Streptococcus pneumoniae, type VIII…………………………………………………………………… 1,11 мл

Streptococcus pneumoniae, type XII…………………………………………………………………….. 1,11 мл

Haemophilus influenzae, type B…………………………………………………………………………… 3,33 мл

Klebsiella pneumoniae ss pneumoniae…………………………………………………………………… 6,66 мл

Staphylococcus aureus ss aureus…………………………………………………………………………… 9,99 мл

Acinetobacter calcoaceticus…………………………………………………………………………………. 3,33 мл

Moraxella catarrhalis…………………………………………………………………………………………… 2,22 мл

Neisseria subflava………………………………………………………………………………………………. 2,22 мл

Neisseria perflava……………………………………………………………………………………………….. 2,22 мл

Streptococcus pyogenes group A………………………………………………………………………….. 1,66 мл

Streptococcus dysgalactiae group C……………………………………………………………………… 1,66 мл

Enterococcus faecium…………………………………………………………………………………………. 0,83 мл

Enterococcus faecalis…………………………………………………………………………………………. 0,83 мл

Streptococcus group G……………………………………………………………………………………….. 1,66 мл

Ёрдамчи моддалар:

Глицин………………………………………………………………………………………………………………. 4,25 г

Натрий мертиоляти………………………………………………………………………. 1,2 мг дан кўп эмас

Нерол асосидаги ароматизатор**……………………………………………………………………. 12,50 мг

Тозаланган сув………………………………………………………………………………………….. 100 мл гача

**Нерол асосидаги ароматизатор таркиби: линалол, альфа-терпинеол, гераниол, метил антранилат, лимонен, геранилацетат, линалилацетат, диэтиленгликолнинг моноэтил эфири, фенилэтил спирти.

Таърифи: тиниқ рангсиз ёки сарғиш тусли, ўзига хос кучсиз ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бактериал лизатлар асосидаги иммунрағбатлантирувчи препарат

АТХ коди: R07AX

 

Иммунологик хусусиятлари.

ИРС® 19 специфик ва носпецифик иммунитетни оширади.

ИРС® 19 пуркалганида буруннинг шиллиқ қаватини қопловчи майда дисперс аэрозоль ҳосил бўлади, бу маҳаллий иммун жавобни тез ривожланишига олиб келади. Специфик ҳимоя шиллиқ қаватларида инфекция қўзғатувчиларни фиксацияси ва кўпайишига қаршилик кўрсатадиган А (lg A) турдаги секретор иммуноглобулин синфининг локал ҳосил бўладиган антителаларига боғлиқдир. Носпецифик иммунитет ҳимояси макрофагларнинг фагоцитар фаоллигини ошиши ва лизоцим миқдорини ошиши билан намоён бўлади.

Қўлланилиши

  • Юқори нафас йўллари ва бронхларнинг сурункали касалликларининг зўрайишини олдини олиш.
  • Юқори нафас йўллари ва бронхларнинг ринит, синусит, ларингит, фарингит, тонзиллит, трахеит, бронхит ва бошқалар каби ўткир ва сурункали касалликларини даволаш.
  • Ўтказилган грипп ва бошқа вирусли инфекциялардан кейин маҳаллий иммунитетни тиклаш.
  • ЛОР-аъзолардаги режали оператив аралашувларга тайёргарлик ва операциядан кейинги даврда қўлланади.

ИРС® 19 ни катталарга ҳам, 3 ойликдан бошлаб болаларга ҳам буюриш мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

  • Анамнезда препаратга ёки унинг компонентларига юқори сезувчанлик.
  • ИРС® 19 ни аутоиммун касалликлари бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик вақтида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида ҳомилага тератоген ёки заҳарли таъсирининг потенциал ҳавфи ҳақида етарли маълумотлар йўқ, шунинг учун препаратни ҳомиладорлик даврида ишлатиш тавсия этилмайди.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат 1 дозани (1 доза = пульверизаторни 1 та қисқа босиш) аэрозоль юбориш йўли билан интраназал қўлланади.

  • профилактика мақсадида катталар ва болаларга 3 ойликдан бошлаб препаратнинг
    1 дозадан ҳар бир бурун йўлига кунига 2 мартадан 2 ҳафта давомида (даволаш курсини касалланишнинг кутилаётган кучайишидан 2-3 ҳафта олдин бошлаш тавсия қилинади);
  • юқори нафас йўллари ва бронхларнинг ўткир ва сурункали касалликларини даволаш учун:
  • болаларга 3 ойликдан 3 ёшгача препаратнинг бир дозасидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2 марта, олдин шиллиқ ажралмадан тозаланганидан кейин, инфекция симптомлари йўқолгунича;
  • 3 ёшдан ошган болалар ва катталарга препаратнинг бир дозасидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2 мартадан 5 мартагача, инфекция симптомлари йўқолгунича;
  • болалар ва катталарга ўтказилган грипп ва бошқа респиратор вирусли инфекциялардан кейин маҳаллий иммунитетни тиклаш учун препаратнинг 1 дозасидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2 мартадан 2 ҳафта давомида;
  • режали оператив аралашувга тайёргарликда ва операциядан кейинги даврда катталар ва болаларга препаратнинг 1 дозасидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2 мартадан 2 ҳафта давомида (даволаш курсини режалаштирилаётган оператив аралашувдан 1 ҳафта олдин бошлаш тавсия қилинади).

Даволашнинг бошида аксириш ва бурундан ажралишларни кучайиши каби реакциялар кузатилиши ўрин тутиши мумкин. Одатда, улар қисқа вақтли характерга эга. Агар бу реакциялар оғирлашса, препаратни юбориш сонини камайтириш ёки уни бекор қилиш

керак.

Ўта муҳим! Қурилма фақат қуйидаги шароитларда тўғри фаолият кўрсатади:

Учликни флаконга кийдиринг, уни тўғри марказлаштиринг ва куч ишлатмасдан оҳиста босинг.

Энди қурилма қўллашга тайёр.

ПРЕПАРАТ ПУРКАЛГАНИДА ФЛАКОННИ ВЕРТИКАЛ ҲОЛАТДА УШЛАШ ВА БОШНИ ОРҚАГА ЭНГАШТИРМАСЛИК КЕРАК.

Агарда Сиз препарат пуркаётган вақтда флаконни эгсангиз, пропеллент бир неча секунд ичида оқиб кетади ва қурилма тўлиқ яроқсиз ҳолга келади.

Препарат мунтазам қўлланганида мосламани ечиш тавсия қилинмайди.

Агарда препарат ишлатилмасдан узоқ вақтга қолдирилса, суюқлик томчиси буғланиши мумкин ва ҳосил бўлган кристаллар учликнинг чиқиш тешигини беркитиб қўяди. Бу ҳол кўпинча пуркаш учун учлик ўрамда юқори қисми билан пастга қаратиб, флакон ёнига қўйилганда юзага келади. Агарда пуркаш учун учлик ёпилиб қолган бўлса, суюқлик ортиқча босим таъсири остида ўтиши учун уни бир неча марта босинг. Агарда бу ҳам ёрдам бермаса, пуркаш учун учликни илиқ сувга солинг.

Ножўя таъсири

ИРС® 19 ни қабул қилиш вақтида препаратнинг таъсири билан боғлиқ, ёки боғлиқ бўлмаган қуйидаги ножўя самаралари аниқланиши мумкин.

Тери реакциялари: кам ҳолларда, ўта юқори сезувчанлик реакциялари (эшакеми, ангионевротик шиш) ва терида эритемасимон ва экземасимон реакциялар юз бериши мумкин.

ЛОР-аъзолари ва нафас аъзолари томонидан: кам ҳолларда – астма ҳуружлари ва йўтал.

Кам ҳолларда даволанишнинг бошида қуйидагилар кузатилиши мумкин:

Ҳеч қандай сабабларсиз ҳароратни ошиши (≥39оС), кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, ринофарингит, синусит, ларингит, бронхит.

Тромбоцитопеник пурпура ва тугунли эритема пайдо бўлишининг якка ҳоллари таърифланган.

Юқорида кўрсатилган симптомлар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошиб кетиш ҳолатлари маълум эмас.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро салбий таъсир ҳоллари маълум эмас.

Бактериал инфекцияларнинг клиник симптомлари пайдо бўлган ҳолларда ИРС® 19 ни қўллашни давом эттириш фонида антибиотикларни буюриш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Даволашнинг бошида кам ҳолларда тана ҳарорати ошиши (≥39оС) мумкин. Ушбу ҳолатда даволашни бекор қилиш керак. Бироқ, бундай ҳолатни ЛОР-аъзоларнинг касалликларини кўринишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган ланжлик билан кечувчи тана ҳароратини қисқа муддатли ошишидан фарқлаш керак. Бактериал инфекциянинг тизимли клиник белгилари бўлганида, тизимли антибиотикларни буюриш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш керак.

Бронхиал астмаси бўлган беморларга иммун рағбатлантириш мақсадида бактериал лизатлар асосидаги препаратлар буюрилганида астма хуружлари пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш ва ушбу синф препаратларини келажакда қабул қилмаслик тавсия қилинади.

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Баллон-спрей:

  • 50оС дан юқори исишига ва тўғри қуёш нурларини тушишидан сақланиш;
  • флаконни тешмаслик;
  • флаконни, хатто у бўш бўлса ҳам, ёқмаслик керак.

Автомобилларни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

ИРС 19® ни қўллаш автомобилни ҳайдаш ёки машиналар ва механизмларни бошқариш билан боғлиқ психомотор реакцияларга таъсир кўрсатмайди.

Чиқарилиш шакли

Назал спрей.

20 мл дан пластикнинг ҳимоя қавати билан қопланган, азотнинг босими остида, узлуксиз таъсирга эга клапанли рангсиз тиниқ паст ишқорий шиша аэрозоль баллонда оқ рангли юқори зичликка эга полиэтилен учлик билан комплектда. Баллонга ўзи ёпишадиган ёрлиқ ёпиштирилади ёки пластикнинг ҳимоя қаватига трафарет ёки қуруқ офсет чоп этиш усули ёрдамида маркировка қилинади.

1 баллон учлик ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан комплектда картон қутига жойланади.

Сақлаш ва ташиш шароитлари

Қатъий вертикал ҳолатда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

3 йил. Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўллаш мумкин эмас.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.