📜 Инструкция по применению Доксацин
💊 Состав препарата Доксацин
✅ Применение препарата Доксацин
📅 Условия хранения Доксацин
⏳ Срок годности Доксацин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ДОКСАЦИН 4 МГ

ДОКСАЦИН 8 МГ

 

Препаратнинг савдо номи: Доксацин 4 мг, 8 мг

Таъсир этувчи модда (ХПН): доксазозин

Дори шакли: таъсири узайтирилган таблетка

Таркиби:

Таъсири узайтирилган бир таблетка 4 мг доксазозин (мезилати шаклида) сақлайди.

Таъсири узайтирилган бир таблетка 8 мг доксазозин (мезилати шаклида) сақлайди.

ёрдамчи моддалар:

Таблетка ядроси

Полиэтиленоксид (молекуляр массаси 200,00)

Полиэтиленоксид (молекуляр массаси 900,00)

Микрокристалл целлюлоза

Повидон (К29-32)

Бутилгидрокситолуол (Е 321)

All-rac- α-Токоферол

Сувсиз коллоид кремний диоксиди

Натрий стеарилфумарати

Таблетка қобиғи

30% ли метакрил кислотаси ва этилакрилат сополимери дисперсияси (1:1)

Сувсиз коллоид кремний диоксиди

Макрогол 1300-1600

Титан диоксиди (Е 171)

Таърифи:

Доксацин таъсири узайтирилган таблетка, 4 мг: думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, оқ рангли, бир томонида “DL” гравировкаси бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Доксацин таъсири узайтирилган таблетка, 8 мг: думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, оқ рангли, бир томонида “DН” гравировкаси бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиадренергик воситалар, периферик таъсирга эга альфа-адренорецепторлар антагонистлари

АТХ коди: С02СА04

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Доксазозин постсинаптик альфа-1 рецепторларни селектив ва рақобатли блоклаши туфайли қон томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга хиназолиннинг ҳосиласи ҳисобланади.

Кунига бир марта қўлланилганида артериал босимни клиник аҳамиятли даражада пасайиши кун давомида ва қабул қилгандан кейин 24 соат давомида кузатилади. Таблетка шаклидаги анъанавий доксазозин билан узоқ вақт даволаганда кўникиш кузатилмайди. Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашда плазмада ренин фаоллигини ошиши ва тахикардия кам ҳолларда кузатилади.

Доксазозин қонда липидларнинг даражасига ижобий самара кўрсатади, бунда ЮЗЛП холестерин ва умумий холестерин ўртасидаги нисбатни ўртача ошиши (тахминан дастлабки даражадан 4-13% га) кузатилади. Ушбу кузатувнинг клиник аҳамиятини яна ўрганиш керак.

Доксазозин инсулинга сезгирлиги бўлган пациентларда инсулинга сезгирликни оширади. Таблетка шаклидаги анъанавий доксазозин билан даволаш чап қоринча гипертрофиясини регрессиясига олиб келиши намойиш қилинган. Ўлим ва касалланишга таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Артериал гипертензия:

Дозанинг самарадорлиги бўйича ўтказилган иккита тадқиқотларда (бунда жами 630 нафар пациентлар доксазозин қабул қилган) 1 мг, 2 мг ёки 4 мг дозада анъанвий таблеткаларни қабул қилган пациентларда 4 мг дан таъсири узайтирилган таблетка шаклидаги доксазозин билан даволанганда артериал босимни эквивалент яхши назоратига эришилиши кўрсатилган.

“Юрак хуружини олдини олиш мақсадида гипотензив ва гиполипидемик даволашнинг текширишлари” (ALLHAT тадқиқоти) тадқиқотининг оралиқ таҳлил натижалари доксазозин билан даволанаётган артериал гипертензияси ва юрак ишемик касаллигини ривожланиш хавфининг камида яна битта клиник омили бўлган пациентлар хлорталидон билан даволанган пациентларга нисбатан сурункали юрак етишмовчилигини ривожланишини икки марта юқори хавфига эга эканликларини кўрсатди. Шунингдек улар юрак-қон томир тизими касалликлари томонидан клиник жиҳатдан аҳамиятли бузилишлар ривожланишини 25% юқори хавфига эга бўлганлар. Бундай натижаларни олинганлиги туфайли ALLHAT тадқиқотида доксазозин гуруҳини иштирок этиши тўхтатилган. Ўлим кўрсаткичи бўйича фарқлар кузатилмаган.

Бу натижаларни турли сабаблар, шу жумладан систолик артериал босимга таъсири ва даволашдан олдин доксазозин қабул қилаётган гуруҳда диуретикларни бекор қилишга кўра талқин қилиш қийин. Ушбу натижалар хали тўлиқ баҳоланмаган.

Простата безининг хавфсиз гиперплазияси

Доксазозин фенилэфрини томонидан простата безини қисқаришини индукция қилиниши ингибиция қилиши кўрсатилган. Простата безининг силлиқ мушагида, уретранинг проксимал қисмида ва қовуқнинг асосида альфа-1 адренорецепторларнинг юқори даражаси аниқланган. Улар уретранинг простата бези қисми силлиқ мушагининг тонусини белгилайди. Доксазазин томонидан альфа-1 адренорецепторларни блокланиши уретранинг простата бези қисми силлиқ мушагининг тонусини пасайтиради, бу сийдикни чиқарилишига ёрдам беради. Бу простата безининг хавфсиз гиперпалазиясини даволаганда доксазозинни клиник қўллаш учун фармакологик асос ҳисобланади.

Самарадорлик ва хавфсизлик бўйича тадқиқотлар (бунда жами 1317 нафар пациентлар доксазозин билан даволанган) фақат I-PSS шкаласи бўйича дастлабки баллар йиғиндиси >12 ва сийишнинг максимал тезлиги <15 мл/секунд бўлган пациентлар иштирокида ўтказилган. Бу тадқиқотларнинг натижалари 1 мг, 2 мг ёки 4 мг дозада доксазозиннинг анъанавий таблеткаларини қўллаганда яхши назоратга эришган пациентлар 4 мг дан таъсири узайтирилган таблетка шаклидаги доксазозинни қўллаганда эквивалент яхши назоратга эришганликларини кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Доксацин терапевтик дозаларда перорал қўлланилганидан кейин яхши сўрилади, бунда қондаги чўққи даражасига қабул қилгандан 8-9 соатдан кейин эришилади. Плазмадаги чўққи даражаси дарҳол ажралиб чиқадиган таблетка шаклидаги доксазозиннинг худди шу дозаси қўлланилгандаги даражасининг тахминан учдан бир қисмини ташкил этади. Лекин минимал даражалар қўлланилгандан 24 соат кейин бир хил бўлади.

Доксациннинг чўққи ва минимал концентрациялари орасидаги нисбат дарҳол ажралиб чиқадиган таблетка шаклидаги доксазозин учун характерли бўлган нисбатнинг ярмидан камроқни ташкил этади.

Доксацин препаратидаги доксазозининнг мувозанат ҳолатида нисбий биокираолишлиги дарҳол ажралиб чиқадиган дори шаклига нисбатан 4 мг дозада 54% ва 8 мг дозада 59% ни ташкил қилади.

Кекса ёшдаги пациентларда Доксацинни қўллашнинг фармакокинетик тадқиқотлари ёшроқ пациентлар билан солиштирганда ҳамиятли даражадаги фарқларни аниқламаган.

Биотрансформацияси/чиқарилиши

Плазмадан чиқарилиши икки фазали ҳисобланади, бунда якуний ярим чиқарилиш даври 22 соатни ташкил қилади, бу кунига бир марта қўллаш учун асос ҳисобланади.

Доксазозин жадал метаболизмга учрайди, бунда дори препаратининг <5% ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда доксазозинни қўллашнинг фармакокинетик тадқиқотлари ҳам буйрак фаолияти нормал бўлган пациентлар билан солиштирганда аҳамиятли даражадаги фарқларни аниқламаган.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўллаш ва жигарда метаболизмига таъсир қилувчи дори препаратларининг (масалан, циметидин) самаралари бўйича маълумотлар сони чекланган. Ўртача даражадаги жигар фаолиятини бузилиши бўлган 12 субъект иштирокида ўтказилган клиник тадқиқотлар жараёнида доксазозинни бир марта қўллаш AUC ни 43% га ошишига ва тахминий перорал клиренсни 40% га пасайишига олиб келган.

Доксазозиннинг тахминан 98% плазма оқсиллари билан боғланади.

Доксазозиннинг метаболизмининг асосий йўли О-метил гуруҳини ажралиб чиқиши ва гидрокси гуруҳини қўшилиши ҳисобланади.

Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари

Ҳайвонлардаги фармакологик хавфсизлиги, кўп марталик дозалар токсиклиги, генотоксиклиги ва канцерогенлиги бўйича ўтказилган анъанавий клиника олди тадқиқотлари одам учун алоҳида хавфни аниқламаган.

Канцерогенлик

Максимал ўзлаштираолинадиган дозагача доксазозинни узоқ вақт (24 ой давомида) қўллаш каламушларда ўсмалар ривожланиши тез-тезлигини ошишини чақирмаган. Ушбу тадқиқот жараёнида баҳоланган дозалардан максимал дозаси қўлланилганда AUC кўрсаткичи (тизимли таъсир кўрсаткичи) одамдаги AUC кўрсаткичидан тахминан 8 марта юқори бўлган. Сичқонларда ҳам канцероген фаоллик йўқлиги намойиш қилинган.

Мутагенлик

In vitro ва in vivo шароитларда ўтказилган мутагенлик бўйича тадқиқотлар генотоксик потенциалини аниқламаган.

Репродуктив токсиклик

Тадқиқотларда суткада 20 мг/кг дозада (лекин суткада 5 ёки 10 мг/кг дозада эмас) доксазозинни перорал қабул қилган эркак каламушларда фертилликни пасайиши аниқланган, бунда AUC суткада 12 мг дозада қўлланилганда одамдаги AUC дан тахминан 4 марта юқори бўлган. Ушбу самара дори препаратини қўллаш тўхтатилганидан икки хафтадан кейин ўтиб кетган.

Доксазозин каламушларда ва қуёнларда тератоген потенциалга эга бўлмаган.

 

Қўлланилиши

Гипертония касаллиги

Доксацин артериал гипертензияни даволаш учун мўлжалланган ва кўпгина пациентларда артериал босимни назорат қилиш учун монотерапия сифатида қўлланиши мумкин. Монотерапия фонида артериал босим назорати етрали бўлмаган пациентларда Доксацин тиазид диуретиклар, бета-адренорецепторлар блокаторлари, кальций антагонистлари ёки ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари билан мажмуада қўлланиши мумкин.

Простата безининг хавфсиз гиперплазияси

Доксацин сийишни бузилиши ва простата безининг хавфсиз гиперплазияси (ПБХГ) билан боғлиқ симптомларни даволаш учун мўлжалланган.

Доксацин артериал босими ошган ҳам, артериал босим нормал бўлган ҳам ПБХГ бўлган пациентларда қўлланиши мумкин. Артериал нормотензия ва ПБХГ бўлган пациентларда артериал босимни ўзгариши клиник аҳамиятли даражада бўлмасада, артериал гипертензияси ва ПБХГ бўлган пациентлар иккита ҳолатга эгалар, улар доксазозин билан монотерапия кўринишида самарали даволанади.

Қўллаш усули ва дозалари

Артериал гипертензия ва простата безининг хавфсиз гиперплазияси

Доксазозиннинг бошланғич дозаси кунига бир марта 4 мг ни ташкил қилади. Кунига бир марта 4 мг дозада Доксацин енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги артериал гипертензияни 50% дан кўпроқ пациентларда назоратни таъминлайди. Доксациннинг оптимал самарасига эришиш учун 4 хафта талаб этилиши мумкин. Зарурати бўлганида бу даврдан кейин пациентнинг даволашга жавобига мувофиқ дозани кунига бир марта 8 мг гача ошириш мумкин.

Доксазозиннинг максимал тавсия этиладиган дозаси кунига бир марта 8 мг ни ташкил қилади.

Доксацинни овқат билан ҳам, усиз ҳам қабул қилиш мумкин.

Таблеткаларни бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилиш керак.

Таблеткаларни чайнаш, бўлиш ёки майдалаш мумкин эмас (4.4 бўлимга қаранг).

Болалар

18 ёшгача бўлган болаларда Доксацинни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Кекса ёшдаги пациентлар

Катталар учун одатдаги доза буюрилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда Доксациннинг фармакокинетикасида ўзгаришлар кузатилмаганлиги туфайли, катталар учун одатдаги дозани қўллаш тавсия этилади. Доксацни диализ йўли билан чиқарилмайди.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигарда тўлиқ метаболизмга учрайдиган ҳар қандай препаратларни қўллагандаги каби Доксацинни жигар фаолиятини бузилиши белгилари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (4.4 ва 5.2 бўлимларга қаранг).

Ножўя таъсирлари

Клиник тадқиқотлар жараёнида Доксацинни қўллаш билан боғлиқ бўлган энг кўп учраган реакциялар ортостатик (кам ҳолларда ҳушдан кетиш билан кечувчи) ёки носпецифик бўлган.

Доксазозин билан даволаш вақтида куйидаги тез-тезликда учрайдиган қуйидаги нохуш самаралар кузатилган:

Жуда тез-тез              ≥1/10

Тез-тез                        ≥1/100 дан <1/10 гача

Тез-тез эмас               ≥1/1000 дан <1/100 гача

Кам ҳолларда                        ≥1/10000 дан <1/1000 гача

Жуда кам ҳолларда  <1/10000

Тез-тезлиги номаълум         мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди

Тизим-аъзолар синфи Тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача)

 

Тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача)

 

Жуда кам ҳолларда (<1/10000)

 

Тез-тезлиги номаълум
Инфекциялар ва инвазиялар Нафас йўллари инфекциялари, сийдик чиқариш йўллари инфекциялари      
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар     Лейкопения, тромбоцитопения  
Иммун тизими томонидан бузилишлар   Дорига аллергик реакция    
Метаболизм ва озиқланишни бузилишлари   Анорексия, подагра, иштаҳани ошиши    
Руҳий бузилишлар   Хавотирлик, депрессия, уйқусизлик Тажаввузкорлик, асабийлик  
Нерв тизими томонидан бузилишлар Бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик Бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши, гипестезия, ҳушдан кетиш, тремор Ортостатик бош айланиши, парестезия  
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар     Кўришни ноаниқлиги Интраоперацион рангдор пардани бўшашиш синдроми (4.4 бўлимга қаранг)
Эшитиш аъзоси ва вестибуляр аппарат томонидан бузилишлар Вертиго Қулоқда шовқин    
Юрак томонидан бузилишлар Юрак уришини ҳис қилиш, тахикардия Стенокардия, миокард инфаркти Брадикардия, юрак аритмиялари  
Қон томир томонидан бузилишлар Артериал гипотензия, ортостатик артериал гипотензия   Гиперемия  
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Бронхит, йўтал, ҳансираш, ринит Бурундан қон кетиши Бронхоспазм  
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Қоринда оғриқ, диспепсия, оғизни қуриши, кўнгил айниши Қабзият, диарея, метеоризм, қусиш, гастроэнтерит    
Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар   Жигар синамалари натижаларини патологик ўзгаришлари Холестаз, гепатит, сариқлик  
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Қичишиш Тери тошмаси Алопеция, пурпура, эшакеми  
Таянч-ҳаракат аппарати тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар Белда оғриқ, миалгия Артралгия Мушак тиришишлари, мушак кучсизлиги  
Сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар Цистит, сийдикни тутиб туролмаслик Дизурия, гематурия, тез-тез сийиш Сийишни бузилиши, никтурия, полиурия, диурезни кучайиши  
Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан бузилишлар   Импотенция Гинекомастия, приапизм Ретроград эякуляция
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар Астения, кўкракда оғриқ, гриппсимон симптомлар, периферик шиш Оғриқ, юзни шиши Толиқиш, лоҳаслик  
Текширишлар   Тана вазнини ошиши    

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Доксацинни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

  • Хиназолинларга (масалан, празозин, теразозин) ёки 6.1 бўлимда санаб ўтилган ҳар қандай ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар;
  • Анамнезида ортостатик гипотензия бўлган папациентлар;
  • Простата безининг хавфсиз гиперплазияси ва ёндош сийдик чиқариш йўлларининг юқори қисмларида димланиш, сийдик чиқариш йўлларининг сурункали инфекциялари ёки қовуқда тошлар бўлган пациентлар;
  • Анамнезида меъда-ичак йўллари тутилиши, қизилўнгач тутилиши ёки меъда-ичак йўллари диаметрининг ҳар қандай даражадаги торайиши бўлган пациентлар (фақат таъсири узайтирилган таблеткаларни қабул қилаётган пациентлар учун);
  • Эмизиш даврида (фақат артериал гипертензияни даволаганда, 4.6 бўлимга қаранг);
  • Артериал гипотензияси бўлган пациентлар (фақат простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволаганда).

Авж олувчи буйрак етишмовчилиги билан кечувчи ва кечмайдиган қовуқни тўлиб кетиши ёки анурияси бўлган пациентларда Доксацинни монотерапия сифатида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фосфодиэстераза-5 ингибиторлари (масалан, силденафил, тадалафил, варденафил)

Доксазозинни ФДЭ-5 ингибиторлари билан бирга қўллаш айрим пациентларда симптоматик артериал гипотензияни чақириши мумкин (4.4. “Қўллашдаги махсус огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг). Доксазозиннинг таъсири узайтирилган дори шаклларини қўллаш билан тадқиқотлар ўтказилмаган.

Доксазозин плазма оқсиллари билан юқори даражада (98%) боғланади. Одам плазмасини қўллаш билан in vitro шароитда ўтказилган тадқиқотлар доксазозин текширилган дори препаратларининг (дигоксин, фенитоин, варфарин ёки индометацин) плазма оқсиллари билан боғланишига таъсир қилмаслигини кўрсатди. Клиникада анъанавий доксазозин тиазид диуретиклар, фуросемид, бета-блокаторлар, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, антибиотиклар, перорал гипогликемик препаратлар, сийдик кислотасини чиқарилишига олиб келувчи воситалар ва антикоагулянтлар билан бирга ҳеч қандай нохуш дориларнинг ўзаро таъсирисиз қўлланилган. Лекин дориларнинг ўзаро таъсирини текшириш бўйича расмий маълумотлар йўқ.

Доксазозин бошқа альфа-блокаторлар ва бошқа гипотензив воситаларнинг гипотензив фаоллигини кучайтиради.

Эркак жинсига мансуб 22 нафар соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган очиқ рандомизация қилинган плацебо-назоратланган клиник тадқиқотлар жараёнида доксазозиннинг 1 мг бир марталик дозасини циметидин (400 мг кунига икки марта) билан тўрт кунлик даволаш схемаси бўйича 1 куни қабул қилиш доксазозиннинг ўртача AUC ни 10% га ошишига олиб келган, бунда доксазозиннинг ўртача Сmax ва ўртача ярим чиқарилиш даврини статистик ишончли ўзгаришлари кузатилмаган.

Циметидин қўлланганда доксазозиннинг ўртача AUC ни 10% га ошиши плацебо қўлланилганда доксазозиннинг ўртача AUC ни субъектлар орасида ўзгарувчанлиги (27%) чегарасида бўлади.

Номутаносиблик

Қўллаб бўлмайди.

Махсус кўрсатмалар

Пациент учун маълумот

Доксацин таблеткаларини бутунлигича ютиш кераклиги ҳақида пациентларни огоҳлантириш керак. Пациентлар уларни чайнамасликлари, бўлмасликлари ёки майдаламасликлари керак. Доксацинни фаол бирикма узоқ вақт давомида дори моддасини ажралиб чиқишини назорат қилиш учун махсус мўлжалланган инерт, сўрилмайдиган қобиқ ўраб олинган. Меъда-ичак йўлларидан ўтганидан кейин таблетканинг бўш қобиғи организмдан чиқарилади. Агар ахлат массаларида кўриниши бўйича таблеткага ўхшаш қобиқнинг қолдиқлари беҳосдан аниқланса, пациентларни хавотирланмасликлари ҳақида огоҳлантириш керак.

Меъда-ичак йўлларидан патологик тез ўтиши (масалан, жаррохлик резекциясидан кейин) сўрилишни тўлиқ бўлмаслигининг сабабчиси бўлиши мумкин. Доксазозаннинг ярим чиқарилиш даври узоқлигини туфайли, бу кўринишнинг клиник аҳамияти номаълум.

Ортостатик артериал гипотензия/ ҳушдан кетиш

Даволашни бошлаш

Доксазозиннинг альфа-блокловчи хусусиятлари туфайли, пациентларда бош айланиши ва ҳолсизлик, кам ҳолларда ҳушдан кетиш кўринишида ортостатик артериал гипотензия кузатилиши мумкин, айниқса даволашни бошида. Шунинг учун даволашни бошлаш вақтида ортостатик самараларни минимумга етказиш учун артериал босимнинг мониторингини олиб бориш мақсадга мувофиқ.

Альфа-блокатор билан даволашни бошида пациентларга ортостатик артериал гипотензия натижаси бўлган симптомлардан қандай сақланиш ва улар ривожланганда қандай чоралар кўриш кераклигини тавсия этиш керак. Пациентлар эҳтиёткорликка риоя қилишлари ва Доксацин билан даволашни бошлаш вақтида бош айланиши ёки ҳолсизлик оқибатида жароҳат олишлари мумкин бўлган ҳолатлардан сақланишлари керак.

Юрак томонидан ўткир бузилишлари бўлган пациенларда қўлланиши

Ҳар қандай қон томирларни кенгайтирувчи гипотензив воситани қўллагандаги каби, юрак томонидан ўткир бузилишлари бўлган пациентларда доксазозинни қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади:

  • аортал ёки митрал стеноз оқибатидаги ўпка шиши;
  • гемодинамиканинг гиперкинетик типи билан кечувчи юрак етишмовчилиги;
  • ўпка артерияси эмболияси ёки перикардда суюқлик тўпланиши оқибатидаги ўнг томонлама юрак етишмовчилиги;
  • паст тўлиш босими билан кечувчи чап қоринча юрак етишмовчилиги.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши

Жигарда тўлиқ метаболизмга учрайдиган ҳар қандай препаратларни қўллагандаги каби Доксацинни жигар фаолиятини бузилиши белгилари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллашнинг клиник тажрибаси йўқлиги туфайли, ушбу препаратни бундай пациентларда қўллаш тавсия этилмайди.

ФДЭ-5 ингибиторлари билан бирга қўлланиши

Доксазозинни фосфодиэстераза-5 ингибиторлари (масалан, силденафил, тадалафил ва варденафил) билан бирга қўллаш эҳтиёткорликни талаб этади, чунки иккала препарат қон томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга ва айрим пациентларда симптоматик артериал гипотензияни чақириши мумкин. Ортостатик артериал гипотензия ривожланиши хавфини камайтириш учун фақат пациент альфа-блокатор билан даволаш фонида барқарор гемодинамикага эга бўлган ҳоллардагина фосфодиэстераза-5 ингибитори билан даволашни бошлаш керак. Бундан ташқари, фосфодиэстераза-5 ингибитори билан даволашни иложи борича энг паст дозадан бошлаш ва доксазозинни қабул қилгандан кейин 6 соатлик интервалга риоя қилиш керак. Доксазозиннинг таъсири узайтирилган дори шаклларини қўллаш билан тадқиқотлар ўтказилмаган.

Катарактани бартараф этиш бўйича операция ўтказилган пациентларда қўлланиши

Тамсулозин қўллаётган ёки аввал қўллаган айрим пациентларда катарактани бартараф этиш бўйича операция вақтида “интраоперацион рангдор пардани бўшашиш синдроми” (ИРПБС, тор қорачиқ синдромининг тури) кузатилган. Шунингдек, бошқа альфа-1 блокаторларни қўллаганда ҳам алоҳида хабарлар олинган, шунинг учун синфга хос самарани мавжудлигини инкор этиб бўлмайди. ИРПБС катарактани бартараф этиш бўйича операция вақтида муолажалардан асоратларни ривожланиш тез-тезлигини ошишига олиб келиши мумкинлиги туфайли, операциядан олдин жаррох-офтальмологни альфа-1 блокаторларни қабул қилаётганлик ёки аввал қабул қилганлик ҳақида огоҳлантириш керак.

Фертилликка таъсири, ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши

Артериал гипертензияни даволаганда:

Ҳомиладорлик вақтида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларда адекват ва яхши назоратланган клиник тадқиқотлар ўтказилмаганлиги туфайли, Доксацинни ҳомиладорлик вақтида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Шундай қилиб, ҳомиладорлик вақтида Доксацинни фақат, шифокор фикрича даволашдан потенциал фойда, бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар вақтида ҳеч қандай тератоген самаралар аниқланмаганлигига қарамай, ҳайвонларда ҳаддан ташқари юқори дозалари қўлланилганида ҳомилани яшаб қолишини камайиши аниқланган. Бу дозалар одам учун максимал дозадан тахминан 300 марта юқори бўлган.

Лактация даврида қўлланиши

Доксацинни лактация даврида қўллаш мумкин эмас, чунки ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар доксазозин эмизикли каламушларнинг сутида тўпланиши кўрсатди, ушбу дори препарати одам кўкрак сути билан ажралиши ҳақидаги маълумот эса мавжуд эмас.

Эмизиш даврида қўлланиши

Доксазозинни қўллаш зарурати бўлганида аёллар эмизишни тўхтатишлари керак.

Простата безининг хавфсиз гиперплазиясини даволаганда:

Ушбу бўлимни қўллаб бўлмайди.

Фертиллик

Доксазозинни эркакларнинг фертиллигига бирон-бир таъсири ҳақида маълумотлар мавжуд эмас (5.3 бўлимга қаранг).

Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа мехниазмлар билан ишлаш қобилияти бузилиши мумкин, айниқса даволашнинг бошида.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Агар дозани ошириб юборилган ҳолат артериал гипотензияга олиб келган бўлса, пациентни дарҳол бошини пастга қаратган ҳолатда чалқанча ётқизиш керак. Айрим ҳолларда зарурати бўлганида бошқа тутиб турувчи чораларни кўриш керак.

Доксазозин плазма оқсиллари билан юқори даражада боғланганлиги туфайли, диализ кўрсатилмаган.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Чиқарилиш шакли

28 ва 98 таблеткадан алюминий ва ПВХ/ПВДХ блистер ўрамларда.

Сотувда ўрамларнинг барча турлари бўлмаслиги мумкин.

Дори препарати билан муомала қилганда ёки уни утилизация қилганда алоҳида эҳтиёткорлик чоралари

Махсус талаблар мавжуд эмас.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.