ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЗИАГЕН
ZIAGEN
Препаратнинг савдо номи: Зиаген
Таъсир қилувчи модда (ХПН): абакавир
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: абакавир сульфати 351 мг (300 мг абакавирга эквивалент);
Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний;
Таблетканинг қобиғи: сариқ опадрай YS-1-12789-A (метилгидроксипропил-целлюлоза, титан диоксиди (Е 171), триацерин, темир (II) оксиди (Е 172), полисорбат 80).
Таърифи: икки томонлама қавариқ, сариқ рангли, капсула кўринишидаги, қобиқ билан қопланган, ҳар бир томонида “GX 625” гравировкаси ва риска чизиғи бўлган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: вирусларга (ОИТВ) қарши восита.
АТХ коди: J05AF06.
Фармакологик хусусиятлари
Таъсир механизми
Абакавир – ОИТВ қайтувчан транскриптазани ингибирловчи ва ОИТВ-1 ва ОИТВ-2, жумладан зидовудин, ламивудин, залцитабин, диданозин ва непинавирга чидамли бўлган ОИТВ-1 ни репликациясини селектив сусайтирувчи нуклеозид аналогидир. Абакавир ҳужайра ичида метаболизмга учраб, фаол шакли карбовир-5-трифосфат (ТФ) га айланади. In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, препаратнинг вирусларга қарши таъсири ОИТВ қайтувчан транскриптазани ингибирланиши билан боғлиқ бўлиб, бу вирус РНК сининг матрицасида ДНК синтезини узилишига ва ОИТВ репликациясини тўхташига олиб келади. In vitro шароитларда абакавир непинавир ва зидовудин билан синергик таъсир қилади ва диданозин, залцитабин, ламивудин ва ставудин билан аддитив таъсир намоён этади.
Фармакодинамикаси
In vitro шароитларда олинган абакавирга чидамли ОИТВ штаммларида қайтувчан транскриптаза (ҚТ) генининг бир неча кодонларида – M184V, K65R, L74V ва Y115F мутация аниқланган. In vitro ва in vivo шароитларда ОИТВ ни абакавирга чидамлилиги секин шаклланади. Ингибирловчи концентрациясини клиник жиҳатдан аҳамиятли ошиши учун 50% ҳолларда (IC50) (IC50 ни “ёввойи” вирус штаммига нисбатан 8 марта ошиши) вирус геномининг кўпгина мутациялари талаб этилади.
Абакавирга чидамли штаммлари ламивудин, залцитабин ва диданозинга нисбатан паст сезгирликка эга бўлиши мумкин, бироқ зидовудин ва ставудинга нисбатан тўлиқ сезгирликка сақлаб қолади. Абакавирга ва ОИТВ протеаза ингибиторларига ёки қайтувчан транскриптазанинг нуклеозид бўлмаган ингибиторларига кесишган чидамлиликни бўлиш эҳтимоли кам. Абакавир, ламивудин ва зидовудинни ўз ичига олган биринчи қатор даволаш тартибининг самарасизлиги, асосан M184V – ягона мутацияси билан боғлиқ бўлиб, бу иккинчи қатор даволаш тартибини танлаш имконини беради.
Абакавир орқа мия суюқлигига (ОМС) ўтади ва у ерда ОИТВ-1 даги РНК миқдорини камайтиради. Бошқа антиретровирус препаратлари билан бирга у ОИТВ-инфекциясининг неврологик асоратларини ривожланишига тўсқинлик қилиши ва МНТ га нисбатан чидамли штаммларини пайдо бўлишини секинлаштириши мумкин.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Абакавирни ичга қабул қилинганида тез ва яхши сўрилади. Ичга қабул қилинганида абакавирнинг мутлоқ биокираолишлиги катталарда тахминан 83% ни ташкил этади. Абакавирни таблетка ҳолида ичга қабул қилинганида максимал концентрациясига эришиш вақти (tmax) тахминан 1,5 соатни ташкил этади.
Абакавирнинг таблетка шакли учун “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) кўрсаткичи ичга қабул қилиш учун эритма ҳолидаги абакавирнинг худди шундай кўрсаткичидан фарқланмайди. Абакавирни ичга 300 мг дан суткада 2 марта қабул қилинганида мувозанатли ҳолатга эришилганида Cmax (максимал концентрация) ўртача
3 мкг/мл ни ташкил этади, AUC эса препаратнинг дозасини қабул қилишлар орасидаги 12 соатлик даври давомида – ўртача 6,02 мкг·соат·мл–1 (сутка давомида – 12 мкг·соат·мл–1) ни ташкил этади. Абакавир таблеткаси 600 мг дозада бир марта қабул қилинганидан сўнг Cmax ўртача тахминан 4,26 мкг/мл, AUC эса – ўртача 11,95 мкг·соат·мл – 1 ни ташкил этади.
Абакавир препаратини 300 мг дозада суткада 2 марта қабул қилган ва таҳлил учун синамаларни йиғишда 24-соатлик вақтдан олдин фақат бир дозасини (300 мг) қабул қилган ОИТВ билан инфекцияланган 20 та пациентда ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, мувозанат ҳолатида ҳужайра ичидаги карбовир-ТФ ни ўртача геометрик якуний ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 20,6 соат (зардобдаги абакавирнинг концентрацияси учун ўхшаш кўрсаткич – 2,6 соат) ни ташкил этади. ОИТВ билан инфекцияланган 27 пациентда ўтказилган кесишган клиник тадқиқотларда абакавирни
600 мг дан кунига 1 марта қабул қилинганида мувозанатли фармакокинетик кўрсаткичлар абакавирни 300 мг дан кунига икки марта қабул қилингандаги кўрсаткичлар билан бир хил бўлган. Абакавирни 600 мг дан кунига 1 марта қўлланганида, мононуклеар периферик қонда карбовир-ТФ нинг ҳужайра ичидаги миқдори абакавирни 300 мг дан кунига икки марта қабул қилингандагига нисбатан юқори бўлган (24 соат давомида мувозанатли ҳолатда “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (AUC24,ss) 32% га мувозанат ҳолатида максимал суткалик концентрацияси (Cmax24,ss) 99% га ошиши кузатилган), бу ОИТВ билан инфекцияланган пациентларга препаратни шундай қабул қилиш тартиби мумкинлигидан далолат беради. Зиаген препаратининг суткалик дозасини бир марта қабул қилинганидаги самарадорлиги ва ҳавфсизлиги клиник тадқиқотларда (CNA30021) кўрсатилган.
Овқат истеъмол қилиш абакавирни сўрилишини секинлаштиради ва Cmax ни камайтиради, бироқ AUC га таъсир қилмайди. Шунинг учун абакавирни овқат билан ҳам, ўзингиз ҳам қабул қилиш мумкин.
Майдаланган таблеткаларни оз миқдордаги ярим қаттиқ овқат ёки суюқлик билан бирга қабул қилиш, препаратнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди, ва демак клиник самарадорлигига ҳам таъсир қилмайди. Бундай хулоса, пациент бутун таблеткани майдалаши, овқат ва суюқликка қўшиши ва дарҳол қабул қилишини тахмин қилиниб, фаол модданинг физиокимёвий ва фармакокинетик кўрсаткичларига ва сувда эрувчанлигига асосланган.
Тақсимланиши ва плазма оқсиллари билан боғланиши
Вена ичига юборилганида абакавирнинг тақсимланиш ҳажми тахминан 0,8 л/кг ни ташкил этади, бу препаратни тўқималардан осон ўтиш хусусиятидан далолат беради.
ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда ўтказилган тадқиқотлар, абакавирни орқа мия суюқлиги (ОМС) га яхши ўтиши, бунда орқа мия суюқлигидаги абакавирнинг AUC ни плазмадаги абакавирнинг AUC га нисбати 30-44% ни ташкил этишини кўрсатди. Фармакокинетик тадқиқотларнинг I фазасида, абакавирни 300 мг дан суткада 2 марта қабул қилинганидан сўнг 1,5 соат ўтгач, унинг ОМС даги концентрацияси 0,14 мкг/мл ни ташкил этиши аниқланган. Абакавирни 600 мг дан суткада 2 марта қўлланганида ОМС даги препаратнинг концентрацияси, абакавирни қабул қилинганидан сўнг 0,5-1 соатдан кейин ўлчанганида 0,13 мкг/мл дан, 3-4 соатдан кейин ўлчанганида 0,74 мкг/мл гача ошган. Шундай қилиб, ҳатто агар абакавирни 600 мг дан суткада 2 марта қабул қилинганидан сўнг 4 соатдан кейин ОМС да аниқланадиган абакавирнинг концентрацияси бундай даволаш тартибида максимал даражага эришилган деб ҳисобланмаса, у аллақачон IC50 дан (0,08 мкг/мл ёки 0,26 мкмоль/л) 9 марта юқори бўлади.
In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотларда, терапевтик дозаларда абакавир одам қонидаги плазма оқсиллари билан ўртача (тахминан 49%) боғланиши аниқланган. Бу, абакавир бошқа препаратларни плазма оқсиллари билан боғланган жойидан сиқиб чиқариши орқали ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли камлигидан далолат беради.
Метаболизми
Абакавир асосан жигарда метаболизмга учрайди, ва препаратнинг қабул қилинган дозасини 2% дан камроқ қисми сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Одам организмида абакавир асосан алкогольдегидрогеназа таъсирида метаболизмга учраб, 5-карбон кислотасини ҳосил қилади ва глюкурон кислотаси билан конъюгацияланиши орқали препаратнинг умумий юборилган дозасини тахминан 66% ни ташкил этувчи 5-глюкуронидни ҳосил қилади. Бу метаболитлар сийдик билан чиқарилади.
Чиқарилиши
Абакавирнинг ярим чиқарилиш даври ўртача тахминан 1,5 соатни ташкил этади. Абакавирни ичга 300 мг дан суткада 2 марта узоқ муддат давомида қабул қилиш препаратни аҳамиятли даражада тўпланишига олиб келади. Абакавирни чиқарилиши жигарда метаболизмга учраши оқибатида амалга ошади, кейинчалик метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Юборилган дозасининг тахминан 83% буйраклар орқали метаболитлар ҳолида ва ўзгармаган абакавир кўринишида, қолган қисми эса – ахлат билан чиқарилади.
Айрим пациентлар гуруҳи
Кекса ёшдаги шахслар
65 ёшдан ошган пациентларда абакавирнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган. Кекса ёшдаги пациентларни даволашда жигар, буйрак ва юрак фаолиятини бузилишлари кўпроқ кузатилишини, шунингдек ёндош касалликларни ва қабул қилаётган дори препаратларини ҳисобга олиш керак.
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар
Абакавир асосан жигарда метаболизмга учрайди; унинг 2% дан камроқ қисми буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида абакавирнинг фармакокинетикаси буйрак фаолияти нормал бўлгандаги билан тахминан бир хил. Шунинг учун буйрак фаолиятини бузилишида дозани тўғрилаш талаб этилмайди.
Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар
Абакавир асосан жигарда метаболизмга учрайди. Жигар фаолиятини енгил даражада бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 5-6 балл) бўлган пациентларда абакавирнинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари AUC ни ўртача 1,89 марта ва ярим чиқарилиш даврини 1,58 мартага ошишидан далолат беради. Жигар фаолиятини бузилиши абакавирнинг метаболитларини AUC кўрсаткичига таъсир қилмайди, бироқ бунда уларни ҳосил бўлиш ва чиқарилиш тезлиги пасаяди.
Жигар фаолиятини енгил даражада бузилиши бўлган пациентлар даволаниш мақсадида абакавирни 200 мг дан суткада 2 марта қабул қилишлари мумкин.
Жигар фаолиятини ўртача ва оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда абакавирнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган, шунинг учун бу пациентлар гуруҳида абакавирни қўллаш мумкин эмас.
Клиник самарадорлиги
ОИТВ билан инфекцияланган, илгари антиретровирус воситалар билан даволанмаган олмаган катта ёшдаги пациентлар 48 ҳафта давомида Зиаген препаратини ламивудин ва зидовудин билан, шунингдек индинавир препаратини ламивудин ва зидовудин билан мажмуада қабул қилган, рандомизацияланган, икки томонлама яширин, қиёсий тадқиқоднинг натижаларини таҳлил қилиш қиёсий препаратлар мажмуасининг вирусологик самарадорлиги бир хил эканлигини кўрсатди. Бироқ зардобда ОИТВ-1 РНК нинг дастлабки концентрацияси 100 000 копия/мл дан ортиқ бўлган пациентларнинг кичик гуруҳида индинавир қўшилган даволаш тартиби самаралироқ бўлган. Вирус РНК сининг дастлабки концентрацияси 100 000 копия/мл дан кам бўлганида ҳар иккала даволаш тартибининг самарадорлиги бир хил бўлган.
ОИТВ билан инфекцияланган, илгари антиретровирус препаратларни қабул қилмаган, 770 пациент иштирок этган кўп марказли, икки томонлама яширин, назоратли тадқиқодларда (CNA30021) Зиагенни бир марта ва икки марталик қабул қилиш тартиблари қиёсланган. Пациентлар икки гуруҳга рандомизацияланган. Биринчи гуруҳдаги пациентларга Зиаген 600 мг дан суткада 1 марта, иккинчи гуруҳга – 300 мг дан суткада 2 марта буюрилган; Зиаген билан бир вақтда ҳар икки гуруҳдаги пациентлар 300 мг дан суткада 1 марта ламивудин ва 600 мг дан сутада 1 марта эфавиренз қабул қилишган. Қон зардобида вирус РНК сининг дастлабки концентрациясига қараб, пациентлар 2 та кичик гуруҳга бўлинган – 1 мл қон зардобида ОИТВ-1 РНК нинг концентрацияси 100 000 копиядан кам ва ОИТВ-1 РНК нинг концентрацияси 100 000 копиядан ортиқ бўлган кичик гуруҳларга бўлинган. Даволаш давомийлиги камида 48 ҳафтани ташкил этган. Тадқиқод натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган.
Даволаш бошланганидан сўнг 48 ҳафтадан кейин 1 мл қон зардобидаги ОИТВ-1 РНК нинг концентрацияси 50 нусҳадан паст бўлган пациентлар (ITT-таҳлил*)
Пациентлар гуруҳи | ||
Вирус РНК сининг дастлабки концентрацияси турлича бўлган пациентларнинг кичик гуруҳи | Зиаген (суткада 1 марта) + ламивудин + эфавиренз
(N = 384) |
Зиаген (суткада 2 марта) + ламивудин + эфавиренз
(N = 386) |
1 мл да 100 000 копиядан кам | 141/217 (65%) | 145/217 (67%) |
1 мл да 100 000 копиядан кўп | 112/167 (67%) | 116/169 (69%) |
Пациентларнинг умумий миқдори | 253/384 (66%) | 261/386 (68%) |
*ITT-таҳлил (Intent To Treat) – текширилаётган препаратнинг хеч бўлмаганида бир дозасини қабул қилган пациентлардан олинган маълумотларининг таҳлили.
Шундай қилиб, Зиаген препаратининг дозалаш тартибини ўзгартириш на умумий пациентлар популяциясини, на вирусларнинг дастлабки даражаси турлича бўлган пациентларнинг кичик гуруҳини даволаш самарадорлигига таъсир қилмаслигини кўрсатди. Ножўя реакцияларнинг частотаси Зиаген препаратини 600 мг дан суткада 1 марта ёки 300 мг дан суткада 2 марта қабул қилган ҳар иккала пациентлар гуруҳида бир хил бўлган.
Даволаш вирусологик жиҳатдан самарасиз (даволашни 48 ҳафтасига келиб, 1 мл қон зардобида ОИТВ РНК концентрацияси 50 копиядан ортиқ) бўлган пациентларда ажратиб олинган вирус изолятларини генотипик таҳлили ўтказилган. Вирусологик самарасизлик даражаси юқори бўлмаган – Зиагенни 600 мг дан суткада 1 ва 2 марта қабул қилган гуруҳдаги пациентларнинг мувофиқ 10% ва 8% да юқори бўлмаган. Қайтар транскриптазанинг нуклеозид ингибиторларига чидамлилик асосан 184-кодонидаги (M184V ёки M184I) мутациялари билан боғлиқ бўлган. Учраш тез-тезлиги бўйича иккинчи даражада L74V нинг мутацияси бўлган. Энг кам мутациялар Y115Fва K65R да кузатилган.
Болалар қайтар транскриптазанинг нуклеозид ингибиторларини учта мажмуасини (абакавирни ламивудин билан бирга, абакавирни зидовудин билан бирга ёки ламивудинни зидовудин билан бирга) нелфинавир ёки плацебо билан бирга қабул қилинган қиёсий тадқиқодлар, абакавирдан иборат бўлган даволаш тартиби самарадорлик бўйича ламивудинни зидовудин билан мажмуасидан ишонарли устун эканлигини кўрсатди. 24 ҳафта давомида даволашдан кейин 1 мл қон зардобида ОИТВ-1 РНК концентрациясини 400 копиядан пасайиши, абакавирни ламивудин билан бирга қабул қилган болалар гуруҳининг 73% да, абакавирни зидовудин билан бирга қабул қилган болаларнинг 70% да, ламивудинни зидовудин билан бирга қабул қилган болаларнинг фақатгина 44% да кузатилган. Илгари юқори фаол антиретровирус даволашни (ЮФАРД) турли тартибларини олган болаларда абакавирни ламивудин ва зидовудин билан мажмуада қўлланиши ўртача, бироқ вирусларга қарши барқарор самара кўрсатиши билан характерланган.
Илгари ЮФАРД олган пациентларда Зиагеннинг самарадорлик даражаси Зиагенга кесишган чидамлиликни шаклланишига олиб келиши мумкин бўлган даволаш схемаси ва давомийлигига боғлиқ.
Қўлланилиши
Катталар ва болаларда ОИТВ-инфекциясини мажмуавий антиретровирус даволаш таркибида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Зиаген препаратини овқатланишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.
Аниқ дозалашни таъминлаш мақсадида таблеткаларни бўлмасдан қабул қилиш афзал.
Таблеткаларни ютишда қийинчилик туғдирган пациентларга Зиаген препарати ичга қабул қилиш учун эритма ҳолида буюрилади. Бироқ, муқобил усул сифатида таблеткаларни бўлиб ва майдалаб, оз миқдордаги ярим қаттиқ овқатга ёки суюқликка қўшишга рухсат берилади. Олинган аралашманинг бутун миқдорини дарҳол ичга қабул қилиш керак.
Катталар ва тана вазни 30 кг дан ортиқ бўлган ўсмирлар
Зиагеннинг тавсия этилган дозаси – суткада 600 мг ни ташкил этади. Препарат 300 мг (1 таблетка) дан суткада 2 марта ёки 600 мг (2 таблетка) дан суткада 1 марта буюрилади.
Тана вазни 30 кг дан кам бўлган 3 ойлик ва ундан катта болалар:
- Тана вазни 14 кг дан 21 кг гача бўлган болалар: Зиагеннинг тавсия этилган дозаси – ½ таблеткадан суткада 2 марта.
- Тана вазни 21 кг дан ортиқ 30 кг дан кам бўлган болалар: Зиагеннинг тавсия этилган дозаси – ½ таблетка эрталаб ва 1 таблетка кечқурун қабул қилинади.
Тана вазни камида 30 кг бўлган болалар: Зиагенни тавсия этилган дозаси 300 мг (1 таблетка) дан суткада 2 марта ёки 600 мг (2 таблетка) суткада 1 марта қабул қилинади.
Тана вазни 14 кг дан кам бўлган болалар ёки таблеткаларни бутун ҳолда ютолмайдиган пациентлар учун Зиагенни ичга қабул қилиш учун эритма ҳолида қўллаш тавсия этилган.
3 ойликдан кичик бўлган болаларга Зиагенни қўллаш бўйича маълумотлар чекланган.
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар.
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга Зиагеннинг дозасини тўғрилаш талаб этилмайди.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар
Абакавир асосан жигарда метаболизмга учрайди. Жигар фаолиятини енгил даражадаги бузилиши (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 5-6 балл) бўлган пациентлар учун Зиагеннинг тавсия этилган дозаси 200 мг (10 мл ичга қабул қилиш учун эритма) дан суткада 2 мартани ташкил этади. Жигар фаолиятини енгил даражада бузилиши бўлган беморларга Зиагенни кичик дозаларда қўллаш заруратини ҳисобга олиб, препаратнинг дозасини тўғрилаш учун у ичга қабул қилиш учун эритма ҳолида буюрилади. Жигар фаолиятини ўртача ва оғир даражада бузилишлари бўлган пациентларга Зиагенни қўллаш мумкин эмас, чунки препаратнинг фармакокинетикаси бу пациентлар популяциясида ўрганилмаган.
Ножўя таъсирлари
Ўта юқори сезувчанлик
HLA-B*5701 аллел генини борлигини аниқлаш юзасидан скринингни бошлашдан олдин ўтказилган клиник тадқиқодларнинг маълумотларига кўра, абакавир қабул қилган пациентларнинг тахминан 5% да ўта юқори сезувчанлик ҳолатлари, кам ҳолларда ўлим билан тугаган ҳолатлар кузатилган.
Абакавирга ўта юқори сезувчанлик полиорган шикастланишлар билан характерланади. Ўта юқори сезувчанлиги бўлган кўпчилик пациентларда бундай реакция ривожланганида иситма ва тошма (одатда макуло-папулёз ёки уртикар) кузатилади, баъзи ҳолларда бундай кўринишлар мавжуд бўлмайди. Ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг симптомлари абакавир билан даволаниш бошланганидан сўнг исталган вақтда пайдо бўлиши мумкин, бироқ улар асосан даволанишнинг дастлабки 6 ҳафтаси (бу реакцияни бошланиш вақтини медианаси – 1 сутка) давомида ривожланади.
Ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг кўринишлари қуйида келтирилган. Ўта юқори сезувчанлиги бўлган, камида 10% пациентларда учрайдиган симптомлар қалин шрифт билан ажратилган.
Тери ва унинг ҳосилалари томонидан: тошма (одатда макуло-папулёз ёки уртикар).
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, оғиз шиллиқ қаватида яраларни ҳосил бўлиши.
Нафас тизими томонидан: ҳансираш, йўтал, томоқда оғриқ, катталардаги респиратор дистресс синдром, нафас етишмовчилиги.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, парестезиялар.
Қон яратиш тизими ва лимфатик тизимлари томонидан: лимфопения.
Жигар ва меъда ости бези томонидан: жигар ферментлари фаоллигини ошиши, жигар етишмовчилиги.
Таянч-ҳаракат тизими томонидан: миалгия, кам ҳолларда – миолиз, артралгия, креатинфосфокиназанинг фаоллигини ошиши.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: зардобда креатинин концентрациясини ошиши, буйрак етишмовчилиги.
Бошқалар: иситма, толиқиш ҳисси, лоҳаслик, шишлар, лимфаденопатия, артериал гипотония, конъюнктивит, анафилактик реакциялар кузатилиши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлган беморлар дастлаб юқоридагиларни нафас аъзоларининг касалликлари (пневмония, бронхит, фарингит, респиратор вирусли инфекция), гастроэнтерит ёки бошқа препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган нохуш реакциялар сифатида қабул қилишлари мумкин. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида Зиаген препаратини қабул қилишни давом эттириш, симптомлар сусайиб борганидан сўнг препарат қабул қилишни қайтадан бошлангандаги каби оғир асоратларга, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Шунинг учун санаб ўтилган симптомлардан биронтаси пайдо бўлганида, ўта юқори сезувчанлик реакцияларини истисно қилиш учун пациентни яхшилаб текшириш керак. Агар ўта юқори сезувчанлик реакцияларини истисно қилиш мумкин бўлмаса. Зиаген ёки абакавир сақловчи бошқа препаратлар (Кивекса, Тризивир) ни такроран буюриш қатъий ман этилади.
Агар ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида, пациентлар Зиаген қабул қилишни давом эттирсалар, клиник кўринишлари яққолроқ намоён бўлади, Зиаген препарати бекор қилинганида эса, одатда қайтади.
Анамнезида ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлган пациентлар томонидан Зиаген препаратини қабул қилишни қайтадан бошлаш бир неча соат давомида реакцияларни такроран ривожланишига олиб келади. Такрорий ўта юқори сезувчанлик реакцияси биринчисига қараганда оғирроқ кечиши ва ҳаёт учун ҳавфли артериал гипотензия билан намоён бўлиши, ҳатто ўлим билан якунланиши мумкин. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида пациент HLA-B*5701 аллел генини ташиб юришидан қатъий назар, Зиаген ва абакавир сақловчи бошқа препаратлар (Кивекса, Тризивир кабилар) ни қабул қилишдан бутунлай сақланиши керак.
Баъзида ўта юқори сезувчанлик реакциялари препарат бекор қилинганидан сўнг Зиаген препарати билан даволаш такроран бошланганида, асосий симптомлари (тошма, иситма, лоҳаслик, толиқиш, меъда-ичак йўллари ва нафас тизими томонидан бузлишлар) дан фақат биттасини пайдо бўлиши оқибатида ривожланади.
Кам ҳолларда бундай реакция препарат бекор қилинишидан олдин ҳеч қандай ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилмаган пациентлар томонидан Зиаген препарати яна қабул қилинганида ривожланади.
Зиаген қабул қилаётган пациентларда кузатиладиган бироқ ўта юқори сезувчанлик реакцияларидан фарқ қилувчи бошқа нохуш кўринишларнинг табиати ҳозиргача номаълум. Бу нохуш кўринишлар Зиагенни ёки у билан бир вақтда буюрилган бошқа препаратларни қабул қилиш оқибати эканлиги, ёки улар касалликни ўзи билан боғлиқ эканлиги ҳозирги вақтгача аниқланмаган.
Қуйида келтирилган Зиаген препаратини қабул қилиш билан боғлиқ бўлган нохуш самараларнинг кўпчилиги (кўнгил айниши, қусиш, диарея, иситма, толиқиш, тошма) ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганида ҳам кузатилиши мумкин. Шунинг учун бу симптомларнинг исталгани пайдо бўлганида ўта юқори сезувчанлик реакцияларини тасдиқлаш ёки истисно қилиш учун беморни синчиклаб текшириш керак. Агар ўта юқори сезувчанликка тахмин қилиниши оқибатида Зиаген препарати бекор қилинганида препаратни такроран қабул қилиш тақиқланади. Юқорида санаб ўтилган симптомлар пайдо бўлганлиги туфайли танаффусдан кейин Зиаген препарати билан яна даволашни фақатгина ўта юқори сезувчанлик реакциялари истисно қилинганидан сўнг ва бевосита тиббий кузатув остида бошлаш мумкин.
Қуйида келтирилган ножўя реакцияларнинг аксарияти Зиаген препаратини қўллашни чекламайди. Учраш тез-тезлигига қараб, уларни шартли равишда қуйидаги тоифаларга бўлиш мумкин: жуда тез-тез (тез-тезлиги 1/10 дан кўп), тез-тез (тез-тезлиги 1/100 дан 1/10 гача), тез-тез эмас (тез-тезлиги 1/1000 дан 1/100 гача), кам (тез-тезлиги 1/10000 дан 1/1000 гача) ва жуда кам (тез-тезлиги 1/10000 дан кам).
Клиник тадқиқодлардан олинган маълумотлар
Метаболизм ва овқатланишни бузилишлари: тез-тез – иштаҳани йўқолиши.
Неврологик бузилишлар: тез-тез – бош оғриғи.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, диарея.
Тизимли бузилишлар ва маҳаллий реакциялар: тез-тез – иситма, уйқучанлик, толиқиш.
Назоратли клиник тадқиқодларда Зиаген препарати билан даволаниш вақтида лаборатор кўрсаткичларни ўзгариши препарат олмаётган пациентларнинг назорат гуруҳидаги каби кам кузатилиши кўрсатилди.
Препарат қайд этилгандан кейинги кузатишлардаги маълумотлар
Метаболизм ва овқатланишни бузилиши: тез-тез – гиперлактатемия; кам ҳолларда – лактоацидоз, ёғ тўқимасини тўпланиши / қайта тақсимланиши. Бу нохуш реакцияларнинг тез-тезлиги кўпчилик омилларига, шу жумладан абакавир билан мажмуада ишлатиладиган антиретровирус препаратларига боғлиқ.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – панкреатит (абакавирни қўллаш билан боғлиқ бўлган сабаб – оқибати боғлиқлиги аниқланмаган).
Тери томонидан бузилишлар: тез-тез – тошма (тизимли бузилишлар мавжуд бўлмаганида); жуда кам ҳолларда – полиморф экссудатив эритема, жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Абакавирга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик
- Жигар фаолиятини ўртача ва оғир даражадаги бузилишлари
Дориларнинг ўзаро таъсири
In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқодлар ва абакавирнинг асосий метаболизм йўлини таҳлил қилиш цитохром Р450 орқали метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли камлигини кўрсатди. Абакавир цитохром Р450 тизимининг 3А4 изоферменти иштирокидаги метаболик реакцияларни бостирмайди. In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқодлар, абакавир CYP3A4, CYP2C9 ва CYP2D6 изоферментларнинг фаоллигини пасайтирмаслигини кўрсатди. Клиник тадқиқодларда жигарда абакавирнинг таъсири остида экзоген субстанцияларнинг метаболизмини индукцияланиши аниқланмади. Шундай қилиб, абакавирни ОИТВ протеаза ингибиторлари ва цитохром Р450 нинг асосий изоферментлари иштирокида метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли кам.
Этанол. Этанол абакавирнинг метаболизмини секинлаштиради, бу фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдон (AUC) ни 41% га ошишига олиб келади. Бироқ бу ўзгаришнинг клиник аҳамияти катта эмас. Этанолнинг метаболизмига абакавир таъсир қилмайди.
Метадон. Фармакокинетик тадқиқодларнинг маълумотларига кўра, абакавирни 600 мг дан суткада 2 марта метадон билан мажмуада қўлланиши қон зардобида абакавирнинг максимал коцентрациясини (Сmax) 35% камайтиради, зардобда максимал концентрацияга эришиш вақтини (Тmax) 1 соатга оширади, лекин AUC ни ўзгартирмайди. Бу ўзгаришларнинг клиник аҳамияти катта эмас. Айнан шу тадқиқодда абакавир метадоннинг клиренсини 22% га ошириши аниқланган. Кўпчилик ҳолларда бу ўзгаришлар клиник жиҳатдан аҳамиятсиз ўзгаришлар сифатида баҳоланади, бироқ маълум бир ҳолатларда метадоннинг дозасини ўзгартириш талаб қилиниши мумкин.
Ретиноидлар. Ретиноидлар, масалан, изотретиноин, алкогольдегидрогеназа иштирокида элиминацияланади, шунинг учун абакавир билан ўзаро таъсир қилиши мумкин, бироқ ҳозирги вақтгача махсус тадқиқодлар ўтказилмаган.
Махсус кўрсатмалар
Препарат ОИТВ-инфекциясини даволаш тажрибасига эга бўлган шифокор томонидан буюрилиши керак.
Ўта юқори сезувчанлик
HLA-B*5701 аллел генини борлигига скринингни бошлашдан олдин ўтказилган клиник тадқиқодларнинг маълумотларига кўра абакавир қабул қилаётган пациентларнинг тахминан 5% да препаратга кам ҳолларда ўлим билан якунланувчи ўта юқори сезувчанлик ривожланади.
Хавф омиллари
Клиник тадқиқодларда HLA-B*5701 аллел генини ташувчанлик абакавирга ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиш ҳавфини аҳамиятли даражада ошириши кўрсатилган. Проспектив клиник тадқиқодларда CAN 106030 (PREDICT-1) HLA-B*5701 аллел гени мавжуд бўлган пациентларга абакавир сақловчи препаратлар буюрилмаган, бу клиник жиҳатдан тахмин қилинган ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг ривожланиш тез-тезлигини 7,8% (847 пациентдан 66 тасида) дан 3,4% (803 пациентдан 27 тасида) га пасайтириш (р<0,0001), шунингдек тери-аппликацион синамаси ёрдамида тасдиқланган ўта юқори сезувчанлик реакциясининг ривожланиш тез-тезлигини 2,7% (842 пациентда 23 тасида) дан 0,0% (802 пациентдан ҳеч бирида) гача пасайтириш (р<0,0001) имконини берган. Шундай қилиб, ушбу тадқиқоднинг натижаларига асосланиб, HLA-B*5701 аллел генини ташувчи-пациентларнинг 48-61% да ўта юқори сезувчанлик реакциялари шундай аллел гени мавжуд бўлмаган пациентларнинг 0-4% га нисбатан ривожланиши кўрсатилган.
Шифокорларга илгари абакавир сақловчи препаратлар буюрилмаган ОИТВ билан инфекцияланган пациентларга HLA-B*5701 аллел генини ташувчиликка скрининг ўтказиш тавсия этилади. Илгари абакавир билан даволаниш яхши ўзлаштирилган HLA-B*5701-статуси маълум бўлган пациентларга абакавирни такроран буюришдан олдин скрининг ўтказиш тавсия этилади. HLA-B*5701 аллел генига эга бўлган пациентларга абакавир сақловчи препаратларни қўллаш тавсия этилмайди. Жуда кам ҳолларда потенциал фойда ҳавфдан устун бўлганида, бундай пациентларга абакавир сақловчи препаратларни буюриш муҳокама қилиниши мумкин, бунда пациент синчков тиббий кузатувда бўлиши керак.
Клиник маълумотларга асосланиб ўта юқори сезувчанлик реакцияларини истисно қилиш мумкин бўлмаган барча холларда, жиддий нохуш самаралар ёки хатто ўлимни потенциал ривожланиш хавфини борлиги сабабли хатто HLA-B*5701 аллел гени бўлмаганида ҳам абакавир қабул қилишни бекор қилиш ва қайтадан бошламаслик керак.
Клиник манзараси
Абакавирга ўта юқори сезувчанлик полиорган шикастланишлари билан характерланади. Энг кўп учрайдиган симптомлари – иситма ва тошма, кўпчилик пациентларда кузатилади. Абакавирга ўта юқори сезувчанликнинг бошқа симптомлари: толиқиш, лоҳаслик, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар, жумладан қусиш, кўнгил айниши, диарея ва қоринда оғриқ; нафас тизими томонидан бузилишлар, жумладан ҳансираш, томоқда оғриқ, йўтал, ўпкаларни шикастланиши (асосан, кўкрак қафасини рентгенографиясида аниқланадиган маҳаллий инфильтратив ўзгаришлар кўринишида) ҳисобланади.
Ўта юқори сезувчанликнинг симптомлари абакавир билан даволаниш бошланганидан сўнг исталган вақт пайдо бўлиши мумкин, бироқ улар дастлабки олти ҳафта давомида кўпроқ ривожланади. Агар ўта юқори сезувчанлик симптомлари пайдо бўлганида абакавир билан даволашни давом эттирилса, улар янада яққолроқ бўлиши ва ҳаёт учун ҳавф туғдириши мумкин. Препарат бекор қилинганидан сўнг ўта юқори сезувчанлик реакциясининг симптомлари одатда ортга қайтади.
Даволаш
Абакавирга ўта юқори сезувчанлик реакциясининг симптомлари пайдо бўлганида, HLA-B*5701 аллел генини ташиб юришидан қатъий назар, бемор зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши керак. Абакавирга ўта юқори сезувчанлик реакцияси ташхиси қўйилганида препаратни зудлик билан бекор қилиш керак. Анамнезида ўта юқори сезувчанлик реакцияси бўлган пациентларга Зиаген препарати ёки абакавир сақловчи бошқа препаратлар (Кивекса, Тризивир кабилар) билан даволашни қайтадан бошлаш мумкин эмас, чунки препарат қабул қилинганидан сўнг бир неча соат давомида ўта юқори сезувчанлик реакцияси оғирроқ шаклда, ҳатто ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи артериал гипотония ривожланиши ёки ўлим билан якунланиши мумкин.
Агар абакавирга ўта юқори сезувчанликни истисно қилиш имкони бўлмаса, у ҳолда кеч диагностика қилишдан сақланиш ва ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи ҳолатларни ривожланиш ҳавфини камайтириш учун, ҳатто агар бошқа ташхисга (масалан, нафас йўллари ва ўпка касалликлари, гриппсимон синдром, гастроэнтерит ёки бошқа препаратларнинг нохуш самаралари) тахмин қилинса ҳам, абакавир бутунлай бекор қилинади. Зиаген ёки абакавир сақловчи бошқа препарат (Кивекса, Тризивир кабилар) билан даволашни бошлашга, ҳатто агар абакавир сақловчи дори воситалар билан бирга бошқа препаратларни қайтадан қабул қилинганида, ўта юқори сезувчанлик реакциясининг симптомларини такроран ривожланиши кузатилса ҳам, бунга йўл қўйиш мумкин эмас.
Зиаген препаратининг ўрамида пациентлар учун абакавирга ўта юқори сезувчанлик реакцияси хақида маълумот сақлаган огоҳлантирувчи карточка бўлиши керак.
Зиаген препарати билан даволашда танаффусдан кейин даволаш бўйича махсус кўрсатмалар
HLA-B*5701 аллел генини ташувчиликдан қатъий назар, агар Зиаген препарати бекор қилинганидан сўнг ушбу препарат билан даволаниш қайтадан бошланишига тахмин қилинса, бекор қилиш сабабини аниқлаш ва беморда ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилмаганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Агар ўта юқори сезувчанлик реакциясини истисно қилиш имкони бўлмаса, у ҳолда Зиаген ёки абакавир сақловчи бошқа препарат (Кивекса, Тризивир кабилар) билан даволаш тақиқланади.
Ўта юқори сезувчанлик реакциясининг типик симптомларидан (тошма, иситма, лоҳаслик, толиқиш, меъда-ичак бузилишлари ва нафас тизими томонидан бузилишлар) бирини пайдо бўлиши туфайли, препарат бекор қилинганидан сўнг препарат билан даволаш қайтадан бошланганида ўта юқори сезувчанлик реакциясининг бир нечта ҳоллари таърифланган. Барча бундай ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциясини истисно қилиш мумкин эмаслиги сабабли, абакавир такроран қўлланганида оғирроқ кечиши тўғрисидаги маълумотларни эътиборга олиб, бундай беморларга Зиаген ёки абакавир сақловчи бошқа препарат (Кивекса, Тризивир кабилар) билан даволашни бошлаш тавсия этилмайди. Бироқ, агар шундай ҳолларда абакавирни такроран буюриш ҳақидаги масала ижобий ҳал қилинса, у ҳолда даволаш фақат бевосита тиббий кузатув остида ўтказилади.
Илгари ўта юқори сезувчанлик реакциясининг симптомлари кузатилмаган, ва абакавир сақловчи препаратни қабул қилингандаги танаффус бошқа сабаблар билан боғлиқ бўлган пациентларни абакавир сақловчи препарат билан даволаш қайтадан бошланганида ўта юқори сезувчанлик реакциялари, гарчи жуда кам бўлса-да, бироқ кузатилади. Бундай ҳолда препарат қабул қилишни қайтадан бошлаш мумкин, бироқ пациентга ва уни атрофидаги одамларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш имконини яратиш талаб этилади.
HLA-B*5701 аллел генини ташувчанликка скрининг илгари абакавирни яхши ўзлаштирган, HLA-B*5701-статуси маълум бўлган пациентларга абакавирни қайтадан буюришдан олдин ўтказиш тавсия этилади. HLA-B*5701 аллел генини ташувчи-пациентларга абакавирни қайтадан буюриш тавсия этилмаган ва фақатгина айрим ҳолларда препарат билан даволашдан кутилган потенциал фойда, мумкин бўлган барча ҳавфлардан устун бўлган ҳолда, синчков тиббий кузатув остида кўриб чиқилиши мумкин.
Пациентлар учун муҳим маълумот
Препаратни буюраётган шифокор пациентга ўта юқори сезувчанлик тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар билан таништириши керак:
- пациент ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ва ўлим ҳавфини пайдо бўлиши мумкинлиги, шунингдек HLA-B*5701 аллел генини ташувчи одамларда ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг ҳавфи юқори эканлиги ҳақида хабардор қилинган бўлиши керак;
- ҳатто HLA-B*5701 аллел гени мавжуд бўлмаганида ҳам, ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкинлиги хақида пациентни огоҳлантириш керак. Шундай қилиб, барча пациентлар ўта юқори сезувчанлик реакциялари билан ифодаланиши мумкин бўлган симптомлар пайдо бўлганида зудлик билан даволовчи шифокорга мурожаат қилишлари керак;
- абакавирга ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларни HLA-B*5701-статусидан қатъий назар, Зиаген ёки абакавир сақловчи бошқа препаратлар (Кивекса, Тризивир кабилар) ни қайтадан қўллаш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириш керак;
- ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ўтказган пациентларга Зиагенни қайтадан қўллашдан сақланиш учун, уларга Зиаген таблеткалари ёки ичга қабул қилиш учун эритманинг қолган қисмини шифокорга қайтариб бериш тавсия этилади;
- Зиаген билан даволанишни бирон-бир сабабга кўра, пациентлар (айниқса, мумкин бўлган нохуш реакциялари ёки асоратлари туфайли), препарат қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорга мурожаат қилишлари керак.
Ҳар бир пациентга Зиагеннинг ўрамига жойланган огоҳлантириш-карточкаси билан танишиб чиқиш зарурати хақида эслатилади.
Лактоацидоз, гепатомегалия ва жигарни ёғли дистрофияси
Нуклеозид аналоглари, шу жумладан ҳам алоҳида, ҳам мажмуада қўлланган абакавир, ламивудин ва зидовудин билан антиретровирус препаратлар билан даволаш оқибатида лактоацидоз, гепатомегалия ва жигарнинг ёғли дистрофиясини ривожланганлиги, шу жумладан ўлим кузатилганлиги хақида хабарлар мавжуд. Кўпчилик ҳолларда бу асоратлар аёлларда юз беради.
Лактоацидоздан далолат берувчи симптомлар умумий ҳолсизлик, иштаҳани пасайиши, номаълум этиологияли тез озиб кетиш, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар ва нафас тизими томонидан бузилишлар (ҳансираш ва тахипноэ) ни ўз ичига олади.
Зиаген ва абакавир сақловчи бошқа препаратларни қўлланиши ҳар бир пациентда, айниқса жигарни шикастланиш ҳавф омиллари бўлса, эҳтиёткорликни талаб этади. Лактоацидоз ёки гепатотоксикликнинг клиник ёки лаборатор белгилари пайдо бўлганида (аминотрансферазанинг фаоллигини ҳатто яққол ошиши бўлмаганида ҳам гепатомегалия ва жигарни ёғли дистрофияси намоён бўлиши мумкин) Зиаген билан даволашни тўхтатиш керак.
Тери ости ёғ тўқимасини қайта тақсимланиши
Мажмуавий антиретровирус даволаш санаб ўтилган симптомлардан бир ёки бир нечтасини ривожланиши билан кечиши мумкин: семириш, тери ости ёғ қаватини уни баданга, бўйинга (“хўкиз ўркачи”) тўпланиши билан қайта тақсимланиши, қўл-оёқлар ва юзда тери ости ёғ қаватини сезиларли камайиши, гинекомастия, қон зардобида липидларнинг концентрациясини ва қонда глюкозанинг даражасини ошиши билан кечиши мумкин.
Бу барча симптомлар липодистрофиянинг кўринишларига киради. Бу симптомларнинг бир ёки бир нечтаси ОИТВ протеазанинг ҳар қандай ингибиторлари ва қайтувчан транскриптазанинг нуклеозид ингибиторлари билан даволашда ривожланиши мумкин. Бироқ бу нохуш реакцияларнинг ҳавфи қўлланилаётган препаратга боғлиқ.
Липодистрофия мураккаб этиологияга эга ва синергик таъсир қилиши мумкин бўлган турли омилларнинг таъсирида ривожланиши мумкин. Уни ривожланишида ОИТВ-инфекциянинг ўзи, кекса ёшли пациент ва антиретровирус даволашнинг давомийлиги муҳим роль ўйнайди.
Беморлар клиник текширилганида тери ости ёғ қаватини қайта тақсимланишига эътибор бериш керак. Лаборатор текширув зардобдаги липидларнинг концентрациясини ва қондаги глюкозанинг даражасини аниқлашдан иборат бўлиши керак. Липидлар алмашинуви бузилганида тегишли даволаш буюрилади.
Иммунитетни тикланиш синдроми
Оғир даражадаги иммунтанқислиги бўлган ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда антиретровирус даволаш (АРД) ни бошлаш вақтида симптомсиз ёки кам симптомли кечувчи оппортунистик инфекция бўлганида, бундай даволашни ўтказиш оппортунистик инфекциянинг симптомларини кучайишига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Одатда бундай реакциялар АРД бошланганидан сўнг бир неча ҳафта ёки ой давомида ривожланади. Типик мисол бўлиб, цитомегаловирусли ретинит, микобактериялар билан чақирилган тарқоқ ёки ўчоқли инфекция ва Pneumocystis jiroveci (P. Carinii) келтириб чиқарган пневмония ҳисобланади. Ҳар қандай яллиғланиш симптомларини пайдо бўлиши зудлик билан текширишни ва зарурат бўлганида даволашни талаб этади.
Оппортунистик инфекциялар
Зиаген ёки бошқа антиретровирус препаратларни қўлланиши оппортунистик инфекция ёки ОИТВ-инфекциянинг бошқа асоратларини ривожланиши мумкинлигини истисно қилиш мумкин эмас, шунинг учун пациентлар бу касалликларни даволаш тажрибасига эга бўлган шифокор назорати остида бўлиши керак.
ОИТВ-инфекциясини юқиши
Антиретровирус даволаш, шу жумладан Зиаген билан даволаш ОИТВ ни жинсий йўл билан ёки инфекцияланган қон билан контактда бўлганида юқиши мумкинлигини истисно қилиш мумкин эмас, шунинг учун тегишли огоҳлантириш чораларига риоя қилиш заруратини бекор қилмайди.
Миокард инфаркти
Мажмуавий антиретровирус даволаш олаётган пациентларда миокард инфарктини ривожланиш тезлигини ўрганиш мақсадида проспектив, кузатув, эпидемиологик текшириш натижаларида, 6 ой давомида абакавирни қабул қилиш миокард инфарктини ривожланиш ҳавфини ошиши билан боғлиқлиги аниқланган. ГлаксоСмитКляйн компанияси спонсорлик қилган клиник тадқиқодларнинг натижаларини умумий таҳлил маълумотларида миокард инфарктини ҳавфи абакавини қабул қилиш билан боғлиқ ошиши кузатилмаган. Миокард инфарктининг потенциал ҳавфини ошишини тушунтирувчи биологик механизмлар номаълум. Умуман олганда, когорт ва назоратли клиник тадқиқодларнинг натижаларидан олинган маълумотлар абакавир билан даволаш ва миокард инфрактининг ҳавфи ўртасида боғлиқликни аниқлаш имкони йўқ.
Шундай бўлса ҳам, юрак ишемик касаллигини ривожланиш ҳавфи бўлган пациентларга антиретровирус даволаш, шу жумладан абакавир сақловчи препаратлар билан даволашни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Ҳавф омилларини (артериал гипертония, дислипидемия, қандли диабет ва чекиш кабилар) минимал даражага етказиш учун барча чораларни кўриш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик вақтида аёлларда абакавирни қўллаш ҳавфсизлиги ҳозирги вақтгача ўрганилмаган. Каламушларнинг эмбрионларини ривожланишига абакавирнинг токсик таъсири ҳақида экспериментал маълумотлар мавжуд, бироқ бу самаралар қуёнларда кузатилмаган. Ҳомиладорлик вақтида Зиагенни қўллаш зарурати туғилганида, она учун тахмин қилинган фойда ва ҳомила учун потенциал ҳавф нисбатини баҳолаш керак.
Ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида қайтувчан транскриптазанинг нуклеозид ингибиторларини қабул қилган оналардан туғилган янги туғилган чақалоқлар ва эмизикли болаларнинг зардобида сут кислотасининг концентрациясини бироз транзитор ошганлиги хақида маълумотлар мавжуд. Эҳтимол, бу митохондриал бузилишлар билан боғлиқ. Бу ўзгаришнинг клиник аҳамияти ҳозирги вақтгача аниқланмаган. Бундан ташқари, янги туғилган чақалоқларда ривожланишни кечикиши, тутқаноқ ҳуружлари ва бошқа неврологик бузилишлар хақида жуда кам маълумотлар мавжуд, аммо ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида қайтар транскриптазанинг нуклеозид ингибиторларини қабул қилиш билан бу ўзгаришлар ўртасида сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган. Бу маълумотлар ҳомиладорлик вақтида ОИТВ ни вертикал йўл билан юқишини олдини олиш учун антиретровирус препаратларни қўллаш бўйича мавжуд бўлган тавсияларни инкор этмайди.
Лактация
Лактация даврида каламушларда ўтказилган клиник тадқиқодлар абакавир ва унинг метаболитлари кўкрак сути билан ажралиб чиқишини кўрсатди. Гарчи бу ҳозирги вақтгача тасдиқланмаган бўлса-да, абакавир ва унинг мтеболитлари она сутига ўтишига тахмин қилинади. 3 ойликкача бўлган болаларда абакавирни қўллаш ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ. Баъзи пациентлар ОИТВ билан инфекцияланган аёлларга ҳар қандай ҳолатларда ҳам болага ОИТВ ни юқишини олдини олиш учун, унга эмизишдан сақланишни тавсия этадилар. Шундай қилиб, абакавирни қабул қилаётган аёлларга болани эмизиш тавсия этилмайди.
Автотранспортни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига абакавирнинг таъсири бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари
Клиник тадқиқодларда Зиаген 1200 мг гача бир марталик ва 1800 мг гача бўлган суткалик дозаларда қўлланганида ножўя реакциялар аниқланмаган. Препаратнинг юқорироқ дозалардаги таъсири ҳозирги вақтгача ўрганилмаган.
Даволаш
Зиагеннинг дозаси ошириб юборилганида заҳарланиш симптомларини аниқлаш ва ўз вақтида даволашни бошлаш учун пациентни кузатиш керак. Зарурат бўлганида, стандарт тутиб турувчи даволаш ўтказилади. Организмдан абакавирни чиқариш учун перитонеал диализ ва гемодиализнинг самарадорлиги номаълум.
Чиқарилиш шакли
10 таблеткадан ПВХ/А1 блистерда. 6 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Барча ўрамлари ҳар бир мамлакатда бўлмаслиги мумкин.
Сақлаш шароити
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаган сана.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.