ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
КСАЛОПТИК КОМБИ
XALOPTIC COMBI
Препаратнинг савдо номи: Ксалоптик Комби
Таъсир қилувчи моддалар: (ХПН): латанопрост ва тимолол
Дори шакли: 0,05 мг+5,0 мг; кўз томчилари, эритма
Таркиби:
1 мл кўз томчиларининг эритмаси қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: 50 мкг латанопрост ва 6,8 мг тимолол малеатини сақлайди, бу 5 мг тимололга эквивалент.
Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди (0,2 мг/мл), натрий дигидрофосфат моногидрати, натрий хлориди, сувсиз динатрий фосфати, инъекция учун сув.
Осмолярлиги: 280-320 мОсм/кг, рН: 5,0-7,0
Таърифи: тиниқ, рангсиз, деярли заррачаларсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: мажмуавий офтальмологик воситалар, бета-адреноблокаторлар – тимолол.
АТХ коди: S01ED51
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Ксалоптик Комби икки таъсир қилувчи модда: латанопрост ва тимолол сақлайди. Икки модда турли таъсир механизмлари натижасида кўз ички босимини (КИБ) пасайтиради, уларни бирга юборилиши эса, бу моддаларнинг ҳар бирини қўлланганида эришиладиган самарага нисбатан КИБ ни янада яққол пасайишига олиб келади.
Латанопрост F2α простагландин аналоги бўлиб, кўз суюқлигининг оқиб чиқишини ошириш йўли билан кўзнинг ички босимини пасайтирувчи простаноид FР-рецепторларининг селектив агонистидир. Асосий таъсир механизми – бу увеасклерал суюқликни оқиб чиқишини кучайишидир. Бундан ташқари, одамларда шунингдек кўз суюқлигини оқиб чиқишини (трабекуляр тўр орқали оқиб чиқишга бўлган қаршиликни пасайиши оқибатида) бироз яхшиланиши кузатилади. Латанопрост кўз ёши суюқлигини ишлаб чиқарилишига, гематоофтальмик тўсиққа, хамда кўз ички босимига аҳамиятли таъсир қилмайди. Катарактани экстракапсуляр экстракциясига дучор бўлган маймунларни латанопрост билан узоқ муддат даволаш, кўзнинг тўр пардасини қон томирларига таъсир кўрсатмаган, бу флуоресцентли ангиография тадқиқотларида тасдиқланган. Псевдофакияли пациентларни қисқа муддатли даволаш вақтида латанопрост кўзнинг орқа қисмига флуоресциннинг инфильтрациясини чақирмаган.
Тимолол β1– ва β2-адренорецепторларига таъсир қилувчи, ички симпатомиметик фаолликни, миокардга бевосита депрессив таъсирни ва мембранани барқарорлаштирувчи таъсирни намоён этмайдиган носелектив бета-адреноблокаторидир.
Тимолол киприксимон эпителийда кўз ёши суюқлигини ҳосил бўлишини камайтириш йўли билан КИБ ни пасайтиради.
Ксалоптик Комби препаратининг таъсири инстилляциядан кейин бир соат ўтгач бошланади ва максимал даражасига 6-8 соат давомида эришилади. Даволаш схемасини кўп марта қўлланганида, препарат юборилган пайтдан бошлаб 24 соат ўтгач КИБ тегишли пасайишига эришилган.
Фармакокинетикаси
Латанопрост
Латанопрост нофаол изопропил эфир бўлиб, у кўзнинг шох пардасидаги эстеразалар иштирокида юз берадиган латанопрост кислотасигача гидролизга учрайди ва биологик фаол бўлиб қолади. Латанопрост кислотасининг эфирлари шох парда томонидан яхши сўрилади ва у орқали ўтиш жараёнида тўлиқ гидролизланади. Одамларда ўтказилган тадқиқотлар, дори препаратининг кўз суюқлигидаги деярли 15-30 нг/мл бўлган максимал концентрациясига, латанопрост маҳаллий қўлланганидан кейин тахминан 2 соат ўтгач эришилишини кўрсатди. Маймунларга конъюнктива бўшлиғига маҳаллий юборилганидан кейин, латанопростни тақсимланиши биринчи навбатда кўзнинг олди сегментида, конъюнктивада ва кўз қовоқларида юз беради.
Латанопрост кислотасининг плазма клиренси тана вазнига 0,4 л/соат/кг ни ташкил қилади, тақсимланиш ҳажми эса катта бўлмай, 0,16 л/кг ни ташкил қилади, бу препаратнинг ярим чиқарилиш даврини 17 минутгача пасайтиради. Препарат маҳаллий қўлланганидан кейин латанопрост кислотасининг тизимли биокираолишлиги 45% ни ташкил қилади. Латанопрост кислотаси плазма оқсиллари билан 87% га боғланади.
Латанопрост кўз тўқималарида деярли биотрансформацияга учрамайди.
Биотрансформация асосан жигарда кечади. Латанопростнинг асосий метаболитлари 1,2-динор ва 1,2,3,4-тетранор ҳайвонлардаги текширишларда биологик фаолликка эга эмас ёки аҳамиятсиз фаолликка эга ва асосан сийдик билан чиқарилади.
Тимолол
Тимололнинг кўз суюқлигидаги максимал концентрациясига маҳаллий қўлланганидан кейин 1 соат ўтгач эришилади. Дозанинг бир қисми қонга ўтади ва плазмадаги 1 нг/мл га тенг максимал концентрациясига эса, ҳар бир кўзга бир томчидан суткада бир марта (300 мкг/сутка) инстилляция қилинганидан кейин 10-20 минут ўтгач эришилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 6 соатни ташкил қилади. Тимолол жигарда биотрансформацияга учрайди. Тимололнинг метаболитлари препаратнинг ўзгармаган бир қисми сийдик билан чиқарилади.
Ксалоптик Комби, кўз томчилари, эритма
Латанопрост ва тимололнинг фармакокинетик ўзаро таъсири аниқланмаган. Ягона фарқи, монотерапияга нисбатан латанопрост ва тимолол сақловчи кўз томчиларини инстилляция қилинган пайтдан бошлаб 1-4 соат ўтгач, латанопростнинг икки марта юқори концентрацияларини сақланиб қолишига тенденция ҳисобланади.
Қўлланилиши
Очиқ бурчакли глаукомаси ва юқори офтальмотонуси бўлган пациентларда, бета-адреноблокаторлар ёки простагландинларнинг аналоглари билан даволаш самарасиз бўлганида, кўзнинг юқори ички босимини пасайтириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катта пациентларда (шу жумладан кекса ёшдаги пациентларда) тавсия қилинган дозалаш:
Патологик жараён билан шикастланган бир ёки иккала кўзнинг конъюнктива бўшлиғига 1 томчидан суткада бир марта томизиш тавсия қилинади.
Доза ўтказиб юборилганда даволашни, кейинги одатдаги дозани инстилляция қилиб давом эттириш керак. Патологик жараён билан шикастланган бир ёки иккала кўзнинг конъюнктива бўшлиғига 1 томчидан суткада бир марта дозани оширмаслик керак.
Қўллаш усули
Агар бурун кўз ёши йўлини беркитилса ёки кўзларни 2 минутга юмилса, дори препаратини тизимли сўрилиши пасаяди, бунинг натижасида тизимли ножўя самараларни ривожланиш хавфи пасаяди ва маҳаллий фаоллик ошади.
Томчиларни инстилляция қилишдан олдин контакт линзаларни ечиш керак; уларни муолажадан кейин 15 минут ўтгач яна тақиш мумкин.
Агар бошқа маҳаллий офтальмологик препаратлар қўлланаётган бўлса, уларни аппликациялари орасида камида 5 минутли интервал қилиш керак.
Болалар ва ўсмирлар:
Болалар ва ўсмирларда препаратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Ножўя таъсирлари
Қуйида латанопрост ва тимолол сақловчи кўз томчилари қўлланганида, клиник тадқиқотларда аниқланган ноҳуш самаралари келтирилган.
Ноҳуш самаралари пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича қуйидагича гуруҳланган:
жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 < 1/100 гача), кам (≥ 1/10000 < 1/1000 гача), жуда кам (< 1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаш мумкин эмас).
Нерв тизими томонидан бузилишлар:
Тез-тез эмас: бош оғриғи.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар:
Жуда тез-тез: рангдор парданинг пигментациясини кучайиши.
Тез-тез: кўзларни таъсирланиши (санчиқ, ачишиш ҳисси ва қичишиш), кўзда оғриқ.
Тез-тез эмас: конъюнктивани гиперемияси, конъюнктивит, ноаниқ кўриш, кўз ёшини оқишини кучайиши, блефарит, шох парда касалликлари.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:
Тез-тез эмас: тошма, қичишиш.
Юз бериши мумкин бўлган бошқа нохуш самаралари клиник тадқиқотларда, постмаркетинг тадқиқотларда қайд қилинган ёки мавжуд илмий адабиётларда аниқланган бўлиб, улар препаратнинг таъсир этувчи моддалари учун хосдир.
Латанопрост учун бу:
Инфекцион ва паразитар касалликлар: герпетик кератит.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: бош айланиши.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: киприкларни ўзгариши (киприкларнинг пигментациясини кучайиши, қалинлашиши, узайиши, сонини ошиши), эпителийнинг нуқтали эрозиялари, параорбитал шиш, ирит/увеит, макуляр шиш (афакияси, кўз гавҳарининг шикастланган орқа капсуласи билан псевдоафакияси ёки кўзнинг олд камерасига имплантация қилинган линзалари бўлган пациентларда, шунингдек цистоид макуляр шишни ривожланиш хавфи гуруҳидаги пациентларда). Кўзларни қуриши, шох пардани яллиғланиши, шох парданинг шишлари ва эрозиялари, сочларни ўсиш йўналишини ўзгариши, бу кўзларни таъсирланишига олиб келиши мумкин.
Юрак томонидан бузилишлар: стенокардияни ривожланиши, юракни уриб кетиши.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: бронхиал астма, бронхиал астмани зўрайиши, ҳансираш.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: қовоқ терисини тўқлашиши.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: миалгиялар, артралгиялар.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги ҳолат: кўкрак қафаси соҳасида оғриқ.
Тимолол учун бу:
Иммун тизими томонидан бузилишлар: тизимли аллергик реакциялар, шу жумладан вазомотор шиш, эшакеми, бир жойда жойлашган ёки ёйилган тошма, қичишиш, анафилаксия.
Модда алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар: гипогликемия.
Руҳиятни бузилишлари: депрессия, хотирани йўқолиши, уйқусизлик, тунги даҳшатлар.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: бош айланиши, парестезиялар, мияда қон айланишини етишмовчилиги, мия инсульти, миастения симптомларини авж олиши, хушдан кетиш, бош оғриғи.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: кўзларни таъсирланиш симптомлари (масалан, ачишиш ҳисси, санчиқ, қичишиш, кўз ёшини оқиши, қизариш), блефарит, шох пардани яллиғланиши, шох парданинг сезувчанлигини пасайиши, кўзларни қуруқлиги, рефракцияни ўзгариши билан кечувчи кўришни бузилиши (айрим ҳолларда қорачиқни торайтириш мақсадидаги даволашни тўхтатиш оқибатида келиб чиққан), диплопия, шох парда эрозияси, птоз, кўзнинг томир пардасини кўчиши (фильтрацион операциялардан кейин).
Эшитиш аъзоси ва вестибуляр аппарати томонидан бузилишлар: қулоқларни шанғиллаши.
Юрак томонидан бузилишлар: юрак уруши, аритмия, брадикардия, юракни тўхташи, юрак блокадаси, димланган юрак етишмовчилиги, кўкрак қафаси соҳасида оғриқ, шиш, юрак етишмовчилиги.
Қон томирлари томонидан бузилишлар: артериал босимни пасайиши, Рейно синдроми, қўл ва оёқ панжаларини совуши.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: бронхоспазм (асосан илгари бронхларнинг спастик ҳолатлари бўлган пациентларда), бўғилиш, йўтал.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: дисгевзия, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, диспепсия, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: алопеция, тошма, псориазсимон тошма ёки псориазни зўрайиши.
Жинсий аъзолар ва сут бези томонидан бузилишлар: либидони пасайиши, импотенция.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: астения/толиқиш.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ксалоптик Комби кўз томчилари эритмасини қуйидаги пациентларда қўллаш мумкин эмас:
- нафас йўлларининг реактив касалликлари, шу жумладан бронхиал астма ёки уни анамнезда бўлганлиги, ўпканинг оғир сурункали обструктив касаллиги
- синусли брадикардия, II ва III даражали бўлмача-қоринча блокадаси, яққол юрак етишмовчилиги, кардиоген шок
- таъсир этувчи моддага ёки ҳар қандай ёрдамчи моддага юқори сезувчанлик
- ҳомиладорлик ва лактация даври
- 18 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ксалоптик Комби препарати билан дориларнинг ўзаро таъсирига тааллуқли синчков тадқиқотлар ўтказилмаган.
Простагландинларнинг икки аналоги бир вақтда юборилганидан кейин кўз ички босимини ошишининг парадоксал реакцияларини пайдо бўлиши тўғрисида хабарлар бор. Шунинг учун икки ёки ундан ортиқ простагландинларни, аналогларини ёки простагландинларнинг ҳосилаларини қўллаш тавсия қилинмайди.
Ксалоптик Комбини бошқа перорал бета-адреноблокаторлар билан бир вақтда қўллаш кўз ички босимини яққол пасайишига ёки бета-адренергик блокаданинг маълум тизимли таъсирига олиб келиши мумкин. Икки ёки ундан ортиқ маҳаллий таъсир қилувчи бета-адреноблокаторларни қўллаш тавсия қилинмайди.
Тимолол ва адреналин бир вақтда қўлланганида мидриазнинг якка ҳоллари кузатилган.
Тимолол сақловчи кўз томчилари кальций каналларини блокловчи перорал препаратлар, гуанетидин ёки бета-блокаторлар билан, антиаритмик препаратлар, ангишвонагул гликозидлари ёки парасимпатомиметиклар бир вақтда қўлланганида гипотензия ва (ёки) яққол брадикардияга олиб келувчи таъсирни кучайиши юз бериши мумкин. Клонидинни кескин бекор қилиниши натижасидаги артериал босимни ошиши бета-адреноблокаторлар қўлланганида кучайиши мумкин.
Бета-адреноблокаторлар гипогликемик препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Бета-адреноблокаторлар гипогликемиянинг субъектив ва объектив симптомларини ниқоблаши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Умумий таъсири:
Бошқа маҳаллий офтальмологик препаратлар каби, Ксалоптик Комби кўз томчиларининг таъсир этувчи моддалари ҳам қон айланиш тизимига сўрилиши мумкин. Препаратнинг ингредиенти бета-адреноблокатор – тимолол юрак-қон томир ва нафас тизими томонидан худди бета-адреноблокаторлар тизимли қўлланганида бўлгани каби нохуш самараларни чақириши мумкин. Тимолол билан даволашни бошлашдан олдин мавжуд бўлган юрак етишмовчилигини барқарорлаштириш керак. Анамнезида оғир юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда юрак етишмовчилиги симптомларининг кўринишларини диққат билан кузатиш ва пульсни назорат қилиш керак. Тимолол қўлланганидан кейин нафас тизими ва юрак томонидан реакция ҳоллари, шу жумладан бронхиал астмаси бўлган беморларда бронхоспазм сабабли ўлим ҳоллари, шунингдек кам ҳолларда юрак етишмовчилиги сабабли ўлим ҳоллари аниқланган. Бета-адреноблокаторларни спонтан гипогликемияси бўлган ёки қандли диабети лабил кечувчи беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки улар ўткир гипогликемия симптомларини ниқоблаши мумкин. Бета-адреноблокаторлар гипотиреоз симптомларини ниқоблаши ва вазоспастик стенокардияни (Принцметал стнокардиясини) зўрайишини, марказий ва периферик қон айланишининг оғир бузилишларини ва шунингдек гипотензияни чақириши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари
β-адренергик рецепторларнинг ингибиторлари билан даволаниш вақтида атопик касаллиги ёки анамнезда турли аллергенларга оғир анафилактик реакциялари бўлган пациентлар, анафилактик реакцияларни даволашда одатда қўлланадиган адреналиннинг дозаларига реакция қилмасликлари мумкин.
Мажмуавий даволаш
Тимолол бошқа дори маҳсулотлари билан ўзаро таъсирга киришиши мумкин – дориларнинг ўзаро таъсирлари бўлимига қаранг.
Ксалоптик Комбини бошқа перорал бета-адреноблокатор билан бир вақтда қўллаш, кўз ички босимини яққол пасайишига ёки бета-адренергик блокаданинг маълум тизимли таъсирига олиб келиши мумкин. Икки маҳаллий таъсир қилувчи бета-адреноблокаторларни ёки маҳаллий қўллаш учун икки простагландинларни мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди.
Кўзга таъсири:
Латанопрост рангдор пардада жигарранг пигментнинг миқдорини ошириши ҳисобига кўзнинг рангини аста-секин ўзгаришини чақириши мумкин. Латанопрост билан бўлгани каби, латанопрост ва тимолол сақловчи кўз томчиларини бир йилдан камроқ вақт давомида қўллаган 16-20% пациентларда рангдор пардада пигментнинг миқдорини ошиши (фотографияларни баҳолаш бўйича) аниқланган. Шундай ўзгариш, асосан рангдор пардаси аралаш рангли пациентларда ўзгаришлар кузатилган, масалан, яшил-жигарранг, сарғиш-жигарранг, кўкиш-жигарранг, кулранг-жигарранг, рангни ўзгариши эса рангдор парданинг стромал меланоцитларида меланиннинг миқдорини ошиши билан боғлиқ бўлган. Одатда, жигарранг пигментация даволанган кўзнинг қорачиғи атрофида периферияга қараб концентрик тарқалади, бироқ рангдор парда ёки унинг қисмлари яна ҳам жадалроқ жигарранг тус олиши юз бериши мумкин. Клиник тадқиқотлар вақтида, латанопрост билан икки йил давомида даволанган кўзнинг мовий, кулранг, яшил ёки жигарранг пигментацияси бўлган пациентларда бундай ўзгаришлар кам кузатилган.
Рангдор парданинг рангини ўзгариши кўпчилик ҳолларда аҳамиятсиз бўлиб, кўпинча бир неча ойдан бир йилгача вақт давомида клиник жиҳатдан аниқланмаслиги мумкин ва рангдор парданинг рангини ўзгаришини бошқа симптомлар ёки патологик ўзгаришлар билан кечиши исботланмаган.
Даволаш тўхтатилганидан кейин рангдор парданинг жигарранг пигментациясини жадаллигини кейинчалик ошиши кузатилмайди, бироқ рангни ўзгариши қайтмас бўлиши мумкин.
Даволашгача рангдор пардада невуслар ёки лентиго аниқланганида даволаш жараёнида уларни ўзгариши аниқланмаган.
Клиник тадқиқотларда коллаген толаларнинг тўрида ёки кўз камерасининг бурчагида ёки кўзнинг олд камерасини бошқа ҳар қандай қисмида пигментни тўпланиши кузатилмаган. Бироқ пациентлар текширувлардан мунтазам ўтиб туришлари лозим ва, агар буни клиник ҳолат талаб қилса, унда даволашни тўхтатиш керак.
Даволашни бошлашдан олдин кўзнинг рангини қайтмас ўзгариши мумкинлиги тўғрисида пациентни хабардор қилиш керак. Фақат бир кўзни даволаш доимий гетерохромияга олиб келиши мумкин.
Латанопростни яллиғланган, неоваскуляр глаукомада ёки сурункали ёпиқ бурчакли глаукомада ёки туғма глаукомада, псевдоафаксияли пациентлардаги очиқ бурчакли глаукомада ва пигментар глаукомада клиник қўллашнинг тажрибаси чеклангандир.
Латанопрост қорачиққа таъсир кўрсатмайди ёки у таъсир аҳамиятсиз бўлиши мумкин, бироқ ёпиқ бурчакли глаукоманинг ўткир хуружида қўллаш тажрибаси йўқ. Препаратни бундай патологик ҳолатда юбориш вақтида, тўлиқроқ клиник маълумотлар олингунча эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Латанопрост билан даволанганда макуляр шишни, шу жумладан цистоид шаклини пайдо бўлиши кузатилган.
Латанопростни афакияли, кўз гавҳарининг орқа капсуласи шикастланган псевдоафакияли пациентларда ёки кўзнинг олд камерасига имплантация қилинган линзалари бўлган, шунингдек цистоид макуляр шишни ривожланиши хавфи бўлган гуруҳга мансуб пациентларда қўллаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Кўз суюқлигини ишлаб чиқарилишини сусайтирувчи дори препаратларини (масалан, тимолол, ацетазоламид) юборилганида, фильтрация операциясини ўтказгандан кейин тўр пардани кўчиш ҳоллари таърифланган.
Контакт линзаларни қўлланиши
Ксалоптик Комби кўз томчилари офтальмологик муолажаларда кўпинча консервант сифатида ишлатиладиган бензалконий хлоридини сақлайди. Бензалконий хлориди нуқтали кератопатияни ва (ёки) токсик ярали кератопатияни ривожланишини чақирган. Қуруқ кўз синдроми ёки шох пардани шикастланиши билан кечувчи касалликлари бўлган, Ксалоптик Комби дори маҳсулотини кўп ёки узоқ вақт қўллаётган пациентларни синчковлик билан назорат қилиш керак.
Контакт линзалар бензалконий хлоридини абсорбция қилиши мумкин, шунинг учун Ксалоптик Комби препаратини қўллашдан олдин линзаларни ечиш ва 15 минут ўтмасдан тақмаслик керак.
In vitro тадқиқотлар препаратни тиомерсал сақловчи кўз томчилари билан аралаштирилганида чўкма тушишини кўрсатади. агар тиомерсал сақловчи препаратларни қўллаш керак бўлса, бу препаратни инстилляция қилинган пайтдан ва Ксалптик Комбини қўллаш орасида камида 5 минутли танаффусга риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ксалоптик Комбини ҳомиладор аёллар ва эмизаётган аёллар томонидан қабул қилинмаслиги керак.
Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Кўз томчилари қўлланганида, баъзида ноаниқ кўришнинг ўткинчи даври юз бериши мумкин. Бу симптомлар йўқолгунча транспорт воситаларини бошқариш мумкин эмас.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Латанопрост ва тимолол сақловчи кўз томчиларини одамларда дозасини ошириб юборилиши бўйича маълумотлар йўқ.
Тимололнинг дозасини ошириб юборилишидан кейинги симптомлар: брадикардия, артериал гипотензия, бронхоспазм ва юракни тўхташи. Бу симптомлар тўхтаганидан кейин тутиб турувчи ва симптоматик даволашни бошлаш керак. Ўтказилган тадқиқотларда тимолол организмдан диализ йўли билан чиқарилмаслиги аниқланди.
Шиллиқ қаватини таъсирланиши ва конъюнктива гиперемиясидан ташқари, латапростнинг дозасини ошириб юборилишининг бошқа симптомлари кузатилмаган.
Латанопрост тасодифан ичга қўлланган ҳолда қуйидаги маълумотлар фойдали бўлиши мумкин:
Даволаш: Агар бу зарур бўлса, унда меъдани ювишни ўтказиш керак.
Симптоматик даволаш: Латанопрост асосан жигар орқали биринчи ўтиш вақтида биотрансформацияга учрайди. Соғлом кўнгиллиларга тана вазнига 3 микрограмм/кг ни вена ичига юборилиши ножўя таъсирни чақирмаган, айни пайтда тана вазнига 5,5 дан 10 микрограмм/кг гача доза – кўнгил айниши, қоринда оғриқ, бош айланиши, толиқиш, иссиқлик қуйилиши ва терлашни чақирган. Ушбу симптомлар ўртача даражагача енгил бўлган ва вена ичига инфузия қилинганидан кейин 4 соат давомида даволашсиз йўқолган.
Чиқарилиш шакли
Томчилагичли дозатор ва бураладиган қопқоқли (HDPE) ва полиэтилен ҳимояли учликли (LDPE) 5 мл ҳажмли полиэтилен (LDPE) флаконда.
Ҳар бир флакон 2,5 мл кўз томчилари эритмасини сақлайди.
Дори препаратини биринчи марта ишлатишдан олдин учликни ечиш керак.
Сақлаш шароити
Совутгичда (2°С дан 8°С гача) сақлансин ва ташилсин.
Ўрамни биринчи очилишидан кейинги сақлаш муддати: 28 кун.
Биринчи очилишидан кейинги сақлаш муддати: 25°С дан юқори ҳароратда сақланмасин. Оригинал ўрамида сақлансин, ёруғликдан ҳимоялансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.