Репарил®-гель Н
препаратини тиббиётда қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
Препаратнинг савдо номи:
Репарил®-гель Н (Reparil®-Gel N)
Чиқарилиш шакли:
Сиртга қўллаш учун гель
Таърифи
Лаванда ҳамда изопропил спирти ҳидли, тиниқ, рангсиз ёки сарғиш рангли гель.
Таркиби (1,0 г гелга):
Фаол моддалар: 0,01 г эсцин, 0,05 г диэтиламин салицилати;
Ёрдамчи моддалар: лаванда мойи, неролий мойи, карбомерлар, макрогол-6 глицерол каприлокапрат, динатрий эдетати, трометамол, изопропил спирти, тозаланган сув.
Фармакотерапевтик гуруҳи
Бўғимлар ва мушаклардаги оғриқларда сиртга қўллаш учун восита.
АТХ коди: М02АС
Қўлланилиши:
Тўмтоқ зарбалар (яъни лат ейишлар, пайларни чўзилиши) оқибатида ўткир жароҳатларнинг енгил асоратларини тутиб турувчи симптоматик даволашда маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.
Агар касалликнинг симптомлари икки кундан ортиқ давом этса ёки пациентнинг аҳволи ёмонлашса шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
Диэтиламин салицилат ва/ёки эсцин – фаол ингредиентларга, шунингдек препаратнинг таркибидаги бошқа ингредиентларга ёки бошқа оғриқ қолдирувчи ва ревматизмга қарши дори воситалар (ностероид яллиғланишга қарши воситалар) га маълум ўта юқори сезувчанлик реакцияси бўлганида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Очиқ жароҳатларга, терининг яллиғланиш ёки инфекцион касалликларида, экземаларда нур билан даволанган терининг соҳаларига, шунингдек шиллиқ қаватларга препаратни қўллаш мумкин эмас.
15 ёшдан кичик болаларга қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирларнинг бошқа турлари:
Репарил®-гель Н препарати бошқа воситалар билан мувофиқ равишда қўлланганида ўзаро таъсирнинг бирор бир ҳолатлари юзасидан хабар олинмаган. Шундай бўлса ҳам, даволовчи шифокор ёндош дори воситалари ёки илгари қабул қилган дори воситалари хақида хабардор бўлиши керак.
Эҳтиёткорлик чоралари ва махсус кўрсатмалар:
Анамнезида ўта юқори сезувчанлик реакцияларига сабаб бўладиган касалликлар (астма, пичан иситмаси, бурун полиплари, ўпкани сурункали обструктив касаллиги, нафас йўлларининг инфекциялари (айниқса пичан иситмаси симптомлари билан бирга)) бўлган пациентларга; ностероид яллиғланиш қарши воситаларга юқори сезувчанлиги, масалан “аспирин астмаси” бўлган пациентларга, анамнезида НЯҚВ ёки бошқа дори воситалар қўлланганида Квинке шиши, эшакеми бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бу пациентларга Репарил®-гель Н препаратини фақат шифокорнинг тавсияси бўйича ва назорати остида қўллаш мумкин.
Юқорида келтирилган эҳтиёткорлик чоралари бошқа моддаларга аллергик реакциялари, масалан тери реакциялари, қичишиши ёки эшакеми бўлган пациентларга ҳам тааллуқлидир.
Бўғимларни ёндош кучли қизариши, шиши ёки гипертермияси бўлган ўткир ҳолатларда ёки пациентнинг аҳволи ёмонлашганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Болалар препарат суртилган терининг соҳаларига қўллари билан тегмасликлари кераклигини эътиборга олиб керак.
Репарил®-гель Н препаратини кўзлар билан контактда бўлишга йўл қўймаслик керак.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга қўлланиши
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларни даволашда препаратнинг дозасини пасайтириш талаб этилмайди.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларга қўлланиши
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларни даволашда препаратнинг дозасини пасайтириш талаб этилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик даврида Репарил®-гель Н препаратини қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда Репарил®-гель Н препаратининг инградиентларини репродуктив токсиклигини ўрганиш бўйича мувофиқ экспериментал тадқиқотлар ўтказилмаган. Демак, ҳомиладорлик даврида Репарил®-гель Н препаратини қўллаш тавсия этилмайди, хусусан препаратни терининг катта соҳаларига суртишдан сақланиш керак.
Репарил®-гель Н препаратининг ингредиентлари одамнинг кўкрак сутига ўтиши номаълум. Препаратнинг ингедиентларини кўкрак сутига ўтишини ўрганиш учун ҳайвонлар ёрдамида экспериментал тадқиқотлар йўқ. Демак, эмизиш даврида Репарил®-гель Н препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Хусусан, препаратни кўкрак соҳасига суртишдан сақланиш керак.
Препаратни болаларда қўлланиши
15 ёшдан кичик бўлган болалар ўсмирларга Репарил®-гель Н препаратини қўллаш мумкин эмас.
Гериатрия амалиётида қўлланиши
Препаратнинг дозасини махсус равишда бошқариш зарурати йўқ. Потенциал ножўя самаралар ривожланиши мумкинлиги туфайли, кекса ёшдаги пациентларнинг ҳолатини эътиборга олиш керак.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Репарил®-гель Н препаратини бир марта ёки қисқа муддат қўллаш алоҳида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишни талаб этмайди.
Қўллаш усули ва дозалари:
Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган! Ичга қабул қилманг!
Агар шифокор томонидан бошқа қўллаш усули буюрилмаган бўлса, катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга гелнинг юпқа қатламини терининг шикастланган соҳаларига суткада бир мартадан уч мартагача бутун юзаси бўйлаб бир хил тақсимлаб суртиш керак. Гелни енгил массаж ҳаракатлари билан суртиш мумкин.
Боғлов қўйишдан олдин Репарил®-гель Н препаратини тери юзасида қуриши учун бир неча минут кутиш керак. Босувчи боғлов қўйиш тавсия этилмайди.
Қўллаш давомийлиги
Даволовчи шифокор даволаш давомийлигини белгилайди. Одатда, препаратни 1-2 кун давомида қўллаш етарлидир. Репарил®-гель Н препарати билан узоқ муддат даволашдан кутиладиган терапевтик фойда юзасидан далиллар мавжуд эмас.
Дозани ошириб юборилиши:
Препарат терига тавсия этилган дозадан юқори дозаларда қўлланганида, гелни артиб ташлаш ва терини сув билан ювиш керак. Агар Репарил®-гель Н препарати аҳамиятли даражада юқори ҳажмда суртилса ёки бехосдан ичга қабул қилинса, шифокорга хабар бериш керак.
Ножўя таъсири
Ножўя самараларнинг таснифи уларни ривожланиш тезлиги бўйича қуйидаги маълумотлар асосида келтирилган:
Жуда тез-тез: (≥ 1/10);
Тез-тез: (≥ 1/100 – < 1/10);
Тез-тез эмас: (≥ 1/1 000 – < 1/100);
Кам ҳолларда: (≥ 1/10 000 – < 1/1 000);
Жуда кам ҳолларда: (< 1/10 000);
Учраш тезлиги номаълум: мавжуд бўлган маълумотлар асосида учраш тезлигини аниқлаш мумкин эмас.
Иммун тизими томонидан бузилишлар:
Кам ҳолларда: юқори сезувчанлик
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:
Жуда кам ҳолларда: меъда-ичак йўллари касалликлари
Респиратор тракт, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар:
Жуда кам ҳолларда: астма
Тери ва тери ости тўқималари касалликлари:
Тез-тез: терини қуриши, экзантема, шунингдек пустулалар ва чандиқларни ҳосил бўлиши билан кечадиган экзантема, экзема, эритема, дерматит (шу жумладан контакт дерматит), қичишиш.
Тез-тез эмас: қатқалоқларни ҳосил бўлиши, шиш.
Жуда кам ҳолларда: ёруғликка сезувчанлик, гель суртилган соҳада терини қизариши ва қипиқланиши, шунингдек терини қуриши билан бирга юқори сезувчанлик реакцияси.
Маълум аъзолар тизимига, ёки ҳатто бутун организмга таъсир қиладиган тизимли ножўя самараларни пайдо бўлишини истисно қилиш мумкин эмас, чунки бундай ҳолат Репарил®-гель Н препаратини терининг катта соҳаларига ва узоқ вақт давомида қўллаш оқибатида таркибида салицилатлар сақловчи дори воситаларни тизимли равишда қўллангандан сўнг бўлиши мумкин.
Сақлаш шароити
5оС дан 30°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
5 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.