📜 Инструкция по применению Альбендоглист-LIK
💊 Состав препарата Альбендоглист-LIK
✅ Применение препарата Альбендоглист-LIK
📅 Условия хранения Альбендоглист-LIK
⏳ Срок годности Альбендоглист-LIK

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЬБЕНДОГЛИСТ-LIK

ALBENDOGLIST-LIK

Препаратнинг савдо номи: Альбендоглист-LIK

Таъсир этувчи модда (ХПН): микронланган албендазол

Дори шакли: суспензия

Таркиби:

фаол модда: микронланган албендазол;

ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремни диоксиди (Аэросил), глицерин, натрий карбоксиметилцеллюлоза, сорбин кислотаси, натрий метилгидроксибензоат, натрий пропилгидроксибензоат, банан ароматизатори, натрий сахарин концентрати, бензой кислотаси, натрий бензоат, тозаланган сув.

Таърифи: оқ рангли жигарранг тусли, банан ҳидли бир хил бўлган суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигельминт восита.

АТХ коди: Р02СА03

Фармакологик хусусиятлари

Альбендоглист ўз таркибида кенг таъсир доирасига эга бўлган антигельминт модда альбендазол сақлайди. Альбендазол, тубулинни колхицинга сезгир соҳаларга боғланиши ҳисобига ва уни микротубулаларга полимеризация реакциясини блоклаб, гельминтларнинг ичак ҳужайралари ва шиллиқ қаватида дегенератив ўзгаришлар чақириб, унга сезгир бўлган паразитларни йўқ қилади. Альбендазол сувда ёмон эриши туфайли, меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади. Тизимли антигельминт таъсири унинг асосий метаболити – Альбендазол-сульфоксидга боғлиқ. Альбендазол острицалар, аскаридалар, хивчинлилар, тасмали чувалчанглар ва анкилостомаларни ичакда ва бошқа тўқималарда самарали бартараф қилади. Бунда ҳам етук гельминтлар, ҳам тухумлар ва личинкалари нобуд бўлади. Ичга қабул қилинганида биокираолишлиги ёғли овқат билан бир вақтда қабул қилинганида ошади. Альбендазол сульфоксидининг плазмадаги максимал концентрациясига одатда, препаратни қабул қилгандан сўнг 2-5 соат ўтгач эришилади. Альбендазол-сульфоксидининг 70% плазма оқсиллари билан боғланади ва бутун организм бўйлаб тақсимланади. Альбендазол сульфоксидининг ўртача ярим чиқарилиш даври 8 дан 12 соатгача бўлган вақтни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Албендазол:

-нейроцистицеркозда;

– қорин парда, жигар, ўпка эхинококкозида;

– цистали эхинококкозда операцияга қарши кўрсатмаларда;

– цистали эхинококкозда цисталар сонини камайтириш мақсадида жарроҳлик аралашувини ўтказиш заруриятида;

– арахноидал, қоринчалар ичи, рацемоз цисталарда;

– аскаридоз; трихонелез;

– энтеробиоз;

– анкилостомидоз;

– описторхоз;

– лямблиоз;

– микроспоридоз;

– токсокароз;

– гнатостомоз;

– трихиноз;

– капилляроз;

–  аралаш гелминтозларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

*катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга: 10 мл (400 мг) суспензия бир марталик доза кўринишида буюрилади.

*1-2 ёшли болалар: 5 мл (200 мг) суспензия бир марталик доза кўринишида буюрилади.

Стронгилоидоза ёки тениоз иштирокидаги оғир аралаш инфекцияларда доза кетма-кет уч кун давомида қўлланилиши мумкин.

Агарда пациент уч хафтадан кейин соғаймаса – иккинчи даволаш курсини буюриш мумкин.

Лямблиоз

*2 ёшдан ошган болалар: 10 мл (400 мг) (10 мл суспензия) бир марталик доза кўринишида беш кун давомида буюрилади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қорннда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, менингеал симптомлар.

Кон яратиш тизими томонидан: суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши. лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш.

Бошқалар: гипертермия (тана хароратини ошиши), артериал босимни ошиши, қайтувчан алопеция.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Альбендазолни:

-2 ёшгача бўлган болаларда гельминтозни;

-альбендазолга ўта сезувчанликда;

– ҳомиладорликда;

– лактацияда;

Альбендоглист анемияда, жигар циррозида, суяк кўмигининг етишмовчилигада ва Альбендазолга маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар учун қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Карбамазепин, фенитоин ва фенобарбитал альбендазолнинг плазмадаги концентрациясини ва ярим чиқарилиш даврини камайтиради. Циметидин Альбендазолнинг зардобдаги концентрациясини ва ярим парчаланиш даврини оширади.

Дексаметазон, празиквантел ва циметидин альбендазолнинг қондаги концентрациясини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Альбендазолни илк ҳомиладорлик даврида қабул қилишдан сақланиш учун, туғруқ ёшидаги аёллар хайз кўришдан кейин ёки ҳомиладорликка салбий тестидан кейин биринчи ҳафтада даволашни ўтказишлари керак.

Альбендазол билан даволанганда илгари кузатилган нейроцистицеркоз, айниқса тениоз билан юқори даражали инфекцияланган худудларда намоён бўлиши мумкин. Пациентлар неврологик симптомларни, масалан, тутқаноқ хуружларини, бош мия ички босимини ошишини ва мияда паразитларни ҳалоқ бўлиши чақирган яллиғланиш реакциялари натижасида ўчоқ симптомларини сезишлари мумкин. Симптомлар кўпроқ даволанишдан кейин пайдо бўлиши мумкин. Стероидлар ва антиконвульсантлар билан мувофиқ даволаш дарҳол бошланиши керак.

Альбендазол суспензияси бензой кислотасини сақлайди, у тери, кўзлар ва шиллиқ қавати учун суст таъсирловчидир. Бу янги туғилган чақалоқларда сариқлик хавфини оширади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши:

Альбендазолни ҳомиладорликда ёки тахмин қилинаётган ҳомиладорликда буюрилмайди.

Альбендазолни одамларда ва ҳайвонларда лактация даврида қўлланиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири:

Транспорт воситаларини хайдаш ва харакатдаги механик қурилмаларни бошқариш қобилиятига таъсир этувчи ножўя реакциялар кузатилмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳеч қандай нохуш самаралар аниқланмаган. Дозани ошириб юборилган холларда, симптоматик даволаш ёки меъдани ювиш каби умумий чоралар тавсия қилинади.

Чиқарилиши шакли

Перорал қўллаш учун эритма 20 мл ёки 30 мл дан шиша флаконларда, 1 флакон дозалаш учун мослама билан бирга картон ўрамда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.