Илова-варақа: пациент учун маълумот
Виакорам, 3,5 мг/2,5 мг ли таблеткалар
Виакорам, 7 мг/5 мг ли таблеткалар
периндоприл аргинин/амлодипин
Препаратни қўллашни бошлашдан олдин илова-варақани ҳаммасини диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у сиз учун муҳим бўлган ахборотни ўз ичига олади.
- Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сиз уни яна ўқиб чиқишингиз керак бўлиши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар мавжуд бўлса, даволовчи шифокорингизга, фармацевтга ёки ҳамширага мурожаат қилинг.
- Ушбу препарат фақат Cиз учун буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериш керак эмас. Препарат, ҳатто улардаги симптомлар сиздаги симптомларга ўхшаш бўлса ҳам, уларнинг соғлиғига зарар келтириши мумкин.
- Агар сизда бирор-бир ножўя таъсирлар юзага келса, даволовчи шифокорингизга, фармацевтга ёки ҳамширага мурожаат қилинг. Бу ушбу илова-варақада санаб ўтилмаган ҳар қандай ножўя таъсирларга ҳам тааллуқлидир. 10-бўлимга қаранг.
- САВДО НОМИ
Виакорам.
- ДОРИ ШАКЛИ
3,5 мг/2,5 мг, 7 мг/5 мг ли таблеткалар.
- ТАЪСИР ЭТУВЧИ МОДДАНИНГ НОМИ
Периндоприл аргинин ва амлодипин.
- ТАРКИБИ
Виакорам таркиби
Таъсир этувчи моддалар – периндоприл аргинин ва амлодипин.
3,5 мг/2,5 мг ли Виакорамнинг битта таблеткаси 2,378 мг периндоприлни сақлайди, бу
3,5 мг периндоприл аргининга мос келади, ва 3,4675 мг амлодипин бесилатни сақлайди, бу 2,5 мг амлодипинга мос келади.
7 мг/5 мг ли Виакорамнинг битта таблеткаси 4,756 мг периндоприлни сақлайди, бу 7 мг периндоприл аргининга мос келади, ва 6,935 мг амлодипин бесилатни сақлайди, бу 5 мг амлодипинга мос келади.
Таблетка таркибига кирувчи бошқа компонентлар: лактоза моногидрати, магний стеарати (Е470В), микрокристалл целлюлоза (Е460), сувсиз коллоид кремний диоксиди (Е551).
Виакорам қандай кўринишга эга ва ўрамининг таркиби
3,5 мг/2,5 мг ли Виакорам препарати таблеткалари – оқ рангли, думалоқ шаклда, диаметри 5 мм бўлган таблеткалар.
7 мг/5 мг ли Виакорам препарати таблеткалари – оқ рангли, думалоқ шаклда, диаметри
6 мм, бир томонида бостирилган белгиси бўлган таблеткалар.
3,5 мг/2,5 мг ли Виакорам ва 7 мг/5 мг ли Виакорам таблеткалари 30, 90 (30 донадан 3 туба), 100 ёки 500 (100 донадан 5 туба) таблеткани сақловчи ўрамларда.
Тубаларнинг тиқинида намликни ютувчи модда сақланади.
Савдода ҳамма қадоқлар ҳам бўлавермайди.
- ФАРМАКОТЕРАПЕВТИК ГУРУҲИ
Ренин-ангиотензин тизимига таъсир қилувчи препаратлар, ААФ ингибиторлари ва кальций каналлари блокаторлари, АТХ коди: C09BB04.
- ФАРМАКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Фармакодинамик хусусиятлари
Таъсир этиш механизмлари:
Виакорам эссенциал гипертензияли пациентларда артериал босимни назорат қилишда бир-бирини ўрнини тўлдирувчи механизмли иккита антигипертензив препарат: кальций антагонистлари синфига мансуб амлодипиндан ва ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари синфи вакили бўлган периндоприлдан ташкил топган.
Ушбу икки препаратларнинг комбинацияси аддитив антигипертензив таъсирга эга.
Фармакодинамик таъсири:
Периндоприл:
Периндоприл – бу ангиотензин I ни ангиотензин II га айлантирувчи фермент (ангиотензин айлантирувчи фермент, ААФ) ингибиторидир. Айлантирувчи фермент ёки киназа – бу экзопептидаза бўлиб, у ангиотензин I ни томирни торайтирувчи ангиотензин II га айланишини катализация қилади, шунингдек томирни кенгайтирувчи брадикининни нофаол гептапептидга айланишини келтириб чиқаради. ААФ ни ингибиция қилиш плазмада ангиотензин II даражасини пасайишига олиб келади, бу плазмада ренин фаоллиги ошишини (ренин ажралиб чиқишининг негатив қайта боғланишини ингибиция қилиш ҳисобига) ва альдостерон секрецияси пасайишини келтириб чиқаради. ААФ шунингдек циркуляцияловчи ва локал калликреин-кинин тизимининг фаоллиги ошишига (шунингдек простагландинлар тизими фаоллашишига) олиб келади. Эҳтимол мазкур механизм ААФ ингибиторларининг гипотензив таъсирида аҳамиятга эга ва қисман ножўя таъсирлардан айримларига (йўталга) сабабчи бўлади.
Периндоприл фаол метаболит бўлган периндоприлат орқали таъсир қилади. Бошқа метаболитлар ААФ фаоллигининг in vitro ингибиция қилинишини намоён этмаган.
Амлодипин:
Амлодипин дигидропиридин (секин каналлар блокатори ёки антагонист кальций ионлари антагонисти) гуруҳига тааллуқли ва юрак мушагига ҳамда томирларнинг силлиқ мушагига кальций ионларининг трансмембранали оқимини ингибиция қилувчи мембрана орқали кальций ионлари келиши ингибиторини ифодалайди.
Амлодипиннинг гипотензив таъсири механизми томирларнинг силлиқ мушагига бевосита бўшаштирувчи таъсиридан иборат. Амлодипиннинг стенокардияни намоён бўлишини камайтирадиган аниқ таъсир механизми тўлиқ аниқланмаган, аммо ушбу препарат қуйидаги иккита таъсир ҳисобига умумий ишемик зўриқишни пасайтириши маълум:
- Амлодипин периферик артериолларни кенгайтиради ва бу билан юракка тушадиган зўриқишни камайтирган ҳолда умумий периферик қаршиликни (кейинги зўриқишларни) пасайтиради. Юрак қисқаришлари тез-тезлиги барқарорлиги туфайли, юракка тушадиган юкламани мазкур камайиши миокард томонидан энергия истеъмолини ва кислородга бўлган эҳтиёжини пасайтиради.
- Амлодипиннинг таъсир механизми эҳтимол, шунингдек миокарднинг нормал зоналарида ҳам, ишемик зоналарида ҳам бош коронар артериялар ва коронар артериолларни кенгайишини ўз ичига олади. Мазкур кенгайиш коронар артерия спазми (Принцметал стенокардияси ёки вариантли стенокардияси) бўлган пациентларда миокардга кислород етказиб берилишини ошишига олиб келади.
- ФАРМАКОКИНЕТИКАСИ
Фармакокинетика хусусиятлари
Виакорам таркибида периндоприл ва амлодипинни сўрилиши тезлиги ва даражаси бир компонентни сақловчи таблеткалар қабул қилинганидаги тегишли кўрсаткичлардан кам фарқланади.
Периндоприл:
Сўрилиши:
Ичга қабул қилинганида периндоприлни сўрилиши тез юз беради, максимал концентрацияга 1 соат ичида эришилади. Периндоприлнинг плазмада ярим парчаланиш даври 1 соатни ташкил этади.
Периндоприл доривор восита ҳисобланади. Периндоприлни қабул қилинадиган дозасининг йигирма етти фоизи қон оқимига фаол метаболит, периндоприлат кўринишида келиб тушади. Фаол метаболитдан ташқари организмда яна беш нофаол метаболит ҳосил бўлади. Периндоприлатнинг плазмадаги энг юқори концентрациясига препарат қабул қилинганидан кейин 3-4 соат ўтгач эришилади.
Овқатланиш периндоприлни периндоприлатга айланишини, ва демак унинг биокираолишлигини пасайтиради, шу сабабли периндоприл аргининни суткада бир марта, эрталаб овқатланишга қадар перорал қабул қилиш тавсия этилади. Периндоприл дозаси ва унинг плазмадаги экспозицияси орасидаги боғлиқлик чизиқли эканлиги кўрсатилган.
Тақсимланиши:
Боғланмаган периндоприлатнинг тақсимланиш ҳажми тахминан 0,2 л/кг ни ташкил этади. Периндоприлатнинг плазма оқсиллари билан боғланиши 20% ни ташкил этади ва асосан ангиотензинга айлантирувчи фермент билан юз беради, аммо препарат концентрациясига боғлиқ бўлади.
Чиқарилиши:
Периндоприлат сийдик билан чиқарилади, унинг эркин фракциясини ярим чиқарилиши якуний даври тахминан 17 соатни ташкил этади, бу мувозанат ҳолатига 4 кунда эришиш имконини беради.
Амлодипин:
Сўрилиши, тақсимланиши, плазма оқсиллари билан боғланиши:
Даволаш дозалари перорал қабул қилинганида амлодипин яхши сўрилади; қонда энг юқори даражасига доза қабул қилинганидан кейин 6–12 соат ўтгач эришилади. Баҳо берилишига кўра, мутлақ биокираолишлиги 64–80% ни ташкил этади. Тақсимланиш ҳажми тахминан 21 л/кг га тенг. In vitro тадқиқотлари шуни кўрсатадики, циркуляциядаги амлодипиннинг тахминан 97,5 % қон оқсиллари билан боғланади.
Амлодипиннинг биологик кираолишлиги овқатланишга боғлиқ эмас.
Биотрансформацияси, чиқарилиши:
Плазмадан ярим чиқарилиш якуний даври тахминан 35–50 соатни ташкил этади ва бир кунда битта доза қабул қилинишига тўғри келади. Амлодипин жигар билан жадал равишда метаболитларга метаболизмга учрайди; дастлабки бирикманинг 10% ва 60% метаболитлар сийдик билан чиқарилади.
Пациентларнинг махсус тоифалари:
Болалар (18 ёшгача бўлган)
Болаларда қўлланилганида фармакокинетик маълумотлар мавжуд эмас.
Кекса ёшдаги шахслар:
Амлодипинни плазмадаги максимал концентрациясига эришиш вақти кекса ёшдаги ва ундан ёшроқ пациентларда бир-бирига ўхшаш. Кекса ёшдаги пациентларда амлодипин клиренсини пасайиши тамойили қайд этилган бўлиб, бу AUC ва ярим чиқарилиш даври ошиши билан кечади. Кекса ёшдаги пациентларда препаратни қўллашни бошлаш ва унинг дозасини ошириш эҳтиёткорлик билан, буйрак фаолиятига боғлиқ ҳолда амалга оширилиши керак.
Кекса ёшдаги пациентларда периндоприлатни чиқарилиши секинлашади. Дозани оширишдан олдин буйрак фаолиятини текшириш лозим. Шу сабабли беморларни одатдаги кузатуви креатинин ва калий даражасини мониторинг қилишни ичига олиши керак (4.2 ва 4.4-бўлимларига қаранг).
Буйрак фаолиятини бузилиши
Ўртача даражада буйрак етишмовчилиги (креатинин даражаси минутига 30 мл дан 60 мл гача) бўлган пациентларда Виакорамнинг бошланғич тавсия этилган дозаси кун ора
3,5 мг/2,5 мг ни ташкил этади (4.2-бўлимига қаранг).
Амлодипин фармакокинетикаси буйрак фаолияти бузилганида сезиларли даражада ўзгармайди. Амлодипин диализда чиқарилмайди.
Юрак ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда периндоприлатни чиқарилиши секинлашади.
Шу сабабли беморларни одатдаги кузатуви креатинин ва калий даражасини мониторинг қилишни ичига олиши керак (4.2 ва 4.4-бўлимларига қаранг).
Жигар фаолиятини бузилиши
Жигар касалликлари бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим (4.2 ва 4.4-бўлимларига қаранг).
Ҳозирги вақтда амлодипинни жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларга буюрилишига оид клиник маълумотларнинг ўта чекланган ҳажми мавжуд. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда амлодипин клиренси пасайган бўлади, бу ярим чиқарилиши даврини узайишига ва AUC ни тахминан 40–60% га ошишига олиб келади.
Диализда периндоприл клиренси минутига 70 мл ни ташкил этади. Циррози бўлган пациентларда периндоприл кинетикаси ўзгарган бўлади: дастлабки молекуланинг жигар клиренси икки баравар секинлашади. Бироқ ҳосил бўладиган периндоприлатнинг миқдори пасаймайди, шу сабабли дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди (4.2 ва 4.4-бўлимларига қаранг).
- ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Виакорам икки фаол компонентлар – периндоприл ва амлодипин бирикмасидан ташкил топган. Ҳар иккала моддалар юқори артериал босимни назорат қилишга имкон беради.
Периндоприл – бу ААФ (ангиотензин айлантирувчи фермент) ингибиторидир. Амлодипин кальций каналларининг блокатори бўлиб ҳисобланади (ва дигидропиридинамлар деб номланувчи дорилар синфига тааллуқли). Ушбу ҳар иккала препарат қон томирларини кенгайтиради ва уларнинг деворлари мушакларини бўшаштиради, бунинг натижасида қон томирларда қон анча эркинроқ оқади ва юракнинг нормал қон оқимини таъминлаб туради.
Виакорам катталарда юқори артериал босимни (гипертензияни) даволаш учун қўлланилади.
- ҚЎЛЛАНИЛИШИ ВА ДОЗАЛАШ ТАРТИБИ
Виакорам қабул қилинганида доимо шифокор кўрсатмаларига қатъий риоя қилинг. Агар сиз бирор масалада ишончингиз комил бўлмаса, албатташифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Тавсия этиладиган дозаси Виакорамнинг бир таблеткаси 3,5 мг/2,5 мг дан кунига бир мартани ташкил этади.
Агар сизда ўртача даражадаги буйрак касаллиги ташҳисланган бўлса, даволаш бошланишида шифокор сизга кун ора Виакорамнинг 3,5 мг/2,5 мг ли бир таблеткасини буюриши мумкин.
Ушбу препаратга нисбатан сизнинг реакциянгизга боғлиқ равишда, қабул қилиш бошланганидан кейин бир ой ўтгач, зарурат бўлганида шифокор Виакорам дозасини ҳар куни 7 мг/5 мг гача ошириши мумкин.
Юқори артериал босимни даволаш учун Виакорамнинг максимал тавсия этиладиган дозаси 7 мг/5 мг ни ташкил этади.
Таблеткаларни ҳар куни эрталаб, нонуштадан олдин, иложи борича айни бир вақтда қабул қилиш тавсия этилади.
Сиз учун буюрилган дозани ошириб юбориш керак эмас.
Агар сиз Виакорамни қабул қилишни унутган бўлсангиз
Препаратни ҳар куни қабул қилиш муҳим аҳамият касб этади, чунки қабул қилишнинг мунтазамлиги даволашни самаралироқ қилади. Шунга қарамай, агар сиз Виакорам дозасини қабул қилишни ёддан чиқарган бўлсангиз, кейинги дозани одатдаги вақтда қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун кейинги дозани икки баравар кўп қабул қилманг.
Агар сиз Виакорамни қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз
Виакорамни одатда бутун умр давомида қабул қилиш буюрилиши туфайли, сиз препаратни қабул қилишни тўхтатишдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак.
Агар сизда препаратни қабул қилиш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- НОЖЎЯ ТАЪСИРИ
Ҳар қандай дори препаратлари каби мазкур дори воситаси, гарчанд ҳаммада ҳам учрамаса-да, ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.
Ушбу тиббий препаратни қабул қилинишини дарҳол тўхтатинг ва, агар сизда қуйида кўрсатилган, жиддий бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлардан бирор-бири юзага келса, шифокорга мурожаат қилинг:
- тўсатдан юзага келган ҳуштаксимон нафас олиш, кўкракда оғриқ, ҳансираш ёки нафас олишни қийинлиги (бронхоспазм) (тарқалмаган ножўя таъсир, 100 тадан 1 нафар пациентда юзага келиши мумкин);
- қовоқлар, юз ёки лабларни шишиши, (тарқалмаган ножўя таъсир, 100 тадан 1 нафар пациентда юзага келиши мумкин);
- нафас олишни жиддий қийинлаштирувчи тил ва бўғиз шиши (Квинке шиши) (тарқалмаган ножўя таъсир, 100 тадан максимум 1 нафар пациентда юзага келиши мумкин);
- оғир тери реакциялари, шу жумладан кучли тери тошмаси, эшакеми, барча тана терисини қизариши, кучли қичишиш (полиморф эритема) (жуда кам учрайдиган ножўя таъсир, 10000 тадан максимум 1 нафар пациентда юзага келиши мумкин), қавариқларнинг ҳосил бўлиши ва тери пўстини тушиши (эксфолиатив дерматит) (жуда кам учрайдиган ножўя таъсир, 10000 тадан максимум 1 нафар пациентда юзага келиши мумкин), шиллиқ қаватларни яллиғланиши (Стивенс-Джонсон синдроми) (жуда кам учрайдиган ножўя таъсир, 10000 тадан максимум 1 нафар пациентда юзага келиши мумкин) ёки бошқа аллергик реакциялар (жуда кам учрайдиган ножўя таъсир, 10000 тадан максимум 1 нафар пациентда юзага келиши мумкин);
- кучли бош айланиши ёки артериал босим тушиб кетиши натижасида ҳушдан кетиш (тез учрайдиган ножўя таъсир, 10 тадан максимум 1 нафар пациентда юзага келиши мумкин);
- эҳтимол қилинган инсультнинг белгилари бўлиши қўл ва оёқларда заифлик, мумкин бўлган нутқни бузилиши (жуда кам учрайдиган ножўя таъсир, 10 000 тадан максимум 1 нафар пациентда юзага келиши мумкин);
- инфаркт, кўкракда оғриқ (стенокардия) (жуда кам учрайдиган ножўя таъсир, 10 000 тадан максимум 1 нафар пациентда юзага келиши мумкин), юракнинг ноодатий тез ёки патологик уриши (тез учрайдиган ножўя таъсир, 10 тадан максимум 1 нафар пациентда юзага келиши мумкин);
- меъда ости безини яллиғланиши, бу аҳволнинг яққол ифодаланган ёмонлашуви билан биргаликда қоринда ва белда ўткир оғриқни келтириб чиқариши мумкин (жуда кам учрайдиган ножўя таъсир, 10 000 тадан максимум 1 та пациентда юзага келиши мумкин);
- гепатит белгилари бўлиши мумкин бўлган тери ёки кўзнинг сариқлиги (жуда кам учрайдиган ножўя таъсир, 10 000 тадан максимум 1 та пациентда юзага келиши мумкин).
Қуйида Виакорамни қўллашда рўйхатдан ўтказилган ножўя таъсирлар санаб ўтилган. Улардан ҳар қандайи юзага келганида даволовчи шифокор билан боғланиш лозим.
- Кенг тарқалган ножўя таъсирлар (10 тадан максимум 1 нафар пациентда юзага келиши мумкин): бош айланиши, йўтал, шишлар.
- Тарқалмаган ножўя таъсирлар (100 тадан максимум 1 нафар пациентда юзага келиши мумкин): қонда калий даражасини ошиши, бу юрак ритмини бузилишини (гиперкалиемия) келтириб чиқариши мумкин, қонда қанд даражасини ошиши (гипергликемия), чарчаш.
Қуйида периндоприл ёки амлодипинни қўллашда рўйхатдан ўтказилган ва ёхуд Виакорамни қўллашда кузатилмаган, ёхуд Виакорамни қўллашга нисбатан ушбу препаратларни қўллашда кўпроқ юзага келадиган ножўя таъсирлар санаб ўтилган. Ушбу ножўя таъсирлар шунингдек Виакорамни қўллашда ҳам юзага келиши мумкин. Улардан ҳар қандайи юзага келганида даволовчи шифокор билан боғланиш лозим:
- Кенг тарқалган ножўя таъсирлар (10 тадан максимум 1 та пациентда юзага келиши мумкин): бош оғриғи, уйқучанлик (айниқса даволашни бошланишида), таъм сезишни бузилиши, қўл-оёқларда увишиш ёки ачишиш ва санчиш ҳиси, бош айланиши, кўришни бузилиши (шу жумладан кўзларда иккиланиш), тиннитус (қулоқларда шовқин), юракни тез-тез уриши (ўз юраги уришини ҳис этиш), юзни қизариши, нафас олишнинг қийинлиги (ҳансираш), қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия ёки овқат ҳазм бўлишини бузилиши, диарея, қабзият, қичишиш, тери тошмаси, терининг қизариши, тўпиқларнинг шишиши, мушакларнинг тортишиши, чарчоқ ҳисси, ҳолсизлик.
- Тарқалмаган ножўя таъсирлар (100 тадан максимум 1 та пациентда юзага келиши мумкин): қонда лейкоцитларнинг айрим турлари даражасини ошиши (эозинофилия), қонда натрий даражасини пасайиши (гипонатриемия), қонда қанд даражасини пасайиши (гипогликемия), кайфиятнинг ўзгариб туриши, безовталик, уйқусизлик, депрессия, уйқуни бузилиши, ҳушдан кетишлар, оғриқ ҳисларини пасайиши, тремор, васкулит (қон томирларини яллиғланиши), ринит (бурун битиши ёки тумов), дефекация характеристкаларини ўзгариши, оғиз қуриши, кучли терлаш, соч тўкилиши, терида қизил доғлар, тери рангини ўзгариши, терида қавариқлар тўпланмасини ҳосил бўлиши, ёруғликка юқори сезувчанлик, белда оғриқ, мушаклар ёки бўғимларда оғриқлар, сийишни бузилиши, тунги вақтда сийишни тез-тез қисташи, сийишлар сонини кўпайиши, буйрак касалликлари, импотенция, эркакларда кўкрак безида дискомфорт ёки уларни катталашиши, кўракда оғриқ, аҳволни ёмонлашиши, оғриқ, тана вазнини ортиши ёки камайиши, қонда мочевина даражасини ошиши, қонда креатинин даражасини ошиши, йиқилиш.
- Кам учрайдиган ножўя таъсирлар (1000 тадан максимум 1 та пациентда юзага келиши мумкин): онгни хиралашиши, қон зардобида билирубин даражасини ошиши, жигарда ферментлар даражасини ошиши.
- Жуда кам учрайдиган ножўя таъсирлар (10 000 тадан максимум 1 та пациентда юзага келиши мумкин): оқ ва қизил қон ҳужайралари миқдорини пасайиши каби қон кўрсаткичларини ўзгариши, гемоглобин, тромбоцитлар даражасини пасайиши, мушаклар зўриқишини ошиши, заифликка, санчиш ёки увишиш ҳиссини сезишга олиб келиши мумкин бўлган нерв бузилиши, эозинофил пневмония (пневмониянинг кам учрайдиган тури), милкларни шиши, қоринни дам бўлиши (гастрит), терини сарғайиши (сариқлик), ўткир буйрак етишмовчилиги.
- Амлодипинни қабул қилаётган пациентларда шунингдек мушаклар ригидлиги, тремор ва/ёки ҳаракатланишни бузилишлари бирга келадиган бузилишлар каби ножўя таъсирлар ҳам қайд этилган.
Ножўя таъсирлар ҳақида хабарлар
Агар сизда бирор-бир ножўя таъсирлар юзага келса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу шунингдек мазкур илова-варақада санаб ўтилмаган ҳар қандай ножўя таъсирлар ҳам тааллуқлидир.
- ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Виакорамни қуйидаги ҳолларда қабул қилманг:
- агар сизда периндоприлга ёки ААФ бошқа ингибиторларига, амлодипин ёки кальцийнинг бошқа антагонистларига ёхуд мазкур препаратнинг ҳар қандай бош ингредиентига (6-бўлимда санаб ўтилган) аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса;
- агар сиз буйракнинг оғир касалликлари билан касалланган бўлсангиз;
- агар илгари ААФ нинг бошқа ингибиторлари қабул қилинганида ёки бошқа вазиятларда сизда ёки қариндошларингизнинг бирортасида ҳуштаксимон нафас, юз ёки тилни шиши, жадал қичишиш ёки кўп сонли тери тошмаси (Квинке шиши деб аталадиган ҳолат) каби симптомлар намоён бўлса;
- агар сизда аорта оғзини торайиши (аортал стеноз) ёки кардиоген шок (юрак организм учун етарли миқдорда қонни ҳайдаб бера олмайдиган ҳолат) бўлса;
- агар сизда артериал босим ўта паст (гипотензия) бўлса;
- агар сизда юрак хуружидан кейин юрак етишмовчилиги юзага келган бўлса;
- агар сиз ҳомиладор бўлсангиз ва ҳомиладорлик муддати 3 ойдан ортиқ бўлса (эрта муддатларда ҳам Виакорамни қабул қилишдан тийилиш мақбул – ҳомиладорлик тўғрисидаги бўлимга қаранг);
- агар сизда диабет бўлса ёки буйрак фаолияти бузилса ва артериал босимни пасайтириш учун алискиренни сақлайдиган препаратни қабул қилаётган бўлсангиз;
- агар сизда гемодиализ ёки қонни фильтрлашнинг бошқа тури ўтказилаётган бўлса. Фойдаланилаётган аппаратга боғлиқ равишда Виакорам сизга мос келмаслиги мумкин;
- буйракда қон оқими пасайган ҳолда буйрак касаллиги (буйрак артериясининг стенози) мавжуд бўлганида қабул қилманг.
- БОШҚА ПРЕПАРАТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Агар сиз бошқа дори воситаларини қабул қилаётган, яқин орада қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишингиз мумкин бўлса, бу ҳақида шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.
Виакорамни қуйидаги препаратлар билан биргаликда қабул қилишдан тийилиш зарур:
- литий (маниялар ёки депрессияларни даволаш учун фойдаланилади);
- эстрамустин (ракни даволаш учун фойдаланилади);
- калийни тежовчи дорилар (масалан, триамтерен, амилорид), калийли қўшимчалар ёки таркибида калий сақловчи ўрнини босувчи тузлар;
- алискирен (юқори артериал босимни даволаш учун) (шунингдек «Виакорамни қабул қилманг» ва «Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари» бўлимидаги маълумотга қаранг);
- ангиотензин-II рецепторлари блокаторлари (АРБ) (юқори артериал босимни даволаш учун) (масалан, валсартан, телмисартан, ирбесартан);
- дантролен (тарқоқ склероз каби касалликларда мушак ригидлигини даволаш учун ёки анестезия вақтида жуда юқори ҳарорат ва мушаклар ригидлиги симптомлари бўлган хавфли гипертермияни даволаш учун фойдаланилади) (инфузия).
Бошқа препаратларни қабул қилиниши Виакорам билан даволашга таъсир қилиши мумкин. Агар сиз қуйидаги препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз, ўз даволовчи шифокорингизни бундан хабардор қилинг, чунки уларни қабул қилганда ўта эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим:
- юқори артериал босимни даволаш учун бошқа дорилар, шу жумладан диуретиклар (буйраклар билан чиқариладиган сийдик ҳажмини кўпайтирувчи препаратлар);
- оғриқсизлантириш учун ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (масалан, ибупрофен) ёки аспириннинг юқори дозалари;
- диабетни даволаш учун препаратлар (инсулин ёки глиптинлар каби);
- депрессия, ташвиш, шизофрения ва бошқалар каби руҳий касалликларни даволаш учун препаратлар (масалан, трициклик антидепрессантлар, антипсихотик препаратлар, имипраминога ўхшаш антидепрессантлар, нейролептиклр);
- аутоиммун касалликларни даволаш учун фойдаланиладиган ёки қабул қилинмасликни олдини олиш учун трансплантация операцияларидан кейин фойдаланиладиган иммунодепрессив (организмнинг ҳимоя тизимини сўндирадиган) препаратлар (масалан, циклоспорин, такролимус);
- аллопуринол (подаграни даволаш учун);
- прокаинамид (юрак ритми бузилишларини даволаш учун);
- томирни кенгайтирувчи препаратлар (қон томирларини кенгайтирувчи препаратлар), шу жумладан нитратлар;
- гепарин (қонни суюлтирувчи препаратлар);
- эфедрин, норадреналин ёки адреналин (паст артериал босим, шок ҳолатлари ёки астмани даволаш учун препаратлар);
- баклофен (айрим касалликларда, масалан тарқоқ склерозда мушаклар ригидлигини даволаш учун фойдаланилади);
- рифампицин, эритромицин, кларитромицин каби айрим антибиотиклар;
- карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, фосфенитоин, примидон каби эпилепсияга қарши воситалар;
- итраконазол, кетоконазол (замбуруғ инфекцияларини даволаш учун қўлланиладиган препаратлар);
- простата катталашишини даволаш учун қўлланиладиган празозин, алфузозин, доксазозин, тамсулозин, теразозин каби альфа-блокаторлар;
- амифостин (ракни даволашда қўлланиладиган бошқа тиббий препаратлар ёки нур билан даволаш келтириб чиқарадиган ножўя таъсирларни олдини олиш ёки камайтириш учун фойдаланилади);
- кортикостероидлар (турли ҳолатларни, шу жумладан оғир астма ва ревматоид артритни даволаш учун фойдаланилади);
- натрий олтин-водород хлориди, айниқса, вена ичига юбориш орқали (ревматоид артрит симптомларини даволаш учун фойдаланилади);
- ритонавир, индинавир, нельфинавир (ОИВ ни даволаш учун фойдаланиладиган протеаза ингибиторлари);
- юрак етишмовчилигини даволаш учун фойдаланиладиган калийни тежовчи препаратлар: эплеренон ва спиронолактон суткада 12,5 мг дан 50 мг гача бўлган дозаларда;
- триметоприм (инфекцияларни даволаш учун);
- эстрамустин (ракни даволаш учун фойдаланилади),
- найза баргли қизил пойча (оддий қизил пойча, депрессияда қўлланиладиган ўсимлик воситаси).
- МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
Огоҳлантиришлар ва эҳтиёт чоралари
Виакорамни қабул қилишдан олдин қуйидаги ҳолларда даволовчи шифокор, фармацевт ёки ҳамшира билан маслаҳатлашинг:
- сизга гипертрофик кардиомиопатия (юрак мушаги хасталиги) ташҳиси қўйилган бўлса;
- сизда юрак етишмовчилиги мавжуд бўлса;
- сизда артериал босим кучли ошган бўлса (гипертоник криз);
- сиз бирор-бир бошқа юрак хасталиги билан касалланган бўлсангиз;
- сизда жигар хасталиги мавжуд бўлса;
- сизга буйрак хасталиги ташҳиси қўйилган бўлса (ёки буйрак кўчириб ўтказилган бўлса);
- сизда қонда альдостерон номли гормон даражаси ошган бўлса (бирламчи альдостеронизм);
- сизга коллагеноз (бириктирувчи тўқима касаллиги), масалан тизимли қизил югурик ёки склеродермия ташҳиси қўйилган бўлса;
- сиз диабет билан касалланган бўлсангиз;
- сиз туз чекланган парҳезда ёки калийни сақловчи туз ўрнини босувчилардан фойдаланаётган бўлсангиз (қонда калий даражасининг мувозанати муҳим аҳамиятга эга);
- сиз қари бўлсангиз ва сизнинг дозангизни ошириш зарур бўлса;
- сиз юқори артериал босимни даволаш учун қуйида санаб ўтилган препаратларнинг бирор-бирини қабул қилаётган бўлсангиз:
- «ангиотензин-II рецепторлари блокаторлари» (АРБ) (шунингдек сартанлар сифатида маълум бўлган препаратлар – масалан, валсартан, телмисартан, ирбесартан), айниқса сизда буйракларда диабет билан боғлиқ муаммолар бўлса;
- алискирен.
Шифокорингиз тенг вақт оралиғида буйрак фаолиятини, артериал босимни ва қонда электролитлар (масалан, калий) миқдорини текшириши мумкин.
- Шунингдек «Виакорамни қабул қилманг» бўлимидаги маълумотга қаранг.
- Сиз қора танли бўлсангиз, чунки сизда Квинке шиши ривожланиши хавфи юқори бўлиши мумкин, мазкур препарат эса бошқа ирқдаги пациентларга қараганда сизда артериал босимни пасайтириш учун камроқ самарали бўлиши мумкин.
Квинке шиши (ангионевротик шиш):
ААФ ингибиторларини, шу жумладан периндоприлни қабул қилган пациентларда Квинке шиши (юз, лаблар, тил ёки бўғиз шишган ҳолда ютиш ёки нафас олишни бузилишлари билан кечувчи оғир аллергик реакция) юзага келиши ҳоллари қайд этилган. Бундай реакция даволаш даврида исталган вақтда юзага келиши мумкин. Ушбу симптомлар юзага келганида Виакорамни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга дарҳол мурожаат қилиш лозим. Шунингдек 4-бўлимга қаранг.
Агар сиз ҳомиладорман (ёки ҳомиладор бўлиб қолишим мумкин) деб ўйласангиз, шифокорни хабардор қилиш зарур. Виакорамни ҳомиладорликнинг эрта муддатларида қабул қилиш тавсия қилинмайди. Мазкур препаратни ҳомиладорликнинг 3-ойидан бошлаб қабул қилиш тақиқланади, чунки ҳомиладорликнинг учинчи ойидан кейин қабул қилинганида у фарзандингизга жиддий зиён келтириши мумкин (ҳомиладорлик ҳақидаги бўлимга қаранг).
Виакорамни қабул қилиш даврида сиз шунингдек қуйидагилар ҳақида:
- сиз умумий оғриқсизлантириш талаб қилинадиган жарроҳлик операциясидан ёки бошқа кенг жарроҳлик аралашувидан ўтмоқчи бўлсангиз;
- сиз яқин орада диареяни ёки қусишни бошдан кечирган бўлсангиз;
- сиз асалари ёки ари чақишларига аллергик реакцияларни камайтириш учун десенсибилизация курсидан ўтмоқчи бўлсангиз даволовчи шифокорга ёки тиббий персоналга хабар қилишингиз керак.
Болалар ва ўсмирлар
Виакорамни болалар ва ўсмирларга буюриш мумкин эмас.
Виакорамни овқат ва ичимлик билан бирга қабул қилиш
Виакорам қабул қилинганида грейпфрут шарбатини ичиш ёки грейпфрутни истеъмол қилиш тақиқланади. Бу шу билан изоҳланадики, грейпфрут ва грейпфрут шарбати қонда амлодипиннинг фаол ингредиенти концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу эса Виакорамнинг гипотензив таъсирини олдиндан айтиб бўлмайдиган кучайишини келтириб чиқариши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар сиз ҳомиладор ёки эмизаётган бўлсангиз, эҳтимол ҳомиладорман деб ўйласангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, мазкур препаратни қабул қилишдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик
Агар сиз ҳомиладорман (ёки ҳомиладор бўлиб қолишим мумкин) деб ўйлаётган бўлсангиз, шифокорни хабардор қилишингиз зарур. Шифокор сизга ҳомиладорлик юз беришига қадар ёки ҳомиладорлик тасдиқланганидан кейин дарҳол Виакорамни қабул қилишни тўхтатиш кераклигини тавсия этади. У шунингдек Виакорамдан бошқа препаратни қабул қилишга ўтишни таклиф этади. Виакорамни ҳомиладорликнинг эрта даврида қабул қилиш тавсия этилмайди. Мазкур препаратни ҳомиладорликнинг 3-ойидан бошлаб қабул қилиш тақиқланади, чунки ҳомиладорликнинг учинчи ойидан кейин қабул қилинганида у фарзандингизга жиддий зиён келтириши мумкин.
Эмизиш
Агар сиз эмизаётган ёки эмизишни бошламоқчи бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга дарҳол хабар беринг. Виакорам эмизикли аёлларга тавсия этилмайди; агар сиз эмизишни истасангиз, айниқса фарзандингиз эндигина ёки чала туғилган бўлса, шифокорингиз сиз учун бошқа даволашни танлаши мумкин.
Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Виакорам транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Агар препарат сизда кўнгил айниши, бош айланиши, ҳолсизлик, чарчоқ ёки бош оғриғини келтириб чиқарса, автомобилни бошқарманг, механизмлар билан ишламанг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
- ДОЗАНИ ОШИРИБ ЮБОРИЛИШИ
Агар сиз препаратнинг жуда кўп таблеткаларини қабул қилган бўлсангиз, яқин орадаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилинг ёки бу ҳақида шифокорга дарҳол хабар беринг. Доза ошириб юборилганида артериал босимни тушиб кетиши энг кўп кутиладиган таъсир бўлиб ҳисобланади, бунинг ҳисобига сиз бошингиз айланаётганини ҳис этишингиз ёки ҳушдан кетишингиз мумкин. Агар бу юз берган бўлса, ётинг ва оёқларни кўтаринг – бу сизнинг ҳолатингизни енгиллаштириши мумкин.
- САҚЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Картон қутида ёки флаконда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин мазкур препаратни қабул қилманг. Яроқлилик муддати кўрсатилганида кўрсатилган ойнинг охирги куни назарда тутилади.
30°C дан паст ҳароратда сақлансин.
Виакорам ўрами очилганидан кейин 30 таблеткали туба учун 60 кун давомида ва 100 таблеткали туба учун 90 кун давомида фойдаланиш лозим.
Дорини оқава сувларга оқизиб юбормаслик ёки маиший чиқиндиларга ташлаб юбормаслик лозим. Фармацевтдан бошқа фойдаланилмайдиган дориларни қандай қилиб утилизация қилиш ҳақида сўранг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга йўналтирилган.
- ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
3 йил.
- ДОРИХОНАЛАРДАН БЕРИШ ТАРТИБИ
Дори препарати шифокор рецепти бўйича берилади.