ДУШИЦЫ МЕЛКОЦВЕТНОЙ ТРАВА
HERBA ORIGANI TYTTHANTHI
Препаратнинг савдо номи: Душицы мелкоцветной трава.
Таркибида: Тимол ва унинг изомери карвакрол кирадиган эфир мойлари (камида 0,2%), флавоноидлар, ошловчи моддалар ва органик кислоталар сақлайди.
Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Балғам кўчирувчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Сурункали бронхит ва балғамни қийин кўчиши билан кечувчи бошқа шамоллаш касалликларини даволаш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозаси
Ичга, дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 2 ош қошик (10 г) майдагулли тоғрайхон ўтини сирланган идишга солинади, 1 стакан (200 мл) қайнатилган сув қуйилади ва қопқоқ билан ёпиб, қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади. Сўнгра 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади, дока ёрдамида сузиб олинади ва қолган ҳом-ашё сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.
5 та фильтр пакет (10 г) сирланган идишга солинади, 1 стакан (200 мл) қайнатилган сув қуйилади ва 15 минут давомида қайнаб турган сув ҳаммомида қиздирилади. Сўнгра 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади, фильтр- пакетлар олинади ва сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади.
Олинган дамламани салкин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Дамламани 1 ош қошиқдан овқатдан15минут олдин кунига 3-4 марта қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни шахсий ўзлаштира олмаслик.
Махсус кўрсатмалар
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
30 г ва 50 г дан полиэтилен пакетларда, картон қутиларга жойланади.
2 г дан фильтр-пакетларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.