ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЕНХЕЛ МЕВАЛАРИ
FRUCTUS FOENICULI VULGARIS
Препаратнинг савдо номи: Фенхел мевалари
Дори шакли: Доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркиби: 4-5% эфир мойлари сақлайди. Эфир мойнинг асосий компоненти – анетол (60% гача), бициклик кетон фенхон (10-12%), α-пинен, камфен, дипентон, α-фелландрен билан бирга учрайди. Бошқа ароматик бирикмалардан (анетолдан бошқа) метилхавикол ва анис альдегиди бор. Мева уруғ ядроси петрозелен кислотаси ва бошқа моддалардан (60%) ташкил топган ёғга бой (18 % атрофида).
Таърифи: Меваларнинг ранги яшил-қўнғир. Ҳиди кучли, хушбўй. Таъми ширин-хуштаъм.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Метеоризмга қарши восита.
Фармакологик хусусиятлари
Селдердошлар (Apiaceae) оиласига мансуб, маданийлаштирилган икки ва кўп йиллик ўтсимон ўсимлик – фенхел мевалари (Foeniculum vulgare Mill.) пишган ва қуритилган мевалари дамлама кўринишида қабул қилинади. Спазмолитик таъсир кўрсатиб, газларни чиқиб кетишига ёрдам беради, ҳамда енгил ични сурувчи ва балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.
Қўлланилиши
Спазмолитик восита сифатида метеоризм (газларни ичакда тўпланиши ва қорин дам бўлиши) да газларни чиқиб кетишига кўмаклашувчи, ел ҳайдовчи ва меъда-ичак тракти касалликларида енгил ични сурувчи восита, ҳамда нафас олиш тизими касалликларида балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун 2 ош қошиқ (20 г) меваларни сирланган идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) қайноқ қайнаган сув қуйилади ва қопкоқ билан ёпиб, 15 минут давомида қайнаётган сув ҳаммомида қиздирилади ва 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган хом ашё сиқилади. Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
Илиқ ҳолда 1/3 стакандан кунига 3-4 марта қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Препаратга юқори сезувчанлик ҳолларида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик ҳолларида қўлланилмайди.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик керак.
Чиқарилиш шакли
Қоғоз пакетларда, картон қутиларда ва полиэтилен пакетларда, 50 ва 100 г дан картон қутиларга жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.