Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 40 sahifa

15.10.2020 17:46:06
❗️Боғчаларга электрон навбатлар 15 октябрдан йўлга қўйилди

Она-оналар фарзандларининг мактабгача таълим муассасасига қабул қилиниши учун навбатга туришлари ва йўлланма олишлари мумкин бўлади.

👉 Батафсил

〰️〰️〰️〰️

❗️Работа электронной очереди в ДОО возобновилась 15 октября

Родители могут поставить ребенка в очередь на прием в ДОО и получить направление.

👉 Подробнее


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 16:53:30
❓ПЗР тестда вирус аниқланди, лекин касаллик ўпкага ўтмаган. Касалхона қабул қилмаяпти, участка шифокрори даволай олмайман деяпти. Нима қилай? 👉 БАТАФСИЛ

❓Озонатерапия пневмонияда ёрдам берадими? 👉 БАТАФСИЛ

❓Шифохонада коронавирусдан даволаниб чиққанимга 20 кун бўлди. МСКТ текширувида 80% пневмония аниқланди. «Инфлювак» билан эмлансам бўладими? 👉 БАТАФСИЛ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 15:35:44
🔹Мало, кто любит прилипал! Неужели так сложно не нарушать чужие границы, не правда ли? И мы сейчас не только про людей! Некоторые прилипалы — как, например, в этом видео — уже надоели всем.

Чтобы их проучить, достаточно самому не нарушать чужие границы и соблюдать дистанцию при общении людьми.

Источник: «Стопкоронавирус»


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 15:04:59
Соғлигингизни асранг!

⚠️ Маҳзунлик — ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.

⚠️ Асабийлик — юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.

⚠️ Безовталик — ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.

⚠️ Ғазаб — жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.

⚠️ Қўрқув — буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.

〰️〰️〰️〰️
✅ Барча ёмон ҳислардан қочинг! Чунки, ёмон ҳислар охир-оқибат ўлимга сабаб бўлади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 13:52:19
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 38 746 513 (+ 382 904)
⚡️Соғайганлар ➖ 29 126 752 (+ 276 667)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 096 881 (+ 6 070)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖8 150 043 (+ 59 790)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон➖ 7 307 097 (+ 67 708)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖5 141 498 (+ 26 675)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 340 409 (+ 14 231)
5. 🇪🇸 Испания ➖ 937 311 (+ 11 970)
6. 🇦🇷 Аргентина ➖931 967 (+ 14 932)
7. 🇨🇴 Колумбия➖930 159 (+ 6 061)
8. 🇵🇪 Перу ➖856 951 (+ 2 977)
9. 🇲🇽 Мексика ➖829 396 (+ 4 056)
10. 🇫🇷 Франция➖ 779 063 (+22 591)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 38 746 513 (+ 382 904)
⚡️Выздоровевших ➖29 126 752 (+ 276 667)
⚡️Погибших ➖ 1 096 881 (+ 6 070)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖8 150 043 (+ 59 790)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 7 307 097 (+ 67 708)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖5 141 498 (+ 26 675)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 340 409 (+ 14 231)
5. 🇪🇸 Испания ➖ 937 311 (+ 11 970)
6. 🇦🇷 Аргентина ➖931 967 (+ 14 932)
7. 🇨🇴 Колумбия➖930 159 (+ 6 061)
8. 🇵🇪 Перу ➖856 951 (+ 2 977)
9. 🇲🇽 Мексика ➖829 396 (+ 4 056)
10. 🇫🇷 Франция➖ 779 063 (+22 591)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 11:58:11
❓Тошкент шаҳрида яшайдиган, лекин доимий рўйхатда турмайдиган шахслар коронавирус аломатлари пайдо бўлганда қаерга мурожаат қилиши керак? Улар ҳам бепул тест топширишадими?

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

➖Аввалам бор Ковид инфекциясига чалинганлар аниқланса, улар алоҳидаланиб касалликнинг оғирлик даражасига қараб уй шароитида ёки стационар шароитда даволанишга юборилади.

Ҳудудий Санэпидхизмат ходимлари томонидан эпидемиологик суриштирув ишлари ўтказилгандан сўнг бемор билан мулоқотда бўлганлардан тест таҳлиллари олинади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 11:15:07
❓Дори ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот антипсихотик препаратларни сотиши мумкинми?

Қизлархон Бегматова, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби:

❗️- Дори ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар ҳамда улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомда белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.

Бунда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни улгуржи реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Вирус блокаторларини дорихонада сотиш мумкин(мас)ми?

➖ Дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 10:43:58
⚡️Вазир Алишер Шадманов коронавирусдан тез ва осон қутулиш йўлини айтди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Сирдарё вилоятининг Оқолтин туман ҳокимлигида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари шифокорлари, маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан учрашиб, соғлом турмуш тарзининг фойдали жиҳатлари ҳақида гапирди.

— Коронавирус инфексияси кишиларнинг соғлиғи, ҳаётига хавф солаётган бир пайтда ҳаммани вирусдан зарарланганда қандай қилиб ундан тез ва осон қутулиш мумкин, деган савол қийнамоқда, — деди А.Шадманов. — Муаммонинг ягона ва энг самарали ечими соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Бу нафақат вирусдан ҳимояланиш, балки узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришнинг ҳам энг асосий қоидаси, талаби ҳисобланади. Касалликнинг кучли асоратлари ва ўлим ҳолатлари асосан юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ёки ортиқча вазнга эга бўлган, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, камҳаракат инсонларда учрамоқда. Шуни унутмалигимиз керакки, касалликнинг енгил кечиши ёшга боғлиқ эмас, катта ёшда бўлса ҳам тўғри овқатланадиган, жисмоний фаол бўлган, семизлиги ва диабети бўлмаган инсонларда касаллик анча енгил кечади.

Қайд этилишича, соғлом турмуш тарзининг асоси эса — жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланишдир. Мутахассисларнинг фикрига кўра, инсон кунига 5-7 километр юрса, қон томир касалликлари, юрак хуружи, инсульт каби ҳасталиклардан бутунлай йироқ бўлади. Ортиқча вазн эса, касалликлар уясидир.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 10:07:02
⚡️(+120) Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудида коронавирусга чалинганлар аниқланди

🦠Янги касалланиш ҳолатларининг:

📎 21 нафари Фарғона вилоятида,

📎15 нафари Наманган вилоятида,

📎13 нафари Сирдарё вилоятида,

📎12 нафари Андижон вилоятида,

📎11 нафари Тошкент шаҳрида,

📎11 нафари Тошкент вилоятида,

📎 9 нафари Самарқанд вилоятида,

📎 7 нафари Навоий вилоятида,

📎 6 нафари Қашқадарё вилоятида,

📎 6 нафари Хоразм вилоятида,

📎 5 нафари Сурхондарё вилоятида,

📎 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди.

——————-

🔎 Жами касалланганлар — 62 175 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 09:06:52
🔰 Уйқу ва иммунитет

Иммунитет билан уйқу бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Шу боис, инсон уйқуга тўймаса, иммунитети жиддий хавф остида қолади. Демак ҳар куни меъёрида ухланг.

🕙 Янги туғилган чақалоқ кейинги 3 ой мобайнида бир суткада 14-17 соат ухлаши зарур.

🕙 11 ойлик гўдакларнинг суткалик уйқу миқдори эса 12-15 соат чўзилади.

🕙 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болажонларнинг кунлик уйқу соатлари 11-14 соат бўлиши мақсадга мувофиқ.

🕙 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар эса кун давомида 10 соатдан 13 соатгача дам олишлари керак бўлади.

🕙 Мактаб ёшидаги болаларнинг суткалик уйқу соатлари 6 соатдан кам бўлмаслиги тавсия қилинади. Улар ҳаттоки 13 соатгача дам олишлари лозим.

🕙 14 ва 17 ёш оралиғидаги ўсмирлар 9 ёки 10 соат ётиб дам олишлари керак.

🕙 18-25 ёш оралиғидаги инсонларда суткалик уйқу миқдори 7 соатдан 9 соатгача чўзилиши жуда фойдали. Бунга 26 ва 64 ёш оралиғидаги инсонлар ҳам амал қилсалар бўлади.

🕙 65 ёшдан юқори бўлган кекса инсонлар эса кун давомида камида 8 соат ухлашлари лозим.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.10.2020 23:22:39
⚡️Бугун Ўзбекистонда 317 кишида касаллик қайд этилди. 332 нафар бемор эса соғайди

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 514 нафарга етди.

🔎 Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида 332 нафар бемор тузалди.

📎 Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 62055 нафар бемордан 59 095 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 446 нафар бемордан 317 нафари оғир, 102 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.10.2020 20:47:32
❗️Коронавирус эшитиш қобилияти узоқ муддатга йўқолишига олиб келиши мумкин

Коронавирус билан касалланган британиялик 45 ёшли эркак эшитиш қобилиятини тўлиқ йўқотди. Шифокорларнинг фикрига кўра, бу амалиётдаги биринчи ҳолат.

👂Қулоқда шовқин кўтарилиши огоҳлантирувчи белгидир

Астмадан азият чекувчи бемор Лондон касалхоналаридан бирига Covid-19 аломатлари билан олиб борилди ва нафас олишда қийинчиликлар туфайли реанимацияга ётқизилди.

Синовлар вирус ташхисини тасдиқлади ва бемор сунъий нафас олиш мосламасига уланди. Унга бир неча дорилар буюрилган, шунингдек, қон қуйилган. Сўнгра у тузала бошлаган ва 30 кундан кейин сунъий нафас олдириш аппаратидан узилган.

☑️ Бироқ, реанимациядан чиққанидан бир ҳафта ўтгач, бемор қулоқларида шовқин ҳис қила бошлайди, кейинчалик чап қулоғи эшитмай қолади.

🦠 Эшитиш қобилияти йўқолиши — ё асаб ё ўрта қулоқ ёхуд иккисининг ҳам шикастланиши натижасидир. Шифокорлар бу каби шикастланишнинг ягона эҳтимолий сабаби Covid-19 эканини таъкидлашмоқда.

🚫 Стероид таблеткалари ва инъекцияларидан сўнг, эшитиш қобилияти қисман қайтган, аммо тўлиқ тикланишнинг иложи бўлмаган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.10.2020 20:27:52
❓Коронавирусни даволашда қўлланилаётган дори воситаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришда ва мамлакатимизга олиб киришда қандай имтиёзлар берилмоқда?

👉 Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.10.2020 18:28:09
МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🌎 По данным Университета Джона Хопкинса, случаи коронавируса в мире составило 38 млн. — The Guardian

💉 Всемирный банк выделит 12 млрд. долл. на разработку вакцины против Covid-19 — World Bank

📉 Цены на нефть снизились, что вызывает опасения по поводу падения спроса в связи с ростом числа случаев Covid-19 по всей Европе и США — Reuters

🇬🇧 Великобритания сообщила о самых высоких ежедневных показателях смертности от коронавируса с июня, а во вторник было зарегистрировано 143 новых случая смерти — Reuters

📲 По данным опроса журналистов, Facebook является крупнейшим источником дезинформации о вирусе во всем мире — The Guardian

🇮🇹 Италия объявила о новых ограничениях. Премьер-министр страны во вторник ввел новые ограничения на проведение собраний, спортивных мероприятий в попытке замедлить всплеск новых случаев Covid-19 — The Guardian

🌐 МВФ заявил, что беспрецедентная реакция на пандемию Covid-19 сдержала риски для финансовой системы. Однако затянувшаяся рецессия или ошибки в политике могут подстегнуть растущую глобальную уязвимость — Reuters

🇨🇿 Чехия сообщила о более чем 8000 новых случаях коронавируса, что является вторым по величине ежедневным показателем — Reuters

👉 Коротко о главном
14.10.2020 18:08:37
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 62 мингга яқинлашмоқда

Бугун ҳозирга қадар Тошкент шаҳри (85) ва вилоятида (6) жами 91 киши инфекция юқтирди.

📈 Жами касалланганлар — 61 950 нафар.

〰️〰️〰️〰️
🛏 8 ҳудудда 188 бемор коронавирусдан соғайди.

Жами тузалганлар — 58 951 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.10.2020 17:33:33
❓Коронавирус инфекцияси профилактикаси учун нима қилиш керак?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга ыарши кураш штаби аъзоси:

❗️Энг аввало, иммун тизимга курашиш учун ёрдам бериш муҳим.

🦠Коронавирус инфекцияси билан ҳамма касалланади. Бироқ 65 ёшдан юқори ва сурункали касаллиги борларда оғир асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Чунки уларда аввалдан иммун ҳимоя заиф бўлади.

Коронавирус иммун тизимни зарарламайди, бу унинг ОИВ дан ажралиб турадиган ўзига хос хусусияти. Бемор ва кексаларда заиф иммун тизим бўлгани сабаб иммунмодуляторлар мавжуд бўлмайди.

Яхши овқатланиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, тўйиб ухлаш, стрессга тушмаслик, витаминлар қабул қилиш, кўпроқ суюқлик ичиш керак.

Манба: @Rasmiy_xabarlar_Official


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.10.2020 16:25:03
❓Болада грипп ва бошқа касалликларга эмлатишдан кейин иситма чиқиши хавфли эмасми? Қайси холларда эмлатиш мумкин эмас?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга ыарши кураш штаби аъзоси:

💉Бола ёшлигида оғир касалликларга чалинмаслиги учун қатор эмлашларни олишлари керак. Эмлаш баъзи ҳолатларда реакция бериши ҳам мумкин. Аммо у шифокорлар томонидан тўғри амалга оширилса деярли салбий таъсирлари бўлмайди.

🌡Эмлашдан сўнг бола тана ҳарорати кўпи билан 38.5 даражагача кўтарилса, бу нормал реакция ҳисобланади. Болага кўп суюқлиқ ичириш тавсия этилади. Зарур ҳолатда иситма туширувчи сироп ичириш ҳам мумкин.

👩‍⚕️Эмлашга бўладиган реакция кўпи билан 2 кун давом этиши керак. Ундан ортиғи бошқа касаллик ёки аллергик ҳолат мавжудлигидан далолат бериши мумкин. Бундай ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш талаб этилади.

❌Эмлашдан сўнг болани камида бир кун давомида чўмилтирмаслик лозим.

📢Агар болада олдин қайсидир эмлашга қаттиқ реакция бўлган бўлса, шу турдаги эмлашни олишдан олдин шифокорга болада бўлиб ўтган реакция ҳақида хабар беришингиз лозим.

Шунингдек:
🔹 болада иситма билан боғлиқ бўлмаган тутқаноқ ҳолати, эпилепсия касаллиги бўлса;
🔹бола касал бўлиб, иситмаси чиқаётган бўлса,
🔹болага юборилиши зарур бўлган қарши вакцина касаллиги билан касалланган бўлса,
🔹 эмланишдан сўнг бола бошқа мамлакатга кетаётган бўлса эмлаш таъқиқланади.

☝️Пандемия даврида эмлашда ўта эҳтиёткор бўлиш талаб этилади. Эмлаш жараёнида яна қуйидагиларга амал қилишни тавсия этаман:

✔️Одамлар тўпланишидан ўзингизни хамда фарзандингизни эхтиёт қилиш мақсадида, шифокорингиз билан телефон оркали вақтини аниқлаб олинг;

✔️борганингизга бошка хоналарга ёш болангиз билан киришдан сақланишингиз учун шифокордан анкетангизни олдиндан тайёрлаб қўйишини илтимос қилинг;

✔️уйдан чиқаётганингизда санитайзер, ниқоб ва бир марталик қўлқоп олишни унутманг;

✔️кўча ва поликлиникада юзингиз ва кўзингизга қўлларингиз билан тегманг;

✔️бола учун сув, кўрпача ва ёқимли ўйинчоғини ўзингиз билан олинг. Булар эмлаш жараёнидан кейин Сизга керак бўлади;

✔️уйга келганиздан кейин қўлларингизни камида 20 сония давомида совун билан ювишни эсдан чиқарманг;

✔️эмланишдан сўнг болангизни соғлиғини бир неча кун давомида кузатиб туринг ва безовталик сезсангиз шифокорга мурожаат қилинг.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.10.2020 13:18:03
😷 N95 ниқобларини бир неча марта ишлатса бўладими?

Ботир Қурбонов, Штаб аъзоси:

❗️«Бир марталик тиббий ниқобларга нисбатан N95 ниқобларини ҳар 6 соатда алмаштириш тавсия этилган».

АОКА, брифинг


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.10.2020 11:52:11
❓Тошкентда қайси касалхоналарда МСКТ текширувидан ўтиш мумкин?

Барно Абдусаматова, Штаб аъзоси:

➖ Пневмония илк аниқланган даврда ўпкада жараён қандай кечаётганини билиш учун МСКТ ёки рентген текширувидан ўтилади.

🔎 Даволаниб бўлгандан сўнг ўпкада асорат қолган ёки қолмаганини билиш учун рентген ёки МСКТ текширувига фақат шифокор тавсияси асосида тушишингиз лозим.

🚫 Тез-тез рентген ёки МСКТ текширувидан ўтиш соғлиққа зарар ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида қуйидаги давлат тиббий муассасаларида МСКТ ўтказилади:

✔️ Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази,
✔️ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази,
✔️ Республика онкология маркази¸
✔️ Республика фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази,
✔️ Травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази,
✔️ Республика терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази,
✔️ ТТА клиникаси,
✔️ Республика ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази,
✔️ Тошкен шаҳар 4 –сон клиник шифохонаси,
✔️ шаҳар 1-болалар клиник шифохонаси,
✔️ шаҳар 2-болалар клиник шифохонаси,
✔️ Ибн Сино номли шахар 1-сон клиник шифохоналари.

ССВ нинг «Тошкент шаҳрида COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган ҳамда гумон килинган беморларни стационар ва амбулатор шароитда фаол аниқлаш, диагностика, даволаш ва реабилитация тадбирлари мониторингини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» ги кўрсатмасига асосан, ўрта оғир даражадаги (SрОr>9З%, нафас олиш тезлиги >22, юрак уриш тезлиги 90-100 та./дақ) беморлар шифокор тавсияси асосида бириктирилган ҳудудлар бўйича юқоридаги тиббиёт муассасаларида МСКТ текширувидан ўтказиладилар.

🚑 Ўпка тўқимасининг шикастланиши 25-40% ни ташкил этган ҳолатда ушбу бемор махсус саралаш марказига юборилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
14.10.2020 11:16:22
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 38 363 609 (+ 321 142)
⚡️Соғайганлар ➖ 28 850 085 (+ 247 227)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 090 811 (+ 5 438)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 8 090 253 (+ 52 464)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 7 239 389 (+ 63 509)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 114 823 (+ 11 415)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 326 178 (+ 13 868)
5. 🇪🇸 Испания ➖ 925 341 (+ 7 118)
6. 🇨🇴 Колумбия ➖ 924 098 (+ 5 015)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 917 035 (+ 13 305)
8. 🇵🇪 Перу ➖ 853 974 (+ 2 803)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 825 340 (+ 4 295)
10. 🇫🇷 Франция➖ 756 472 (+ 12 993)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 38 363 609 (+ 321 142)
⚡️Выздоровевших ➖ 28 850 085 (+ 247 227)
⚡️Погибших ➖ 1 090 811 (+ 5 438)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 8 090 253 (+ 52 464)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 7 239 389 (+ 63 509)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 114 823 (+ 11 415)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 326 178 (+ 13 868)
5. 🇪🇸 Испания ➖ 925 341 (+ 7 118)
6. 🇨🇴 Колумбия➖ 924 098 (+ 5 015)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 917 035 (+ 13 305)
8. 🇵🇪 Перу ➖ 853 974 (+ 2 803)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 825 340 (+ 4 295)
10. 🇫🇷 Франция➖ 756 472 (+ 12 993)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 37 38 39 40 41 42 43 >