📜 Инструкция по применению ВИГАМОКС
💊 Состав препарата ВИГАМОКС
✅ Применение препарата ВИГАМОКС
📅 Условия хранения ВИГАМОКС
⏳ Срок годности ВИГАМОКС

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ВИГАМОКС

VIGAMOX

 

Препаратнинг савдо номи: ВИГАМОКС*

Таъсир этувчи модда (ХПН): моксифлоксацин 5 мг/мл

Дори шакли: кўз томчилари, эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 5 мг моксифлоксацин асоси1 (5,45 мг моксифлоксацин гидрохлоридига эквивалент). Ҳар бир томчи 190 микрограмм моксифлоксацин сақлайди,

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, борат кислотаси, хлорид кислотаси ва/ёки натрий гидроксиди (рН ни коррекция қилиш учун), тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, кўкимтир-сариқ рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: микробларга қарши воситалар. фторхинолон.

АТХ коди: S01AЕ07.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Моксифлоксацин – IV авлод фторхинолони, бактериал ДНК ни репликацияси, транскрипцияси ва тикланиши учун зарур бўлган ДНК-гираза ва топоизомераза IV ни ингибиция қилади.

Резистентлик механизми

Фторхинолонларга, шу жумладан моксифлоксацинга резистентлик, одатда ДНК-гираза ва топоизомераза IV ни кодловчи генлардаги хромосомали мутацияларда пайдо бўлади. Граммусбат бактерияларда моксифлоксацинга резистентлик мультирезизтент ва хинолонрезистент ген тизимларидаги мутациялар туфайли пайдо бўлиши мумкин. Бета-лактамлар, макролидлар ва аминогликозидлар билан кесишган резистентлик, таъсир механизмидаги фарқлар туфайли аниқланмайди. ,

Микроорганизмларнинг резистентлиги чидамлилигини охирги қийматлари

Микробларга қарши сезувчанликни тест ўтказиш бўйича Европа қўмитаси томонидан белгиланган минимал ингибиция қилувчи концентрацияни (МИК) таснифининг чегаралари қуйидагилар:

Staphylococcus species                      S ≤ 0,5, R > 1

Streptococcus A,B,C,G                      S ≤ 0,5, R > 1

Streptococcus pneumoniae                 S ≤ 0,5, R > 0,5

Haemophilus influenzae                     S ≤ 0,5, R > 0,5

Moraxella catarrhalis             S ≤ 0,5, R > 0,5

Enterobacteriaceae                            S ≤ 0,5, R > 1

Турга специфик эмас                       S ≤ 0,5, R > 1

In vitro охирги қийматлари, моксифлоксацин тизимли қўлланганида клиник самарадорлигини олдиндан аниқлашга ёрдам беради. Бу охирги қийматлардан дори воситасини махаллий кўзга қўллашда фойдаланиш мумкин эмас, чунки кўзда юқорироқ концентрациясига эришилади, ва маҳаллий физик/кимёвий шароитлар қўллаш жойидаги препаратнинг фаоллигига таъсир кўрсатиши мумкин.

Сезувчанлик

Орттирилган резистентликнинг тарқалганлигини кўрсатгичи танланган турлар учун географик ҳолат ва вақтга бўйича, ўзгариши мумкин, шунингдек резистентлик тўғрисидаги маҳаллий маълумотлар керак, айниқса оғир инфекцияларни даволашда. Заруратга қараб, резистентликнинг маҳаллий кўрсатгичи шундайки, моксифлоксациннинг фойдалилиги, ҳеч бўлмаса, инфекцияларнинг айрим турларида, гумонли ҳисобланганда малакали маслаҳат талаб этилади.

УМУМИЙ  СЕЗГИР  ОРГАНИЗМЛАР

Аэроб граммусбат микроорганизмлар:

Corynebacterium species, шу жумладан Corynebacterium diphtheriae

Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир)

Streptococcus pneumoniae

Streptococcus pyogenes

Streptococcus viridans гуруҳи

Аэроб грамманфий микроорганизмлар:

Enterobacter cloacae

Haemophilus influenzae

Klebsiella oxytoca

Moraxella catarrhalis

Serratia marcescens

Анаэроб микроорганизмлар:

Proprionibacterium acnes

Бошқа микроорганизмлар:

Chlamydia trachomatis

ОРТТИРИЛГАН РЕЗИСТЕНТЛИК МУАММО БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ТУРЛАР

Аэроб граммусбат микроорганизмлар:

Staphylococcus aureus (метициллинга резистент)

Staphylococcus, коагулазонегатив турлари (метициллинга резистент)

Аэроб грамманфий микроорганизмлар:

Neisseria gonorrhoeae

Бошқа микроорганизмлар:

Йўқ.

ОЛДИНДАН РЕЗИСТЕНТ ОРГАНИЗМЛАР

Аэроб грамманфий микроорганизмлар:

Pseudomonas aeruginosa

Бошқа микроорганизмлар:

Йўқ.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Моксифлоксацин 0,5% кўз томчилари эритмасини кунига 3 марта иккала кўзга беш кун давомида (бешинчи куни бир доза) қўлланганидан кейин моксифлоксациннинг максимал концентрацияси (Cmax) ва вақтга боғлиқ эгри чизиқ остидаги майдон (AUC0∞) 2,7 нг/мл ва
45 нг*соат/мл ни ташкил қилади. Бу кўрсаткичлар моксифлоксацин таблеткаларининг 400 мг ли (АВЕЛОКС®) терапевтик дозаси қўлланганидан кейин олинган стационар концентрация ва AUC0∞ қийматига қараганда, Cmax ни ушбу қиймати 1667 марта кам, AUC0∞ эса 917 марта кам. Маҳаллий кўзга қўллангандан кейин моксифлоксациннинг яримчиқарилиш даври тахминан 13 соатни ташкил қилади.

 

Тақсимланиши

0,5% ли моксифлоксацин маҳаллий кўзга қўлланганидан кейин одам кўз ёши плёнкасида тақсимланади. Иккала кўзга кунига уч марта тартибида уч кун томизилганидан кейин, моксифлоксациннинг кўз ёшидаги чўққи концентрацияси 55,2 μг/мл ни ташкил қилган, кунига уч марта тартибида икки томонлама қабулда 1 кун ўтгач қолдиқ концентация
4,2 μг/мл ни ташкил қилган. Бу қийматлар бактериал конъюнктивит билан боғлиқ бўлган кўпчилик тарқалган қўзғатувчилар учун минимал ингибиция қилувчи концентрациядан юқори.

Қуёнларда моксифлоксацин 0,5 соат ўтгач шох пардада энг юқори концентрация билан кўз тўқималарида кенг тарқалади. Моксифлоксацин кўзга қўлланганидан кейин рангдор парда-цилиар танада (пигментланган қуён) давомли ярим чиқарилиш даврига олиб келиб, меланин билан боғланади.

Моксифлоксациннинг плазма оқсиллари билан боғланиши, 55% эркак жинсида  боғланмаган фракция билан паст бўлади, у концентрацияларнинг кенг доирасида (0,1 дан 10 μг/мл гача) концентрацияга боғлиқ эмас.

Метаболизми

Моксифлоксацин одамда сульфатацияга хам (асосий йўл), глюкуронизацияга хам (иккиламчи йўл) дучор бўлади. Сульфатация моксифлоксациннинг иккиламчи аминида юз беради, глюкурон кислотасини қўшилиши эса глюкуронид ацилини хосил бўлиши учун карбон кислотасида юз беради. N-сульфонат ва ацил глюкуронид перорал юборилгаидан кейин дастлабки дори воситасининг максимал концентрациясини тахминан учдан бирини ва ўндан бирини ташкил қилади. Перорал қабул қилинганидан кейин ацил глюкурониднинг таъсирини аҳамиятли фоизи биринчи ўтиш II босқич метаболизми натижаси хисобланади. На N-сульфонат метаболити на ацил глюкуронид ўзини фармакологик фаоллигини кўрсатмаган.

ВИГАМОКС кўз томчиларини бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ўрганилмаган. In vitro текширишлар, моксифлоксацин ёки моксифлоксациннинг N-сульфонати Р-450 нинг CYP3A, CYP2D6, CYP2C9, CYP2C19 ёки CYP1A2 изошаклларини ингибиция қилмайди. Кўзга қўлланганидан кейин моксифлоксациннинг одам қон плазмасида кузатиладиган концентрациялари асосида, дориларнинг ўзаро таъсирининг эхтимоли кам.

Чиқарилиши

Моксифлоксацин тизимли қабул қилинганидан кейин дозанинг >95% сийдик ва аҳлатда топилган. Аҳлат билан чиқарилиши чиқарилишнинг асосий йўли сифатида белгиланган. Асосий препарат ҳам (дозанинг 25%), N-сульфонат метаболити ҳам (35%) аҳлатдаги умумий дозанинг 60% ни ташкил қилади. Тизимли қўллангандан кейин ацил глюкуронид аҳлатда топилмаган. Сийдик билан чиқарилиши умумий дозада яна 35% ни ташкил қилган – 20% препаратни дастлабки кўринишида. 15% N-сульфонат метаболити кўринишида ва 5% глюкуронид метаболити кўринишида. Сийдик билан чиқарилишикалава фильтрацияси, фаол секреция (ацил глюкуронид метаболити) ва найчадан қайта сўрилиш натижаси хисобланади.

Соғлом субъектлар билан солиштирганда, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ёки кучсиздан то ўртача даражали жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда моксифлоксациннинг плазмадаги даражаларида хеч қандай ахамиятли фарқлар кузатилмаган.

Бу кўпроқ буйрак ва буйракдан ташқари йўллар билан компенсацияловчи чиқарилиш натижаси хисобланади, ва дозани тўғирлаш талаб қилинмайди.

Хавфсизликнинг клиникагача бўлган маълумотлар

Ноклиник текширишларнинг самаралари фақат одам учун максимал дозадан етарли миқдорда ортиқ кўзга қўлланганидан кейин кузатилган, клиник қўллашга нисбатан аҳамиятсиз намоён бўлади.

Қўлланилиши

ВИГАМОКС кўз томчилари фторхинолон антибиотик моксифлоксацин сақлайди. ВИГАМОКС кўз томчилари моксифлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган йирингли бактериал конъюнктивитни маҳаллий даволаш учун кўрсатилган. Антибактериал воситаларни ишлатиш бўйича расмий қўлланмаларни эътиборга олиш керак.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалари

Катталар (шу жумладан кексалар) ва болалар

Доза шикастланган кўз (лар)га бир томчидан кунига 3 мартани ташкил қилади. Одатда ҳолатни яхшиланиши 5 кундан кейин юз беради ва даволашни кейинги 2-3 кун давом эттириш керак. Агарда 5 кун ўтгач яхшиланиш кузатилмаса, ташҳисни ва/ёки буюрилган даволаш тўғрилиги масаласини кўтариш керак. Даволашнинг давомийлиги касалликнинг оғирлиги ва инфекциянинг клиник ва бактериологик кечишига боғлиқ.

Жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланиши

Дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Қўллаш усули

Кўзга қўллаш учун.

Қалпоқча ечилганидан кейин, агарда биринчи очиш назорат халқаси бўшашган бўлса, препаратни ишлатишгача уни ечинг.

Флакон-томизгич ва унинг ичидагисининг ифлосланишини олдини олиш учун, қовоқлар, уни ўраб турувчи соҳалар ёки қандай-бўлмасин юзаларга флакон-томизгич учини тегишига йўл қўймаслик керак. Ишлатилмаганда флакон зич ёпилган холда бўлиши керак.

Томчиларни буруннинг шиллиқ қавати орқали сўрилишини олдини олиш учун, айниқса янги туғилган чақалоқлар ва болаларда, томчилар қўлланганидан кейин бурун кўз ёши каналини 2-3 минутга бармоқлар билан ёпиб туриш лозим.

Агарда биттадан ортиқ маҳаллий ишлатиш учун офтальмологик дори воситаси ишлатилаётган бўлса, дори препаратларни минимум 5 минутлик интервал билан қўллаш керак.

Ножўя таъсирлари

Хавфсизлик профилини шархи

2252 нафар пациентлар иштирокидаги клиник текширишларда ВИГАМОКС кўз томчилари кунига 8 мартагача буюрилган. Бу пациентлардан 1900 нафар одам кунига 3 марта даволаш олганлар. Дори препаратини олган пациентларнинг умумий сони АҚШ ва Канада дан 1380 нафар пациентларни, Япониядан 586 нафар пациентларни ва Хиндистондан 277 нафар пациентларни ташкил қилган. Клиник текширишларнинг биронтасида ҳам дори препарати билан боғлиқ ҳеч қандай жиддий офтальмологик ёки нохуш тизимли самаралари қайд қилинмаган. Препаратни юборилиши билан боғлиқ энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлари сифатида 1% дан 2% гача пациентларда кузатилган кўзларни таъсирланиши ва кўзда оғриқлар бўлган. Бу реакциялар, улар аниқлаган 97% пациентларда енгил бўлган, ва фақат 1 пациент бу реакциялар натижасида даволашни тўхтатган.

Ножўя реакцияларнинг жадвалли хулосаси

Қуйидаги ножўя реакциялар қуйидаги тартибда таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам (<1/10000) ёки номаълум (бор бўлган маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Ҳар бир тез-тезлик гуруҳида ножўя реакциялар жиддийлигини камайиши тартибида келтирилган. Ножўя реакциялар клиник синовларни ўтказиш ёки постмаркетинг текширишлар вақтида аниқланган.

Тизимли-аъзоли синф Ножўя реакциялари
Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар Кам: гемоглобинни пасайиши
Иммун тизими томонидан бузилишлар Номаълум: юқори сезувчанлик
Нерв тизими томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: бош оғриғи

Кам: парестезия

Номаълум: бош айланиши

Кўришнинг бузилишлари Тез-тез: кўзларда оғриқ, кўзларни таъсирланиши

Тез-тез эмас: нуқтали кератит, кўзларни қуруқлиги, конъюнктивал қон кетиши, кўзларни қизариши, кўзларни қичишиши, қовоқни шиши, кўриш дискомфорти

Кам: шох парда эпителийи нуқсони, шох пардани шикастланиши, конъюнктивит, блефарит, кўзларни шиши, конъюнктивани шиши, кўришни ноаниқлиги, кўриш ўткирлигини пасайиши, астенопия, қовоқларни қизариши.

Номаълум: эндофтальмит, ярали кератит, шох парда эрозияси, шох пардани ишқаланиши, кўз ички босимини ошиши, шох пардани хиралашиши, шох пардада инфильтратлар, кўзлар аллергияси, кератит, шох пардани шиши, кўз ёшини кўп оқиши, фотофобия, кўзлардан ажралмалар, кўзларда ёт тана хис қилиш

Юрак томонидан бузилишлар Номаълум: юракни тез уриши
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Кам: бурунда дискомфорт, фаринголарингеал оғриқ, ёт тана хис қилиш (томоқда)

Номаълум: ҳансираш

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: дисгвезия

Кам: қусиш

Номаълум: кўнгил айниши

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Кам: аланин аминотрансферазани ошиши, глютамилтрансферазани ошиши
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Номаълум: эритема, қичишиш, тошма, эшакеми

Педиатрик пациентлар

ВИГАМОКС кўз томчилари клиник синовларда педиатрик пациентлар учун, шу жумладан янги туғилган чақалоқларучун ўзини хавфсиз кўрсатган. 18 ёшдан кичик пациентларда икки энг кўп учраган ножўя реакциялар кузатилган – бу кўзларни таъсирланганлиги ва кўзларда  оғриқ, иккаласи 0,9% касаллик коэффициентида пайдо бўлган.

Педиатрик пациентларни, шу жумладан янги туғилган чақалоқларни жалб қилинган клиник текширишларнинг маълумотларига асосланиб, педиатрик пациентлардаги ножўя реакцияларнинг тури ва жиддийлиги, катталардаги ножўя реакцияларнинг тури ва жиддийлигига ўхшаш деб хулоса қилиш мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Фаол моддага ёки ёрдамчи моддалардан ҳар қандайига юқори сезувчанлик.
  • Бошқа хинолонларга юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

  • ВИГАМОКС кўз томчиларини бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ўрганилмаган.
  • Препарат махаллий кўзга қўлланганидан кейин моксифлоксациннинг паст тизимли концентрациясини хисобга олиб, дориларнинг ўзаро таъсирини эхтимоли кам.

 

Махсус кўрсатмалар

  • Фақат кўзга қўллаш учун. Инъекциялар учун эмас. ВИГАМОКС кўз томчиларини субконъюнктивал ёки бевосита кўзнинг олдинги камерасига юбориш мумкин эмас.
  • Тизимли буюриладиган хинолонларни олаётган беморларда жиддий ва баъзида ўлим билан якунланган ўта юқори сезувчанлик реакциялар (анафилактик реакциялар), айрим беморларда – биринчи дозадан кейиноқ аниқланган. Баъзи реакциялар юрак-томир етишмовчилиги, хушдан кетиш, ангиневротик шиш (шу жумладан ҳиқилдоқ, ютқун ёки юзни шиши), нафас йўлларининг обструкцияси, диспноэ, эшакеми ва қичишиш билан кечган.
  • ВИГАМОКС кўз томчиларига аллергик реакциялар пайдо бўлганида, препаратни қўллашни тўхтатиш керак. ВИГАМОКС кўз томчиларига ёки жиддий ўткир ўта юқори сезувчанлик реакциялар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш талаб қилиниши мумкин. Клиник кўрсатмалар бўлганда кислород буюриш ва нафас йўлларининг ўтказувчанлигини тиклаш керак.
  • Бошқа инфекцияларга қарши препаратлар каби, узоқ вақт қўллаш, сезгир бўлмаган микроорганизмлар, шу жумладан замбуруғларни хаддан зиёд ўсишига олиб келиши мумкин. Агарда суперинфекция юз берса, препаратни қўллашни тўхтатиш ва муқобил даволашни бошлашни буюриш керак
  • Фторхинолонлар, шу жумладан моксифлоксацин билан тизимли даволашда пайларни яллиғланиши ва узилиши, айниқса кекса пациентларда ва бир вақтда кортикостероидларни олаётган пациентларда, пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун пайларнинг яллиғланишини биринчи белгилари пайдо бўлганда ВИГАМОКС кўз томчилари билан даволашни тўхтатиш керак.
  • Янги туғилган чақалоқларда конъюнктивитни даволаш учун ВИГАМОКС кўз томчиларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини аниқлаш учун маълумотларжуда чекланган. Демак, бу дори препаратини янги туғилган чақалоқлардаги конъюнктивитни даволаш учун қўллаш тавсия этилмайди.
  • ВИГАМОКС кўз томчиларини гонококкли конъюнктивитни, шу жумладан чақалоқлардаги гонококкли бленореяни олдини олиш ёки эмпирик даволаш учун, фторхинолонга чидамли Neisseria gonorrhoeae тарқалганлиги туфайли қўллаш мумкин эмас. Neisseria gonorrhoeae чақирган кўз инфекцияси бўлган пациентлар тегишли тизимли даволашни олишлари керак.
  • Препарат 2 ёшгача бўлган пациентларда хламидиозни даволаш учун тавсия қилинмайди, чунки у ушбу тоифа пациентлар учун текширилмаган. Chlamydia trachomatis чақирган кўз инфекцияси бўлган 2 ёшдан ошган пациентлар тегишли тизимли даволашни олишлари керак.
  • Янги туғилган чақалоқлар бленореяси бўлган янги туғилган чақалоқлар, уларнинг ҳолати учун мувофиқ даволаш, масалан Chlamydia trachomatis ёки Neisseria gonorrhoeae чақирган инфекция холларида тизимли даволашни олишлари керак.
  • Пациентларга, агарда уларда кўзнинг бактериал инфекциянинг белгилари ва симптомлари бўлса, контакт линзаларни тақмасликни тавсия қилиш керак.

 

Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларда ВИГАМОКС кўз томчиларини қўллаш бўйича маълумотлар йўқ ёки чекланган миқдорда бор. Бироқ ҳомиладорликка хеч қандай таъсири кутилмайди, чунки махаллий кўзга қўлланганидан кейин моксифлоксациннинг тизимли таъсири жуда аҳамиятсиздир.

Дори препаратини ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин.

Эмизиш

Моксифлоксацин ёки унинг метаболитларини одамнинг кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум. Ҳайвонлардаги текширишлар, моксифлоксацин перорал қабул қилинганидан кейин кўкрак сутига кам миқдорда чиқарилишини кўрсатади. Бироқ ВИГАМОКС кўз томчиларини терапевтик дозаларда эмизилаётган болага таъсир қилмайди. Дори препаратини эмизиш вақтида қўллаш мумкин.

Фертиллик

ВИГАМОКС кўз томчиларини офтальмологик қўллашни одам фертиллигига таъсирини бахолаш учун текширишлар ўтказилмаган.

Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

ВИГАМОКС кўз томчилари автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирига эга эмас ёки ахамиятсиз таъсирга эга.

Кўришни аниқлигини вақтинчалик пасайиши ёки кўришни бошқа бузилишлари автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Агарда препарат юборилганидан кейин кўришни ноаниқлиги аниқланса, унда автомобилни ҳайдаш ёки механизмлар билан ишлашни бошлашдан олдин, пациент кўриш яхшилангунича кутиб туриши керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

ВИГАМОКС кўз томчиларининг дозаси офтальмологик ошириб юборилганда, кўзлардан уларни илиқ сув билан ювиб ташлаш мумкин.

Конъюнктива қопчасининг офтальмологик препаратларни ушлаб қолишига чекланган қобилияти имконияти дори препаратларнинг дозасини ҳар қандай ошириб юборилишини инкор қилади. Ушбу препаратнинг характеристикалари туфайли, препаратнинг дозаси ошириб юборилганда ёки бир флакон ичидагиси тасодифан ютиб юборилганида, ҳеч қандай токсик таъсири кутилмайди.

Чиқарилиш шакли

5 мл сақловчи флакон, паст зичликдаги полиэтилендан қилинган тиниқ флакон, ва дозаловчи тиқин ва полипропилен зичлатувчидан ташкил топган Droptainer* дозаловчи тизими билан. Флакон тиқин атрофида пломба кўринишида очишдан ҳимоя кўзда тутилган.

Ўрам ўлчами: 1 флакон сақловчи қути.

 

Сақлаш шароити

30оC дан юқори ҳароратда сақланмасин.

Биринчи очишдан кейин 4 ҳафта ўтгач йўқ қилинсин.

Йўқ қилиш учун алоҳида огоҳлантиришлар

Ҳар қандай ишлатилмаган препаратлар ёки чиқинди материаллар маҳаллий талабларга мувофиқ йўқ қилиниши керак.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.