Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 43 sahifa

10.10.2020 23:29:56
⚡️Бугун Ўзбекистонда 326 киши коронавирус юқтирди, инфекциядан вафот этганлар сони 500 дан ошди

Даволанаётган 2 570 бемордан 322 нафари оғир, 114 нафари эса ўта оғир аҳволда. Кун давомида 4 бемор вафот этди.

10 ҳудудда 374 бемор соғайиб, жами тузалганлар 57 704 нафарни ташкил этмоқда.

Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.10.2020 20:11:52
💉🦠 Эффективность уже созданных вакцин от коронавируса не снизится из-за новых мутаций в нем

Молекулярные биологи выяснили, что вакцины, которые создавали для борьбы с первыми штаммами коронавируса нового типа, будут столь же эффективно бороться с новыми разновидностями SARS-CoV-2, в которых есть широко распространенная мутация D614G.

Несмотря на то, что мутация D614G затрагивает тот белок, который используют в качестве мишени почти все вакцины, опыты показывают, что их эффективность от этого не упадет.

Более того, ученые обнаружили, что из-за новых штаммов вируса вряд ли нужно будет постоянного обновлять вакцины подобно тому, как это нужно делать для борьбы с сезонными эпидемиями гриппа — Nauka.tass

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.10.2020 17:47:40
⚡️7 соат ичида Тошкент шаҳрида 106 киши коронавирус юқтирди

Тошкент вилоятида ҳам инфекциядан зарарланганлар 13 тага кўпайиб, жами касалланганлар сони 60 681 нафарга етди.

💉 7 ҳудудда 257 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Тузалганлар жами 57 587 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.10.2020 16:15:25
РАСМИЙ БАЁНОТ

Коронавирус пандемияси даврида айрим оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда ўз тасдиғини топмаган ҳамда расмий манбалардан олинмаган, айрим вазиятларда эса аҳолида ваҳима уйғотувчи маълумотлар тарқатилиши кузатилмоқа.

Айниқса, турли соҳада давлатимиз равнақи учун кўп йиллар фидоийлик кўрсатган таниқли инсонларнинг кутилмаганда вафот этгани билан боғлиқ асоссиз хабарлар кўпаймоқда. Бу каби нотўғри маълумотлар беморнинг яқин кишиларини саросимага солиб қўйиши, уларнинг ҳам соғлиғига зарар етказиши мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, бирор инсоннинг фақат ўзига тегишли бўлган фундаментал ҳуқуқи ҳисобланувчи шахсий саломатлиги ёки коронавирус касаллигидан вафот топгани ҳақидаги хабарларни эълон қилишда Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига амал қилиниши лозим.

Мазкур қонунда фуқароларнинг шахсий маълумотлари фақатгина ўзини розилиги, агарда у муомалага лаёқатсиз бўлса унинг қонуний вакили, мабодо оламдан ўтган тақдирда меросхўрларининг ҳужжат шаклидаги розилиги билан эълон қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Бундан ташқари, аҳоли орасида фейк хабарларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, нотўғри хабарлар билан чалғитиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарлик келтириб чиқаради.

Агентлик оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ишончсиз ахборотларни тарқатмаслик ҳамда нохолис манбалардан фойдаланмасликни сўрайди.

Бугунги мураккаб вазиятда ахборот майдонида қонунга зид ҳолатлардан йироқ бўлган ижобий муҳитни шакллантиришга ҳисса қўшайлик.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.10.2020 15:05:53
❓Менда коронавирус аломатлари йўқ, лекин профилактика учун қандай чоралар кўришим керак? 👉 ЖАВОБ

❓Ўсма касали бор бемор сифатида «Covid-19» тўғрисида нималарни билишим керак? Кимётерапия муолажасини оламан 👉 ЖАВОБ

❓Ўқитувчиман. Коронавирусга чалиндим. Менга давлат томонидан дорилар ажратиладими? 👉 ЖАВОБ

❓Вирусга қарши кварц лампалари хонада 85% гача вирусларни нобуд қилиши ростми? 👉 ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.10.2020 14:26:44
❓Коронавирусга чалиндим, ўпкамда 15% зарарланиш аниқланган. Шифокор «Дексаметазон» дори воситасини буюрган.

Наргиза Нуруллаева, Штаб аъзоси:

❌ Гормон дори воситалар 15% бўлган коронавирус пневмониясида қўлланилмайди.

🔰 Бу дори фақат стационар шароитида беморларнинг оғир ва ўта оғир шароитларда буюрилади. Ҳар бир бемор учун индивидуал ёндашилиб, схема бўйича қилинади ва албатта қарши кўрсатмалари, ножўя таъсирлари ҳисобга олинади.

☝️Сизга бўлган муҳим тавсиямиз — уй шароитида гормон дориларни қабул қилманг.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.10.2020 13:36:11
Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан видеоалоқа шаклида ташкил этилган XXII Марказий Осиё медиа-конференцияси ўз ишини якунлади. Ушбу тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Монголия каби мамлакатлардан 50дан ортиқ давлат ҳокимияти ва халқаро ташкилотлар вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ва директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов иштирок этди.

👉 БАТАФСИЛ

@Rasmiy_xabarlar_Official
10.10.2020 12:33:39
❓Менда вируснинг енгил тури аниқланди. Тўтиқушларни боқиб кўпайтириш билан шуғулланаман. Энди уларга овқат-сув бериб қарасам, касаллик уларга ҳам юқадими?

Наргиза Нуруллаева, Штаб аъзоси:

🦜 COVID-19 инсонларга бир-биридан юқади. Коронавирус инфекцияси билан зарарланган кишилар билан контактда бўлган уй ҳайвонларида COVID-19 тести мусбат бўлгани тўғрисида маълумотлар мавжуд.

🚫 Коронавирус мавжуд бўлган ёки хавф гуруҳига кирувчи кишиларга уй ва бошқа турдаги ҳайвонлар билан контактни чегаралаш тавсия қилинади. Ҳайвонлар билан контактда бўлганда қатъий эҳтиёт чораларини кўриш лозим.

🧼 Ҳайвонга, унинг озуқаси ва бошқа буюмларига қўл билан теккандан сўнг албатта қўллар ювилиши лозим.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.10.2020 10:52:23
⚡️ Ўнта ҳудудда 112 киши коронавирус юқтириб олди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📍 3 нафари Тошкент шаҳрида,

📍 21 нафари Тошкент вилоятида,

📍 5 нафари Хоразм вилоятида,

📍12 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍 7 нафари Сурхондарё вилоятида,

📍7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📍30 нафари Наманган вилоятида,

📍15 нафари Самарқанд вилоятида,

📍2 нафари Навоий вилоятида,

📍10 нафари Жиззах вилоятида аниқланган.

🔎 Жами беморлар сони 60 562 нафар


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 23:48:56
⚡️Бугун 328 нафар кишида коронавирус тасдиқланди, 354 нафар бемор эса тузалди

🔘Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📈Ҳозирда жами 60450 нафар бемордан 57 330 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 622 нафар бемордан 328 нафари оғир, 117 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 21:58:59
❓Қон қуюқлашишига нималар сабаб бўлади?

Шифокор-валеолог Бахтинисо Азимбоева:

🩸Қон қуюқлашишига асосий сабаб коронавирус инфекцияси эмас. Камҳаракатлилик, нотўғри овқатланиш асосий омилдир.

💦 Инсон бир кунда ўртача 30 мл. сув (ҳар 1 кг учун ) истеъмол қилиши керак. Қайнатилмаган, минералларга бой, ишқорий муҳитга эга бўлган, сирт таранглиги юпқа бўлган сувгина қонни ишқорий муҳитга айлантириб беролади.

📈 Ишқорий муҳитга эга бўлмаган қоннинг кислота муҳити ошиб кетади ва натижада, қон қуюқлашади.

⚠️ Сув ўрнига бошқа турдаги суюқликлар ичилса, танадаги кислота муҳити оширилгани учун қонда эритроцитлар зарядлари (+) ошиб кетади ва уларнинг бир-бирига ёпишқоқлиги ортади.

🔎 Жигарда қон қуюқлашиб кетиши олдини оладиган факторлар бор. Жигар яхши ишламаса, қон қуюқлашади.

🥘 Ёғли овқатларни кўп истеъмол қиламиз. Овқат таркибидаги ёғ танага киргач, парчаланмаса, қонга ўтиб кетади ва липидлар етишмовчилигига олиб келади, эритроцитларнинг қобиғидаги мембраналар ёпишқоқлигини кучайтириб юборади. Бу ҳам қонни қуюқлаштиради.

✅ Айни вақтда кўпчилик қони қуюқлашганидан шикоят қиляпти. Юқорида келтирилган омилларни бартараф этиш керак ва шундан кейингина организм ўзи қонни нормаллаштиради.

«Ойдин ҳаёт LIVE», Ўзбекистон ТВ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 20:55:38
❓Коронавирусни енгил симптомлар билан ўказдим, лекин бош, қулоқ оғриғи ва битиши, бошқа оғриқли асоратлар қолди. Буларни даволашнинг иложи борми?

Севара Убайдуллаева, Штаб аъзоси:

🦠 Коронавирус янги касаллик бўлиб, у доимий равишда мутацияга учраб турибди. Унинг мутацияга учраши — касалликнинг турли хил тарзда ўтишига сабаб бўлмоқда ва кўп ҳолларда инсон организмида турли хил асоратларни қолдирмоқда.

🔎 Сиздаги оғриқлар касаллик асорати ёки организмингизда бошқа касаллик туфайли кузатилаётган бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, албатта оилавий шифокорга мурожаат этишингиз ва шу касалликни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганиш бўйича текширувлардан ўтишингиз керак.

👩🏻‍⚕️ Невропатолог, отоларинголог (ЛОР) мутахассисларининг кўрикларидан ҳам ўтишингиз керак бўлади. Барча текширувлар ва мутахассислар текширувлари натижасига кўра, умумий ташхис қўйилади ва сизга даволаш буюрилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 20:11:43
ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили томонидан ташкил этилган «Марказий Осиёда ОАВ хилма-хиллиги ва плюрализмини ривожлантириш» 22-Марказий Осиё ОАВ конференциясида иштирок этдим.

Мазкур конференцияда қўшни давлатларнинг вакиллари пандемия давридаги ўз тажрибалари билан бўлишдилар.

Мен ҳам пандемия даврида мамлакатимиз орттирган тажрибаси ҳақида гапириб бердим. Бизнинг ОАВ соҳасида кўтарилган муаммоларга муносабат билдирдим.

#CAMC2020
09.10.2020 19:53:33
❓Касалхонадан тузалиб чиққач, 1 ҳафтадан сўнг яна иситма 37,3° даражага кўтарилди. Тест ҳам мусбат чиқди. Нима қилай?

Севара Убайдуллаева, Штаб аъзоси:

☑️ Бу каби ҳолатлар бугунги кунда кўп учрамоқда, яъни ҳозирги куз-қиш мавсумида учрайдиган инфекцион касалликлар билан касалланиб, тузалгандан сўнг Сovid-19 тасдиқланмоқда.

🌀 Яъни, аввалига инсонлар бошқа инфекцион касалликлардан бири билан касалланиши сабабли иммун тизими пасайиши кузатилмоқда, иммун тизим пасайган вақтда коронавирусга чалинган шахс билан мулоқотда бўлганлиги боис коронавирус енгилгина инсон организмида касалликни келтириб чиқармоқда.

Бундай ҳолатда албатта, ўз оилавий шифокорингизга мурожаат этинг ва белгиланган тартибда даволанишни шифокор назорати остида олиб боринг.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 18:08:52
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 57 мингдан ошди

Бугун 8 ҳудудда 245 бемор тузалди. 109 киши инфекция юқтирди:

📎 81 нафари — Тошкент шаҳрида,
📎 12 нафари — Самарқанд вилоятида,
📎 10 нафари — Андижон вилоятида,
📎 6 нафари — Тошкент вилоятида.

📈 Жами касалланганлар — 60 342 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 17:54:07
💪 Мотивация: «Ҳеч қачон ёмон яшаяпман деманг!»

〰️〰️〰️〰️

💪 Мотивация: «Никогда не говори что ты плохо живешь!»


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 16:29:02
❓Коронавирус келтириб чиқарадиган пневмония аввал маълум бўлган атипик пневмониядан нимаси билан фарқланади?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

➖ Атипик пневмония 2013 йилда кузатилган бўлиб, бу касалликнинг қўзғатувчиси MERS вируси бўлган. Ушбу касаллик ўша йилларда назоратга олинган.

⚠️ Атипик пневмониядан коронавирус инфекцияси келтириб чиқарадиган пневмониянинг фарқи шундаки, иккинчи ҳолатда пневмония жуда тез ривожланади ва унда иммунстресс ҳолат кузатилади.

🌀 Шунингдек, коронавирус иммун тизимга таъсир кўрсатади ва цитокинлар «бўрони» юзага келади. Бу эса ўз навбатида фибротик ўзгаришлар билан пневмонияни ривожлантириб юборади.

🔎 Коронавирус пневмониясида йўтал қуруқ бўлади. Вирусли пневмонияни ташхислашнинг энг оптимал усули — МСКТ текшируви ҳисобланади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 15:39:47
❓Икки томонлама пневмония юқумли касалликлар сирасига кирадими?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

➖ Аслида икки томонлама пневмония келиб чиқишида вирус, бактериялар ёки замбуруғлар сабабчи бўлади. Вирус, бактерия ёки замбуруғлар келтириб чиқарадиган икки томонлама пневмония касаллиги шу келтириб чиқарувчи инфекция юқиш йўлларига қараб юқумли ҳисобланади.

💧 Бугунги кунда вирус касалликлари долзарб бўлиб қолгани боис, биз ҳаво томчи орқали юқувчи касалликлардан кўпроқ хавотирланишни бошладик.

❗️Аслида бактериялар, замбуруғлар ва оддий ҳужайрали паразитлар ҳам ўз ўрнида юқумли ҳисобланади. Уларнинг юқиш йўли ҳаво томчи орқали бўлмаслиги мумкин, лекин организмга тушган бундай инфекция турлари пневмония каби ўткир касалликларни келтириб чиқаради.

🦠 Ёки паразитлар инсон организми иммун тизими пасайишини кутиб ётади. Иммун тизими пасайса, бу инфекция жойлашган аъзосини жароҳатлаб касаллик чақиради.

Шу боис, биз доимий равишда инфекциялардан ўзимизни ҳимоя қилишимиз, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишимиз, соғлом турмуш тарзини юритган ҳолда тўғри ва муқобил овқатланишимиз, енгил жисмоний фаолликни доим бажариб юришимиз зарур.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 14:59:39
❗️Пневмониядан ўлим сони кўпаяётганига изоҳ берилди

Ражаббой Исроилов, профессор:

🧪 «Коронавирус, биринчи навбатда, нафас йўлларига — бурун ва томоқ йўлларига тушиб, ўша жойда жойлашган қопловчи эпителийга кириб, кўпаяди ва касалликни бошлаб беради. Шунинг учун ҳам ПЗР анализлари учун бурун ва томоқнининг чуқур жойидан таҳлил олиб текширилмоқда.

👃 Бу вирус бошланғич даврида бурунни касаллантирса, кейин ундан кўпайиб, нафас йўлларидан ўпкага тушиши мумкин. Лекин биз ўпкадан ташхис ололмаймиз-ку, унақа усулнинг ўзи йўқ.

🦠 Вирус ўпкага тушгандан кейин пневмония касаллигини қўзғатяпти. Бу касаллкининг ҳозирги кунда кўпайиб кетиши, бир томондан, коронавирусга боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, вирус таъсирида ўпка касалликларининг авж олиши оқибатида пневмония сабаб вафот этганлар сони COVID-19 натижасида ҳаётдан кўз юмган кишилардан кўпайиб кетди. Шунинг учун ҳам ўпка касалланганда ПЗР тестидан ўтмаслик оқибатида пневмониядан ўлим сони кўпайди».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 14:37:05
⚡️«Ҳақиқатдан йироқ маълумотлар билан баёнот билдириш тиббиёт ходимларига нисбатан ишончсизликни юзага келтиради» — профессор

Коронавирусдан касалланган беморларнинг расмий статистикаси яшириб кўрсатилаётгани, бу масалада Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори аввал берган, сўнг рад қилиб чиққан маълумотларидан сўнг «Tez News» мухбири Республика Патологоанатомия илмий-амалий маркази диркетори, профессор Ражаббой Исроиловдан шу мавзуда интервью олди:

«Aввало, шуни таъкидлашни истардимки, ҳар қандай давлат амалдори ёки ходими оммага бундай маълумотларни тақдим этишдан олдин, албатта, шу соҳа мутахассисидан маслаҳат сўраши керак. Нега десангиз, бундай ҳақиқатдан йироқ маълумотлар билан баёнот билдириш тиббиёт ходимларига нисбатан ишончсизликни юзага келтиради. Бу масалада вазирликнинг 143 нафар дея берган маълумоти тўғри ҳисобланади. Бугунга келиб 3 минг нафар атрофида бемор ушбу вирусдан даволанмоқда. Шундан 1155 нафари Самарқанд вилоятида бўлиши мумкин эмас-ку?! Тошкент шаҳрида 1000 нафардан зиёд бемор коронавирусдан даволаняпти, вилоятларда эса бу кўрсаткич 140—150 кишини ташкил қилади. Мен бу маълумотларни асоссиз деб ҳисоблайман», — дейди Ражаббой Исроилов.

🔹Профессорнинг сўзларига кўра, Акмал Бурхонов аслида бундай маълумотлар коронавирусга ташхис қўядиган лаборатория ходимлари ёки марҳумнинг мурдаси ёрилиб, микроскопда кўздан кечирилиб, ҳақиқий вирус эканлиги тасдиқланганидан кейингина шу каби баёнотни бериши ўринли.

🔹«Бутун дунёда пандемия ҳолати кетаётган даврда касалликлар кўплиги ва ундан даволанаётганларнинг сони коррупцияга ҳеч қандай алоқаси бўлмаса керак, деб ўйлайман. Коррупция агентлиги ўз ишини билиб, шуғулланиши мақсадга мувофиқ.

Аслида халққа бирор бир маълумотни етказишда аниқ, ишончли маълумотларга асосланиш керак, зеро ҳар бир гапнинг ортида жавобгарлик турибди. Улар мутахассислар билан маслаҳатлашмасдан, ўз маълумотлари асосида осонгина 1155 нафар деб юборяпти. Мен соҳа мутахассиси сифатида айтаманки, бундай бўлиши мумкин эмас!» — қўшимча қилди профессор.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 40 41 42 43 44 45 46 >