📜 Инструкция по применению Ибупар
💊 Состав препарата Ибупар
✅ Применение препарата Ибупар
📅 Условия хранения Ибупар
⏳ Срок годности Ибупар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИБУПАР 100 МГ/125 МГ; 400 МГ/325 МГ

IBUPAR 100 МГ/125 МГ; 400 МГ/325 МГ

 

Препаратнинг савдо номи: Ибупар 100 мг/125 мг; 400 мг/325 мг

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): ибупрофен + парацетамол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

100 мг/125 мг доза учун:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ибупрофен                                   100,0 мг

                            парацетамол                     125,0 мг

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий метил гидроксибензоат, магний стеарати, гуар камеди, сувсиз коллоид кремний диоксиди, Пуансо 4R бўёвчиси, тозаланган тальк.

400 мг/325 мг доза учун:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ибупрофен                                   400,0 мг

                            парацетамол                     325,0 мг

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий метил гидроксибензоат, магний стеарати, гуар камеди, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тозаланган тальк.

Таърифи:

100 мг/125 мг доза учун: думалоқ шаклли, икки томони қавариқ, тўқ-пушти ва оқ киритмали пушти рангли ва бир томонида рискали қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

400 мг/325 мг доза учун: капсула шаклидаги, бир томонида рискали, оқ ёки деярли оқ рангли қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚП + нонаркотик оғриқсизлантирувчи восита).

АТХ коди: М01АЕ51

 

Фармакологик хусусиятлари

Ибупар – мажмуавий препарат, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади.

Ибупрофен – ностероид яллиғланишга қарши восита, простагландинларнинг синтезини бошқарувчи циклооксигеназанинг фаоллигини носелектив сусайтириш билан боғлиқ оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади.

Парацетамол – нонаркотик оғриқ қолдиради, марказий нерв тизимида циклооксигеназани блоклаш ва оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсири билан боғлиқ иситмани туширувчи ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Препаратнинг компонентлари оғриқ синдромини шаклланишидаги ҳам марказий, ҳам периферик механизмларига таъсир кўрсатади. Иккала компонентларнинг бир-бирини ўзаро тўлдиришга қатарилган таъсири тез терапевтик самара ва яққол оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Парацетамол перорал қўлланилгандан кейин тахминан 10-60 минут ўтгач намоён бўладиган плазмадаги чўққи концентрацияси билан меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Парацетамол организм тўқималарида тақсимланади. Одатдаги терапевтик дозаларда плазмадаги оқсиллар билан боғланиши аҳамиятсиз, лекин доза оширилганда плазма оқсиллари билан боғланиши ошади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатдан                  3 соатгача ўзгаради.

Парацетамол асосан жигарда метаболизмда учрайди ва асосан фаол бўлмаган глюкурон кислотаси ва сульфатлар конъюгатлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади.         5% дан камроғи ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Ибупрофен ҳам тез сўрилади. Умуман олганда зардобдаги ибупрофеннинг чўққи даражасига қўлланилгандан кейин бир ёки икки соат давомида эришилади. Ибупрофен тез метаболизмга учрайди ва сийдик билан чиқарилади. Ибупрофен қўлланилгандан кейин   24 соат давомида организмдан тўлиқ чиқарилади.

Қўлланилиши

  • бош оғриғи (шу жумладан мигрень);
  • тиш оғриғи;
  • альгодисменорея (оғриқли ҳайз);
  • невралгия;
  • миалгия;
  • остеохондроз оқибатида келиб чиқувчи орқада, белда оғриқ;
  • бўғимда оғриқ, таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив касалликларидаги оғриқ синдроми;
  • тендовагинит;
  • бурсит;
  • лат ейиш, чўзилишлар, чиқишлар, синишлардаги оғриқ;
  • посттравматик ва операциядан кейинги оғриқ синдроми;
  • иситмали ҳолатлар (шу жумладан грипп ва шамоллаш касалликларидаги);
  • шамоллаш ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида (шу жумладан юқори нафас йўллари касалликлари, қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари, артрит, дисменорея, аднекситда) юқори тана ҳароратини пасайтириш учун қўлланиши мумкин.

Қўллаш усули ва дозалари

Ибупар таблеткалари овқатдан 2-3 соат олдин ёки кейин ичга қабул қилинади (диспепсияси бўлган ва даволанаётган пациентлар препаратни бевосита овқатдан кейин қабул қилишади).

Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар препаратни камида 8 соатлик интервал билан қабул қилишлари керак.

Даволаш давомийлиги иситмани туширувчи восита сифатида 3 кун ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ошмаслиги керак.

Препарат билан даволаш давомийлиги фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин узайтириш мумкин.

400 мг/325 мг доза учун

Катталар: 1 таблеткадан суткада 3-4 марта. Максимал суткалик доза – 3 таблетка.              12 ёшдан ошган болаларга (тана вазни 40 кг дан ортиқ): 1 таблеткадан суткада 2 марта.

100 мг/125 мг доза учун

Болаларга: 5 мл (чой қошиқ) сувда таблеткани суспензия ҳолатига келтирилади.

Максимал суткалик доза боланинг ёши ва тана вазнига боғлиқ.

1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга (тана вазни 11-15 кг) – суткада 3 таблетка

4-5 ёшдаги болаларга (тана вазни 16-21 кг) – суткада 4 таблетка

6-8 ёшдаги болаларга (тана вазни 22-26 кг) – суткада 6 таблеткагача.

Ножўя таъсирлари

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши, ҳавотирлик, депрессия.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни ошиши, юрак етишмовчилиги.

Нафас тизими томонидан: ҳансираш, бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан: абдоминал оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, иштаҳани пасайиши, диарея ёки қабзият, милкларнинг шиллиқ қаватида яра пайдо бўлиши, афтоз стоматит, панкреатит.

Сезги аъзолари: эшитишни бузилиши, қулоқларда шанғиллаш ёки шовқин, кўришни бузилиши, кўришни ноаниқлиги ёки диплопия, кўзларни қуриши ва таъсирланиши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: ўткир буйрак етишмовчилиги, нефротик синдром, полиурия, цистит.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, тери қичишиши, аллергик ринит, ангионевротик шиш, кўп шаклли эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).

Қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, тромбоцитопеник пурпура, агранулоцитоз, лейкопения, эозинофилия.

Юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда – гепатотоксик ва нефротоксик (гепатит, интерстициал нефрит ва папилляр некроз) таъсир; гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • меъда-ичак йўллари аъзоларининг эрозив-ярали касалликлари (зўрайиш босқичи), меъда-ичакдан қон кетиши;
  • оғир жигар ваё/ки буйрак етишмовчилиги;
  • қон ивишини бузилишлари (гемофилия, қон кетиш вақтини узайиши, қон кетишларга мойиллик, геморрагик диатез);
  • бронхиал астма, бурун ва ёндош бўшлиқларни қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни тўлиқ ёки нотўлиқ қўшилиши, шу жумладан анамнезида;
  • тасдиқланган гиперкалиемия;
  • глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги;
  • 12 ёшгача бўлган болалар (400 мг/325 мг доза учун);
  • 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (100 мг/125 мг доза учун).

Эҳтиёткорлик билан: сурункали юрак етишмовчилиги; вирусли гепатит, жигарни алкоголли шикастланиши, ўртача ва енгил оғирлик даражасидаги жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги; хавфсиз билирубинемия (Жильбер, Дубина-Джонсон ва Ротор синдроми), портал гипертензия билан кечувчи жигар циррози, нефротик синдром; қандли диабет, периферик артериялар касалликлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (анамнезида); гастрит, энтерит, колит; бронхиал астма, бронхоспазм; кексалар; ҳомиладорлик (I ва II уч ойликлари – фақат потенциал фойда бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Жигарда микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, флумецинол, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) гидроксилизацияга учраган фаол метаболитларини ишлаб чиқарилишини оширади, бу дозани ошириб юборилганда оғир интоксикация ривожланиши эҳтимолини оширади.

Микросомал оксидланиш ингибиторлари (шу жумладан циметидин) гепатотоксик таъсир хавфини камайтиради.

Миелотоксик дори воситалари препаратнинг гематотоксик кўринишларини кучайтиради.

Ибупрофенни этанол, глюкокортикостероидлар билан бирга қўллаш меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари хавфини оширади.

Препаратни антикоагулянтлар, гепарин ёки тромболитиклар билан бирга қўллаш меъда-ичак йўлларида яра пайдо бўлиши ва/ёки қон кетишларига олиб келиши мумкин.

Парацетамолни этанол билан бир вақтда қўллаш ўткир панкреатит ривожланиши хавфини оширади.

Парацетамол ва ибупрофен билвосита таъсирга эга антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради ва урикозурик препаратларнинг самарадорлигини камайтиради.

Барбитуратларни узоқ вақт қўллаш парацетамолнинг самарадорлигини камайтиради.

Дифлунисал парацетамолнинг плазмадаги концентрациясини 50% га оширади, бу гепатотоксиклик ривожланиши хавфини оширади.

Ибупрофен вазодилататорларнинг гипотензив, фуросемид ва гидрохлортиазиднинг натрийуретик ва диуретик фаоллигини пасайтиради.

Антацидлар ва колестирамин ибупрофенни сўрилишини камайтиради.

Ибупрофен перорал гипогликемик воситалар ва инсулиннинг самарасини камайтиради.

Ибупрофен қонда дигоксин, циклоспорин, литий препаратлари ва метотрексатнинг концентрациясини оширади.

Ибупрофен ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда буюрилганда унинг яллиғланишга қарши ва антиагрегант таъсирини камайтиради.

Цефамандол, цефаперазон, цефотетан, вальпроат кислотаси, пликамицин гипопротромбинемия ривожланиши хавфини оширади.

Метоклопрамид билан бир вақтда қўлланилганда парацетамолнинг сўрилиши ошади. Пробенецид плазмада парацетамолнинг концентрациясини ошириб, уни чиқарилишини камайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни парацетамол ва/ёки ностероид яллиғланишга қарши воситаларни сақловчи бошқа дори воситалари, кортикостероидлар, гипогликемик препаратлар, дигоксин, литий препаратлари, метотрексат, циклоспорин, коагулянтлар ва антикоагулянтлар, суяк кўмиги фаолиятини бостириш учун препаратлар, шунингдек пробенецид билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Препаратни 5-7 кундан ортиқ қўллаганда периферик қон кўрсаткичлари ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.

Парацетамол қон плазмасида глюкоза ва сийдик кислотасининг миқдорини лаборатор кўрсаткичлари натижаларини ўзгартиради.

НЯҚП-гастропатия симптомлари пайдо бўлганда эзофагогастродуоденоскопия, гемоглобин ва гематокритни аниқлаш билан қон таҳлили, яширин қонга ахлат таҳлилини ўз ичига олувчи синчковлик билан назоратни амалга ошириш керак.

17-кетостероидларни аниқлаш зарурати бўлганида препаратни текширувдан 48 соат олдин бекор қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумин эмас.

Препаратни ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликларида қўллаш зарурати бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак – фақат потенциал фойда бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Эмизиш даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Препаратни қабул қилиш фонида диққатни юқори жамлаш, тезкор руҳий ва ҳаракат реакцияларини талаб этувчи барча фаолият турларидан сақланиш керак.

Даволаш даврида алкоголь сақловчи ичимликларни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

 

Дозани ошириб юборилиши

Ўткир заҳарланиш белгилари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, оғир ҳолатларда жигар етишмовчилиги ва коматоз ҳолат ривожланади. Заҳарланишга гумон бўлганида дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.

Даволаш: симптоматик.

Чиқарилиш шакли

10 таблетка блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.