📜 Инструкция по применению Секразол
💊 Состав препарата Секразол
✅ Применение препарата Секразол
📅 Условия хранения Секразол
⏳ Срок годности Секразол

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

СЕКРАЗОЛ®

SECRAZOLUM

 

Препаратнинг савдо номи: Секразол®

Таъсир этувчи модда (ХПН): Амброксол гидрохлориди

Дори шакли: Таблеткалар

Таркиби:

Фаол модда: Амброксол гидрохлориди 30 мг.

Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, лактоза моногидрати, ўта желатинланган крахмал, магний стеарати.

Таърифи: Оқ рангли, овал шаклли, икки ёқлама қавариқ, икки томонида рискаси бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Муколитик восита.

АТХ коди: R05CB06

Фармакологик хусусиятлари

Секразол таблеткаларининг таъсир этувчи моддаси – нафас йўлларининг безларининг секрециясини оширувчи амброксол гидрохлориди ҳисобланади. Амброксол ўпка сурфактантини ишлаб чиқарилишини кучайтиради ва цилиар фаолликни рағбатлантиради, бунинг натижасида шиллиқни ажралиши ва уни чиқарилиши (мукоцилиар клиренс) осонлашади. Мукоцилиар клиренсни яхшиланиши клиник-фармакологик тадқиқотлари вақтида исботланган. Суюқлик секрециясини фаоллашуви ва мукоцилиар клиренсни ошиши шиллиқни чиқарилишини осонлаштиради ва йўтални камайтиради.

Амброксол гидрохлоридининг маҳаллий оғриқсизлантирувчи самараси қуён кўзи моделида кузатилган бўлиб, уни натрий каналларни блоклаш хусусияти орқали тушунтириш мумкин. In vitro тадқиқотлар амброксол гидрохлориди нейронлардаги натрий каналларини блоклашини кўрсатган; блокловчи боғланиш қайтувчан ва концентрацияга боғлиқ бўлган. In vitro тадқиқотларида амброксол гидрохлоридини қондан цитокинларни ажралишини ва мононуклеар ва полиморф нуклеар ҳужайраларни тўқималар билан боғланишини аҳамиятли даражада камайтириши аниқланган.

Фарингит билан хасталанган пациентларни жалб қилиш билан ўтказилган клиник синовлар натижасида амброксолни қўлланганда томоқдаги оғриқ ва қизаришни сезиларли даражада камайиши исботлаган. Оғриқни тез камайишига олиб келувчи ва бурун бўшлиғи қулоқ соҳаси ва нафас олишда трахеядаги дискомфорт оғриғи билан боғлиқ бу фармакологик хусусиятларнинг юқори нафас йўлларини даволашда амброксолнинг самарадорлигини ўрганиш бўйича олиб борилган клиник тадқиқотлардаги симптомларни ёрдамчи кузатилишда олинган маълумотларга мос келади. Амброксол гидрохлоридни қўллангандан кейин бронх-ўпка секретида ва балғамда антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин)нинг концентрациялари ошади.

Ичга қабул қилингандан сўнг терапевтик самара 30 минут давомида ривожланади ва 6-12 соат давомида сақланиб қолади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан сўнг амброксол меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига – Сmax перорал шаклдаги препарат қабул қилингандан кейин 2 соатдан сўнг эришилади.

Плазма оқсиллари билан боғланиши 80% ни ташқил қилади.

Ичга қабул қилингандан сўнг препарат тўқималарга тез кириб боради. Амброксолнинг энг юқори концетрацияси ўпкада аниқланади. Амброксол гематоэнцефалиқ ва плацентар тўсиқлар орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралиб чиқади.

Амброксол жигарда конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди ва фармакологик нофаол метаболитларни ҳосил қилади.

Буйрак орқали чиқарилади, 90% сувда эрийдиган метаболитлар, ўзгармаган ҳолда – 5% чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври – Т1/2 – 1,3 соат, таъсири узайган шаклларида -10-12 соатни ташкил этади.

Т1/2 оғир сурункали буйрак етишмовчиликда ошади, аммо жигар фаолияти бузилганда ўзгармайди.

Қўлланилиши

Қовушқоқ балғам ажралиши билан кечадиган нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларида (ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, балғамни кўчиши қийин бўлган бронхиал астма, бронхоэктатик касаллигида) қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 12 ёшгача бўлган болалар амброксол гидрохлоридини 1 таблеткадан суткада 2 марта, зарурат туғилганда 3 марта қабул қилишади. Сурункали касалликлар оғирлашганида 1 марталик доза суткада 60 мг дан 2 мартагача ошириш мумкин. 5 дан 12 ёшгача бўлган болаларга одатда 15 мг (таблеткани ½) суткасига 2-3 марта, 2 дан 5 ёшгача –7,5 мг (¼ таблетка) суткасига 3 марта белгиланади. Препаратни овқат вақтида ёки кейин устидан сув ичиб қабул қилинади. Болалар учун терапевтик доза  2-3 марта қабул билан суткасига 1,2–1,6 мг/кг ташкил қилади. Даволаниш курси 4-14 кун.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат хазм қилиш тизими томонидан: узоқ муддат давомида юқори дозаларда қўлланилганда – жиғилдон қайнаш, гастралгия, кўнгили айниш, кусиш кузатилади.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш; алохида холларда – аллергик контактли дерматит, жуда кам ҳолларда – анафилактик турдаги ўткир оғир реакциялари (анафилактик шок, Стивенс-Джонсон синроми, Лайелл синдроми).

Бошқалар: ҳолсизлик, сийишни қийинлашиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Хомиладорлик (I триместр), хар қандай этиологияли талвасалар ва амброксол ва препартнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Амброксол гидрохлоридни балҳамни ажралишини сусайтирадиган йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди.

Препарат доксициклин, эритромицин, цефуроксим ва амоксициллинни нафас йулларига кириб кетишини хамда терапевтик самарасини кўпайтиради. Амброксол гидрохлориди ўпкадаги рифампициннинг концентрациясини оширади. Препаратни юрак гликозидлари, диуретиклар билан қўллаш мумкин, терапевтик жихатдан амброксол гидрохлоридининг  теофиллин билан мажмуаси мақсадга мувофиқдир.

Амброксолни туғруқ фаолиятини тўхтатадиган препаратлар билан бирга қўллаш мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Туғруқ жараёнини тўхтатадиган препаратлар билан мутаносиб. Балғамни ажралиб чиқишини қийинлаштирадиган йўталга қарши воситалар билан мажмуада қўлланмаслиги керак.

Таблетка лактоза сақлайди. Кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактаза танқислиги ёки глюкоза ва галактозани сўрилишини бузилиши бўлган пациентлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак. Амброксол шиллиқни ажралишини секрециясини кучайтириши мумкинлиги туфайли, препаратни бронхиал моторикани бузилишида ва шиллиқ секрециясини кучайишида (масалан, бирламчи цилиар дискинезия каби кам учрайдиган касалликларда) эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим. Буйрак фаолиятини бузилишлари ёки жигарнинг оғир касалликлари бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим (хусусан қўллашлар ўртасидаги интервални узайтириш ёки дозани камайтириш лозим). Жигарда ҳосил бўладиган метаболитларни тўпланиб қолиши, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кузатилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Амброксол гидрохлориди йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар препаратни ҳомиладорликни кечишига, эмбрион/ҳомилани ривожланишига, туғруққа ёки туғруқдан кейинги ривожланишга бевосита ёки билвосита таъсирларини аниқламаган.

Амброксол гидрохлориднинг клиник тадқиқоти натижасида препаратни ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан кейин қўлланганда ҳомилага бирон-бир зарарли таъсири борлиги аниқланмаган. Шунга қарамай, ҳомиладорлик вақтида дориларни қабул қилиш бўйича одатий чораларга риоя қилиш керак.

Амброксол гидрохлориди кўкрак сутига киради, шунинг учун уни эмизиш вақтида қўллаш тавсия қилинмайди.

Болалар. Болаларга 12 ёшдан бошлаб қўлланади. 12 ёшгача бўлган болаларга амброксолни бошқа дори шаклида қўллаш тавсия қилинади.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, диспепсия, гастралгия.

Даволаш: симптоматик терапия.

 

Чиқарилиш шакли

«Секразол®» таблеткалар, 30 мг дан, №10, №20 ва №30.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.