📜 Инструкция по применению НОЛИПРЕЛ ФОРТЕ аргинин
💊 Состав препарата НОЛИПРЕЛ ФОРТЕ аргинин
✅ Применение препарата НОЛИПРЕЛ ФОРТЕ аргинин
📅 Условия хранения НОЛИПРЕЛ ФОРТЕ аргинин
⏳ Срок годности НОЛИПРЕЛ ФОРТЕ аргинин

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин

периндоприл аргинин/индапамид плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

 

Препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин ушбу илова-варақани охиригача диққат билан ўқиб чиқинг.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. У Сизга яна керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар туғилса, ўз даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Бу препарат шахсан Сизга қабул қилиш учун ёзиб берилган. Уни бошқа шахсларга бериб юбориш мумкин эмас. Хаттоки уларнинг симптомлари сизникига ўхшаш бўлса ҳам, бу уларга зарар етказиши мумкин.
    • Агар ножўя самаралари жиддий тус олса ёки Сиз ушбу илова-варақада келтирилмаган нохуш таъсирларни аниқласангиз, бу ҳақида ўз шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Савдо номи: НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): периндоприл ва индапамид

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 5 мг/1,25 мг.

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин – бу иккита фаол компонент периндоприл ва индапамиднинг мажмуасидир. Бу гипотензив препарат бўлиб, у юқори артериал босимни (гипертензияни) даволаш учун қўлланилади.

 

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин нима сақлайди

  • Таъсир этувчи моддалар – периндоприл аргинин ва индапамид. Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка 5 мг периндоприл аргинин (3,395 мг периндоприлга тўғри келади) ва 1,25 мг индапамид сақлайди.
  • Таблетка ядросининг таркибига кирувчи бошқа ингредиентлар: лактоза моногидрати, магний стеарати (Е470В), мальтодекстрин, сувсиз коллоид кремний диоксиди (Е551), натрий крахмал гликоляти (А тури); плёнка қопламасининг таркиби: глицерин (Е422), гипромеллоза (Е464), макрогол 6000, магний стеарати (Е470В), титан диоксиди (Е171).

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин қандай кўринишга эга ва ўрам таркиби

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин – бу оқ узунчоқ шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткадир. Плёнка қобик билан қопланган бир таблетка 5 мг периндоприл аргинин ва 1,25 мг индапамид сақлайди.

Таблеткалар 14 ёки 30 таблетка сақловчи контейнерларда чиқарилади.

Сотувда барча қадоқдаги ўрамлари бўлмаслиги мумкин.

 

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибитори диуретиклар билан мажмуада. Периндоприл ва индапамид.

АТХ коди: С09ВА04.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин – ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг ингибитори периндорилнинг аргининли тузи ва хлорсульфамоил диуретик индапамиднинг мажмуасидир. Препаратнинг фармакологик таъсири ҳар бир компонентининг фармакологик хусусиятлари ва улар бирга қўлланганда аддитив синергик самараси билан боғлиқдир.

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин билан боғлиқ бўлган таъсир механизми

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ, иккита антигипертензив компонентнинг аддитив синергик самарасига эгадир.

Периндоприл билан боғлиқ таъсир механизми

Периндоприл – ангиотензин I ни қон томирларни торайтирувчи модда бўлган ангиотензин II га айланишини чақирувчи – ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторидир (ААФ ингибиторидир). Бундан ташқари, ААФ буйрак усти бези томонидан альдостерон секрециясини ва қон томирларни кенгайтирувчи бирикма брадикининни нофаол гептапептидларгача парчаланишини рағбатлантиради.

Бу:

  • альдостерон секрециясини сусайишига;
  • альдостерон билан акс боғлиқликни йўқолиши сабабли, плазмада ренин фаоллигини ошишига;
  • узоқ муддат қўлланганда туз ва сувни тутиб қолиниши ёки рефлектор тахикардия билан кечмайдиган, асосан мушаклар ва буйракдаги қон томирларга таъсири туфайли қон томирларнинг умумий периферик қаршилигини пасайишига олиб келади.

Периндоприл шунингдек ренин концентрацияси нормал ёки паст бўлган беморларда ҳам гипотензив таъсир кўрсатади.

Периндоприлнинг таъсири унинг фаол метаболити периндоприлат билан боғлиқдир. Бошқа метаболитлари фаол эмас.

Периндоприл қуйидагилар ҳисобига:

  • эҳтимол, простагландинларнинг метаболизмидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган веналарга томирларни кенгайтирувчи таъсири: юракка олд юкламани пасайиши ҳисобига;
  • юрак қисқаришидан кейин қон томирларнинг умумий периферик қаршилигини пасайиши, юракка кейинги юкламани пасайиши ҳисобига юрак фаолиятини енгиллаштиради.

Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ўтказилган тадқиқотлар қуйидагиларни кўрсатди:

  • юракнинг ўнг ва чап қоринчасида тўлиш босимни пасайиши;
  • қон томирларнинг умумий периферик қаршилигини пасайиши;
  • юракдан отилиб чиқаётган қон ҳажмини ошиши ва юрак индексини яхшиланиши;
  • мушакларда регионар қон оқимини кучайиши юз беришини кўрсатади.

Жисмоний юклама билан ўтказилган синамалар ҳам натижаларни яхшиланганини кўрсатди.

Индапамид билан боғлиқ таъсир механизми

Индапамид – бу индол халқасига эга бўлган, фармакологик жиҳатдан тиазид диуретикларига ўхшаш бўлган сульфонамид ҳосиласидир. Индапамид Генле ҳалқасининг кортикал сегментида натрийни қайта сўрилишини ингибиция қилади. Препарат натрий ва хлоридларни, ва камроқ даражада калий, шунингдек магнийни сийдик билан чиқарилишини кучайтиради ва шу йўл билан сийдик ҳосил бўлишини ошириб, гипотензив таъсир кўрсатади.

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин билан боғлиқ фармакодинамик самаралар

Гипертензияси бўлган пациентларнинг ёшидан қатъий назар, НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин систолик ва диастолик артериал қон босимига ҳам ётган ҳолатда, ҳам турган ҳолатда дозага гипотензив таъсир кўрсатади. Гипотензив самара сутка давомида сақланиб қолади. Тахифилаксиясиз артериал босимни пасайишига камида бир ойдан кейин эришилади; даволашни тўхтатиш бекор қилиш синдромини чақирмайди. Клиник тадқиқотлар вақтида периндоприл ва индапамидни бирга қўллаш ҳар бир препарат алоҳида қўлланганидаги таъсирига нисбатан синергик гипотензив самарага олиб келган.

Периндоприл билан боғлиқ фармакодинамик самаралари:

Периндоприл ҳар қандай даражадаги артериал гипертензияда: енгил, ўртача ва оғир даражадаги бўлган гипертензияда таъсир кўрсатади. Систолик ва диастолик артериал қон босимини пасайиши ҳам ётган ҳолатда, ҳам турган ҳолатда рўй беради.

Максимал гипотензив фаоллик бир марталик доза қабул қилинганидан кейин 4-6 соат ўтгач кузатилади ва камида 24 соат давомида сақланиб қолади.

Препарат қабул қилинганидан кейин 24 соатдан кейин ангиотензинга айлантирувчи фермент фаоллигини ингибиция қилинишининг юқори даражаси тахминан 80% таъсири сақланиб қолиши аниқланади.

Препарат билан даволаб бўладиган пациентларда артериал босимни нормаллашишига бир ойдан кейин эришилади ва бу самара тахифилаксияни ривожланишисиз сақланиб қолади.

Даволашни тўхтатиш гипертензияни юз беришига олиб келмайди.

Периндоприл қон томирларини кенгайтириш хусусиятига эга, асосий артериал томирларнинг эластиклигини тиклайди, резистент артерияларда гистоморфометрик ўзгаришларни тузатади ва юракнинг чап қоринчаси гипертрофиясини камайтиради.

Зарурат туғилганида, тиазид диуретикни қўшилиши аддитив синергизмга олиб келади.

Ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторини тиазид диуретик билан мажмуада буюрилиши, фақат диуретикнинг ўзини қабул қилганда юз берадиган гипокалиемия хавфини пасайтиради.

Индапамид билан боғлиқ фармакодинамик самаралари:

Индапамид монотерапияда 24 соат давомида сақланиб турувчи гипотензив таъсир кўрсатади. Бу самара, индапамиднинг диуретик таъсири минимал бўлган дозаларда намоён бўлади.

Индапамиднинг гипотензив самараси, уни артерияларнинг эластиклигини яхшилаш, қон томирларнинг умумий периферик қаршилигини ва артериола томир қаршилигини пасайтириш хусусияти билан пропорционалдир.

Индапамид чап қоринча гипертрофиясини камайтиради.

Тиазид ва тиазидсимон диуретикларнинг дозаси оширилганда, уларнинг гипотензив самараси платога (мувозанатли ҳолатга) етади, айни пайтда ноҳуш самаралари эса, янада яққол намоён бўла бошлайди. Агар даволаш самарасиз бўлса, унда дозани оширмаслик керак.

Бундан ташқари, гипертензия билан хасталанган пациентларни қисқа муддатли, ўртача муддатли ва узоқ муддат даволашда, индапамид:

  • липид алмашинувига, яъни триглицеридлар, ПЗЛП холестерини, ЮЗЛП холестерини миқдорига таъсир қилмайди;
  • углеводлар алмашинувига, ҳатто гипертензияси бўлган диабетикларда ҳам таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин билан боғлиқ фармакокинетик хусусиятлари:

Периндоприл ва индапамидни мажмуада қўллангандаги фармакокинетик хусусиятлари уларни алоҳида қўллангандаги хусусиятларидан фарқ қилмайди.

Периндоприл билан боғлиқ фармакокинетик хусусиятлари

Перорал қабул қилинганда периндоприлни сўрилиши тез юз беради, максимал концентрациясига 1 соат давомида эришилади. Периндоприлнинг плазмадан ярим чиқарилиш даври 1 соатни ташкил қилади.

Периндоприл олддори (организмга тушганидан кейин фаол таъсирга эга моддага айланади) бўлиб, периндоприлнинг қабул қилинган дозасини 27% фаол метаболит периндоприлат кўринишида қон оқимига тушади. Фаол метаболит периндоприлатдан ташқари организмда яна бешта нофаол метаболит ҳосил бўлади. Периндоприлнинг плазмадаги чўққи концентрациясига препарат қабул қилингандан кейин 3-4 соатдан сўнг эришилади.

Овқат қабул қилиш периндоприлни периндоприлатга айланишини, ва демак унинг биокираолишлигини ҳам камайтиради, шунинг учун периндоприл аргинин тузини суткада бир марта, перорал, эрталаб нонуштадан олдин қабул қилиш тавсия қилинади.

Периндоприлнинг дозаси ва унинг плазмадаги экспозицияси орасидаги боғлиқлик борлиги кўрсатилган.

Боғланган периндоприлатнинг тақсимланиш ҳажми 0,2 л/кг ни ташкил қилади. Периндоприлнинг плазма оқсиллари билан боғланиши 20% ни ташкил қилади, ва асосан ангиотензинга айлантирувчи фермент билан боғланади, лекин препаратнинг концентрациясига боғлиқ.

Периндоприлат сийдик билан чиқарилади, унинг эркин фракциясини якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 17 соатни ташкил қилади, бу 4 кун давомида мувозанат ҳолатига эришишга имкон беради.

Периндоприлатни чиқарилиши кекса пациентларда, шунингдек юрак ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда секинлашиши мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозани танлашни буйрак фаолиятини бузилиш даражасини (креатинин клиренсини) ҳисобга олиб ўтказиш тавсия қилинади.

Диализда периндоприлнинг клиренси минутига 70 мл ни ташкил қилади.

Периндоприлнинг кинетикаси жигар циррози бўлган пациентларда ўзгариши мумкин: дастлабки молекуланинг жигар клиренси ярмига камаяди. Бироқ, ҳосил бўладиган периндоприлатнинг миқдори камаймайди, шунинг учун дозани танлаш талаб этилмайди.

Индапамид билан боғлиқ фармакокинетик хусусиятлари

Индапамид меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади.

Одам плазмасидаги чўққи концентрациясига перорал қабул қилингандан кейин тахминан бир соатдан сўнг эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 79% ни ташкил қилади.

Ярим чиқарилиш даври 14 соатдан 24 соатгачани (ўртача тахминан 18 соатни) ташкил қилади. Препаратни такроран қабул қилиш уни организмда тўпланишига олиб келмайди. Асосан сийдик билан (дозанинг 70%) ва аҳлат билан (22%) нофаол метаболитлар шаклида чиқарилади.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда фармакокинетикаси ўзгармайди.

Қўлланилиши

Эссенциал гипертензия даволаш учун. НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин:

  • бирламчи терапия орқали етарли даражада артериал босимини назорат қила олмайдиган пациентларни даволаш учун қўлланилади;
  • артериал гипертензияси ва қандли диабетининг 2 типи бўлган пациентларда юрак-қон томир касалликлари томонидан чақирилган катта қон томирлар ва майда қон томирлар (буйрак томонидан келиб чиққан) асоратлари хавфини пасайтириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалаш тартиби

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин қабул қилишда доимо шифокорнинг кўрсатмаларига қатъий риоя қилинг. Агар Сиз нимагадир шубҳалансангиз, албатта шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Одатдаги доза суткада бир таблеткани ташкил қилади. Агар Сиз буйрак етишмовчилигидан азият чексангиз, шифокорингиз қабул қилиш тартибини ўзгартириши мумкин. Таблеткаларни эрталаб, овқатдан олдин қабул қилган афзал. Таблеткани бир стакан сув билан қабул қилинг.

Агар сиз НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин қабул қилишни унутган бўлсангиз

Препаратни ҳар куни қабул қилиш муҳимдир, чунки мунтазам қабул қилиш даволашни янада самаралироқ қилади. Шундай бўлсада, агар Сиз НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин дозасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, кейинги дозани одатдаги вақтда қабул қилинг. Қабул қилишни унутган дозани ўрнини тўлдириш учун кейинги дозани икки баробарга оширманг.

Агар сиз НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин қабул қилишни тўхтатсангиз

Гипотензив даволаш бутун умр давом этиши туфайли, препаратни қабул қилишни тўхтатишдан олдин, шифокорингиз билан маслаҳатлашишингиз керак.

Агар Сизда препаратни қабул қилиш бўйича қўшимча саволлар туғилган бўлса, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Ножўя самаралари

Ҳар қандай бошқа дори препаратлари каби, НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин ҳам, гарчи ҳар бир пациентда бўлмасада, ножўя таъсирларни чақириши мумкин.

Агар қуйидаги ҳолатлардан бирортаси пайдо бўлса, ушбу дори препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокорингиз билан боғланинг:

  • Сизда юз, лаблар, оғиз, тил ёки томоқ шишса, нафас олишингиз қийинлашса;
  • агар Сизнинг бошингиз қаттиқ айланса ёки хушингиздан кетсангиз;
  • агар Сизда одатдаги бўлмаган тез ёки номунтазам юрак уриши пайдо бўлса.

Ножўя самаралари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин (тез-тезлигини пасайиши тартибида):

  • Тез-тез (препаратни қабул қилаётган 10 одамдан 1 нафардан камида, лекин 100 одамдан 1 нафаридан ортиғида кузатилади): бош оғриғи, бош айланиши, вертиго, санчилиш ва чимчилаш ҳисси, кўришни бузилиши, қулоқларни шанғиллаши (қулоқларда шовқин ҳисси), артериал қон босимни пасайиши туфайли енгил бош айланиши, йўтал, ҳансираш, овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш, қориндаги оғриқ, таъмни ўзгариши, оғизни қуриши, диспепсия ёки овқат ҳазм бўлишини бузилиши, диарея, қабзият), аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш), тиришишлар, чарчоқлик хисси.
  • Тез-тез эмас (препаратни қабул қилаётган 100 одамдан 1 нафар кам, лекин 1000 одамда 1 нафаридан ортиғида кузатилади); кайфиятни ўзгариши, уйқуни бузилиши, бронхоспазм (кўкрак соҳасида эзилиш ҳисси, хуштаксимон нафас ва хансираш), ангионевротик шиш (хуштаксимон нафас, юз ва тилни шиши каби симптомлар), эшакеми, пурпура (терида қизил нуқталар), буйрак фаолиятини бузилиши, импотенция, кўп терлаш.
  • Жуда кам ҳолларда (препаратни қабул қилаётган 10000 одамдан 1 нафардан камида ортиғида кузатилади): онгни чалкашиши, юрак-қон томир бузилишлари (юрак нотекис уриши, юрак хуружи), эозинофил пневмония (пневмонияни кам учрайдиган тури), ринит (бурун битиши ёки тумов), кўп шаклли эритема каби оғир тери реакциялари. Агар Сиз тизимли қизил югурик билан хасталанган бўлсангиз (коллагенозли-томир касаллиги), унда у ёмонлашиш мумкин. Қуёшда ёки сунъий ультрабинафша нурларида бўлгандан кейин фотосезувчанлик реакциялари ҳоллари (терининг ташқи кўринишини ўзгариши) хақида хабарлар бор.
  • Номаълум (мавжуд маълумотларга кўра тез-тезлигини аниқлашнинг иложи йўқ): ҳушдан кетиш, ҳаётга хавф солувчи номунтазам юрак ритми (“пируэт” турдаги пароксизмал юрак қоринчалари тахикардияси), ЭКГ ни аномал қўрсатқичлари, жигар ферментлари даражасини ошиши.

Қон, буйрак, жигар, меъда ости бези томонидан бузилишлар юз бериши ёки лаборатория кўрсаткичликлари (қон таҳлиллари) ўзгариши мумкин. Сизнинг ҳолатингизни текшириб кўриш учун шифокор сизга қон таҳлилини ўтказишни буюриши мумкин.

Жигар етишмовчилиги (жигар касаллигида) бўлганида, жигар энцефалопатияси (бош миянинг дегенератив касаллиги) юз бериши мумкин.

Агар ножўя таъсирлари жиддий тус олса ёки Сиз ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя таъсирларни аниқласангиз, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин қабул қилманг:

  • агар Сизда периндоприлга, ҳар қандай бошқа ААФ ингибиторига, индапамидга, ҳар қандай бошқа сульфаниламидга ёки НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин препаратининг ҳар қандай бошқа компонентига аллергия бўлса;
  • агар илгари бошқа ААФ ингибиторларини қабул қилганда ёки бошқа вазиятларда Сизда ёки сизнинг қариндошларингиздан бирида хуштаксимон нафас, тил ёки юзни шишиши, кучли қичишиш ёки кўп тери тошмаси (ангионевротик шиш) каби симптомлар намоён бўлган бўлса;
  • агар Сизда диабет ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлса ёки Сиз алискерин сақловчи гипотензив воситалар қабул қилсангиз;
  • агар Сизда жигарнинг оғир касаллиги ёки жигар энцефалопатияси (бош миянинг дегенератив касаллиги) бўлса;
  • агар Сизда буйракнинг оғир касаллиги бўлса ёки Сиз диализ ўтаётган бўлсангиз;
  • агар Сизда қонда калий миқдори хаддан ташқари юқори ёки паст бўлса;
  • агар Сизда даволанмаган декомпенсацияланган юрак етишмовчилигига (тузларни жиддий тутилиб қолиши, нафасни қийинлашуви) шубҳа бўлса;
  • агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ва ҳомиладорликнинг муддати 3 ойдан ортиқ бўлса (шунингдек НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргининни ҳомиладорликнинг илк босқичларида қабул қилишдан сақланиш керак – “Ҳомиладорлик ва эмизиш даври” бўлимига қаранг);
  • агар Сиз эмизаётган бўлсангиз.

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири

Агар Сиз хар қандай бошқа дори восииталарини, шу жумладан рецептсиз олинган дори воситаларни қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос бу ҳақида шифокорга ёки фармацевтга хабар беринг.

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргининни қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қўллашдан сақланинг:

  • литий (депрессияни даволаш учун қўлланади);
  • калийни тежовчи диуретиклар (спиронолактон, триамтерон), калий тузлари.

Бошқа препаратларни қабул қилиш НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин билан даволашга таъсир қилиши мумкин. Эхтимол, шифокорингизга дозани ўзгартириш ва/ёки бошқа эҳтиёткорлик чораларни кўриш талаб этилар. Агар Сиз қуйидаги препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз даволовчи шифокорингизни албатта хабардор қилинг, чунки уларни қабул қилганда махсус эҳтиёткорликка риоя қилиш керак:

  • артериал гипертензияни даволашда қўлланадиган бошқа препаратлар, шу жумладан ангиотензин II рецепторлар блокатори ёки алискерин (“НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин қабул қилманг” ва “НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин қабул қилишда жуда эҳтиёт бўлинг” сарлавҳадаги маълумотларни қаранг);
  • прокаинамид (юракнинг ритмини бшзилишини даволаш учун);
  • аллопуринол (подаграни даволаш учун);
  • терфенадин ёки астемизол (тошмали иситма ёки аллергияни даволаш учун                                   антигистамин препаратлар);
  • турли ҳолатлар, шу жумладан оғир астма ва ревматоид артритни даволаш учун қўлланадиган кортиқостероидлар;
  • иммунодепрессив препаратлар аутоиммун бузилишларни даволаш учун ёки трансплантация операциялардан кейин кўчиб кетишни олдини олиш учун қўлланади (масалан, циклоспорин);
  • ракни даволаш учун буюриладиган препаратлар;
  • эритромицин инъекция кўринишида (антибиотик);
  • галофантрин (безгакнинг айрим турларини даволаш учун қўлланади);
  • пентамидин (пневмонияларни даволаш учун қўлланади);
  • инъекцион олтин препаратлари (ревматоид полиартритни даволаш учун қўлланади);
  • винкамин (кекса пациентларда когнитив бузилишларни симптоматик даволаш учун қўлланади);
  • бепридил (стенокардияни даволаш учун қўлланади);
  • сультоприд (психозларни даволаш учун);
  • юрак ритми бузилишларини даволаш учун буюриладиган препаратлар (масалан, хинидин, гидрохинидин, дизопирамид, амиодарон, соталол);
  • дигоксин ёки бошқа юрак гликозидлари (юрак касалликларини даволаш учун),
  • баклофен (айрим касалликларда, масалан, тарқоқ склерозларда рўй берадиган мушакларнинг қаттиқлигини даволаш учун);
  • инсулин ёки метформин каби диабетни даволаш учун препаратлар;
  • кальций, шу жумладан кальций сақловчи қўшимчалар;
  • сурги воситалари (масалан, сано);
  • ностероид яллигланишга қарши препаратлар (масалан, ибупрофен) ёки салицилатларнинг юқори дозалари (масалан, аспирин);
  • амфотерицин В инъекция кўринишида (жиддий замбуруғи касалликларни даволаш учун);
  • депрессия, хавотирлик, шизофрения ва бошқалар каби ментал бузилишларни даволаш учун препаратлар (масалан, трициклик антидепрессантлар, нейролептиклар);
  • тетракозактид (Крон касаллигини даволаш учун)

Махсус кўрсатмалар

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин қабул қилишда ўзига хос эҳтиёткорликка амал қилинг.

Агар қуйида келтирилганлардан бирортаси Сизга тааллуқли бўлса, НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргининни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг:

  • агар Сизда аорта стенози (юракдан чиқадиган асосий қон томирни торайиши), гипертрофик кардиомиопатия (юрак мушагининг касаллиги) ёки буйрак артериясининг стенози (буйракни қон билан таъминловчи артерияни торайиши) бўлсан;
  • агар Сизда бошқа юрак ва буйрак касалликлари бўлса;
  • агар Сизда жигар касалликлари бўлса;
  • агар Сизда тизимли қизил югирик ёки склеродермия туридаги бириктирувчи тўқималар касаллиги бўлса;
  • агар сизда атеросклероз бўлса;
  • агар Сизда гиперпаратиреоз (қалқонсимон бези олди безларининг фаоллиги ошган) бўлса;
  • агар Сизда подагра бўлса;
  • агар Сизда диабет бўлса;
  • агар Сиз тузни кам сақловчи парҳезга риоя қилаётган ёки калий сақловчи туз ўрнини босувчиларини қабул қилаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз литий ёки калий тежовчи диуретикларни (спиронолактон, триамтерен) қабул қилаётган бўлсангиз, уларни НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас (“Бошқа препаратларни қабул қилиш” га қаранг).
  • агар Сиз юқори артериал қон босимни даволаш учун қуйидаги санаб ўтилган бирон бир кўрсатилган дори воситалар қабул қилсангиз:
  • ангиотензин II рецепторлар блокаторлари (сартан каби маълум, масалан валсартан, телмисартан, ирберсартан), шу жумладан диабет билан боғлиқ бўлган буйрак фаолиятини бузилиши;
  • алискирен.

Шифорингиз буйрак фаолиятини, артериал қон босим ва қонда электролитлар даражасини (масалан калий) мунтазам вақт орасида текшириши мумкин.

“Қуйидаги ҳолларда НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин қабул қилманг” бўлимини қаранг.

Агар сиз ҳомиладорман деб ўйласангиз (ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз), ўз шифокорингизни огоҳлантиришингиз керак. НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргининни ҳомиладорликнинг илк муддатларида қабул қилиш тавсия этилмайди. Препарат 3 ойликдан катта муддатларда қабул қилинмаслиги лозим, чунки бу боланинг соғлиғига жиддий зарар келтириши мумкин (“Ҳомиладорлик ва эмизиш” бўлимига қаранг).

Сиз НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин қабул қилаётганингизда, Сиз шунингдек қуйидагилар ҳақида даволовчи шифокорингизни ёки тиббий ходимларни хабардор қилишингиз керак:

  • агар Сизга анестезия ва/ёки жиддий жарроҳлик операцияси қилинадиган бўлса;
  • агар Сизда яқинда диарея ёки қусиш кузатилган бўлса;
  • агар Сиз ПЗЛП аферезини ўтаётган бўлсангиз (қондан ҳолестеринни аппарат ёрдамида чиқариш);
  • агар Сиз асалари ёки ариларни чақишига бўлган аллергик реакцияларни камайтириши керак бўлган десенсибилизациядан ўтаётган бўлсангиз;
  • агар Сиз тиббий текширувдан ўтаётган бўлсангиз, унинг учун йод сақловчи контраст моддаларни (ички аъзолар, масалан, буйраклар ёки меъдани рентген нурлари ёрдамида текширишга имкон берадиган моддалар) юбориш талаб қилинса.

Спортчилар НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин допинг-назоратни ўтказишда ижобий реакция бериши мумкин бўлган фаол модда (индапамид) сақлашини билишлари керак.

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргининни болаларга буюриш мумкин эмас.

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргининни овқат ва суюқлик билан қабул қилиш

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргининни овқатдан олдин қабул қилиш афзалроқ

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик

Агар сиз ҳомиладорман деб ўйласангиз (ёки хомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз), шифокорни хабардор қилиш керак.

Одатда, шифокор сизга НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргининни ҳомиладорликкача ёки ҳомиладорлик тасдиқлангандан кейин қабул қилишни дархол тўхтатишни маслаҳат бериши ва НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргининнинг ўрнига бошқа препаратни буюриши мумкин. НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргининни ҳомиладорликнинг илк муддатларида қабул қилиш тавсия этилмайди. Препарат 3 ойликдан катта муддатларда қабул қилинмаслиги лозим, чунки бу боланинг соғлиғига  жиддий зарар келтириши мумкин.

Эмизиш

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин препаратини эмизиш даврида қабул қилиш ман этилади. Агар сиз эмизаётган бўлсангиз ёки эмизишни режалаштираётган бўлсангиз бу ҳақида шифокорингизни ҳабардор қилинг. НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин эмизикли оналарда қўллаш мумкин эмас. Агар Сиз эмизишни ҳохласангиз, айниқса агар янги туғилган чақалоқ бўлса ёки муддатидан олдин туғилган бўлса шифокорингиз Сизга бошқа давони буюриши мумкин.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилияти

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин одатда ҳушёрликка таъсир қилмайди, лекин айрим пациентларда артериал босимни пасайиши туфайли, турли реакциялар, масалан, бош айланиши ёки ҳолсизлик пайдо бўлиши мумкин. Натижада автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилияти бузилиши мумкин.

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин таркибига кирувчи айрим ингредиентлар тўғрисида муҳим маълумот

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин лактоза (қанд тури) сақлайди. Агарда шифокор Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, унда бу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

 

Дозани ошириб юборилиши

Агар Сиз ҳаддан ташқари кўп таблетка қабул қилган бўлсангиз, яқиндаги тез ёрдам пункти билан боғланинг ёки дарҳол бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг. Доза ошириб юборилганида энг кўп учрайдиган самара артериал босимни пасайишидир. Агар Сизда артериал босим тушиб кетса (бош айланиши ёки хушдан кетиш каби симптомлар кузатилса), ётинг ва оёқларингизни кўтаринг, бу Сизнинг аҳволингизни енгиллаштириши мумкин.

Сақлаш бўйича тавсиялар

Болалар ололмайдиган ва кўрмайдиган жойда сақлансин.

НОЛИПРЕЛ® ФОРТЕ аргинин картон қутида ва контейнерда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қабул қилинмасин. Яроқлилик муддати кўрсатилганида кўрсатилган ойнинг сўнгги куни назарда тутилади.

Нам тушишига йўл қўймаслик учун контейнерни зич ёпиш керак.

Дорини оқар сувларга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Сизга бошқа керак бўлмаган дорилардан қандай ҳоли бўлишни фармацевтдан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоялашга қаратилган.

 

Яроқлилик муддати

36 ой.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.