ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
МАВИКС
MAVIX
Препаратнинг савдо номи: Мавикс
Таъсир этувчи модда (ХПН): моносиалотетрагексозилганглиозид
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
Бир ампула (2 мл) да қуйидагилар сақланади:
фаол модда: монсиалотетрагексозилганглиозид (натрийли тузи кўринишида) – 20 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, натрий гидрофосфати, натрий дигидрофосфати, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки деярли рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ганглиозидлар ва уларнинг ҳосилалари
АТХ коди: N07XA
Фармакологик хусусиятлари
Ганглиозидлар сут эмизувчиларнинг ҳужайра мембраналарида мавжуд бўлган, таркибида сиалат кислотаси сақлаган қандли сфинголипидлар тоифасига киради. Уларнинг миқдори айниқса нерв тизимида юқори бўлади. Ганглиозид нерв ҳужайраларининг мембраналари таркибига киради, улар нерв ҳужайраларини ривожланиши, ўсиши ва дифференциациясида муҳим роль ўйнайди. Бундан ташқари, ганглиозид ҳужайралар шикастланганидан сўнг уларни тикланиш жараёни учун жуда муҳим, чунки уларнинг регенерациясига ёрдам беради. У шунингдек синапсни ҳосил бўлиши ва ўсишини рағбатлантиради, иннервация фаолиятини тиклайди, нерв ўтказувчанлигини яхшилайди, бош миянинг электрик фаоллигини рағбатлантиради ва бошқа нейрофизиологик кўрсаткичларни тиклайди, ҳужайра мембраналарини ҳимоя қилади, ҳужайра мембраналарида энзиматик фаолликнинг баъзи турларини тикланишини рағбатлантиради. Мавикс марказий нерв тизими функциясининг бузилишини даволашда аҳамиятли роль ўйнайдиган энг муҳим ганглиозидлардан бири ҳисобланади. У шунингдек марказий нерв тизимининг ҳужайра мембраналарда, ионларни ҳужайраларга кириши ва улардан чиқишида мувозанатни сақлаб туришга қаратилган Na+-K+-АТФ-ферменти ва Ca+2-Mg+2-АТФ-ферментининг фаоллигини тутиб туради; ҳужайралар ичида кальций ионларини тўпланишини бартараф қилиш учун нерв ҳужайраларининг шишини камайтиради. Мавикс препарати нейротоксикликни олдини олади, бошқа нерв ҳужайраларига эркин радикалларнинг шикастловчи таъсирини камайтиради. Шундай қилиб, моносиалотетрагексозилганглиозид нерв тизимини тикланишини (нервларни реконтрукцияси, нейропластика) рағбатлантириш ҳусусиятига эга, ва шакллари, биокимёси, нейрофизиология ва ҳулқ-атворнинг турли кўрсаткичларини фаоллаштириб, нервларнинг репарациясини тезлаштириш ва нерв тизимининг фаолиятини максимал даражада тиклаш ҳусусиятига эга.
Экспериментлар моносиалотетрагексозилганглиозид бош ва орқа миянинг шикастланган томирларини тикланишини рағбатлантириши мумкинлигини кўрсатди. Каламушларнинг ўрта мияси ва йўл-йўл танаси тўқималарининг культурасига, сичқонларнинг нейробластома N2A ҳужайраларига ва жўжалардаги нерв тугунларининг орқа илдизчаларига моносиалотетрагексозилганглиозидни юбориш нервларнинг ўсиши ва шохланишини рағбатлантириши мумкин. Моносиалотетрагексозилганглиозид юборилганидан сўнг нейромушак бириктирувчи ҳосилаларнинг биоэлектрик фаоллиги ошиб, қутбланиши эса камайиб, моносиалотетрагексозилганглиозид тўқималарда биоэлектрик қўзғалувчанликни тушиб кетишини камайтириши мумкинлигини кўрсатади. Моносиалотетрагексозилганглиозид бош мияда гемодинамик кўрсаткичларни яхшилайди ва унинг шишини пасайтиради. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар моносиалотетрагексозилганглиозид Паркинсон касаллигида бузилган ҳулқ-атворнинг ҳусусиятларини яхшилаши мумкинлигини кўрсатди.
Фармакокинетикаси
Моносиалотетрагексозилганглиозид нерв ҳужайраларига яқинликка эга. Экзоген моносиалотетрагексозилганглиозид гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтиши мумкин. Ушбу модда юборилганидан сўнг 2 соатдан кейин радиоактив нишон ёрдамида (радиоактивлик чўққи кўрсаткичи бўйича) бош ва орқа мияда аниқланиши мумкин. 4-8 соатдан кейин унинг миқдори тенг ярмига камаяди. Моносиалотетрагексозилганглиозид нерв ҳужайраларининг мембраналарига сафланиши ва уларни ўзгаришини чақириши мумкин. Моносиалотетрагексозилганглиозид асосан жигарда метаболизмга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
Марказий нерв тизимини шикасталанишлари, шу жумладан бош ва орқа мия жароҳатлари, цереброваскуляр бузилишлар, Паркинсон касаллигида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Бош мияда қон айланишини ўткир бузилиши
Ўткир фазасида Мавикс препаратини 100 мг дозада 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтириб, вена ичига инфузия кўринишида ҳар куни юбориш тавсия этилади. 2-3 ҳафтадан кейин самарасини тутиб турувчи дозада – 20-40 мг дан ҳар куни, одатда 6 ҳафта давомида, мушак ичига инъекция ёки вена ичига инфузия ҳолида юбориш мақсадга мувофиқдир.
Бош ва орқа мия жароҳатларида препаратни 20-40 мг дан ҳар куни мушак ичига инъекция кўринишида ва 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтириб, вена ичига секин инфузия ҳолида юбориш тавсия этилади.
Паркинсон касаллигида даволашни биринчи кунида Мавикснинг дозаси 500-1000 мг ни ташкил этади, вена ичига инфузия ҳолида юборилади. 2-кундан бошлаб препарат 200 мг дан ҳар куни тери остига, мушак ичига ёки вена ичига инфузия ҳолида, одатда 18 ҳафта давомида юборилади.
Периферик нерв тизимининг касалликлари
Диабетик периферик нейропатияда Мавикс препаратини 20-40 мг дан ҳар куни, кунига бир марта 14 кун давомида вена ичига инфузия ҳолида юбориш тавсия этилади. Кейинги 14 кун давомида препаратни 20 мг дозада мушак ичига юбориш тавсия этилган.
Оксалиплатин ва бошқалар билан адъювант химиятерапиянинг нейротоксик таъсирида ривожланган периферик нейропатияда Мавикс препарати 20 мг дан ҳар куни кунига бир марта, 14 кун давомида вена ичига инфузия ҳолида юборилади.
Ножўя таъсирлари
Пациентларнинг жуда кам миқдорида тошма кузатилган. Бундай реакция кузатилганида препаратни қўллашни тўхтатиш керак.
Кам ҳолларда препарат юборилгандан сўнг тошма тошиши мумкин, бундай ҳолатларда даволашни тўхтатиш керак.
Жуда кам ҳолларда пациентларда эт увишиши, юрак уришини тезлашиши, артериал босимни пасайиши ва бошқалар кузатиш мумкин. Инфузия вақтида тана ҳароратини ошиши кўринишида аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Шундай симптомлар пайдо бўлганида препаратни қўллашни ва даволашни зудлик билан тўхтатинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга аллергияси бўлган ёки липидлар метаболизмини генетик бузилишлари бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас (ганглиозид организмда тўпланади ва деменция, оилавий амавроз, тўр пардани дегенерацияси каби касалликларни оғирлаштиради).
Препарат билан бир вақтда ёки юборилгандан сўнг 60 минут олдин ва кейин бошқа дори воситаларни қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Дориларнинг ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Клиника амалиётида бу препарат вена ичига секин томчилаб, натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида суюлтиргандан сўнг юбориш керак.
Ушбу препаратнинг концентрацияси кўпи билан 0,4 мг/мл бўлиши керак, яъни натрий хлоридининг 0,9% ли 100 мл эритмасида суюлтирилса, кўпи билан 2 ампула (40 мг) қўшилади; натрий хлоридининг 0,9% ли 250 мл эритмасида суюлтирилса, кўпи билан 5 ампула (100 мг) қўшилади.
Клиника амалиётида ишлатилганида, вена ичига секин, юбориш тезлиги соатига 50~100 мл (минутига 15~30 томчи) бўлиши керак. Ҳаддан ташқари тез юбориш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки уларда моносиалотетрагексозилганглиозиднинг ҳавфсизлиги бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.
Педиатрияда қўлланиши
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ножўя кўринишларни кучайиши кузатилади.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма 2 мл дан шиша (1 типи) ампулаларда. 5 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.