Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 42 sahifa

12.10.2020 17:24:06
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🇮🇷 Эронда 24 соатда 251 киши коронавирусдан вафот этди, бу энг юқори кунлик кўрсаткич бўлди — AP News

🇮🇹 Италияда Covid-19 ҳолатлари ортиб бориши туфайли янги чекловлар жорий этилиши кўриб чиқилмоқда. Хусусан, зиёфатлар ўтказиш, кафе, бар ва ресторанлар фаолияти тартибга солинади — Reuters

🇮🇳 Ҳиндистонда Covid-19 ҳолатлари 7 миллиондан ошган бўлса-да, сўнгги ҳафтада янги ҳолатлар сони камайди — ABC News

🇮🇱 Исроилда коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун янги марказ очилди. Чунки мамлакат — дунёда кунлик вирус юқтириш бўйича аҳоли бошига энг юқори кўрсаткичга эга давлатлардан бири ҳисобланади — Gulf News

🇸🇰 Словакияда пайшанба кунидан бошлаб қатъий карантин чекловлари, жумладан ниқоб тақиш режими жорий қилинади. Барча фитнес марказлар, аквапарклар, чўмилиш ҳавзалари ва сауналар ёпилади — The Guardian

🇬🇷 Якшанба куни Грецияда пандемия бошлангандан бери коронавирусдан вафот этиш бўйича энг кўп кунлик кўрсаткич қайд этилди: 13 та ўлим — The Guardian

〰️〰️〰️〰️〰️

МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🇮🇷 Иран зарегистрировал 251 случай смерти за 24 часа, что является самым высоким ежедневным показателем по смертности — AP News

🇮🇹 Италия рассматривает введение новых ограничений на фоне роста случаев Covid-19. В частности будет введен запрет на проведение вечеринок, деятельность кафе, баров и ресторанов будет урегулирована — Reuters

🇮🇳 В Индии количество заболевших Covid-19 превысило 7 миллионов, однако число новых случаев за последние недели снизилось — ABC News

🇮🇱 Израиль открыл новый центр лечения пациентов с коронавирусом, так как страна имеет дело с одним из самых высоких в мире ежедневных показателей инфицирования на душу населения — Gulf News

🇸🇰 С четверга Словакия введет более строгие карантинные ограничения, в том числе будет введен масочный режим. Все фитнес-центры, аквапарки, бассейны и сауны будут закрыты — The Guardian

🇬🇷 В воскресенье Греция объявила о 280 новых случаях коронавируса, а также о 13 смертельных случаях — самое большое число ежедневных смертей, зафиксированных в стране с момента начала пандемии — The Guardian

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.10.2020 16:12:00
❗️Коронавирус может сохранять жизнеспособность на человеческой коже до девяти часов

Об этом сообщается в исследовании японских ученых.

В ходе исследования специалисты Медицинского университета префектуры Киото (Япония) создали модель, позволяющую безопасно наносить различные патогены на кожу человека. В результате медики нанесли на кожу порядка ста тысяч различных вирусов, чтобы зафиксировать и назвать сроки их жизни.

🦠 Оказалось, что коронавирусы остаются активными дольше, чем другие известные вирусы. Выяснилось, что вирусы гриппа остаются опасными, находясь на коже, до двух часов. Сроки инактивации коронавируса SARS-CoV-2 в аналогичных условиях растянулись с 6 до 11 часов и в среднем примерно до 9 часов. Также медики подтвердили, что на таких поверхностях, как металл, стекло или пластик, коронавирусы могут сохранять активность в течение нескольких дней.

🧼 В заключение японские специалисты заметили, что при обработке открытых участков кожи и поверхностей 80-процентным этанолом частицы SARS-CoV-2 погибают примерно за 15 секунд. Медики напомнили о необходимости регулярного мытья рук проточной водой с мылом и последующей обработкой их антисептическими средствами на спиртовой основе.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.10.2020 15:35:32
⚡️⚡️ССВ коронавирусга қарши қўлланаётган дори воситаларининг ножўя таъсирларидан огоҳлантирди

Афсуски, ҳозиргича «COVID-19» касаллигини самарали даволаши кафолатланган препарат топилгани йўқ. Шунга қарамасдан, коронаиврус касаллигини даволашда яхши натижа кўрсатаётган дори воситалари мавжуд бўлиб, бундай дорилар орасида ҳозирда энг машҳури «Ремдесивир» ва «Фавипиравир» дейиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️
❓Ҳақиқатан ҳам шу дорилар коронавирусни енгишда ёрдам бераяптими?

ССВ матбуот хизмати шу савол билан Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаевга мурожаат қилди.

💊 “Ремдесивир” вирусга қарши препарати 2015 йил АҚШда яратилган бўлиб, Африкада тарқалган “Эбола” вирусига қарши қўлланилган. 2020 йил 1 майдан бошлаб Америка озиқ овқатлар ва дори воситаларини санитар назорат қилиш бошқармаси томонидан коронавирусни даволашда тезкор дори сифатида қўлланилишига рухсат берилган. Ўтган вақт орасида “Ремдесивир” ўзининг ижобий натижаларини ҳам берди. Шу сабабли коронавирусни даволашда бутун дунёда қўлланилмоқда.

🇺🇿 Ҳозирда “Ремдесивир” препарати Ўзбекистонда ҳам “Ремдесса” номи билан ишлаб чиқарилмоқда.

Коронавирусни даволашда яна бир кенг қўлланилаётган дори воситаси бу — “Фавипиравир”. У Японияда “Авиган” номи билан 2014 йилдан “Fujifilm Toyama Chemical” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган грипп касаллигига қарши дори воситаси бўлиб, гриппни даволашда бошқа препаратлар таъсир кўрсата олмаганида захира препарати сифатида татбиқ этилган.

🔹“Фавипиравир”нинг биологик актив моддаси бир қатор вирусларнинг кўпайишини блоклайди. Бу препарат ҳам Африкада “Эбола” вирусини даволашда кенг қўлланилган. 2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб Япония клиникаларида коронавирусни даволашда кенг кўлланилиб келинмоқда.

“Ремдесивир” ва “Фавипиравир” вирусга қарши дори воситалари синов вақти ва даволаш муолажалари даврида ўзини ижобий намоён этмоқда. Даволаш кунлари қисқармоқда, беморлар аҳволи сезиларли даражада яхшиланмоқда.

〰️〰️〰️〰️
‼️ Аммо бу дори воситаларининг ножўя таъсирлари ҳақида ҳамма ҳам билмайди...

— Тўғри, Японияда “Авиган” (“Фавипиравир”) дори воситаси фақат буюртма асосида клиникаларга етказиб берилади. “Ремдесивир” вирусга қарши дори воситаси эса фақатгина стационар шароитида қўллашга мўлжалланган. Чунки “Ремдесивир” дори воситаси “COVID-19” касаллигининг ўрта оғир ва оғир шаклида беморларга тавсия этилади. Сабаби барча дори воситалари сингари ушбу дори воситасининг ҳам фойдали ва зарарли тарафлари мавжуд.

⚠️ Жумладан, тиббий кўрсатмасиз пала-партиш ва юқори дозада ишлатиш буйрак етишмовчилигини келтиради, жигар ферменти “АлТ”нинг ошишига олиб келади, ўткир нафас етишмовчилиги, кўнгил айниши ва қабзиятни чақиради.

⚠️ “Фавипиравир” дори воситаси касалликни енгил ва ўрта оғир кечиш даражасида фақат шифокор назорати остида тавсия этилади. Сабаби “Фавипиравир”ни вирус юкламаси кўп бўлганда ва фойдаси зараридан устун деб топилгандагина тавсия этилади. Уни ҳомиладор аёллар қабул қилганда боланинг кўп нуқсонли туғилишига сабаб бўлиши мумкин. Буйрак етишмовчилигини чақиради. Ҳаракат функцияларини бузади.

🚫 Ачинарлиси, санаб ўтилган ножўя таъсирига қарамай, аҳоли орасида “Ремдесивир” ва “Фавипиравир” дори воситаларини ишлатишга хоҳиш ортиб бормоқда. “COVID-19” касаллиги билан “асоратланган” ҳолатда тиббиёт муассасаларига мурожатлар кўпайиб кетди. Бунга эса билиб-билмасдан кўп миқдорда ва керак бўлмаган ҳолатда юқорида санаб ўтилган дори воситаларини ўзбошимчалик билан қабул қилиш сабаб бўлмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.10.2020 14:01:03
⚡️⚡️Коронавирус смартфонлар экранларида 4 ҳафтагача сақланиб қолиши исботланди

Австралиялик олимлар банкноталар, ойна, сенсор экранлар, металл даста ва тутқичларда коронавирус бир ойгача қолиши мумкинлигини аниқлашди. Вирус «жуда бардошли» бўлиб, хона ҳароратида смартфон ойнаси ва банкноталар каби силлиқ сиртларда 28 кунгача «яшаши» мумкин.

💵 Смартфонлар, банкоматлар ва бошқа шундай қурилмаларнинг сенсор экранлари етарлича самарали тозаланмайди ва коронавирус тарқалиши манбаига айланиши мумкин. Шунингдек, коронавируснинг қоғоз пулларда узоқ вақт «яшаши» одамлар ва ҳаттоки географик ҳудудлар ўртасида вируснинг фаол тарқалишига имконият яратади.

🧊 Коронавируснинг паст ҳароратда зангламас пўлатда узоқ вақт қолиши вируснинг гўштни қайта ишлаш корхоналари ва музхоналарда кенг тарқалиши сабабини тушунтириши мумкин ва янги ҳамда музлатилган маҳсулотларда сақланиб қолишини исботлайди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.10.2020 12:21:32
❗️2 миллион — МДҲ давлатлари орасида коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 2 033 358 (+ 21 626)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 556 102 (+ 3 762)
⚡️Вафот этганлар ➖ 34 957 (+ 237)

🔎 Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 298 718 (+ 13 634)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 261 034 (+ 4 768)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 108 831 (+ 168)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 83 534 (+ 1 063)
5. 🇲🇩 Молдова ➖ 62 151 (+ 389)
6. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 61 205 (+ 311)
7. 🇦🇲 Арманистон ➖ 56 451 (+ 715)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 49 230 (+ 306)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 41 982 (+ 230)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 10 222 (+ 42)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 2 033 358 (+ 21 626)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 556 102 (+ 3 762)
⚡️Погибших ➖ 34 957 (+ 237)

🔎 Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 298 718 (+ 13 634)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 261 034 (+ 4 768)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖ 108 831 (+ 168)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 83 534 (+ 1 063)
5. 🇲🇩 Молдова ➖ 62 151 (+ 389)
6. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 61 205 (+ 311)
7. 🇦🇲 Армения ➖ 56 451 (+ 715)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 49 230 (+ 306)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 41 982 (+ 230)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 10 222 (+ 42)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.10.2020 11:47:46
🇬🇧 Буюк Британияда 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида коронавирус билан зарарланишнинг 30 фоиздан кўп ҳолати кафе ва ресторанларга бориш билан боғлиқ

Ушбу кўрсаткичга умумий овқатланиш муассасаларининг COVID-19 билан касалланган ходимлари ҳам қўшилса, ресторан ва кафеларда ёшлар орасида инфекция юқтириш ҳолати 40 фоизга тўғри келади — The Guardian

〰️〰️〰️〰️〰️

🇬🇧 Более 30% случаев заражения коронавирусом в Великобритании среди молодежи до 30 лет связаны с посещением кафе и ресторанов

При этом, если к этим данным добавить заболевших COVID-19 сотрудников заведений общепита, то на рестораны и кафе приходится до 40% всех подтвержденных случаев заражения среди молодых людей — The Guardian

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.10.2020 11:25:22
🔎 Коронавирус инфекцияси симптомлари

〰️〰️〰️〰️〰️

🔎 Симптомы коронавирусной инфекции


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.10.2020 10:29:28
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 37 748 234 (+ 289 444)
⚡️Соғайганлар ➖ 28 350 523 (+ 240 027)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 081 443 (+ 4 065)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 7 991 998 (+ 41 935)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 7 120 538 (+ 68 995)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 094 979 (+ 3 139)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 298 718 (+ 13 634)
5. 🇨🇴 Колумбия ➖ 911 316 (+ 8 569)
6. 🇦🇷 Аргентина ➖ 894 206 (+ 10 324)
7. 🇪🇸 Испания ➖ 890 367 (+ 0)
8. 🇵🇪 Перу ➖ 849 371 (+ 3 283)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 817 503 (+ 7 752)
10. 🇫🇷 Франция➖ 734 974 (+ 16 101)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 37 748 234 (+ 289 444)
⚡️Выздоровевших ➖ 28 350 523 (+ 240 027)
⚡️Погибших ➖ 1 081 443 (+ 4 065)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 7 991 998 (+ 41 935)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 7 120 538 (+ 68 995)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 094 979 (+ 3 139)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 298 718 (+ 13 634)
5. 🇨🇴 Колумбия➖ 911 316 (+ 8 569)
6. 🇦🇷 Аргентина ➖ 894 206 (+ 10 324)
7. 🇪🇸 Испания ➖ 890 367 (+ 0)
8. 🇵🇪 Перу ➖ 849 371 (+ 3 283)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 817 503 (+ 7 752)
10. 🇫🇷 Франция➖ 734 974 (+ 16 101)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.10.2020 10:28:02
⚡️Пандемия сабаб карантин чоралари кучайтирилган пайтда ҳамда Сардоба тошқини туфайли зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатишда юзлаб ёшлар бирлашиб, ўзларининг фидойилигини исботлашди.

Call марказлари, ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказидаги фаолият билан бир қаторда сардобаликларни вақтинчалик аҳоли турар жойлари, хонадонларга жойлаштириш, улар учун барча шароитларни яратиш, кўнгилочар тадбирлар ташкил этиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ.

Бунинг ортида юзлаб ёшларнинг бирлашиши, меҳнати катта.

Жиззах вилоятининг 21 нафар фидойи ёшлари Президент фармонига асосан "Меҳр-саҳоват" кўкрак нишони билан тақдирланди.Улар орасида ёшлар иттифоқининг маҳаллий Кенгаши раислари, таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари, талабалар, ёш тадбиркорлар бор.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.10.2020 10:05:27
⚡️Саккиз ҳудудда 107 кишида коронавирус аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📍40 нафари Тошкент шаҳрида,

📍18 нафари Наманган вилоятида,

📍14 нафари Сирдарё вилоятида,

📍10 нафари Жиззах вилоятида,

📍8 нафари Самарқанд вилоятида,

📍7 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📍4 нафари Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар сони — 61 205 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.10.2020 23:17:15
⚡️Бугун мамлакатимизда 322 ҳолатда касаллик қайд этилди. 365 нафар бемор тузалди.

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 505 нафарга етди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 61 098 нафар бемордан 58 069 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

✔️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 524 нафар бемордан 322 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.10.2020 22:40:52
🦠Коронавирусдан даволанишда нафас машқларининг ўрни ниҳоятда катта.

Ушбу видеороликда энг зарур ва фойдали нафас машқлари кўрсатилган.

Томоша қилинг ва уй шароитда ушбу машқларни бажаринг. Ўзингизни асранг!


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.10.2020 19:35:52
UZ: Коронавирусдан қандай сақланиш мумкин? 7та асосий тавсия



11.10.2020 18:39:07
⚡️Бугун Телеграмда «айтишларича...», «миш-мишларга кўра...» қабилида ахборот тарқатадиган ресурслар жуда кўп. Бироқ афсуски, тасдиқланган, ишончли ва расмий ахборотларни тарқатишга мўлжалланган манбалар жуда кам.

Телеграмдаги «Расмий хабарлар/Официальные новости» каналида давлат ташкилотлари ва органларининг расмий маълумотлари эълон қилиб борилади. Шунингдек, турли шов-шувли хабарлар юзасидан расмий муносабатлар айнан шу каналда берилади.

❗️«Расмий хабарлар/Официальные новости» каналини кузатиб боринг. Расмий ахборотга эга бўлинг.

👉 Каналга уланиш: @Rasmiy_xabarlar_Official
11.10.2020 18:04:05
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 61 минг нафардан ошди

🦠Яна 123 киши коронавирус юқтириб олди. 263 киши соғайди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📍89 нафари Тошкент шаҳрида,

📍20 нафари Тошкент вилоятида,

📍14 нафари Андижон вилоятида аниқланган.

📈 Эътиборли жиҳати, бугун шу пайтга қадар 263 киши касалликни енгиб ўтди ва жами соғайганлар сони 57 967 нафарга (95 фоиз) етди.

🔎 Жами касалланганлар сони 61 017 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.10.2020 14:23:52
❓Коронавирусга қарши хусусий дорихоналардан сотиб олинган препаратлар ишлатилмаса ёки қисман фойдаланилиб қолгани керакмас бўлганда дорихона эгасига қайтариш мумкинми? Бу дорилар орқали вирус бошқа беморга юқадими?

Барно Одилова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🚫Хусусий дорихона, хусусий тадбиркор сифатида сотиб олинган дориларни қайтиб олмаслиги мумкин, айниқса ишлатилган дориларни.

🗣Касаллик ҳаво томчи йўллари орқали бемор билан мулоқот қилганда соғ одамга юқади. Касалликни парэнтерал йўл билан юқиш ҳолатлари ҳақида маълумотлар йўқ.

🔘Бироқ касалликнинг юқумли даврида бемор дори қутиларини ушлаган бўлса, кейин уни соғлом инсон ушласа ва қўлларини зарарсизлантирмай оғзи ёки бурнига теккан бўлса, мазкур дори қутиси касаллик манбаи бўлиши мумкин.

☝️Шунинг учун, айниқса бемор парвариш қилинаётган хонадонда санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, қўлларни тез-тез ювиш, кўчага чиққанда зарарсизлантириш ва қўлқоплардан фойдаланиш, ниқобни тўғри тақиш ва ижтимоий масофа сақлашга риоя қилиш зарур.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.10.2020 13:05:52
❗️Юқори интизом ва самарали карантин

Россиянинг Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази вирусологи Анатолий Альтштейн нега Хитойда SARS-CoV-2 вирусини юқтириш паст даража эканини изоҳлади.

Хитойда пандемия бошланганидан буён фақат 85 521 та коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати рўйхатга олинган. Сўнгги ойларда ХХРда кунига ўртача ўнга яқин COVID-19 касаллиги қайд этилди.

Альтштейннинг фикрига кўра, Хитой ҳукумати коронавирус инфекцияси даражасининг ҳақиқий ҳолатини яширган тақдирда, агар уни минглаб юқтирган одамлар бўлган бўлса, дунё бу ҳақда қандайдир тарзда билиши мумкин эди.

«Агар минглаб одамлар касалланса, биз бу ҳақда билган бўлар эдик», деди вирусолог.

«Менимча, бу юқори интизом ва самарали карантин натижаси. Улар эпидемияни бошданоқ олдини олишга муваффақ бўлишди, аммо бизнинг мамлакатимизда у тарқалиб кетди ва энди уни карантин билан тўхтата олмаймиз», деди у.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.10.2020 12:04:55
❗️Covid-19 жамланмада витамин Д ва нам салфетка бўлиши кўзда тутилмаган

❓Covid-19 га чалинган беморларга ажратиладиган дорилар тўплами орасида витамин D, нам салфетка, тиббий ниқоблар йўқ. Бу ҳолатни кимдир назорат қиладими?

Барно Одилова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

🛏 Ўрнатилган тартибга мувофиқ коронавирус касаллигига чалинган ва гумон қилинган фуқаролар касалликнинг кечишига қараб амбулатор шароитда ўз уйларида, саралаш-тақсимлаш марказларида ва махсус шифохонада даволанишлари мумкин.

💊 Беморларни дори-дармон билан таъминлашни яхшилаш мақсадида амбулатор шароитда даволанаётган беморларга касаллик тасдиқланган ёки тасдиқланмаган бўлсада барча белгилари мавжуд бўлса, яъни гумон қилинганларга ковид жамланмалари, мулоқотдагиларга гидроксихлорохин таблеткалари амбулатор-поликлиника муассасалари томонидан берилмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар томонидан ҳам турли витамин ва минерал комплекслар аҳолига бепул етказиб берилмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.10.2020 11:34:55
Иситмани тушурувчи мева ва сабзавотлар

🍓Резавор мевалар. Ўрмон мевалари: ертут, малина, брусника ва қорағат бу борада энг муҳим восита ҳисобланади.

🍋 Мевалар, айниқса, цитрусли — лимон ва апельсин. Бу мевалар C витаминига бой бўлгани учун ҳам шамоллаш даврида кўпроқ ейиш тавсия қилинади.

🍏 Бундан ташқари олма, нок ва олхўри ҳам жуда фойдали мевалар ҳисобланади.

🥕 Сабзавотлар. Сабзи ва карам шарбати, бошпиёз ва саримсоқ настойкаси ҳароратни туширишда катта ёрдам беради.

🌱 Доривор ўтлар. Малина ва смородина барглари, чаканда (облепиха) бутоғи ва барглари, мойчечак ва липа гуллари ҳам ҳароратни туширишда ёрдам беради.

🍯 Асал — терлатувчи, иммунитетни мустаҳкамловчи ва антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун ҳам ҳароратни туширишда самара беради.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.10.2020 10:10:47
⚡️ Бир кечада 118 киши коронавирус юқтириб олди.Жами касалланганлар сони 60 894 (+118) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

📍32 нафари Наманган вилоятида,

📍15 нафари Сирдарё вилоятида,

📍13 нафари Тошкент вилоятида,

📍11 нафари Самарқанд вилоятида,

📍11 нафари Бухоро вилоятида,

📍10 нафари Хоразм вилоятида,

📍8 нафари Жиззах вилоятида,

📍 7 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📍5 нафари Сурхондарё вилоятида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 39 40 41 42 43 44 45 >