ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТРОМБОРЕЛЬ
TROMBOREL
Препаратнинг савдо номи: Тромборель
Таъсир этувчи модда (ХПН): клопидогрел
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 98,00 мг клопидогрел бисульфати, клопидогрелга қайта ҳисоблаганда –
75 мг;
ёрдамчи моддалар: маннитол, микрокристалл целлюлоза, натрий карбоксиметил крахмал, кальций стерати;
қобиғи: винкоут (жигарранг) (гипромеллоза, триацетин, этилцеллюлоза, титан диоксиди, тальк, темир III оксиди).
Таърифи: думалоқ, оч-пуштидан пушти ранглигача бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, синдирилганида икки қават кўринади. Ядроси – оч-сариқ рангли.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антиагрегант восита.
АТХ коди: В01АС04.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Клопидогрел – тромбоцитлар агрегациясининг специфик ва фаол ингибитори; коронародилатация қилувчи таъсир кўрсатади. АДФни тромбоцитлардаги рецепторлар билан боғланишини ва АДФ таъсири остида GPI Ib/IIIa рецепторларининг фаолланишини, тромбоцитлар агрегациясини сусайтириб, танлаб камайтиради.
Бошқа агонистлар чақирган тромбоцитлар агрегациясини, озод бўлган АДФ билан уларнинг фаолланишини олдини олиб, камайтиради, фосфодиэстеразанинг (ФЭД) фаоллигига таъсир қилмайди. Тромбоцитларнинг АДФ-рецепторлари билан қайтмас боғланади, улар ҳаёт цикли давомида (тахминан 7 кун) АДФ стимуляциясига чидамли бўлиб қоладилар.
Тромбоцитлар агрегациясини тормозланиши 400 мг бошланғич доза қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач кузатилади (40% ингибиция қилиниш). Суткада 50-100 мг дозада доимо қабул қилинганида 4-7 кун ўтгач максимал самара (агрегацияни 60% га сусайиши) ривожланади. Антиагрегацион самара тромбоцитларнинг бутун ҳаёти давомида (7-10 кун) сақланади.
Қон томирнинг атеросклеротик шикастланиши мавжудлигида томирли жараённи жойлашишидан қатъий назар (цереброваскуляр, кардиоваскуляр ёки периферик шикастланишлар) атеротромбозни ривожланишига тўсқинлик қилади.
Фармакокинетикаси
Кунига 75 мг дан кўп марта қабул қилинганидан кейин клопидогрел тез сўрилади.
Биокираолишлиги – юқори. Лекин дастлабки модданинг плазмадаги концентрацияси паст ва қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач ўлчаш чегарасига етмайди (0,025 мкг/л). Плазма оқсиллари билан боғланиши – 98-94%.
Клопидогрел жигарда тез метаболизмга учрайди – унинг фаол бўлмаган ҳосиласи карбоксил кислотаси, унинг максимал концентрацияга эришиш вақти (ТСmax) такрорий оғиз орқали
75 мг дозаларда 1 соатдан кейин эришилади (Cmax – тахминан 3 мг/л).
Препаратнинг тахминан 50% буйраклар орқали ва тахминан 46% ичак орқали юборилганидан кейин 120 соат давомида чиқарилади. Бир марталик ва такрорий қабулдан кейин асосий метаболитининг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 8 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали чиқарилаётган метаболитларининг концентрацияси 50%.
Суткада 75 мг қабул қилинганидан кейин асосий метаболитининг концентрацияси буйракларнинг оғир касалликлари бўлган пациентларда (креатинин клиренси (КК) минутига 5-15 мл) ўртача оғирликдаги буйрак касалликлари (КК минутига 30 дан то
60 мл) бўлган пациентлар ва соғлом одамлар билан солиштирганда паст.
Қўлланилиши
Атеросклерози бўлган беморларда (шу жумладан ўтказилган миокард инфаркти, ишемик инсультдан кейин ёки периферик артерияларнинг ташхисланган касалликлари фонида, шунингдек ST сигментини кўтарилишисиз, ўткир коронар синдромни шаклланишисиз – ацетилсалицил кислотаси (АСК) билан бирга ва ST интервалини кўтарилиши билан ўткир миокард инфарктида АСК билан бирга тромболитик даволашни қўллаш имконияти билан медикаментоз даволанган пациентларда), шу жумладан тери орқали стентланишга дучор бўлган беморларда ишемик бузилишларни (миокард инфаркти, инсульт, периферик артерияларнинг тромбози, тўсатдан томирли ўлим) олдини олиш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва кекса одамлар Тромборель препаратини овқат қабул қилишдан қатъий назар, ичга суткада бир марта 75 мг дан қабул қилишлари керак.
Миокард инфарктидан кейин беморларда бир неча кундан то 35 кунгача ва ишемик инсультдан кейин беморларда 7 кундан то 6 ойгача муддатларда даволашни бошлаш керак.
Тромборель билан даволаш ST сигментини кўтарилишисиз ўткир коронар синдромида (ностабил стенокардия ёки Q тишисиз) 300 мг бир марталик юклама дозадан бошланиши, сўнгра эса суткада бир марта 75 мг доза билан давом эттирилиши керак (АСК билан – суткада 75-325 мг). АСКнинг юқори дозаларини қўллаш қон кетишларининг юқори хавфи билан боғлиқлиги туфайли, тавсия этилаётган доза 100 мг дан юқори бўлмаслиги керак.
ST сигментини кўтарилиши билан ўткир миокард инфаркти бўлган беморларга препарат бошланғич юклама дозани ишлатиш билан суткада 75 мг дозада бир марта АСК билан мажмуада, тромболитиклар билан бирга ёки тромболитикларсиз буюрилади.
75 ёшдан ошган пациентлар учун Тромборель билан даволаш юклама дозани ишлатишсиз амалга оширилиши керак. Мажмуавий даволаш симптомлар ривожланганидан кейин иложи борича тезроқ бошланиши ва камида 4 ҳафта давом этиши керак.
Ножўя таъсирлари
Қон кетиши – энг кўп учрайдиган реакция, у препаратни қабул қилишнинг биринчи ойи давомида учрайди. Кучли қон кетишларининг ҳоллари Тромборель препаратини АСК билан ёки Тромборелни АСК ва гепарин билан бир вақтда қабул қилаётган пациентларда қайд этилган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Ножўя самараларининг тез-тезлиги қуйидаги мезонлар бўйича аниқланган: тез-тез (>1/100 – <1/10), тез-тез эмас (>1/1000 – <1/100) ва кам ҳолларда (>1/10000 – <1/1000 гача). “Жуда кам ҳолларда” (<1/10000) тўғри келади. Ҳар синф тез-тезлиги чегараларида нохуш самаралари оғирлик даражасини камайиши тартибида берилган.
Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи, бош айланиши ва парастезия; кам ҳолларда – тизимли бош айланиши; жуда кам ҳолларда – онгни чалкашиши, галлюцинациялар, таъм туйғуларини бузилиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – меъда-ичак қон кетишлари, диарея, қорин оғриғи, диспепсия; тез-тез эмас – геморрагик инсульт, меъда яраси, ўн икки бармоқ ичак яраси, гастрит, қусиш, кўнгил айниши, қабзият, ичакни дам бўлиши; жуда кам ҳолларда – панкреатит, колит (шу жумладан ярали ёки лимфоцитар колит), стоматит, ўткир жигар етишмовчилиги, гепатит.
Юрак-қон томир тизими ва қон яратиш аъзолари тизими томонидан: тез-тез эмас – қон кетиши вақтини ошиши ва тромбоцитлар сонини камайиши (тромбоцитопения), лейкопения, нейтропения ва эозинофилия; жуда кам ҳолларда – васкулит, гипотензия, тромботик тромбоцитопеник пурпура (ТТП) (1/200000 препарат қабул қилган пациентлар) (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг), оғир тромбоцитопения (тромбоцитлар сони <30х109/л), агранулоцитоз, гранулоцитопения, апластик анемия/панцитопения, анемия.
Тери қопламалари томонидан: тез-тез эмас – аллергик реакциялар (тери тошмаси), терини қичишиши; жуда кам ҳолларда – ангионевротик шиш, буллёз дерматит (кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз), эшакеми, эритематоз тошма, экзема ва ясси темиратки.
Нафас аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – бронхоспазм, интерстициал пневмонит.
Бошқалар: жуда кам ҳолларда – артралгия, артрит, миалгия, анафилактоид реакциялар, зардоб касаллиги, ҳароратни ошиши, жигарнинг функционал синамаларини бузилиши, қонда креатинин даражасини ошиши, гломерулонефрит.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Препаратни фаол ёки ҳар қандай ёрдамчи компонентига юқори сезувчанлик;
- 18 ёшгача бўлганлар (қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган);
- оғир жигар етишмовчилиги;
- фаол патологик қон кетиши (пептик яра ёки бош мия ички қон қуйилиши);
- ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: ўртача жигар етишмовчилиги, сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ), қон кетишини ривожланиши хавфини оширувчи ҳолатлар (шу жумладан жароҳат, операциялар, АСК ни, ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) (шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари), гепарин ва гликопротеин IIb/IIIa ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш.
Дориларнинг ўзаро таъсири
АСК, гепарин, тромболитиклар, билвосита антикоагулянтлар, НЯҚПнинг антиагрегант самарасини кучайтиради, меъда-ичак йўлларидан қон кетишларини ривожланиш хавфини оширади, шунинг учун бу воситаларни бир вақтда қўллаш эҳтиёткорликни талаб қилинади.
Тромборелни жароҳат ёки жарроҳлик аралашувларда гликопротеин IIb/IIIa ингибиторларини бир вақтда қабул қилишда кучли қон кетишни хавфи бўлиши мумкин бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Клопидогрел ва варфаринни бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу қон кетишини кучайтириши мумкин (шунингдек “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Тромборель атенолол, нифедипин ёки атенололни нифедипин билан мажмуаси билан бир вақтда қўллаш ҳолларида, клиник аҳамиятли фармакодинамик ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Бундан ташқари, клопидогрелнинг фармакодинамик фаоллиги фенобарбитал, циметидин ёки эстрогенлар билан вақтда қўлланганида аҳамиятли ўзгармаган.
Махсус кўрсатмалар
Даволаниш даврида гемостаз тизимининг кўрсаткичларини (фаоллаштирилган қисман тромбопластик вақти (ФҚТВ), тромбоцитлар сони, тромбоцитларнинг функционал фаоллигининг тестлари) назорат қилиш керак; жигарнинг функционал фаоллигини мунтазам текшириш керак.
Тромборелни жароҳат, жарроҳлик аралашувларда қон кетишининг яққол хавфи бўлган пациентларда, қон кетишига (айниқса меъда-ичак ва кўз ички қон кетишига) мойил шикастланишлари бўлган пациентларда, шунингдек АСК, ностероид яллиғланишга қарши воситалар (шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари), гепарин, ёки гликопротеин IIb/IIIa ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Қон кетишининг ҳар қандай белгиларини, шу жумладан яширин, айниқса препаратни қўллашни биринчи ҳафталари давомида ва/ёки юракдаги инвазив муолажалар ёки жарроҳлик операциялардан кейин аниқлаш учун пациентларни синчиклаб кузатиш керак. Тромборель ва варфаринни бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу қон кетишини кучайтириши мумкин.
Жарроҳлик аралашувлар ҳолида, агар антиагрегант таъсири ҳохланмаса, даволаш курсини операциядан 7 кун олдин тўхтатиш керак.
Беморларни Тромборель препаратини қўллаш фонида (АСК билан бирга ёки усиз) пайдо бўлувчи қон кетишини тўхтатиш кўп вақт талаб қилиши ҳақида огоҳлантириш керак, улар қон кетишининг ҳар бир ҳоли ҳақида шифокорга хабар беришлари керак. Беморлар шунингдек, агар уларда жарроҳлик аралашувлар ўтказиладиган бўлса, препаратни қабул қилишлари ҳақида шифокорни хабардор қилишлари керак.
Тромборель препарати қабул қилинганидан кейин тромботик тромбоцитопеник пурпура (ТТП) кам аниқланган, баъзида қисқа муддати қўллашдан кейин. Бу ҳолат тромбоцитопения ва микроангиопатик гемолитик анемия, неврологик белгилар, буйраклар фаолиятини бузилиши ёки иситма билан бирга, характерланади.
ТТП – шошилинч, шу жумладан плазмаферезани қўллаш билан даволашни талаб қилувчи потенциал ўлимга олиб кечувчи ҳолат.
Маълумотларнинг йўқлиги туфайли Тромборелни ўткир (7 кундан кам эмас) ишемик инсультларда тавсия қилиш мумкин эмас.
Буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда клопидогрелни қўллашнинг тажрибаси чекланган, шунинг учун бу беморларга Тромборелни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Жигар фаолиятини оғир бузилишларида геморрагик диатез ривожланишини хавфини ёдда тутиш керак, жигар фаолиятини ўртача бузилишлари бўлган пациентларда препаратни қўллашнинг тажрибаси чекланган, шунинг учун бу пациентларга Тромборелни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Маълумотларнинг йўқлиги туфайли, Тромборелни ҳомиладорлик ва лактация вақтида қабул қилиш тавсия этилмайди.
Автотранспорт воситаларини бошқариш қобилияти
Клопидогрел транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди ёки аҳамиятсиз таъсир килади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Тромборелнинг дозасини ошириб юборилиши қон кетиш вақтини чўзилиши ва кейинги асоратларига олиб келиши мумкин. Қон кетиши аниқланганида мувофиқ даволаш қўлланиши керак.
Клопидогрелнинг фармацевтик фаоллигини антидотлари аниқланмаган.
Агар қон кетишнинг чўзилган вақтини тез тўғрилашнинг зарурати бўлса, тромбоцитар массани қуйиш тавсия қилинади.
Чиқарилиши шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 75 мг.
Плёнка қобиқ билан қопланган 14 таблеткадан Ал/ПВХ ёки Ал/Ал блистерда.
2 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.