📜 Инструкция по применению Жанет
💊 Состав препарата Жанет
✅ Применение препарата Жанет
📅 Условия хранения Жанет
⏳ Срок годности Жанет

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЖАНЕТ

JANET

 

Препаратнинг савдо номи: Жанет

Таъсир этувчи модда (ХПН): секнидазол

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар 1000 мг.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: секнидазол  – 1000 мг;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, дикальций фосфати, натрий лаурил сульфати, поливинилпирролидон 30, желатин, аэросил, тальк, магний стеарати, натрий крахмал гликоляти.

Таърифи: овал шаклли, оқ рангли қобиқ билан қопланган, бир томони рискали  таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Микробларга ва протозойларга қарши воситалар.

АТХ коди: Р01АВ07

Фармакологик хусусиятлари

Микробларга ва протозойларга қарши препарат, нитроимидазолнинг синтетик ҳосиласи.

Облигат анаэроб бактерияларга (спора ҳосил қилувчи ва спора ҳосил қилмайдиган), айрим протозой инфекцияларининг қўзғатувчиларига: Trichomonas vaginalis, Giardia lamblia, Еntamoeba histolytica нисбатан фаол. Аэроб бактерияларга нисбатан фаол эмас.

Ўсмаларнинг нурлантиришга бўлган сезувчанлигини оширади, алкоголга нисбатан сенсибилизацияни (дисульфирамсимон таъсир) чақиради. ДНК билан ўзаро таъсирланади, спирал структурасининг бузилишини, толаларнинг узилишини, нуклеин кислоталарининг синтезини бостирилишини ва ҳужайраларнинг нобуд бўлишини чақиради.

 

Фармакокинетикаси

Секнидазолнинг сўрилиши юқори даражада, биокираолишлиги 80% ни ташкил қилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ичга 2 г бир марта қабул қилинганидан кейин 4 соатдан сўнг максимал концентрациясига (Cmax) эришилади. Буйраклар орқали чиқарилади: қабул қилинган дозанинг 16% – 72 соат давомида чиқарилади. Кўкрак сути билан чиқарилади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

 

Қўлланилиши

  • Тrichomonas vaginalis томонидан чақирилган трихомонадали уретритлар ва вагинитлар;
  • бактериал вагиноз;
  • Еntamoeba histolytica томонидан чақирилган ичак амёбиази;
  • Еntamoeba histolytica томонидан чақирилган жигар амёбиази;
  • Giardia lamblia томонидан чақирилган лямблиозда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Жанет, овқатдан олдин ичга оз миқдорда сув билан бирга қабул қилинади.

Катталарга:

трихомонадали уретритлар ва вагинитлар, бактериал вагиноз – 2 таблеткадан бир марта буюрилади.

ичак амебиази, ўткир симптоматик амебиаз – 2 таблеткадан бир марта буюрилади.

симптомсиз кечувчи амебиаз, жумладан ўчоғли ва цистали шакли – ҳар куни 2 таблеткадан бир марта қабул қилиш учун 3 кун давомида буюрилади.

жигар амебиази — ҳар куни 1,5 таблетка (1,5 г) дан бир марталик ёки бўлинган дозалар кўринишида 5 кун давомида буюрилади.

лямблиоз – 2 таблеткадан бир марта буюрилади.

Болаларга:

ичак амебиази, лямблиоз – кунига 30 мг/кг дозада бир марта буюрилади;

жигар амебиази – кунига 30 мг/кг бир марталик ёки бўлинган дозалар кўринишида 5 кун давомида буюрилади.

Ҳар бир пациент учун препарат билан такрорий курсларни қўллаш имконияти ва мақсадга мувофиқлиги шахсий равишда танланади.

 

Ножўя таъсирлари

Диспепсия кўринишлари, шу жумладан кўнгил айниши, меъда соҳасида оғриқлар, оғизда “металл” таъми, глоссит, стоматит, ўртача қайтувчан лейкопения, эшакеми,

Кам ҳолларда: бош айланиши, координацияни бузилиши, атаксия, парестезиялар, полинейропатия кузатилади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Марказий нерв тизимининг органик касалликлари, периферик қон манзарасининг патологик ўзгаришлари (шу жумладан анамнездаги), ҳомиладорлик, лактация даври, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Секнидазол антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида (кумарин ёки индандион ҳосилалари) антикоагулянтларнинг таъсири кучайиши мумкин, шунинг учун протромбин вақтини мунтазам назорат қилиш лозим ва зарурати бўлганида антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш қиритиш керак.

Секнидазол дисульфирам билан бир вақтда қўлланганида паранойя реакциялари ва психоз ривожланиши мумкин; этанол билан қўлланганида дисульфирамнинг таъсирига ўхшаш самараларни (қоринда спазмлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, тўсатдан юзга қонни оқиб келиши) ривожланиши мумкин.

Қутибсизлантирмайдиган миорелаксантлар (векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.

Секнидазол литий препаратлари билан бир вақтда қабул қилинганида, плазмада литий концентрациясини оширади.

Амоксициллин билан бирга қўлланганида Helicobacter pylori га нисбатан фаоллик (амоксициллин чидамликни ривожланишини бостиради) ошади.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар амёбиазини йирингли босқичини даволашни абсцессдан йирингни олиб ташлаш билан бирга ўтказиш лозим.

Даволаниш даврида этанол истеъмол қилишдан сақланиш лозим. Узоқ муддат қўллаш қон формуласини назорати остида ўтказган маъқул. Лейкопенияда даволанишни давом эттириш имкони инфекцион жараённинг ривожланишини хавфига  боғлиқ. Атаксияни, бош айланишини пайдо бўлиши ва беморларни неврологик ҳолатини ҳар қандай бошқа ёмонлашуви даволашни тўхтатишни талаб қилади. Трепонемаларни иммобилизация қилиши ва сохтамусбат Нельсон тестига олиб келиши мумкин.

Препарат ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас, чунки секнидазол йўлдош тўсиғи орқали ўтади.

Секнидазол кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар берилмаган.

 

Чикарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 1000 мг дан.

1, 2 таблеткадан контур уяли ўрамда.

1, 2, 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.