📜 Инструкция по применению Рибоксин MF
💊 Состав препарата Рибоксин MF
✅ Применение препарата Рибоксин MF
📅 Условия хранения Рибоксин MF
⏳ Срок годности Рибоксин MF

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИБОКСИН MF

RIBOXIN MF

 

Препаратнинг савдо номи: Рибоксин MF

Таъсир этувчи модда (ХПН): инозин

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: инозин (100% сувсиз моддага қайта ҳисобланганда) – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: гексаметилентетрамин – 2 г; натрий гидроксидининг 1 М эритмаси – рН 7,8-8,6 гача, инъекция учун сув – 1 л гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

АТХ коди: C01EB

 

Фармакологик хусусиятлари

Рибоксин – антигипоксик ва антиаритмик таъсир кўрсатувчи анаболик препаратдир.

У АТФ нинг ўтмишдоши бўлиб, глюкоза алмашинувида бевосита иштирок этади ва гипоксия шароитларида ва АТФ бўлмаганида метаболизмни фаоллашишига ёрдам беради. Препарат тўқима нафасининг нормал жараёнларини таъминлаш учун пируват кислотасининг метаболизмини фаоллаштиради, шунингдек ксантидегирогеназанинг фаоллашишига ёрдам беради. Рибоксин миокардда моддалар алмашинувига ижобий таъсир қилади, хусусан, хужайраларнинг энергетик мувозанатини оширади, нуклеотидларнинг синтезини рағбатлантиради, Кребс циклининг қатор ферментлари фаоллигини кучайтиради. Препарат миокарднинг қисқарувчанлик фаоллигини нормаллаштиради ва хужайралар қўзғалганида уларга кирадиган кальций ионларини боғлаш қобилияти ҳисобига, диастолада миокардни тўлиқроқ бўшашишига ёрдам беради, тўқималар регенерациясини (айниқса миокарднинг ва овқат ҳазм қилиш йўлларининг шиллиқ қаватларини) фаоллаштиради.

 

Фармакокинетикаси

Рибоксин юборилганида тўқималарга тез тақсимланади. Жигарда метаболизмга учрайди, организмнинг биокимёвий реакцияларида тўлиқ утилизацияга учрайди. Аҳамиятсиз миқдорда асосан сийдик билан чиқарилади.

Қўлланилиши

Юрак ишемик касаллиги (миокард инфаркти, стенокардиядан кейинги ҳолат), юрак ритмини бузилишлари, юрак гликозидлари билан интоксикация, турли генезли кардиомиопатиялар, миокардиодистрофиялар (оғир жисмоний юкламалар фонидаги, инфекцион ва эндокрин генезли), миокардитларни мажмуавий даволаш; жигар касалликларини (гепатитлар, жигар циррози, жигарнинг ёғли дистрофияси) мажмуавий; нурланишда лейкопенияни олдини олиш; кўз ички босими нормал бўлган очиқ бурчакли глаукомада кўриш фаолиятини яхшилаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат катталарга оқим билан ёки томчилаб (секин), минутига 40-60 томчи тезлик билан юборилади.

Вена ичига томчилаб юборилганида препарат 5% ли глюкоза эритмаси ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида (250 мл гача) суюлтирилади. Даволанишни бошида 200 мг (2% ли эритма 10 мл) суткада 1 марта юборилади, кейинчалик яхши ўзлаштирилганида дозасини 400 мг гача (2% ли эритма 20 мл) ошириш мумкин, суткада 1-2 марта юборилади. Даволаш курси шахсий равишда аниқланади, ўртача 10-15 кунни ташкил қилади.

Юрак ритмини ўткир бузилишларида 200-400 мг (2% ли эритма 10-20 мл) бир марталик дозада оқим билан юбориш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Кардиал бузилишлар: тахикардия, бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши хисси, қусиш, терлаш билан кечиши мумкин бўлган артериал гипотензия.

Иммун тизими, тери ва тери ости ёғ қавати томонидан: аллергик/анафилактик реакциялар, шу жумладан тошма, қичишиш, терини қизариши, эшакеми, анафилактик шок.

Моддалар алмашинуви, метаболизм томонидан: гиперурикемия, подаграни зўрайиши (узоқ вақт юқори дозаларда қабул қилинганида).

Умумий бузилишлар: умумий ҳолсизлик, юборилган жойда ўзгаришлар (шу жумладан, гиперемия, қичишиш).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таъсир этувчи моддасига ёки бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; подагра; гиперурикемия. Буйрак етишмовчилиги препаратни қўллашга чеклов ҳисобланади. Ҳомиладорлик ва лактация даври. Болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат бошқа дори воситалари билан бирга қўлланганида қуйидагилар бўлиши мумкин:

гепарин билан – гепариннинг самарасини кучайиши, унинг таъсир давомийлигини ошиши;

юрак гликозидлари билан – аритмиялар ривожланишини олдини олиш, мусбат инотроп таъсирини кучайиши.

β-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўлланганида рибоксиннинг самараси пасаймайди.

Нитроглицерин, нифедипин, фуросемид, спринолактон билан бир вақтда қўллаш мумкин.

Бир сиғимда алкалоидлар, кислоталар, спиртлар, оғир металл тузлари, танин, В6 витамини (пиридоксин гидрохлориди) билан номутаносибдир.

Номутаносиблиги. Бир шприцда ёки бир инфузион системада бошқа дори воситалари билан аралаштирилмасин. Фақат тавсия қилинган эритувчилар ишлатилсин (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлишига қаранг).

 

Махсус кўрсатмалар

Терини қичишиши ва гиперемияси пайдо бўлганида препарат билан даволашни бекор қилиш керак.

Даволаш вақтида қонда ва сийдикда сийдик кислотасининг даражасини назорат қилиш керак. Буйрак етишмовчилиги препаратни қўллашга чеклов ҳисобланади. Буйрак етишмовчилигида препаратни буюриш шифокорнинг фикри бўйича, кутилган самара, қўллашдан бўладиган хавфдан устун бўлгандагина мақсадга мувофиқдир.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ушбу гуруҳ пациентлари учун препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини текшириш ўтказилмаган, шунинг учун ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланмайди.

Болалар. Қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотларни йўқлиги сабабли, препарат болаларда қўлланмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Қичишиш, терини қизариши билан намоён бўлувчи, препаратга шахсий юқори сезувчанлик бўлиши мумкин.

Даволаш. Препаратни бекор қилиш, десенсибилизацияловчи даволашни ўтказиш керак.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 2%.

5 мл дан нейтрал шиша ампулада.

5 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ПВХ пленкали контур-уяли ўрамларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.