Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 45 sahifa

07.10.2020 23:45:02
⚡️Бугун 345 киши касалликни юқтириб олди. 403 киши соғайди

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 492 нафарга етди.

📈 Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 403 нафар бемор тузалди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 788 нафар бемордан 56 568 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 728 нафар бемордан 330 нафари оғир, 135 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 22:21:07
⚡️⚡️Олимлар коронавируснинг одам терисида қанча яшашини исботлашди

Коронавирус одам терисида грипп вирусига қараганда беш баравар узоқроқ фаоллигини сақлаб қолади, деб ёзади «Clinical Infectious Diseases» журнали.

Киото префектураси университети олимлари томонидан яратилган модель одам терисида патогенларни хавфсиз клиник синовдан ўтказиш имконини беради. Тадқиқотчилар юқори нафас йўллари шиллиқ қавати ёки маданий муҳит билан аралашган SARS-CoV-2 ва A гриппи вируси (IAV) барқарорлигини таққослаб кўришди.

❗️Маълум бўлишича, иккала вирус ҳам темир, шиша ёки пластикдан кўра терида тезроқ фаоллигини йўқотаркан. Одам терисида SARS-CoV-2 вируси (коронавирус) — ўртача 9,04 соат, IAV вируси эса 1,82 соатгача фаоллигини сақлаб қолади.

🧼 Тадқиқотчилар, шунингдек, дезинфекция одам терисидаги иккала вирус зарраларини ҳам бир хил бартараф этишини исботлашди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 21:55:26
❗️Коронавирусда гумон қилинган, инфекция тасдиқланмаган, пневмонияга чалинган беморлар расмий статистикага киритилмайди

Ижтимоий тармоқларда коронавирусдан даволанаётганлар сони, хусусан, Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар бўйича берилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий статистик маълумотларига нисбатан танқидий муносабат акс этган баёнотга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Вазирлик коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмас. Бундан ташқари, коронавирус статистик кўрсаткичлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан олиб борилади ва унга махсус лаборатор (ПЗР) тиббий текширувлар (шу жумаладан, нодавлат тиббиёт муассасаларида ўтказилган тест натижалари) орқали касаллиги тасдиқланган беморларгина киритилади.

Айрим симптомлар мавжуд бўлиб, коронавирусга гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган, шунингдек, пневмония ёки ўткир респиратор инфекциясига чалинган ёки уларга гумон қилинган беморлар, табиийки, умумий расмий статистикада ҳисобга олинмайди.

Қолаверса, ҳозирда мавсумий юқумли респиратор касалликлар авж оладиган куз фасли бошланганини инобатга олсак, турли вирусли касалликларнинг аҳоли орасида авж олиши ҳам даволаш муассасаларидаги беморлар сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналар ҳамда юртимизнинг қатор ҳудудларидаги Саралаш ва тақсимлаш марказлари, шунингдек, вақтинчалик “COVID” шифохоналарида, жумладан, Самарқанд ва Андижон вилоятларида ҳам бундай беморлар стационар шароитда даволанишмоқда.

Мисол учун, ҳозирда Самарқанд вилоятида 14 та туман ва 2 та шаҳар аҳолиси учун 41 та шифохонада жами 11 763 шифо-ўринлари мавжуд.

Шундан коронавирусни даволаш ҳамда касалликда гумон қилинган беморлар бошқа беморлардан алоҳидалаш учун юқорида кўрсатилган 14 та туман ва 2 та шаҳарда 2 950 та шифо-ўрни яратилган.

Ҳозирда ушбу шифо-ўринларида коронавирусга гумон қилинган, лекин ПЗР лаборатор текширувида тасдиқланмаган (шу жумладан, клиник симптомлари ўхшаш бўлган мавсумий юқумли респиратор касалликларга чалинган) беморларни бошқа турдаги касалликлардан алоҳида стационар даволаниши ташкил этилган.

Шу йил 7 октябрь ҳолатига кўра, вилоятда 136 нафар ЖССТ тавсиялари асосида коронавирус инфекцияси аниқланган бемор даволанмоқда. Бу вазирлик бераётган расмий статистикага мос келади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ижтимоий тармоқларда тиббиёт нуқтаи назаридан, шунингдек, юқорида кўрсатилган коронавирус ҳамда унга гумон қилинган ёки мавсумий респиратор юқумли касалликлари мавжуд беморларнинг умумий статистикаси таҳлил қилинмаган ҳолда берилган.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида ўринсиз cаросимага сабаб бўлувчи тасдиқланмаган ахборотларни тарқатмасликни, шунингдек, фақат расмий маълумотларга таянган ҳолда фикр юритишни сўраб қолади.

〰️〰️〰️〰️
👉 Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 20:33:48
⚡️РАСМАН: Супер-контракт нархлари тасдиқланди. Нархлар арзонлаштирилган

Батафсил 👉 БУ ЕРДА

07.10.2020 19:49:05
❓COVID-19 оғир асоратларга олиб келмаслиги учун нима қилиш керак?

Исроил касалхонаси терапия бўлими мудири, шифокор-инфекционист Галина Голцманнинг айтишича, коронавирусга чалинган беморларда оғир асоратлар юзага келишининг олдини олиш учун оғир белгилар бўлмаган тақдирда ҳам қоннинг кислород билан тўйинганлик даражасини кузатиб бориш керак.

📉 Агар сатурация кўрсаткичи 94 фоиздан паст бўлса, бемор ўзини яхши ҳис қилган ҳолатда ҳам, шифохонага бориш зарур. Ҳолатни кузатиб бориш учун мутахассис сатурацияни ўлчовчи пулсоксиметр сотиб олишни тавсия қилмоқда.

Шифокор симптомлар енгил бўлганда коронавирусни оддий гриппдек даволаш: дам олиш, иссиқ суюқлик ичиш ва зарур ҳолатда парацетамол асосидаги иссиқ туширувчи дори қабул қилиш ҳақида маслаҳат бермоқда.

🧪 Шунингдек, зудлик билан COVID-19 га тест топшириш ва ЎРВИнинг илк симптомларидаёқ ўз-ўзини изоляция қилиш лозим.

👉 Коротко о главном UZ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 18:39:29
Коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун

🔰 7 ҚАДАМ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 17:52:15
❓Боғчада коронавирус юқтирган тарбиячи ва тарбияланувчиларни даволаш тартиби борми? Муолажа сарф-харажатлари ким томонидан қопланади?

Мавлуда Асқархўжаева, Мактабгача таълим вазирлиги матбуот котиби:

➖ Битта гуруҳ тарбияланувчисида касалланиш тасдиқланганда таълим ташкилотининг фаолияти тўхтатилмайди.

🚧 Барча мулоқотда бўлганлар рўйхатга олинади, гуруҳ тарбияланувчилари 14 кунга масофавий ўқитиш тизимига ўтказилади ва яшаш манзили бўйича оилавий поликлиникалар томонидан назоратга олинади.

✅ 14 кунлик карантин муддати тугагандан сўнг, клиник белгилар кузатилмаган тарбияланувчилар умумий тиббий кўрикдан ўтади ва анъанавий усулда ўқишни хоҳловчиларга мактабгача таълим муассасасига қатнашишига ҳудудий шифокор томонидан рухсат берилади.

🔎 Бир нафар тарбиячида касаллик аниқланганда МТТнинг фаолияти эпидемиологик ўрганишда мулоқотда бўлганларнинг сони ва касалланиш тарқалишини хавфини баҳолашдан келиб чиқиб, қарор қабул қилинади.

🦠 Икки ва ундан ортиқ тарбиячида касаллик тасдиқланганда таълим ташкилотнинг фаолияти ҳудудий Санэпидемхизмат қарори билан 14 кун муддатга тўхтатилади.

🚿 Ташкилотда Санэпидхизматнинг тавсиясига мувофиқ мукаммал тозалов ва дезинфекция ишлари амалга оширилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 17:06:28
⚡️Яна 118 киши коронавирус юқтириб олди, 295 киши эса ундан қутилди

Янги касалланиш ҳолатларининг

📍43 нафари Тошкент шаҳрида,

📍39 нафари Тошкент вилоятида,

📍26 нафари Наманган вилоятида,

📍10 нафари Андижон вилоятида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар сони — 59 697 нафар.

📈 Бугун айни пайтга қадар 295 киши касалликдан фориғ бўлди ва жами соғайганлар сони 56 460 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 16:39:05
❓Коронавирус енгил туридан касалланиб тузалган бемор оила аъзоларидан қанча вақт изоляцияда бўлиши лозим?

Ботир Қурбонов, Штаб аъзоси:

➖ Касалланиб даволангандан кейин ПЗР тест таҳлили манфий чиққанда бемор юқумли эмас, яъни инфекция манбаи ҳисобланмайди.

🏠 У билан мулоқотда бўлганлар эса 14 кун уй шароитида карантинга олиниб, касалллик белгилари аниқланмаса, улар ҳам уй карантинидан чиқарилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 16:18:59
❓Коронавирус тести натижаси манфий, лекин рентген текширувида ўпкада вирус аниқланди. Бизга дори бериладими?

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🧪 Коронавирус инфекциясини ташхислашда бугунги кунда энг самарали таҳлил бу — ПЗР таҳлили.

🔎 Агар тест таҳлилида манфий натижа қайд этилса, аммо клиник белгилар намоён бўладиган бўлса, МСКТ текшируви орқали касалалликнинг ўпкага ўтган ёки ўтмаганини билиш мумкин.

Коронавирус инфекциясини аниқ ташхислашда фақатгина лаборатор, яъни ПЗР ёки ИФА, ИХЛА таҳлиллардан фойдаланилади.

💊 Дори-дармонлар эса ҳудудий поликлиникалар томонидан берилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 15:43:26
‼️ 36 миллион — дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

🌎 Жаҳонда пандемия билан боғлиқ вазият:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 36 052 635 (+ 350 961)
⚡️Соғайганлар ➖ 27 155 751 (+ 285 218)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 054 712 (+ 8 759)

🔎 Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 7 723 721 (+ 44 077)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 6 757 131 (+ 72 049)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 970 953 (+ 30 454)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 237 504 (+ 11 615)
5. 🇨🇴 Колумбия ➖ 869 808 (+ 7 650)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 865 631 (+ 12 793)
7. 🇵🇪 Перу ➖ 832 929 (+ 2 930)
8. 🇦🇷 Аргентина ➖ 824 468 (+ 14 740)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 794 608 (+ 32 943)
10. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 683 242 (+ 1 027)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 36 052 635 (+ 350 961)
⚡️Выздоровевших ➖ 27 155 751 (+ 285 218)
⚡️Погибших ➖ 1 054 712 (+ 8 759)

🔎 Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 7 723 721 (+ 44 077)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 6 757 131 (+ 72 049)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 970 953 (+ 30 454)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 237 504 (+ 11 615)
5. 🇨🇴 Колумбия➖ 869 808 (+ 7 650)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 865 631 (+ 12 793)
7. 🇵🇪 Перу ➖ 832 929 (+ 2 930)
8. 🇦🇷 Аргентина ➖ 824 468 (+ 14 740)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 794 608 (+ 32 943)
10. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 683 242 (+ 1 027)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 14:43:00
Гиёҳларнинг шифобахш фойдалари

🌱 Қаттиқ чарчасангиз — апельсин, яронгул, лимон, қораарча, ялпиз ҳидланг.

🌱 Бош оғриғи, асаб толиқишида — райҳон, қалампирмунчоқ (чиннигул), лимон, ялпиз ҳидланг, уларга қараб ўтиринг.

🌱 Ошқозон оғриғида — арпабодиён, ялпиз, йирик нок, тизимгул, сарв барги, райҳон, атиргул, қалампирмунчоқ, қарағай ҳидланади.

🌱 Юрак уриши тезлашганда — арпабодиён, ялпиз, лаванда ҳидланади.

🌱 Иммунитет (тананинг ҳимоя кучи заифлашганда) — тоғрайҳон, арча шохлари, мандарин, мойчечак, қарағай, лимон, ялпиз, розмарин, тоғжамбил, эвкалипт шохлари сизга қувват беради.

🌱 Уйқусизликда — жасмин (ёсумангули), арпабодиён, райҳон, долчин ҳидланг.

🌱 Хотира сусайганида — райҳон, қалампирмунчоқ, атиргул, хушбўй олмалар ҳидланг, таомга қўшиб тановул қилинг.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 14:12:57
❗️Магистратура абитуриентлари ўзларининг натижалари билан тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайти орқали 7 октябрь соат 17:00 дан бошлаб танишишлари мумкин.

Батафсил 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 12:49:44
ССВ матбуот котиби Штаб аъзоси Севара Убайдуллаева билан суҳбатлашди:

❓Коронавирус ёки гриппга чалинганда тезроқ тузалиш мақсадида антибиотикларни ўз билганича қабул қилиш тўғрими?

➖ Нотўғри. Гриппда ҳам, коронавирусда ҳам касаллик чақирувчиси вирусдир. Бу икки касалликда хасталикнинг бошланишидан антибиотикларни қабул қилиш икки касалликнинг ҳам асоратланишини келтириб чиқаради.

‼️ Антибиотиклар ҳеч қачон вирусларга таъсир қилмаган, уларнинг таъсирида организм учун керакли бўлган микроорганизмлар ҳалок бўлади.

🩸Қонда керакли микроэлементлар парчаланишини ва организмдан чиқиб кетишини кучайтиради. Бу эса, ўз навбатида, инсон организмида иммунтанқис ҳолатни келтириб чиқаради ва организмга қўшимча бошқа инфекциялар қўшилган ҳолда бошқа юқумли касалликлар ривожланишини келтириб чиқаради.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 12:10:58
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларига обуна бўлинг!

✅ Telegram: https://t.me/uzedu/
✅ Facebook: https://www.facebook.com/uzedu/
✅ Instagram: https://www.instagram.com/uzedu.uz
✅ Расмий веб сайт: www.uzedu.uz
✅ E-mail: info@xtv.uz
07.10.2020 11:33:40
❓Коронавирусга гумон қилинганда ўпкани компьютер томограммаси (МСКТ) қилиш қанчалик муҳим?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

— Коронавирусга гумон қилинганлар касаллик аломатлари сезилган биринчи кундан оилавий шифокорга мурожаат қилиши керак. Шифокор беморнинг шикояти, умумий кўруви, эпидемиологик анамнезидан келиб чиққан холда, касалликни тасдиқлаш учун қўшимча текширувлар буюради.

🚫 Энди мультиспирал компьютер томограммасига келсак, биз унутмаслигимиз керак, бу инсон организмига қандайдир миқдорда бўлса ҳам нурланиш беради. Тўғри, у нурланиш дозаси назорат қилинади, лекин қайта-қайта МСКТга тушиш ҳам ХАВФЛИ.

⏳ Айниқса, агарда касалликни илк кунларида МСКТга тушсангиз, унда деярли ўзгариш кузатилмаса, кейин аниқ касаллик аломатлари кучайганидан сўнг, бир ёки икки ҳафта оралиғида МСКТга яна тушишингиз керак бўлади. Бундай ҳолатларда нурланиш кўпаяди, имкон қадар МСКТга қайта тушиш учун орада КАМИДА ИККИ ОЙ ўтиши лозим.

〰️〰️〰️〰️
🦠 Коронавирус ўпкани жароҳатлашни касалликнинг илк кунларидан бошлайди. Ташхис қўйиш учун касалликни биринчи кунларида МСКТни ўтказиш мумкин. Лекин бу жараёнда ҳали касалликнинг илк кунлари бўлгани боис, ўпканинг фиброз жароҳатланиши ҳали кузатилмаган бўлади, айтиб ўтганимиздек, фақатгина вирусли яллиғланиш жараёни намоён бўлади, холос.

‼️ Нима учун, буни тўлиқ гапиряпман, сабаби, кўп юртдошларимиз шифокорга мурожаат этмасданоқ касалликнинг илк кунларида МСКТдан ўзлари мустақил ўтадилар, МСКТда фиброз жароҳатланиш деган ёзувни кўрмайдилар ва менда жароҳатланиш йўқ экан деган НОТЎҒРИ ФИКР билан, ҳаттоки шифокорга ҳам бормай қўядилар ва ўз иммунитетим билан тузалиб кетаман деган фикр билан даволанмайдилар ҳам.

〰️〰️〰️〰️
🌀 Коронавирус шунчалик айёр вируски, у биринчи 5-7 кун шамоллаш аломатини олади, шу даврда унчалик кучли белгиларни юзага чиқармайди, тана харорати бир ёки икки марта 38 даражадан юқори бўлади, бир ёки 2-3 кун диарея кузатилади, 4, 5, 6 кунлар инсонда касаллик аломатлари гўё тузалаётгандек бўлади.

📈 Айнан 7-10 кунларда яширин аутоиммун жараён бошланади. Унда йўтал пайдо бўлади ва у кун сайин кучайиб боради, ҳансираш қўшилади, баъзиларда бирданига тана ҳарорати 39 ва 40 даражагача кўтарилмоқда, ҳолсизлик ва мушаклар, бўғимлардаги оғриқлар кучайиб боради.

🔎 Шундай ҳолатда МСКТ текшируви жуда муҳим, айнан шу даврда ҚОН ҚУЮЛИШ элементларини ўрганиш жуда муҳим. Яъни, қоннинг умумий таҳлили, биокимёвий таҳлили ва пешоб, керак бўлса, ахлатнинг умумий таҳлилларини ўтказиш керак. Ушбу текширувлар натижасига кўра, қон суюлтирувчи дори воситалари, Глюкокортикостероидлар, антибиотикларни қўллаш мумкин.

❌ Кўриб турибсизки, касалликнинг айнан 7-10 кунларида ўпкада фиброз жароҳатланишлар кўринар экан. Шу боис, МСТКга касалликнинг биринчи аломатлари пайдо бўлган даврда бориб, ҳам маблағ кетказиб, ҳам вақтни кетказиб, кейин эса янглиш хулосалар билан ЎЗ АҲВОЛИНГИЗНИ ЁМОНЛАШТИРМАНГ. Касалликни биринчи аломатлари бошланиши билан оилавий шифокорингизга мурожаат этинг, уларнинг тавсияларига кўра, ўз вақтида дори воситаларини қабул қилинг, текширувлардан ўтинг.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 10:14:28
⚡️Олти ҳудудда яна 136 кишида коронавирус аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📍93 нафари Тошкент шаҳрида,

📍16 нафари Фарғона вилоятида,

📍8 нафари Тошкент вилоятида,

📍7 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍7 нафари Хоразм вилоятида,

📍5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди.

🔎 Жами беморлар сони — 59 579 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
07.10.2020 09:09:37
❓Ўзбекистонда аҳолининг 15-22% гача иммунитети борлиги аниқланди, деган ҳисоботни эшитдим. Шу даражада кўп одамда иммунитет бўлиши мумкинми? Ахир бизда аҳолининг ҳали 0,2 фоизи ҳам касалланмадику?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

➖ Менимча, бундай кўп аҳолида иммунитетнинг борлиги қувонарли ҳол бўлса-да, бироз ишончсиз рақамлар ҳисобланади.

Айтганингиздек, бизда бу қадар кўп аҳоли касаллангани йўқ, бунинг устига ҳали эмлаш тадбирлари ҳам бошланмади. Рақамларнинг (фоизларнинг) бундай юқори кўрсаткичга чиқишига бир нечта сабаб бўлиши мумкин:

❗️биринчидан, фақат касалланиб соғайган аҳоли қатлами текширилган. Агар шундай бўлса, уларнинг 15-22% да иммунитетнинг бўлиши — бу ёмон кўрсаткич.

🔎 иккичидан, ҳисоб-китобларда, текширилган аҳоли сони ва унинг таҳлилида (интерпретация) хатоликка йўл қўйилган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 23:43:23
⚡️Бугун Ўзбекистонда 365 кишида касаллик қайд этилди. 414 киши коронавирусни енгди

Бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 489 нафарга етди. Даволанаётган 2 789 нафар бемордан 325 нафари оғир, 165 нафари эса ўта оғир аҳволда.

✔️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё, Фарғона, Сурхондарё ҳамда Навоий вилоятларида 414 нафар бемор тузалди.

📌 Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 443 нафар бемордан 56 165 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 19:28:23
❓Мактабда битта партада икки ўқувчи ўтириши мумкинми? Оралиқ масофа қандай сақланади?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

🚫 Синф хоналарида масофа сақлаш учун тўлиқ имконият йўқ. Шу сабабли болалар ниқобда бўлишлари шарт.

⏳ Ўқувчиларнинг бошқа синфлар билан мулоқотини чеклаш мақсадида дарсларнинг бошланиш ва тугаш жадвали вақти 15 минут фарқи билан тузилади.

🚪 Бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчиларини алоҳида эшиклардан мактабга киришлари ташкил этилиши лозим. Синф хоналарини мунтазам шамоллатиш ва дезинфекция тадбирларини ўтказиш зарур.

☑️ Болаларнинг бир-бири билан мулоқотини чеклаш имконияти йўқ экани сабабли, асосий эътибор эрталабки фильтр, ўқувчиларнинг дока ниқобда бўлишлари, хоналар тез-тез шамоллатиб турилиши ва дезинфекцион-эпидемияга қарши тадбирларга қаратилмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 42 43 44 45 46 47 48 >