ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ВЕЗИКАР®
VESICARE®
Препаратнинг савдо номи: Везикар®
Таъсир қилувчи модда (ХПН): солифенацин
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
5 мг ли бир таблетка сақлайди:
Ядро – фаол модда – 5 мг солифенацин сукцинати,
ёрдамчи моддалар – 107,5 мг лактоза моногидрати, 30,0 мг маккажўхори крахмали, 6,0 мг гипромеллоза 3 мПа·с, 1,5 мг магний стеарати,
плёнка қобиқнинг таркиби: 4,0 мг опадрай сариқ 03F12967 (61,83% гипромеллоза 6 мПа·с, 18,54% тальк, 11,60% макрогол 8000, 7,88% титан диоксиди, 0,15% темир (II) оксиди).
10 мг ли бир таблетка сақлайди:
Ядро – фаол модда – 10 мг солифенацин сукцинати,
ёрдамчи моддалар – 102,5 мг лактоза моногидрати, 30,0 мг маккажўхори крахмали, 6,0 мг гипромеллоза 3 мПа·с, 1,5 мг магний стеарати,
плёнка қобиқнинг таркиби: 4,0 мг опадрай пушти 03F14895 (62,00% гипромеллоза 6 мПа·с, 18,59% тальк, 11,63% макрогол 8000, 7,75% титан диоксиди, 0,03% темир (III) оксиди).
Таърифи:
Таблетка 5 мг – думалоқ, иккиёқлама қабариқ, бир томонида “150” маркировкаси ва компаниянинг логотипи бўлган, оч сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таблетка 10 мг – думалоқ, иккиёқлама қабариқ, бир томонида “151” маркировкаси ва компаниянинг логотипи бўлган, оч пушти рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: спазмолитик восита
АТХ коди: G04BD08
Фармакологик хусусиятлари
Солифенацин мускарин рецепторларининг, асосан М3-кичик турининг специфик рақобатли ингибиторидир. Шунингдек солифенациннинг турли бошқа рецепторларга ва ион каналларига кам яқинликка эгалиги ёки яқинликни умуман йўқлиги аниқланган.
Гиперреактив қовуқ синдромида Везикар препаратининг 5 мг ва 10 мг дозалардаги самарадорлиги, даволашнинг биринчи ҳафтасидаёқ кузатилади ва даволашнинг кейинги 12 ҳафтаси давомида барқарорлашади. Везикарнинг максимал самараси 4 ҳафтадан кейин аниқланиши мумкин. Самарадорлиги узоқ вақт (ҳеч бўлмаганда – 12 ой) қўлланганида сақланиб туради.
Фармакокинетикаси
Умумий характеристикаси
Сўрилиши: Плазмадаги максимал концентрацияси (Сmax) га 3-8 соатдан кейин эришилади. Максимал концентрациясига эришиш вақти (tmax) дозага боғлиқ эмас. Сmax ва концентрацияни вақтга боғлиқ «концентрация-вақт» эгри чизиғи остидаги майдони (ЭЧОМ) дозани 5 дан 40 мг гача ошишига пропорционал равишда ошади. Мутлоқ биокираолишлиги – 90%. Овқат қабул қилиш солифенациннинг Сmax ва ЭЧОМ га таъсир қилмайди.
Тақсимланиши: Солифенациннинг тақсимланиш ҳажми вена ичига юборилганидан кейин тахмиан 600 л ни ташкил қилади. Солифенацин плазма протеинлари, асосан α1-нордон гликопротеин билан сезиларли даражада (тахминан 98%) боғланган.
Метаболизми: Солифенацин жигарда, асосан цитохром Р450 3А4 (CYP3А4) ёрдамида фаол метаболизмга учрайди. Бироқ муқобил метаболик йўллари мавжуд бўлиб, уларнинг ёрдамида солифенациннинг метаболизми амалга ошиши мумкин. Солифенациннинг тизимли клиренси тахминан 9,5 л/соат ни ташкил қилади, якуний ярим чиқарилиши даври эса 45-68 соатларга тенг. Препарат ичга қабул қилинганидан кейин плазмада солифенациндан ташқари қуйидаги метаболитлар: битта фармакологик жиҳатдан фаол (4R-гидроксисолифенацин) ва учта нофаол (солифенацин N-глюкурониди, N-оксиди ва 4R-гидрокси-N-оксиди) метаболитлари аниқланган.
Чиқарилиши: 14С-билан нишонланган 10 мг солифенацин бир марта юборилганидан кейин 26 кун ўтгач, тахминан 70% радиоактивлик сийдикда ва 23% аҳлатда аниқланган. Сийдикда тахминан 11% радиоактивлик ўзгармаган фаол модда кўринишида, тахминан 18% N-оксидли метаболити кўринишида, тахминан 9% 4R-гидрокси-N-оксид метаболити ва 8% 4R-гидрокси метаболити (фаол метаболит) кўринишида аниқланган.
Солифенациннинг фармакокинетикаси дозаларнинг терапевтик диапозонида тўғри чизиқли характерга эга бўлади.
Алоҳида гуруҳ пациентлардаги фармакокинетикасининг ўзига хос хусусиятлари
Ёш: Беморларнинг ёшига қараб, дозани тўғрилашнинг зарурати йўқ. Тадқиқотлар солифенациннинг (5 ва 10 мг) ЭЧОМ кўринишида ифодаланган экспозицияси, соғлом кекса (65 ёшдан 80 ёшгача) шахсларда ва соғлом ёш (55 ёшдан кичик) шахсларда бир хил эканлигини кўрсатади. Кекса одамларда tmax кўринишида ифодаланган сўрилишнинг ўртача тезлиги бироз пастроқ, якуний ярим чиқарилиш даври эса тахминан 20% га узоқроқ бўлган. Бу аҳамиятсиз фарқлар клиник аҳамиятли эмас.
Солифенациннинг фармакокинетикаси болалар ва ўсмирларда аниқланмаган.
Жинс: Солифенациннинг фармакокинетикаси пациентнинг жинсига боғлиқ эмас.
Ирқ: Ирққа мансублик солифенациннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди.
Буйрак етишмовчилиги: Енгил ва ўртача буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда солифенациннинг ЭЧОМ ва Сmax кўрсаткичлари соғлом кўнгиллилардаги мувофиқ кўрсаткичлардан бироз фарқ қилади. Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига ≤30 мл) бўлган пациентларда солифенациннинг экспозицияси сезиларли юқорироқ – Сmax ни ошиши тахминан 30% ни, ЭЧОМ кўрсаткичи эса – 100% дан ортиқни ва t1/2 – 60% дан ортиқни ташкил қилади. Креатинин клиренси ва солифенацин клиренси орасида статистик аҳамиятли ўзаро боғлиқлик аниқланган. Гемодиализга жалб қилинган пациентларда фармакокинетикаси ўрганилмаган.
Жигар етишмовчилиги: Ўртача жигар етишмовчилиги (Сhild-Pugh кўрсаткичи 7 дан 9 гача) бўлган пациентларда Cmax катталиги ўзгармайди, ЭЧОМ 60% га ошади, t1/2 икки баробар ошади. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда фармакокинетикаси аниқланмаган.
Қўлланилиши
Қовуқнинг гиперреактивлик синдроми бўлган пациентлар учун характерли сийдикни ургент (императив) тутиб тураолмаслик, тез-тез сийиш ва сийишга ургент (императив) қистовларни даволаш.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар (≥ 18 ёшдан катта), шу жумладан кексалар
5 мг дан кунига бир марта, овқат қабул қилиш вақтидан қатъий назар ичга, суюқлик билан ичилади. Зарурати бўлганида доза кунига бир марта 10 мг гача оширилиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Везикар солифенациннинг антихолинергик таъсири билан боғлиқ бўлган, кўпинча кучсиз ёки ўртача ифодаланган ножўя самараларни чақириши мумкин. Бу нохуш самараларнинг тез-тезлиги дозага боғлиқ. Везикарнинг энг кўп аниқланадиган ножўя самараси – оғизни қуриши. У кунига 5 мг доза олган 11% пациентда, кунига 10 мг доза қабул қилган 22% пациентда ва плацебо олган 4% пациентда кузатилган. Оғиз қуришини яққоллиги одатда кучсиз бўлиб, кам ҳоллардагина даволашни тўхтатишга олиб келган. Умуман олганда даволашга мойиллик жуда юқори бўлган.
Қуйидаги жадвалда Везикарнинг клиник тадқиқотларида қайд қилинган қолган ножўя самаралари келтирилади:
|
Тез-тез
(>1/100, <1/10) |
Тез-тез эмас
(>1/1000, <1/100) |
Кам
(>1/10000, <1/1000) |
Жуда кам
(< 1/10000) ва келтирилган маълумотлар бўйича баҳолашни мумкин эмас |
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар | қабзият, кўнгил айниши, диспепсия, қорин оғриғи | гастроэзофагал рефлюкс касаллиги, томоқнинг қуруқлиги | йўғон ичакни тутилиши, копростаз | қусиш*, иштаҳани пасайиши |
Инфекциялар ва инвазиялар | сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари | |||
Нерв тизими томонидан бузилишилар | уйқучанлик, дисгевзия (таъмни бузилиши) | бош айланиши*
бош оғриғи* |
||
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар | кўришнинг ноаниқлиги (аккомодацияни бузилиши) | кўзларнинг қуруқлиги | ||
Умумий ҳолатни бузилиши | чарчоқлик, қўл-оёқларни шиши | |||
Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс аъзолари томонидан бузилишлар | бурун бўшлиғини қуруқлиги | |||
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар | терини қуруқлиги | кўп шаклли эритема*
|
||
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар | сийишни қийинлашиши | сийдикни ўткир тутилиши |
|
|
Руҳий бузилишлар |
|
* – препарат қайд қилинганидан кейин кузатилган.
Солифенацинни турли мамлакатларда рўйҳатга олингандан кейин ишлатилганида, QT интервалини узайиши ва «пируэт» туридаги тахикардия тўғрисида хабар берилган. Шунингдек жигар ферментлари (АЛТ, АСТ, γ-глутамилтрансфераза) даражасини ошиши билан характерланувчи жигар фаолиятини бузилишлари, гиперкалиемия ҳолатлари тўғрисида хабар берилган. Бу маълумотлар препарат рўйҳатга олингандан кейинги даврда спонтан хабарлар усулида олинганлиги учун, уларнинг тез-тезлиги ва сабаб-оқибат боғлиқлигини аниқлаш қийинчилик туғдиради.
Клиник тадқиқотлар вақтида аллергик реакциялар аниқланмаган. Бироқ аллергик реакцияларни юз бериши мумкинлигини инкор этиш мумкин эмас. Солифенацин билан даволанган айрим пациентларда, препарат рўйҳатга олингандан кейин анафилактик реакция аниқланган. Анафилактик реакциялар ривожланганда солифенацин билан даволаш тўхтатилиши ва тегишли даволаш ўтказилиши лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- сийишни тутилиши
- оғир меъда-ичак касалликлари (шу жумладан токсик мегаколон)
- миастения gravis
- ёпиқ бурчакли глаукома
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик
- гемодиализани ўтказилиши
- оғир жигар етишмовчилиги
- оғир буйрак етишмовчилиги ёки CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари, масалан кетоконазол билан бир вақтда даволашдаги ўртача жигар етишмовчилиги,
- болалар (самарадорлик ва хавфсизлик бўйича маълумотлар йўқ)
Галактозани ўзлаштиришни кам учрайдиган наслий бузилишлари, лактаза етишмовчилиги, глюкоза-галактозани кам сўрилиши бўлган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак.
Эҳтиёткорлик билан
Везикарни қуйидаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак:
- сийдик тутилишини ривожланиш хавфига олиб борувчи қовуқнинг чиқиш тешигини клиник аҳамиятли обструкцияси.
- меъда-ичакнинг обструктив касалликлари (шу жумладан меъдада овқат димланиб қолган) бўлган пациентлар.
- меъда-ичак йўлларининг моторикасини пасайиш хавфи бўлган пациентлар.
- оғир буйрак (креатинин клиренси минутига ≤30 мл) ва ўртача жигар етишмовчилиги (Сhild-Pugh кўрсаткичи 7 дан 9 гача) бўлган пациентлар; бундай пациентлар учун доза 5 мг дан ошмаслиги керак.
- CYP3A4 нинг кучли ингибитори, масалан, кетоконазолни бир вақтда қабул қилаётган пациентлар.
- диафрагманинг қизилўнгач тешигини чурраси, гастроэзофагал рефлюкси бўлган ва эзофагитни чақирувчи ёки кучайтирувчи дори препаратларини (масалан, бисфосфонатлар) бир вақтда қабул қилаётган пациентлар.
- автоном нейропатияси бўлган пациентлар.
- QT интервалини узайиш синдроми ва гипокалиемия каби хавф омиллари бўлган пациентларда, QT интервалини узайиши ва «пируэт» туридаги тахикардия кузатилган.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Фармакологик ўзаро таъсири
Антихолинергик хусусиятларга эга дори воситалари билан йўлдош даволаш янада яққол терапевтик ва ноҳуш самараларга олиб келиши мумкин. Солифенацинни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин, бошқа антихолинергик препарат билан даволашни бошлашдан олдин тахминан бир ҳафталик танаффус қилиш лозим. Терапевтик самараси холинергик рецепторларнинг агонистлари бир вақтда қабул қилинганида пасайиши мумкин.
Солифенацин меъда-ичак йўлларининг моторикасини рағбатлантирувчи дори препаратлар, масалан – метоклопрамид ва цизаприднинг самарасини пасайтириши мумкин.
Фармакокинетик ўзаро таъсири
In vitro тадқиқотлар, солифенацин терапевтик концентрацияларда одам жигари микросомаларидан ажратиб олинган CYP1A 1/2, 2C9, 2C19, 2D6 ёки 3А4 ни ингибирламаслигини кўрсатади. Шунинг учун солифенацин бу CYP-ферментлар томонидан метаболизмга учрайдиган дориларнинг клиренсини ўзгартириш эҳтимоли кам.
Солифенациннинг фармакокинетикасига бошқа дори воситаларнинг таъсири
Солифенацин CYP3А4 изоферменти томонидан метаболизимга учрайди. CYP3А4 нинг кучли ингибитори кетоконазолни (кунига 200 мг) бир вақтда юбориш, солифенациннинг вақтга боғлиқ концентрациясининг ЭЧОМ кўрсаткичини икки марта ошишини, кунига 400 мг дозада эса – уч марта ошишини чақирган. Шунинг учун, агарда бемор бир вақтда кетоконазол ёки CYP3А4 нинг (ритонавир, нелфинавир, итраконазол каби) кучли ингибиторларининг терапевтик дозаларини қабул қилаётган бўлса, Везикарнинг максимал дозаси 5 мг дан ошмаслиги керак. Оғир буйрак етишмовчилиги ёки ўртача жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар солифенацин ва CYP3А4 нинг кучли ингибиторлари билан бир вақтда даволанишлари мумкин эмас. Солифенациннинг CYP3А4 изоферменти томонидан метаболизимга учраши туфайли, CYP3А4 га юқори яқинликка эга бошқа субстратлар (верапамил, дилтиазем) ва CYP3А4 изоферментининг индукторлари (рифампицин, фенитоин, карбамазепин) билан фармакокинетик ўзаро таъсири бўлиши мумкин.
Бошқа дори воситаларнинг фармакокинетикасига солифенациннинг таъсири
Перорал контрацептивлар: Солифенацин ва мажмуавий перорал контрацептивларнинг (этинилэстрадиол / левоноргестрел) фармакокинетик ўзаро таъсири аниқланмаган.
Варфарин: Везикарни қабул қилиш R-варфарин ёки S-варфариннинг фармакокинетикасини ёки уларнинг протромбин вақтига таъсирини ўзгаришларини чақирмаган.
Дигоксин: Везикарни қабул қилиш дигоксиннинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмаган.
Махсус кўрсатмалар
Везикар билан даволашни бошлашдан олдин сийишни бузилишини бошқа сабаблари йўқлигини (юрак етишмовчилиги ёки буйрак касалликлари) аниқлаш керак. Агарда сийдик йўлларининг инфекцияси аниқланса, тегишли микробларга қарши даволашни бошлаш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Солифенацинни қабул қилиш вақтида ҳомиладор бўлган аёллар тўғрисида клиник маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар фертилликка, эмбрион/ҳомилани ривожланишига ёки туғруққа бевосита нохуш таъсирини аниқламаган. Ушбу препаратни ҳомиладор аёлларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Одамларда солифенацинни сут билан чиқарилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Эмизиш даврида Везикарни қўллаш тавсия қилинмайди.
Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Солифенацин бошқа м-холиноблокаторлар каби, кўришни ноаниқлигини, шунингдек (кам ҳолларда) уйқучанлик ва чорчоқлик ҳиссини чақириши мумкин, бу автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига салбий таъсир қилиши мумкин. Транспорт воситаларини бошқаришда ва диққатни юқори жамланиши хамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Солифенациннинг дозасини ошириб юборилиши м-холинорецепторларни блокадаси
оқибатидаги оғир бузилишлар билан кечиши мумкин ва тегишли даволашни талаб этади. Солифенацинни 280 мг дозада 5 соатлик вақт оралиғида хато қабул қилиш оқибатидаги бир ҳолат таърифланган бўлиб, бунинг натижасида пациентда госпитализацияга олиб келмаган руҳий ҳолатни ўзгариши ривожланган.
Кўнгиллилар томонидан ишлатилган солифенациннинг энг юқори дозаси, бир мараталик доза кўринишида 100 мг ни ташкил қилади. Бу дозада энг кўп қуйидаги ножўя самаралари аниқланган: бош оғриғи (енгил), оғизни қуриши (ўртача), бош айланиши (ўртача), уйқучанлик (енгил) ва кўришни ноаниқлиги (ўртача). Дозани ўткир ошириб юборилиши тўғрисида хабар берилмаган. Доза ошириб юборилган ҳолларда фаоллаштирилган кўмирни буюриш, меъдани ювишни ўтказиш, лекин қусишни чақирмаслик керак. Бошқа антихолинергик воситаларнинг дозаси ошириб юборилганида бўлгани каби, симптомларни қуйидагича даволаш керак:
- марказий таъсирга эга оғир антихолинергик самараларда (галлюцинациялар, яққол қўзғалувчанлик) – физостигмин ёки карбахол.
- тиришишларда ёки яққол қўзғалувчанликда – бензодиазепинлар.
- респиратор етишмовчиликда – сунъий нафас.
- тахикардияда – бета-блокаторлар.
- сийишни тутилишида – катетеризация.
- мидриазда – кўзга пилокарпин томизиш ва/ёки беморни қоронғи хонага киритиш керак.
Бошқа антихолинергик воситаларнинг дозаси ошириб юборилганида бўлгани каби, алоҳида эътибор QT-интервалини узайиш хавфи аниқланган пациентларга (яъни гипокалиемияда, брадикардияда ва QT-интервалини узайишини чақирувчи препаратлар бир вақтда қабул қилинганида) ва юрак касалликлари (миокард ишемияси, аритмиялар, димланган юрак етишмовчилиги) бўлган пациентларга қаратилиши керак.
Чиқарилиш шакли
5 ва 10 мг ли поёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда, 1 ёки 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.