📜 Инструкция по применению Анальгин таблеткалар
💊 Состав препарата Анальгин таблеткалар
✅ Применение препарата Анальгин таблеткалар
📅 Условия хранения Анальгин таблеткалар
⏳ Срок годности Анальгин таблеткалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНАЛЬГИН

ANALGINUM

Препаратнинг савдо номи: Анальгин

Таъсир этувчи модда (ХПН): метамизол натрий

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: метамизол натрий – 500 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати ёки стеарин кислотаси.

Таърифи: оқ ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: аналгетиклар – антипиретиклар.

АТХ коди: N02BВ02

Фармакологик хусусиятлари

Оғриқни қолдирувчи, хароратни туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Таъсир механизми ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ни носелектив ингибирлаши туфайли простагландинлар, ҳамда оғриқ чақирувчи (эндопраксинлар, брадикининлар ва б.) эндоген субстанциялар синтезини сусайтириши билан боғлиқ. Бундан ташқари, препарат оғриқ импульсларини ўтишига тўсқинлик қилади ва таламус даражасида оғриқни сезиш бўсағасини оширади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан кейин препарат меъда-ичак йўлларида гидролизланади, сўнгра абсорбцияланади ва жигарда метаболизмга учрайди. Плазмада самарали терапевтик концентрациясига 20-40 минутдан кейин эришилади, максималга эса, қабул қилингандан кейин 2 соатдан сўнг.

Қўлланилиши

Кучсиз ва ўртача кучга эга бўлган турли генезли оғриқ  синдромлари (буйрак ва жигар санчиғи, невралгия, миалгия, жарохатлардан кейинги оғриқ. Бош оғриғи, тиш оғриғи, меналгиялар). Инфекцион яллиғланиш касаликларидаги иситма.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Катталарга 250-500 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади. Максимал дозалари: бир марталик –1000 мг, суткалик –3000 мг. Болалар учун бир марталик доза ёшига боғлиқ бўлиб, 6-7 ёш учун – 125 мг (таблеткани тўртдан бир қисми); 8-14 ёш учун – 250 мг (ярим таблетка) ташкил қилади; суткада 2-3 марта буюрилади.

Шифокор маслаҳатисиз иситмани туширувчи восита сифатида ишлатилганида 3 кундан ортиқ ва оғриқни қолдирувчи восита сифатида ишлатилганида 5 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (тери тошмалари, Квинке шиши, камдан кам-анафилактик шок); узоқ вақт қўлланилганда лейкопения бўлиши мумкин, камдан кам – агранулоцитоз, тромбоцитопения. Юрак қон-томир тизими томонидан: юқори сезувчанлик реакциясини дархол бўладиган тури билан боғлиқ бўлмаган артериал босимни кескин тушиб кетиши. Сийдик чиқариш тизими томонидан: олигурия, анурия, протеинурия билан намоён бўладиган буйрак фаолиятини ўткинчи бузилишлари.

Ҳар қандай ножўя таъсирлар, шу жумладан юқорида келтирилган самаралар пайдо бўлганида даволовчи шифокорга хабар бериш ва препарат қабул қилишни тўхтатиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Буйрак, жигар фаолиятини яққол бузилишлари, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназани етишмовчилиги, агронулоцитоз, тромбоцитапения, пирозалон хосилаларига бўлган юқори сезувчанлик, хомиладорлик, 6 ёшгача бўлган болалар.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа нонаркотик анальгетиклар билан бир вақтда қўллаш токсик самараларини кучайишига олиб келиши мумкин.

Учциклик антидепрессантлар, ичга қабул қилиш учун ҳомилага қарши воситалар ва аллопуринол жигарда препаратнинг метаболизмини бузади ва унинг токсиклигини оширади.

Барбитуратлар ва фенилбутазон препаратнинг таъсирини сусайтиради.

Препарат алкогол сақловчи ичимликларнинг самарасини кучайтиради.

Препарат билан даволаш вақтида рентгеноконтраст воситаларни, коллоиди қоннинг ўрнини босувчилар ва пенициллинни қўллаш мумкин эмас.

Препарат перорал гипогликемик воситалар, билвосита антикоагулянтлар, глюкокортикостероидлар ва индометацинни оқсиллар билан боғланишидан сиқиб чиқариши ҳисобига, уларнинг фаоллигини оширади.

Препаратни циклоспорин билан бир вақтда қўллаш қонда охиргининг миқдорини камайтиради, тиамазол ва сарколизин билан лейкопенияни ривожланиши хавфини оширади.

Кодеин ва пропранолол препаратнинг самарасини кучайтиради (фаолсизланишини секинлаштиради).

Седатив воситалар ва транквилизаторлар анальгиннинг оғриқсизлантирувчи таъсирини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Бронхиал астма ва полинозлари бўлган беморларда, юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин.

Узоқ муддат қўлланганида (7 суткадан ортиқ) периферик қон манзарасини назорат қилиш керак.

Қоринда ўткир оғриқларни қолдириш учун қўлланилмасин (сабаби аниқланмагунича).

Цитостатик воситалар қабул қилаётган беморларни даволашда, метамизол натрийни қабул қилиш фақат шифокор назорати остида ўтказилиши керак.

Алкоголли ичимликларни истеъмол қилувчи беморларга буюрилганда алоҳида эҳтиёткорлик талаб қилинади.

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда фақат шифокор тавсияси бўйича қўлланади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препарат юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида (7 кундан ортиқ) қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин: кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, олигурия, гипотермия, артериал қон босимни пасайиши, тахикардия, ҳансираш, қулоқларда шовқин, уйқучанлик, алаҳсираш, онгнинг бузилиши, агранулоцитоз, геморрагик синдром, ўткир буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, тиришишлар, нафас мушакларининг фалажи.

Даволаш: қусишни чақириш, меъдани ювиш, тузли сурги воситалари, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш. Даволаш муассасалари шароитларида – жадаллаштирилган диурез ўтказиш, гемодиализ, тиришиш синдроми ривожланганида – вена ичига диазепам ва барбитуратларни юбориш.

 

Чиқарилиш шакли  

500 мг дан таблеткалар 10 донадан контур уясиз ўрамда, контур уяли ўрамда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.