ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТИМАЛИН
TYMALIN
Препаратнинг савдо номи: Тималин
Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат.
Таркиби:
1 ампула (1 флакон) қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 10 мг йирик қорамол тимуси (айрисимон без) нинг қуруқ тозаланган экстракти;
ёрдамчи моддалар: глицин.
Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли аморф кукун ёки ғоваксимон масса.
Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуностимуляторлар.
АТХ коди: L03A X.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамиаси
Т- ва В-лимфоцитларнинг ва уларнинг субпопуляцияларининг миқдорини ва нисбатини бошқаради, хужайра иммунитетининг реакцияларини рағбатлантиради, фагоцитозни кучайиради, регенерация ва қон яратилишини, уларнинг сусайиши ҳолларида рағбатлантиради, шунингдек хужайра метаболизми жараёнларининг кечишини яхшилайди.
Фармакокинетикаси
Ўрганилмаган.
Қўлланилиши
Хужайра иммунитетини пасайиши билан кечувчи касалликларни комплекс даволашда:
- суяк ва юмшоқ тўқималарнинг ўткир ва сурункали йирингли-яллиғланиши касалликлари;
- регенератор жараёнларни бузилиши (суякларни синиши, куйишлар, совуқ уриши, трофик яралар, тўқималарни нурланиш оқибатидаги некрозлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги);
- сурункали бактериал ва вирусли инфекциялар, тарқалган склероз, облитерацияловчи атеросклероз, ревматоид артрит;
- нур билан даволаш ёки кимётерапия ўтказилгандан кейинги иммунитетни ва қон яратилишини сусайиши, антибиотикларни катта дозаларда ишлатилганда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ишлатишдан олдин ампула (флакон) ичидаги модда 0,9% ли натрий хлориди эритмасининг 1-2 мл да эритилади.
Тималиннинг дозалаш схемасини пациентнинг клиник ва лаборатор текширишлари асосида клиник иммунолог аниқлайди.
Мушак ичига ҳар куни қуйидаги дозаларда юборилади: катталар ва 14 ёшдан катта болаларга – 5-20 мг дан (курсга 30-100 мг) иммунитетни бузилиши даражасига қараб, 3-10 давомида буюрилади.
Болалар. Препаратни педиатрия амалиётида қўллаш мумкин.
Хужайравий иммунитетни бузилишлари (сусайиши) борлиги исботланган ҳолларда фақат шифокорнинг тавсияси ва назорати остида қўллаш керак.
Иммунитетни бузилиш даражасига қараб, 1 ёшгача бўлган болаларга -1 мг дан; 1-3 ёшлик болаларга – 1-2 мг дан; 4-6 ёш болаларга – 2-3 мг дан, 7-14 ёш болаларга – 3-5 мг дан 3-10 кун давомида ҳар куни мушак ичига юборилади. Зарурати бўлганида такрорий даволаш курслари (1-6 ойдан кейин) ўтказилади.
Ножўя таъсирлари
Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, тери тошмаси, гиперемия, терини қичишиши бўлиши мумкин.
Юбориш жойида ўзгаришлар: юбориш жойида реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратанинг компонентларига юқори сезувчанлик. Аутоиммун касалликлар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Биостимулятор ва иммуностимулятор препаратлар, рифампицин, изониазид, глюкокортикоид препаратлар билан мутаносиб. Таъсир механизми ўхшаш бўлган Тималин ва Т-активин, тимактид, тимоген ёки тимоптин билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
Номутаносиблиги. Фақат тавсия қилинган эритувчи ишлатилсин. Тайёрланган эритмани бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин. Тайёрланганидан кейин дарҳол қўллаш керак.
Махсус кўрсатмалар
Тималин билан даволашни иммунологик кўрсаткичларнинг мунтазам назорати остида ўтказиш керак. IgE-га боғлиқ патологияси бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Тималин бошқа дори воситаларига бўлган аллергик реакцияларни, улар бир вақтда қўлланганида потенциялаши мумкин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги юзасидан клиник маълумотлар йўқ. Препаратни ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас. Препарат билан даволаниш даврида эмизишни тўхтатиш керак.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Ўрганилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ножўя реакциялар кучайиши мумкин.
Чиқарилиш шакли
Препарат 30 мг дан ампулада (флаконда). 10 ампуладан (флаконда) қутида.
Сақлаш шароити
Ёруғлик таъсиридан ҳимоя қилиш учун оригинал ўрамида, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.