ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЦЕЛЕКТОДЕРМ
CELECTODERMUM
Препаратнинг савдо номи: Целектодерм
Таъсир этувчи модда (ХПН): Бетамезон
Дори шакли: Сиртга қўллаш учун суртма
Таркиби:
Фаол моддалар: Бетамезон дипропионати, салицил кислотаси (100% моддага қайта ҳисобланганда).
Ёрдамчи моддалар: тиббиёт вазелини
Таърифи: Оқ рангдан сарғиш ёки оч-сариқ тусли оқ ранггача бўлган суртма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Глюкокортикоид
АТХ коди: D07AC01
Фармакологик хусусиятлари
Бетамезон маҳаллий яллиғланишга қарши, қичишишга қарши ва томирларни торайтирувчи таъсирга эга.
Қўлланилиши
Глюкокортикостероидлар билан даволашга сезгир бўлган дерматозларнинг қуйидаги яллиғланиш кўринишларини, масалан, экзема (атопик, тангасимон), контакт дерматит, себореяли дерматит, нейродермит, қуёш таъсиридаги дерматит, эксфолиатив дерматит, стаз-дерматит, радиацион дерматит, интертригиноз дерматит, псориаз, аногенитал ва қариялардаги қичишишни камайтириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Целектодерм терининг шикастланган соҳаларига, ҳолатнинг оғирлигига қараб, суткада 1-3 марта юпқа қилиб суртилади. Кўпчилик ҳолларда самарага эришиш учун суткада 1-2 марта суртиш етарлидир. Препаратни суртишнинг тез-тезлиги шикастланиш даражасига мувофиқ белгиланади.
Енгил даражали шикастланишларда кунига бир марта суртиш мумкин, оғирроқ шикастланишларда эса препаратни суртиш тез-тезлигини ошириш лозим.
Окклюзион боғловлар остига қўллаш мумкин эмас, чунки препаратнинг ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.
Ножўя таъсирлари
Маҳаллий кортикостероидлар қўлланганида, айниқса окклюзион боғловлар остига қўлланганида ачишиш ҳисси, қичишиш, таъсирланиш, қуруқлик, фолликулит, гипертрихоз, хуснбузарсимон тошмалар, гипопигментация, периорал дерматит, терининг мацерацияси, иккиламчи инфекция, тери атрофияси, стриялар, иссиқлик тошмаси пайдо бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Целектодерм препаратининг фаол моддасига ёки ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Сиртга қўллаш учун бошқа воситалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди.
Ўзаро таъсирлар маълум эмас.
Махсус кўрсатмалар
Целектодермни қўллаш билан боғлиқ бўлган терини таъсирланиши ёки юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлганида, даволашни тўхтатиш ва пациентга адекват даволашни буюриш керак. Инфекция пайдо бўлган ҳолларда мувофиқ замбуруғларга қарши ёки антибактериал воситаларни буюриш керак. Агарда исталган самарага тез эришилмаса, инфекция белгилари йўқолгунича кортикостероидларни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Глюкокортикоидларни тизимли қўлланганида учрайдиган ҳар қандай ножўя ҳолатлар, шу жумладан буйрак усти безларининг супрессияси, улар маҳаллий қўлланганида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Маҳаллий кортикостероидларни қон тизимига сўрилиши, улар узоқ вақт давомида қўлланганида, тананинг катта юзаларини даволашда ёки окклюзион боғловлар ишлатилганида ошади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.
Ҳомиладорларда кортикостероидларни маҳаллий қўллаш хавфсизлиги аниқланмаганлиги туфайли, бу препаратларни, фақат бўлажак она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Ушбу гуруҳ препаратларини ҳомиладорларда юқори дозаларда ва узоқ вақт қўллаш мумкин эмас.
Бугунги кунда кортикостероидларни маҳаллий қўлланганда тизимли сўрилиши натижасида уларни кўкрак сутига кириши аниқланмаган, шунинг учун эмизишни тўхтатиш ёки препаратни қўллашни тўхтатишда, она учун ўтказилаётган даволашнинг муҳимлигини ҳисобга олиш лозим.
Болалар.
Препаратни болаларда қўллаш юзасидан клиник тажрибалар йўқ, шунинг учун уни бу тоифа пациентларда қўлламаган яхшироқ.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Одатда препарат автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Маҳаллий қўлланадиган кортикостероидларни ҳаддан зиёд ёки узоқ вақт қўллаш гипофизар-адренал тизимнинг фаолиятини сусайишига олиб келиши мумкин, бу буйрак усти безларининг иккиламчи етишмовчилигига ва гиперкортицизм симптомлари, шу жумладан Кушинг синдромини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Гиперкортицизмнинг ўткир симптомлари одатда қайтувчидир.
Доза ошириб юборилганида тегишли симптоматик даволашни ўтказиш керак. Зарурати бўлганида электролит дисбалансини тўғрилаш ўтказилади. Сурункали токсик таъсири кузатилган ҳолларда кортикостероидни аста-секин бекор қилиш тавсия қилинади.
Чиқарилиш шакли:
Маҳаллий қўллаш учун суртма 20 г, 25 г ёки 30 г дан алюмин тубаларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.