📜 Инструкция по применению Розулип
💊 Состав препарата Розулип
✅ Применение препарата Розулип
📅 Условия хранения Розулип
⏳ Срок годности Розулип

Препаратни тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун)

 

Розулип қобиқ билан қопланган   5 мг таблеткалар

Розулип қобиқ билан қопланган 10 мг таблеткалар

Розулип қобиқ билан қопланган 20 мг таблеткалар

Розулип қобиқ билан қопланган 40 мг таблеткалар

розувастатин

 

Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин, ушбу илова-варақада берилган ҳамма маълумотни диққат билан ўқиб чиқинг.

– Ушбу варақани ташлаб юборманг. Кейинчалик яна бир марта ўқиб чиқиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.

– Агар Сизда қўшимча саволлар бўлса, ўзингизни шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

– Бу препарат Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юборманг. Касаллик белгилари ҳатто сизникига ўхшаш бўлса ҳам, препаратни бошқа шахсларни қабул қилиши уларнинг соғлиғи учун хавфли бўлиши мумкин.

– Жиддий ножўя самаралари ривожланган ҳолда, шунингдек ушбу илова-варақада эслатиб ўтилмаган ножўя самаралари пайдо бўлганида, илтимос, ўз шифокорингизга ёки фармакологга хабар беринг.

Ушбу илова-варақада қуйидаги маълумотлар берилган:

  1. Розулип препарати ўзи нима ва уни қўллашга кўрсатмалар қандай.
  2. Сиз Розулипни қўллашни бошлашингиздан олдин.
  3. Розулипни қандай қўллаш керак.
  4. Мумкин бўлган ножўя самаралари.
  5. Розулипни қандай сақлаш керак.
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Қўшимча маълумотлар

  1. РОЗУЛИП ПРЕПАРАТИ ЎЗИ НИМА ВА УНИ ҚЎЛЛАШГА КЎРСАТМАЛАР ҚАНДАЙ

Розулип препарати (таъсир этувчи моддаси розувастатин) статинлар деб номланган препаратлар гуруҳига киради. У қонда ёғларнинг (липидларнинг) миқдорини бошқариш учун қўлланади. Липидларнинг энг кўп тарқалган шакли холестерин ҳисобланади.

Қонда холестерин ҳар хил шаклларда аниқланади: “зарарли” холестерин (паст зичликдаги липопротеидлар холестерини, ПЗЛХ) ва “фойдали” холестерин (юқори зичликдаги липопротеидлар холестерини, ЮЗЛХ). Розулип препарати қонда “зарарли” холестерин миқдорини камайтириш ва “фойдали” холестерин даражасини ошириш қобилиятига эга.

Розулип препарати Сизга инфаркт ва инсультни ривожланишига олиб келувчи қонда холестерин даражасини юқорилиги сабабли буюрилган.

Парҳезни ўзгариши ва жисмоний фаолликни ошиши қонда холестерин даражасини пасайиши учун етарлича бўлмаганлиги туфайли, сизга статинни қўллаш тавсия қилинган.

Розулип Сизнинг организмингизда “зарарли” холестеринни ишлаб чиқарилишини блоклайди, шунингдек қондан уни чиқариб юборилишини енгиллаштиради.

 

Розулип препаратини қабул қилишни давом эттириш нима учун муҳим

Сиз Розулип препаратини қабул қилишни қондаги холестерин даражаси нормаллашгандан кейин ҳам давом эттиришингиз керак, чунки препаратни қабул қилиш кейинчалик холестериннинг миқдорини ошишини олдини олади. Шундай бўлсада, Сиз препаратни қабул қилишни шифокорнинг тавсиясига кўра, шунингдек ҳомиладорликда тўхтатишингиз керак.

Розулип препарати билан даволанаётган вақтда Сиз жисмоний фаол бўлишингиз ва холестеринни кам сақловчи стандарт парҳезга амал қилишингиз керак.

Кўпчилик одамлар қонда холестериннинг юқори миқдорини ҳис қилишмайди, чунки бу ҳолат қандайдир симптомлар билан бирга кечмайди. Шундай бўлсада, даволаш етарли бўлмаганида холестерин қон томир деворларида тўпланади, бу уларнинг ичини торайишига олиб келади.

Айрим ҳолларда бундай торайган қон томирлари бутунлай тиқилиб қолади, бу эса юрак ёки бош мияни қон билан таъминланишини бузилиши оқибатида инфаркт ёки инсультни ривожланишига олиб келади. Агар Сиз қондаги холестериннинг даражасини турғунлаштирсангиз, инфаркт ёки инсультни ривожланиш хавфи камаяди.

  1. СИЗ РОЗУЛИПНИ ҚЎЛЛАШНИ БОШЛАШИНГИЗДАН ОЛДИН

Розулипни қабул қилманг:

– агар Сизда таъсир этувчи моддага (розувастатинга) ёки Розулип препаратининг бошқа ингредиентларига юқори сезувчанлик (аллергия) бўлса;

– агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизаётган бўлсангиз. Агар сиз Розулип препарати билан даволаш вақтида ҳомиладорлигингиз ҳақида хабар топсангиз, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокорингиз билан боғланинг. Розулип қабул қилаётган аёллар ҳомиладорликдан сақланиш ва ишончли контрацепция воситаларини (масалан, презерватив, бачадон ички ҳомиладорликка қарши восита ёки гормонал контрацептивларни) қўллашлари керак;

– агар Сизда жигар касалликлари бўлса;

– агар Сизда буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлса;

– агар Сизда қайталанувчи, тушунтириб бўлмайдиган мушак оғриқлари бўлса;

– агар Сиз циклоспорин деб номланувчи препаратни қабул қилаётган бўлсангиз (у иммун жавобни бостиради ва масалан, аъзоларни трансплантациясидан кейин қўлланади).

Агар юқорида кўрсатилган ҳолатлардан биронтаси сизга тегишли бўлса (ёки сизда шубҳа уйғотса), илтимос, ўз шифокорингизга мурожаат қилинг.

Болаларда бу препарат билан даволаш хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича етарлича маьлумотлар бўлмаганлиги сабабли Розулипни пациентларнинг бу популяциясида буюриш мумкин эмас.

Бундан ташқари, Розулип 40 мг (максимал доза) дозада қабул қилманг:

– агар Сизда буйракни ўртача бузилишлари бўлса (агар Сизнинг ишончингиз комил бўлмаса, илтимос ўз шифокорингиздан сўранг);

– агар Сизда қалқонсимон безининг фаолияти бузилган бўлса;

– агар ўтмишда Сизни қайталанувчи ёки тушинтириб бўлмайдиган мушак оғриғи безовта қилган бўлса, агар мушак тизими томонидан бузилишлар Сизда ёки оила аьзоларингизда кузатилган бўлса, шунингдек агар илгари сизда қонда холестерин даражасини пасайтирувчи бошқа препаратларни қабул қилиш фонида мушак тизими томонидан бузилишлар кузатилган бўлса;

– агар Сиз мунтазам: эркаклар учун 200 мл вино, 2 бакал пиво ёки 60 мл ҳажмдан кўпроқ кучли алкоголли ичимлик ёки аёллар учун 100 мл вино,1 бакал пиво ёки 30 мл кучли ичимликлар истеъмол қилсангиз;

– агар Сиз осиёлик (япониялик, хитойлик, филиппинлик, вьетнамлик, кореялик ёки ҳинд) бўлсангиз;

– агар Сиз қонда холестерин даражасини пасайтирувчи бошқа дори воситаларини, хусусан фибратларни қабул қилаётган бўлсангиз.

Агар юқорида санаб ўтилганлардан бирортаси сизга тааллуқли бўлса (ёки Сизда шубҳа уйғотса), илтимос ўз шифокорингизга мурожат қилинг.

Розулип препаратини алоҳида эҳтиёткорлик билан қабул қилинг:

– агар Сизда буйрак  билан боғлиқ муоммолар бўлса;

– агар Сизда илгари жигар патологияси аниқланган бўлса. Жигарнинг дорили шикастланиш хавфи дастлаб жигар патологияси бўлган пациентларда, шунингдек мунтазам катта миқдорда алкогол истеъмол қилувчи шахсларда юқори бўлади. Агар Сизда илгари жигар муоммолари бўлган бўлса, шунингдек Сиз мунтазам алкоголь истеъмол қилсангиз, розувастатин қабул қилишдан олдин ўз шифокорингизга хабар беринг.

– агар илгари Сизни қайталанувчи ёки тушунтириб бўлмайдиган мушак оғриғи безовта қилган бўлса, агар Сизнинг оила аъзоларингизда ёки ўзингизда мушак тизими томонидан бузилишлар кузатилган бўлса, шунингдек агар Сизда илгари қонда холестерин даражасини пасайтирувчи бошқа препаратларни қабул қилганингизда мушак тизими томонидан бузилишлар кузатилган бўлса. Агар Сизни тушунтириб бўлмайдиган мушакларда оғриқ безовта қилаётган бўлса, агарда у ҳолсизлик ёки иситма билан бирга кечса, дарҳол бу ҳақида ўз шифокорингизга хабар беринг.

– агар Сиз мунтазам: эркаклар учун 200 мл вино, 2 бакал пиво ёки 60 мл ёки аёллар учун
100 мл вино, 1 бакал пиво ёки 30 мл дан кўпроқ хажмли алкоголли ичимликлар истеъмол қилсангиз;

– агар Сизда қалқонсимон безининг фаолияти бузилган бўлса;

– агарда сиз қонда халестириннинг даражасини пасайтирувчи бошқа дори воситаларини хусусан фибратларини қабул қилаётган бўлсангиз. Илтимос, хатто илгари холестерин даражасини пасайтириш учун бошқа дори препаратларни қабул қилган бўлсангиз ҳам, бу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг;

– агар Сиз ОИТВ-инфекцияси билан курашиш учун мўлжалланган препаратларни, масалан лопинавир/ритонавир (“Бошқа препаратларни қабул қилиш” бўлимини қаранг) қабул қилаётган бўлсангиз;

– агар Сиз 70 ёшдан ошган бўлсангиз (Сизнинг шифокорингиз Розулин препаратининг бошланғич дозасини тўғри танлаб олиши керак;

– агар Сиз осиёлик (японлик, хитойлик, филлипинлик, вьетнамлик, кореялик ёки ҳинд) бўлсангиз. Сизнинг шифокорингиз Розулип препаратининг бошланғич дозасини тўғри танлаши керак;

– агар Сизда оғир нафас етишмовчилиги бўлса.

Агар юқорида санаб ўтилган ҳолатлардан бирортаси Сизга тааллуқли бўлса (ёки сизда шубҳа уйғотса):

– Розулип препаратини 40 мг дозада қабул қилманг (максимал доза) ва Розулип препаратини хар қандай дозада қабул қилишни бошлашдан олдин ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан боғланинг.

Айрим ҳолларда статинлар билан даволаш жигар фаолиятининг бузилишлари билан кечиши мумкин. Статинларнинг бу аъзонинг фаолиятига нохуш таьсири қон зардобида жигар ферментлари концентрациясини ошиши билан намоён бўлади, шунинг учун Розулип препарати билан даволашни ҳам бошлашдан олдин, ҳам даволаниш вақтида Сизнинг шифокорингиз мунтазам функционал жигар синамаларини баҳолайди. Сизни белгиланган лаборатор текширувлар режасига амал қилишингиз муҳим.

Бошқа препаратларни қабул қилиш

Илтимос, ўз шифокорингизга ёки фармакологга қандай препаратларни, шу жумладан рецептсиз олинган препаратларни қабул қилаётганингиз ёки охирги вақтда қабул қилганингиз ҳақида ҳам маьлум қилинг.

Агар Сиз қуйида келтирилган препаратларнинг биронтасини қабул (қилаётган) қилган бўлсангиз, илтимос, шифокорингизга маълум қилинг.

Бу дори препаратларининг фармакологик самараси Розулип препарати билан даволаш фонида ўзгариши мумкин, ёки аксинча Розулип препаратининг самараси қуйида кўрсатилган препаратлар таъсири остида модификацияланиши мумкин.

– Циклоспорин (масалан, аъзолар трансплантациясидан кейин трансплантантни кўчиб кетишини олдини олиш мақсадида қўлланади. Розувастатин билан бир вақтда қўлланганида, охиргисининг самаралари кучаяди). Агар Сиз циклоспорин билан даволанаётган бўлсангиз Розулип препаратини қабул қилманг.

– Антикоагулянтлар (масалан, варфарин, синкумар) (Розулип препарати билан бир вақтда қабул қилинганда, антикоагулянтларни самараси ва қон кетиш хавфи ошиши мумкин).

– Қонда холестерин даражасини пасайтирувчи бошқа дори препаратлари (фибратлар), улар шунингдек триглицеридларнинг концентрациясини меъёрлаштиради (масалан, гемфиброзил ва бошқа фибратлар). Бирга қўлланганда розувастатиннинг самараси кучаяди. Розулип препаратини 40 мг дозада (максимал доза) ва фибратларни бир вақтда қўлламанг. Фибратлар билан қўшимча даволашда Розулип препаратининг дастлабки дозасини 5 мг гача қисқартириш тавсия қилинади.

– Қонда холестерин даражасини камайтирувчи ҳар қандай бошқа дори воситалари (масалан, эзетимиб, ичакда холестериннинг сўрилишини сусайтириши ҳисобига таъсир қилувчи восита).

– Диспепсияни бартараф қилувчи дори препаратлари (меъдада кислотани нейтраллаш учун ишлатилади; улар қон плазмасида розувастатинни концентрациясини камайтиради). Агар диспепсия кўринишларини бартараф қилувчи препаратларни, Розулип препаратини қабул қилгандан сўнг 2 соатдан кейин қабул қилинса, бу ўзаро таъсирни камайтириш мумкин.

– Антибактериал препаратлар (масалан, эритромицин) розувастатиннинг самарадорлиги бу препаратлар билан бир вақтда қўлланганда камаяди.

– Перорал контрацептивлар (ҳомиладорликка қарши таблеткалар). Розувастатин билан даволаш фонида жинсий гормонларни сўрилиши кучаяди.

– Ўрнини босувчи гормонал терапия (қондаги гормонларнинг концентрациясини оширади).

– ОИТВ билан инфекцияланган пациентларни даволаш учун ишлатиладиган вирусларга қарши препаратлар (ОИТВ протеазаси ингибитори деб номланувчи, масалан, лопинавир /ритонавир). Бу препаратлар бир вақтда қўлланганида розувастатиннинг самарадорлигини оширади. Розувастатин препарати ОИТВ-протеазаси ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Розулип препаратини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш.

Розулипни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки чақалоқни эмизаётган бўлсангиз Розулип препаратини қабул қилманг. Агар Сиз Розулип препарати билан даволанаётган вақтда ҳомиладорлигингиз ҳақида хабар топган бўлсангиз, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва ўз шифокорингиз билан боғланинг. Розулип препаратини қабул қилаётган аёлларга ҳомиладорликдан сақланишлари ва ишончли контрацептив воситалардан (масалан, презерватив, бачадон ички ҳомиладорликка қарши восита ёки гормонал контрацептивлардан) фойдаланиш керак.

Ҳар қандай дори воситаларини қабул қилишни бошлашдан олдин, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш

Кўпчилик ҳолларда Розулипни қабул қилаётган пациентлар, автотранспортни ва механизмларни бошқаришлари мумкин, чунки бу препарат билан даволаниш бу қобилиятларга таъсир қилмайди. Шунга қарамай, айрим пациентларда Розулип препарат билан даволаш фонида бош айланиши ривожланиши мумкин. Агар Сиз бош айланишини ҳис қилсангиз автотранспортни ёки механизмларни бошқаришдан олдин, ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Розулип препаратининг айрим ингредиентлари ҳақида муҳим маълумот

Агар Сиз айрим углеводларни (лактоза ёки сут қандини) ўзлаштираолмасангиз Розулип препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Ингредиентларнинг тўлиқ рўйҳати “Қўшимча маълумот” бўлимида келтирилган.

  1. РОЗУЛИПНИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК

Розулипни доимо шифокорнинг кўрсатмасига аниқ риоя қилган ҳолда қабул қилинг. Агар Сизда қандайдир шубҳалар туғилса, ўз шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Болаларда препарат билан даволаш хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар етарлича бўлмаганлиги туфайли, Розулипни пациентларнинг бу популяциясига буюрмаслик керак.

Розулип препарати билан даволаниш вақтида Сиз жисмоний фаолликни тутиб туришингиз ва холестеринни кам сақловчи стандарт парҳезга риоя қилишингиз керак.

Бошланғич доза

Сиз илгари хатто юқори дозада бошқа статинларни қабул қилган бўлсангиз ҳам, Розулип препарати билан даволашни 5 мг ёки 10 мг дозада бошлаш керак. Бошланғич дозани танлаш қуйидагиларга боғлиқ:

– Қондаги холестерин концентрацияси;

– Миокард инфаркти ёки инсультни ривожланиш хавфининг даражаси;

– Ножўя самараларини ривожланишига юқори мойилликни белгиловчи омилларнинг мавжудлиги.

Розулип препаратининг бошланғич оптимал дозасини танлаш учун, илтимос, ўз шифокорингиз ёки фармацевтингиз билан маслаҳатлашинг.

Шифокор сизга минимал (5 мг) дозани буюриши мумкин агарда:

– Агар сиз Осиёлик (япониялик, хитойлик, филиппинлик, вьетнамлик, кореялик ёки ҳинд) бўлсангиз;

– 70 ёшдан катта бўлсангиз;

– Агар Сизда буйрак фаолиятини ўртача бузилишлари бўлса;

– Мушак оғриқлари пайдо бўлишининг (миопатия) хавфи бўлса (“Розулип препаратини эҳтиёткорлик билан қабул қилинг” бўлимига қаранг).

Дозани ошириш ва максимал суткалик доза

Сизнинг шифокорингиз Розулип препаратининг дозасини ошириш хақида қарор қабул қилиши мумкин. Бу қарор қон зардобидаги холестерин концентрациясини жорий кўрсаткичларига, юрак-қон томир тизими томонидан нохуш ҳолатларини ривожланиши хавфига, шунингдек йўлдош патологиянинг бўлишига боғлиқ. Дозани ошириш Розулип препаратининг оптимал дозасини танлаш учун керак бўлиши мумкин. Агар Сиз даволашни 5 мг дозадан бошлаган бўлсангиз, шифокор бу дозани икки марта – 10 мг гача ошириш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин, сўнгра эса, зарурати бўлганида, дозани 20 мг ва 40 мг гача ошириши мумкин.

Доза оширишда, ҳар гал тўрт ҳафталик интервалга риоя қилиш керак.

Розулип препаратининг максимал суткалик дозаси суткада 40 мг ни ташкил қилади. Бу доза фақат қонда холестерини юқори даражали ва инфаркт ривожланишининг хавфи юқори ёки Розулип препаратининг 20 мг дозаси билан даволаш фонида холестерин концентрациясини етарлича пасаймаган пациентларда кўрсатилган.

Таблеткаларни қабул қилиш

Ҳар бир таблеткани бутунлигича, сув билан ичиб ютинг.

Розулипни кунига бир марта қабул қилинг. Сиз Розулипни, овқат қабул қилишдан қатъий назар, сутканинг ҳар қандай вақтда қабул қилишингиз мумкин.

Иложи борича, ўзингизнинг суткалик дозангизни ўтказиб юбормаслик учун препаратни ҳар куни бир вақтда қабул қилинг.

Қон зардобида холестерин концентрациясини мунтазам назорат қилиш

Шифокорни кўригида қон зардобидаги холестерин концентрациясининг мунтазам назорати катта аҳамиятга эга. Холестериннинг исталган даражасига эришиш ва уни тутиб туришни баҳолаш учун бундай назорат зарурдир.

Шифокор Сизга оптимал дозани танлаш учун препаратнинг дозасини ошириши ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.

Агар Сиз Розулип препаратини дозасини ошириб юборган бўлсангиз

Агар Сиз қабул қилган препаратнинг суткалик дозасини тасодифан ошириб юборган бўлсангиз, ўз шифокорингиз билан боғланинг ёки яқиндаги касалхонага тез ёрдам бўлимига

мурожаат қилинг, чунки Сизга шифокорнинг ёрдами керак бўлиб қолиши мумкин.

Агар Сиз касалхонага ётсангиз ёки бошқа патология туфайли даволанаётган бўлсангиз тиббиёт ходимига Розулип препаратини қабул қилаётганингиз ҳақида хабар беринг.

Агар сиз Розулипни қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз розувастатинни қабул қилишни унутган бўлсангиз, ҳаяжонланманг. Бу дозани ўтказиб юборинг ва препаратни кейинги дозасини керакли вақтда қабул қилинг. Препаратнинг ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини босиш учун препаратнинг икки баробар кўп дозасини қабул қилманг.

Агар Сиз Розулип препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Шифокорингизни маслаҳатисиз Розулип препаратини қабул қилишни, фақат Сизда ҳомиладорлик белгилари пайдо бўлса, мушак тизимига даволашнинг ножўя таъсири (мушак кучсизлиги, юқори сезувчанлик, оғриқ) ёки оғир аллергик реакция симптомлари (юқори сезувчанлик реакциялари) (юз, лаблар, тил ва халқумни, юмшоқ тўқималарини шиши; нафас ёки ютинишни қийинлашиши, яққол қичишиш ва популёз тошма ҳоллари) дан ташқари ҳолларда тўхтатманг. Агар Сиз Розулип препаратини қабул қилишни тўхтатсангиз, қонда холестерин концентрацияси яна ошиши мумкин.

Агар Сизда ушбу препаратни қабул қилишга тааллуқли бўлган қўшимча саволлар пайдо бўлса, ўз шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

  1. МУМКИН БЎЛМАГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ

Бошқа дори воситалари каби, Розулип препарати ҳам ножўя самараларни чақириши мумкин. Шунга қарамасдан, бу ножўя самаралар препаратни қабул қилувчи пациентларнинг ҳаммасида ҳам учрамайди.

Бу ножўя самаралари ҳақида Сиз билишингиз муҳим. Одатда улар енгил характерга эга ва тез йўқолади.

Агар Сизда қуйидаги аллергик реакциялардан бирортаси ривожланган бўлса, Розулип препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

– Юз, лаблар, тил ва (ёки) халқумнинг шиши билан ёки уларсиз нафасни қийинлашиши;

– Ютинганда қийинчилик туғдирувчи юз, тил, лаблар ва (ёки) ҳалқумни шиши;

– Терини кучли қичишиши (папулёз тошмалар билан).

Бундан ташқари, агар Сизнинг мушакларингизда ғайри табиий, кутганингиздан ҳам кўра узоқ давом этувчи оғриқ пайдо бўлган бўлса, Розулип препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва зудлик билан ўз шифокорингизга мурожаат қилинг. Розувастатин ишлатилганида бошқа статинлар билан даволашга хос бўлмаган мушак тизими томонидан жуда кам нохуш самаралар кузатилган. Ундан ҳам кам ҳолларда бундай нохуш самаралар мушак тўқимасининг шикастланиши билан боғлиқ бўлган- ҳаёт учун хавфли рабдомиолиз билан кечган.

Мумкин бўлган ножўя самаралари

Тез-тез (100 пациентдан 1-10 тасида кузатилган):

– Бош оғриғи;

– Қорин оғриғи;

– Қабзият;

– Ўзини ёмон ҳис қилиш;

– Мушакларда оғриқ;

– Ҳолсизлик ҳисси;

– Бош айланиши;

– Сийдикда оқсил миқдорини ошиши (фақат, препарат 40 мг дозада ишлатилганида кузатилади; одатда сийдикдаги оқсилнинг концентрацияси ўз-ўзидан нормаллашади ва Розулип препарати билан даволашни тўхтатишнинг зарурати йўқ).

Тез-тез эмас (1000 пациентдан 1-10 да кузатилади):

– Тошма;

– Терини қичишиши;

– Эшакеми;

– Сийдикда оқсил миқдорини ошиши (фақат препаратнинг 5 мг, 10 мг ва 20 мг дозада қўллаганида кузатилади; одатда сийдикдаги оқсилнинг концентрацияси ўз-ўзидан меъёрлашади ва Розулип препарати билан даволашни тўхтатишнинг зарурати йўқ.

 

Кам (10000 пациентдан 1-10 да кузатилади):

– Оғир аллергик реакция (юқори сезувчанлик реакцияси) юз, лаблар, тил ва (ёки) халқумни шиши, ютишни ва нафасни қийинлашиши, терини кучли қичишиши (популёз тошмалар билан) белгиларини ўз ичига олади. Агар Сиз, Сизда аллергик реакция ривожланганига гумонсирасангиз, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

– Мушакларни шикастланиши – бу симптоматика мушак кучсизлиги, юқори сезувчанлик ва мушакларда оғриқ белгиларини ўз ичига олади. Кам ҳолларда пациентларда лоҳаслик, иситмалаш ва айрим ҳолларда буйраклар фаолиятини бузилишлари билан кечувчи мушак тўқимасини (рабдомиолиз сифатида маълум бўлган) оғир шикастланишлари ривожланган. Бу асоратни ривожланишини олдини олиш учун, агар Сизда одатдаги бўлмаган мушакларда оғриқ пайдо бўлса, сиз кутганингиздан ҳам узоқ давом этса, Розулип препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокор билан боғланинг. Шифокор Сизга мушак тизими холатини бахолаш имкониятини берувчи қон текширувларини буюриши мумкин

– Меъда ости безини яллиғланиши билан боғлиқ (панкреатит) бўлган қоринда кучли оғриқ.

– Қонда жигар ферментларининг концентрациясини ошиши.

Жуда кам (10000 пациентдан 1 та кузатилади):

– Сариқлик (тери ва кўзни сариққа бўялиши);

– Гепатит (жигарни яллиғланиши);

– Сийдикда қон пайдо бўлиши;

– Қўл-оёқларнинг периферик нервлари фаолиятини бузилишлари (масалан, увишиш);

– Бўғимларда оғриқ;

– Хотирани йўқотилиши.

Тез-тезлиги номаълум (бўлган  маълумотларга кўра аниқлаш мумкин эмас):

– Диарея (тез-тез суюқ ич келиши);

– Стивенс-Джонсон синдроми (қавариқларни пайдо бўлиши билан кечувчи терини, оғиз шиллиқ қаватини, кўз ва гениталийни оғир шикастланиши). Ҳар қандай оғир тери реакциялари пайдо бўлганида, Розулип препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва тиббий ёрдамга мурожаат қилинг;

– Йўтал;

– Нафас олишни қийинлашиши;

– Шиш;

– Уйқуни бузилиши, уйқусизлик ва қўрқинчли тушларни ўз ичига олган;

– Жинсий фаолиятни бузилиши;

– Депрессия;

– Нафасни бузилишлари, кучли йўтал, ҳансираш ёки иситмани ўз ичига олган.

Оғир ножўя самаралар ривожланганда, шунингдек ушбу илова-варақасида эслатиб ўтилмаган ножўя самаралар ривожланганда, илтимос, ўз шифокорингизга ёки фармакологга мурожаат қилинг.

  1. САҚЛАШ ШАРОИТИ

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Розулип препаратини блистерларда ва картон қутида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатманг. Яроқлилик муддатининг ўтиш вақти жорий ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Агар Сиз препаратнинг сифатсизлигининг аниқ белгиларини (масалан, рангини ўзгарганини) сезган бўлсангиз Розулипни ишлатманг.

Дори препаратини маиший чиқиндилар ёки оқар сувлар билан йўқотиш мумкин эмас. Дори препаратларини йўқотиш бўйича саволни ўз фармацевтингизга беришингиз керак. Йўқотиш қоидаларига риоя қилиш атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ

Розулипни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатманг.

Агар Сиз препаратнинг сифатсизлигини аниқ белгиларини (масалан, рангини ўзгарганини) сезган бўлсангиз Розулипни ишлатманг.

  1. ДОРИХОНАЛАРДАН БЕРИШ ТАРТИБИ

Шифокор рецепти бўйича берилади.

Дори препаратини маиший чиқиндилар ёки оқар сувлар билан йўқотиш мумкин эмас. Дори препаратларини йўқотиш бўйича саволни ўз фармацевтингизга беришингиз керак. Йўқотиш қоидаларига риоя қилиш атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

  1. ҚЎШИМЧА МУЪЛУМОТЛАР

Розулип препаратининг таркибига нима киради

– Таъсир қилувчи моддаси розувастатиндир (розувастатиннинг рухли тузи кўринишидаги шакли). Қобиқ билан қопланган, ҳар бир таблетка, 5 мг, 10 мг, 20 мг ёки 40 мг розувастатин Розулип сақлайди.

– Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, повидон, кросповидон, магний стеарати, поливинил спирти, титан диоксиди, макрогол 3350, тальк.

Препаратнинг ташқи кўриниши ва ўрами

Қобиқ билан қопланган 5 мг ли Розулип таблеткалари: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, бир томонида Е ҳарфи  ва бошқа томонида 591 рақами босиб туширилган, қобиқ билан қопланган таблеткалар

Қобиқ билан қопланган 10 мг ли Розулип таблеткалари: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, бир томонида Е ҳарфи  ва бошқа томонида 592 рақами босиб туширилган, қобиқ билан қопланган таблеткалар

Қобиқ билан қопланган 20 мг ли Розулип таблеткалари: оқ ёки деярли оқ, думалоқ, икки ёқлама қавариқ, бир томонида Е ҳарфи 593 рақами босиб туширилган, қобиқ билан қопланган таблеткалар

Қобиқ билан қопланган 40 мг ли Розулип таблеткалари: оқ ёки деярли оқ, овал, икки ёқлама қавариқ, бир томонида Е ҳарфи 594 рақами босиб туширилган, қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таблеткалар, қобиқ билан қопланган, мажмуавий пленка “cold” блистерларга ўралган (полиамид/алюмин фольга/ПВХ)/ алюмин фольгада) ҳар бирида 7 таблеткадан. Блистерлар, ўз навбатида, 2 та (14 таблеткадан), 4 (28 таблеткадан) ва 8 (56 таблеткадан) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.