📜 Инструкция по применению Капел Хот
💊 Состав препарата Капел Хот
✅ Применение препарата Капел Хот
📅 Условия хранения Капел Хот
⏳ Срок годности Капел Хот

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

КАПЕЛ ХОТ

KAPEL HOT

 

Препаратнинг савдо номи: Капел Хот 

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, фенилэфрин, фенирамин

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун грануляция қилинган кукун.

Таркиби: 

1 пакетча қуйидагиларни сақлайди: 

фаол моддалар: 10 мг фенилэфрин гидрохлориди, 20 мг фенирамин малеати, 650 мг парацетамол;

ёрдамчи моддалар: аскорбин кислотаси, олма кислотаси, сувсиз лимон кислотаси, натрий цитрат дигидрати, сахароза, титан диоксиди, сувсиз кальций гидрофосфати, «Карамель» ароматизатори, «Долчин» ароматизатори, «Олма» ароматизатори.

Таърифи: оч жигарранг заррачалари бўлган тўқ сариқ рангли грануляция қилинган кукун. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Бошқа анальгетиклар ва антипиретиклар. Парацетамол, психолептиклардан ташқари, бошқа препаратлар билан мажмуада.

АТХ коди: N02BE51

 

Фармакологик ҳусусиятлари 

Фармакодинамикаси 

Капел Хот – мажмуавий препарат бўлиб, унинг таъсири таркибига кирувчи компонентлари билан ифодаланади. 

Парацетамол – анальгетик-антипиретик. Шунингдек яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Фенилэфрин гидрохлориди – симпатомиметик бўлиб, бурун ҳамда буруннинг ёндош бўшлиқлари шиллиқ қаватидаги қон-томирларни торайтиради, бунинг оқибатида шиш камаяди ва бурун орқали нафас олиш енгиллашади. 

Фенирамин гидрохлориди H1-гистамин рецепторларнинг блокатори ҳисобланади. Фенирамин экссудатицияни камайтиради ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади. 

Фармакокинетикаси 

Препарат ичакнинг юқори бўлимларидан тез сўрилади – таъсири 20-30 минут ўтиши билан намоён бўлади, жигарда метаболизмга учраб, парацетамол глюкурониди ва сульфатини ҳосил қилади. Асосан буйраклар орқали чиқарилади. Самараси 4-4,5 соатдан кейин тугайди. 

 

Қўлланилиши 

Ўткир респиратор-вирусли инфекциялар, шу жумладан шамоллаш ва гриппнинг қуйидаги симптомларини бартараф қилиш учун қўлланади: 

  • юқори тана ҳарорати; 
  • бош оғриғи; 
  • эт увишиши; 
  • бўғимлар ва мушакларда оғриқ; 
  • бурунни битиши; 
  • тумов; 
  • аксириш;
  • буруннинг ёндош бўшлиқлари ва томоқ оғриқлари.

 

Қўллаш усули ва дозалари 

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун грануляция қилинган кукун. Бир пакетчанинг ичидагиси бир стакан қайнаган иссиқ сувда эритилади. Иссиқ ҳолда қабул қилинади. Таъмга қараб қанд қўшиш мумкин. 

Препаратни сутканинг исталган вақтида қабул қилиш мумкин, аммо энг яхши самара препаратни уйқудан олдин, кечқурун қабул қилганда кузатилади. 

Катталар: бир пакетчадан ҳар 4-6 соатда қабул қилинади. 24 соат давомида 4 пакетчадан ортиқ қабул қилинмасин. Препарат 4 соатда 1 пакетчадан ортиқ қабул қилинмасин. 

12 ёшдан ошган болалар: бир пакетчадан ҳар 6 соатда қабул қилинади. 24 соат давомида 3 пакетчадан ортиқ қабул қилинмасин. 

12 ёшгача бўлган болаларга препаратни шифокорнинг кўрсатмасисиз қўлланмасин. 

Шифокорнинг маслаҳатисиз препаратни 5 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди. 

Кўрсатилган доза оширилмасин. 

 

Ножўя таъсирлари 

Нохуш реакцияларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: кам ҳолларда (≥ 1/1000, аммо < 1/100); жуда кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000). 

Препаратнинг таркибига кирувчи парацетамол билан боғлиқ бўлган нохуш реакциялар: 

Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз; 

Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда – тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш. Тавсия этилган дозадан юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида гепатотоксик ва нефротоксик таъсири кузатилиши мумкин. Гепатотоксик таъсирини ривожланиш ҳавфи барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин, зидовудин ва жигарнинг микросомал ферментларини бошқа индукторлари билан бир вақтда қўлланганида ошади. 

Препаратнинг таркибига кирувчи фенилэфрин билан боғлиқ бўлган нохуш реакциялар: 

Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – артериал босимни бироз ошиши, тахикардия; 

Бошқалар: жуда кам ҳолларда: кўнгил айниши, бош оғриғи.

Препаратнинг таркибига кирувчи фенирамин билан боғлиқ бўлган нохуш реакциялар: 

Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – психомотор реакциялар тезлигини пасайиши, толиқиш ҳисси, уйқучанлик; 

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – оғизни қуриши, диспепсия; 

Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – ёпиқ бурчакли глаукома бўлган пациентларда кўз ички босимини ошиши; 

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – сийдикни тутилиши. 

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида маълумотлар

Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар муҳим ҳисобланади. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция ривожланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакогоҳлик тизимига мувофиқ маълумот беришингизни сўраймиз. 

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

  • препаратнинг исталган компонентига юқори сезувчанлик; 
  • буйрак ва жигар фаолиятини яққол ифодаланган бузилишлари; 
  • гипертиреоидизм (тиреотоксикоз);
  • қандли диабет ва қандни сўрилишини наслий бузилишлари (таркибида қанд сақлайди); 
  • сахараза/изомальтаза танқислиги; 
  • фруктозани ўзлаштиролмаслик; 
  • алкоголизм; 
  • юрак касаллиги (аорта оғзини яққол стенози, ўткир миокард инфаркти, тахиаритмиялар); 
  • артериал гипертензия; 
  • трициклик антидепрессантлар, β-адреноблокаторлар, моноаминооксидаза (МАО) ингибиторларини қабул қилиш, шу жумладан бекор қилингандан кейин 14 кунгача бўлган вақт давомида; 
  • таркибида парацетамол сақловчи бошқа дори воситаларни ва шамоллаш, гриппнинг симптомлари ва бурунни битишини енгиллаштириш учун қўлланадиган дори воситаларни қабул қилиш; 
  • простата бези аденомаси; 
  • ёпиқ бурчакли глаукома; 
  • глюкозо-галактоза мальабсорбцияси;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври; 
  • 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири 

Препарат МАО, седатив воситалар, этанолнинг таъсирини кучайтиради.

Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар ва фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятни ривожланиш ҳавфини оширадилар. 

Глюкокортикостероидлар глаукомани ривожланиш ҳавфини оширадилар. 

Парацетамол диуретик препаратларнинг самарадорлигини пасайтиради. 

Галотан қоринчалар аритмиясини ривожланиш ҳавфини оширади. 

Фенилэфрин гуанетидиннинг гипотензив самарасини пасайтиради. Гуанетидин фенилэфриннинг α-адреностимулятор самарасини, трициклик антидепрессантлар эса – симпатомиметик самарасини кучайтирадилар. 

Фенирамин антикоагулянтларнинг таъсирини ингибиция қилади. Перорал контрацептивлар антигистамин воситаларнинг самарасини камайтирадилар

 

Махсус кўрсатмалар 

Агар касалликнинг симптомлари препарат 5 кун давомида қўллангандан кейин ҳам сақланиб турса, уни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш кераклиги юзасидан пациентни огоҳлантириш керак. 

Жигарни токсик шикастланишидан сақланиш учун препаратни алкоголли ичимликлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши 

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. 

Педиатрияда қўлланиши 

12 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас. 

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири 

Даволаниш вақтида автомобилни бошқариш ва диққатни жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия этилмайди. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши 

Дозани ошириб юборилиши одатда, парацетамол билан боғлиқ. Дозаси ошириб юборилганида, ҳатто пациент ўзини яхши ҳис қилса ҳам, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш керак, чунки жигарни кечиккан жиддий шикастланиш ҳавфи мавжуд. 

Қуйидаги симптомлар бўлиши мумкин: тери қопламларини оқариши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, гепатонекроз, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, протромбин вақтини узайиши. 

Даволаш: меъдани ювиш билан кейинчалик фаоллаштирилган кўмир буюриш; симптоматик даволаш ўтказилади. Парацетамол билан заҳарланганда махсус антидот – ацетилцистеин ҳисобланади. 

 

Чиқарилиш шакли 

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун грануляция қилинган кукун 22 г дан пакетчаларда. 7 ёки 10 пакетча қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. 

 

Сақлаш шароити 

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати 

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби 

Рецепт бўйича. 

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.