Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 44 sahifa

09.10.2020 14:06:58
Остановить распространение COVID-19

🔰 7 ШАГОВ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 12:28:53
❌ «Дексаметазон»ни коронавируснинг енгил ва ўрта турида ишлатиш таъқиқланади

Эъзозбек Ризаев, Штаб аъзоси:

«Дексаметазон» препаратини коронавирусни даволашда ишлатиш тавсияси 2020 йил июнь ойида Буюк Британия олимлари томонидан таклиф этилди. Оксфорд университети расмий сайтида COVID-19 касаллигининг оғир ва ўта оғир даврида, фақатгина кислородга муҳтож бўлган ва сунъий нафас олиш аппаратига уланган касалларга реанимация шароитида кунига 6 мг миқдорида 10 кун давомида бериш таклиф этилган. Эътиборли жиҳати, «Дексаметазон» дори воситасини фақатгина реанимация шароитида бериш тавсия этилади», деб расмий баёнотда аниқ белгилаб қўйилган.

⚠️ «Дексаметазон» бу «Аспирин» ёки «Цитрамон» эмаски, уни хоҳлаган одам дорихонадан сотиб олиб, ўз билганича истеъмол қилса. «Дексаметазон» кучли яллиғланишга қарши ва иммунодепресант (иммунитетни туширувчи) синтетик гормонал дори воситаси. Ундан нотўғри фойдаланиш, аввало:

▪️иммун тизимининг фаолиятини сусайтиради,
▪️қандли диабет касаллигини келтириб чиқаради ва уни ривожлантиради,
▪️ошқозон яра касаллигида қон кетиш хавфини оширади,
▪️суяклардан кальцийнинг чиқиб кетишига сабаб бўлади,
▪️тери мустаҳкамлигини сусайтиради,
▪️сурункали касалиликларнинг авж олишига олиб келади.

‼️ Бундан ташқари, ушбу яллиғланишга қарши дори воситасидан узоқ муддат фойдаланиш ҳар қандай гормонлар сингари семириш, диабет, остеопороз, глаукома ва ҳатто руҳий касалликлар каби ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Шу билан бирга, сон суягининг асептик некрозига ҳам «Дексаметазон» дори воситасини кўп миқдорда ишлатиш сабаб бўлади.

🚫 «Дексаметазон»ни COVID-19 нинг енгил ва ўрта даражада кечиш даврида ишлатиш таъқиқланади. Чунки у касалликнинг дастлабки босқичида, иммунитетимизни мустақил равишда касалликни енгишига ҳалақит беради ва акс таъсир кўрсатиб, касалликнинг авж олиб кетишига сабаб бўлади. Иммун тизими пасайиб, ҳатто йўқ бўлиб кетган беморни касалликдан қутқариш деярли имконсиз бўлиб қолади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 11:59:21
Лавлаги иммунитетни мустаҳкамлайди

Қизил лавлаги саломатлик ва узоқ умр кўришга катта таъсир кўрсатади.

🔹Таркибидаги витамин А ва витамин Р томирларни қайишқоқ ва майин қилади, юрак-томир касалликлари, айниқса, гипертоник хасталиклар ривожланишининг олдини олади. Лавлагида «бетаин» деган органик модда бор. У қондаги холестерин даражасини пасайтиради, жигар ишини меъёрлаштиради.

🔹Бу неъмат таркибидаги витамин С организмнинг инфекцион ва шамоллаш касалликларига қаршилик кучини ошириб, иммунитетнинг мустаҳкамланишида кўмаклашади.

🔹Замонавий табобатда қизил лавлаги меъда-ичак, жигар, ўт йўллари касалликларини даволашда ишлатилади. Шарбати — кучли ўт ҳайдаш хусусиятига эга. Пиширилгани — қабзиятда яхши ёрдам беради, бу неъмат айниқса камқонликда фойдали. Шарбати ҳазм жараёнини яхшилаш баробарида моддалар алмашинувида ҳам фаол иштирок этади. Қандли диабет, қабзият, камқонлик, атеросклероз, тиреотоксикоз сингари дардларни тузатишда ёрдам беради.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 11:03:55
👁🦠 Коронавирус способен провоцировать поражения тканей глаз

Внутри клеток глаз переболевшей коронавирусной инфекцией женщины, у которой впоследствии начались серьезнейшие проблемы со зрением, китайские офтальмологи нашли множество фрагментов белковой оболочки частиц SARS-CoV-2. Это говорит о том, что коронавирус нового типа может поражать далеко не только клетки легких и слизистой оболочки.

Практически с первых дней после начала вспышки коронавирусной инфекции ученые знают, что SARS-CoV-2 поражает клетки не только в легких, но и слизистой оболочки носа, пищевода, сосудов и сердца, а также других органов.

Ученые предполагают, что эта особенность вируса может объяснять то, почему многие заболевшие COVID-19 не только страдают от нарушений в работе органов дыхания, но и теряют чувство обоняния. Кроме того, у них возникают проблемы с пищеварением и сбои в работе кровеносной системы — Nauka.tass

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 10:39:01
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 36 753 904 (+ 359 748)
⚡️Соғайганлар ➖ 27 667 552 (+ 255 237)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 066 856 (+ 6 394)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 7 833 763 (+ 57 539)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 6 906 151 (+ 70 496)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 029 539 (+ 27 182)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 260 112 (+ 11 493)
5. 🇨🇴 Колумбия ➖ 886 179 (+ 8 496)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 884 381 (+ 12 105)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 856 369 (+ 15 454)
8. 🇵🇪 Перу ➖ 838 614 (+ 2 932)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 804 488 (+ 5 300)
10. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 686 891 (+ 1 736)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 36 753 904 (+ 359 748)
⚡️Выздоровевших ➖ 27 667 552 (+ 255 237)
⚡️Погибших ➖ 1 066 856 (+ 6 394)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 7 833 763 (+ 57 539)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 6 906 151 (+ 70 496)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 029 539 (+ 27 182)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 260 112 (+ 11 493)
5. 🇨🇴 Колумбия➖ 886 179 (+ 8 496)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 884 381 (+ 12 105)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 856 369 (+ 15 454)
8. 🇵🇪 Перу ➖ 838 614 (+ 2 932)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 804 488 (+ 5 300)
10. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 686 891 (+ 1 736)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.10.2020 10:04:28
⚡️Бир кечада яна 8 та ҳудудда 111 кишида коронавирус аниқланди

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍54 нафари Тошкент шаҳрида,

📍15 нафари Жиззах вилоятида,

📍12 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍10 нафари Фарғона вилоятида,

📍8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📍5 нафари Наманган вилоятида,

📍5 нафари Сурхондарё вилоятида,

📍2 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар 60 233 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.10.2020 23:46:28
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди

📈 Инфекция юқтирганлар сони 60 мингдан ошди

Бугун 334 кишида вирус аниқланди, 4 киши касалликдан вафот этди. Даволанаётганларнинг 452 нафари оғир аҳволда.

Кун давомида 8 ҳудудда 408 бемор соғайиб, жами тузалганлар 56 976 нафарни ташкил этмоқда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.10.2020 20:24:43
🔹Президент: «Бундан кейин одамларнинг уйига бориб, ишга муҳтожларни ишга жойлаштириш тизимини яратишимиз керак» 👉 Батафсил

🔹Олий маълумот талаб қиладиган мутахассисликлар ва лавозимлар қисқартирилади 👉 Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.10.2020 18:31:58
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 60 минг нафардан ошди

Сўнгги соатларда яна 121 киши касалликка чалинди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

📍107 нафари Тошкент шаҳрида,

📍14 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар 60 026 нафар.

📈 Бугун айни пайтга қадар 269 киши соғайди ва касалликни енгиб ўтганларнинг жами сони 56 837 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.10.2020 17:41:45
Бугун маълумотлар жуда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

✅ «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни доим биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.
08.10.2020 17:15:23
CCВ «коронавирус статистикасини юритиш учун профессионал билим зарур»лигини айтди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиев ҳамда Республика вирусология илмий текшириш институти директори Эркин Мусабоев муаллифлигида мақола эълон қилди. Унда шундай дейилади:

«Мамлакатимизда аҳолининг коронавирус билан касалланиш ҳолатларини аниқлашда инфекцияга қарши ҳосил бўлган антитаначаларни аниқлаш ҳамда антиген экспресс тест усуллари қўлланилмоқда. Лекин коронавирус инфекциясига ташхис қўйиш учун ушбу тахлиллар ёрдамчи таҳлил усуллари сифатида ишлатилишини унутмаслик керак. Якуний ташхис қўйишда “олтин қоида” сифатида полимер занжирли реакция (ПЗР) махсус лаборатория таҳлил натижалари тан олинади. Шунинг учун ҳам статистик маълумотларда фақатгина ПЗР усулида тасдиқланган мусбат натижалар ҳисобга олинади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида коронавирус касаллигига ташхис қўйишда “гумон қилинган” ҳамда касаллик “тасдиқланган” беморлар ўзаро фарқланади. Бу бутун дунёда амал қилинаётган тажриба бўлиб, шифокорларга касалликнинг ҳақиқий ҳолати бўйича тегишли хулосага келишлари учун ёрдам бўлади.

Айни пайтда юртимизда ташкил этилган саралаш ва тақсимлаш марказларида махсус шифокор кўриги, лаборатор таҳлиллар ва заруратга қараб рентген ёки МСКТ текширувлари ўтказилмоқда. Лаборатория усулида тасдиқланган ҳар битта ҳолатни тўлиқ рўйхатга олиш, касалликка чалинганларни ўз вақтида саралаш ва беморларнинг айни пайтдаги ҳолатидан келиб чиқиб, уйда ёки малакали тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослаштирилган муассасаларга йўналтиришга қаратилади. Саралаш ва тақсимлаш марказларига коронавирус эҳтимоли билан мурожаат қилган, лекин касаллик тасдиқланмаган беморларга ҳам зарур тавсиялар берилиб, ундаги касаллик ташхисидан келиб чиқиб, тегишли тиббиёт муассасаларига йўналтирилади.

Шу билан бирга биз коронавирусдан ташқари бошқа юқумли касалликлар билан оғриган беморлар ҳам борлигини унутмаслигимиз керак. Ҳозирги кунда аҳолида мавсумий ўткир респиратор инфекциялар (грипп, рино ва аденовирус), шу билан бирга бактериал пневмония ва юқумли бўлмаган касалликларда ҳарорат кўтарилиши мумкинлигини эътибордан четда қолдирмаслик зарур.

Коронавируснинг тарқалиши, уни аниқлаш ва даволаш бўйича умумий манзарани тўлиқ тасаввур қилиш ва баҳолаш учун профессионал тиббий билимга эга бўлиш керак. Ижтимоий тармоқларда юртимиздаги пандемия вазияти ҳақида билдирилаётган турли фикрлар, айрим мутасаддиларнинг асосланмаган хулосаларига ҳам айнан шундай профессионал билимнинг етишмаслиги сабаб бўлмоқда.

Аслини олганда, пандемияни жиловлашда кўрилаётган барча чоралар жаҳон тажрибаси, халқаро ташкилотлар тавсиялари ва энг асосийси, ярим йилдан ортиқ вақт мобайнида коронавирусга қарши кураш жараёнида тўпланган миллий тажрибага таянган ҳолда амалга оширилмоқда.

Ўтган вақт давомида аҳолидан келаётган коронавирус билан боғлиқ мурожаатлар билан ишлайдиган мобил гуруҳлар, касалликка чалинганларни саралаш ва уларни тиббий ҳолатига кўра тақсимлашга қаратилган марказлар ҳамда касалликни даволаш билан шуғулланувчи шифохоналарнинг узлуксиз тизими яратилганини эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Мисол учун, айни пайтда бирламчи тизимда 202 та махсус поликлиника, 1352 та мобил гуруҳ кечаю кундуз, дам олиш кунларисиз фаолият юритаётмоқда. Етакчи мутахассислар иштирокида 4 гуруҳга бўлинган ҳолда коронавирус билан касалланган ўта оғир ва оғир ҳолатдаги беморларнинг ҳолати кунлик онлайн назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларга амал қилиш борасида барча ҳудудларда малака ошириш курслари ташкил этилиб, унда ижобий натижа кўрсатган шифокорларгина коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларига жалб қилинмоқда»


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.10.2020 16:48:33
⚡️Всемирный банк спрогнозировал первый за 20 лет скачок числа «крайне бедных» из-за COVID-19

Число людей, живущих в состоянии крайней бедности, то есть меньше чем на $1,9 в день, в этом году вырастет впервые больше чем за 20 лет, спрогнозировал Всемирный банк. Из-за коронавируса в эту категорию в 2021г. могут войти до 150 млн человек.

☑️ «Пандемия и глобальная рецессия могут перевести больше 1,4% населения планеты в категорию крайне бедных. Чтобы превратить этот серьезный спад в развитие и снижение бедности, странам нужно приготовиться к другой экономике после COVID-19, позволив капиталу, трудовым ресурсам, талантам и инновациям перемещаться в новый бизнес и новые сектора», — заявил президент Всемирного банка Дэвид Малпасс — Forbes, World Bank

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.10.2020 15:44:37
❓Грипп ёки коронавирусга чалинганликни қандай фарқлаш мумкин?

〰️〰️〰️〰️〰️

Икки касаллик ҳам тумов, кўз ёшланиши, бурун оқиши, акса уриш, тана ҳароратининг кўтарилиши билан кечади.

❗️Шундай бўлсада, коронавирус ва гриппни бир-биридан ажратувчи бир неча белгилар мавжуд:

➖Касалликнинг инкубацион (яширин даври) гриппда 5-7 кун, коронавирусда 2-14 кун.

➖Касалликни енгил кечишида гриппда – умумий белгилар кўпинча тумовдан бошланади ва 1-3 кунгача давом этади, тана ҳарорати 38 даражадан юқори бўлиши бир марта кузатилади, 3-кундан бошлаб бемор аҳволи яхшиланишни бошлайди.

😷 Коронавирусда умумий белгилар аксарият ҳолатларда ҳид ва таъм билиш бузилишидан бошланиб, тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилади ва сўнгра 37-37,5 даражада бўлиб туради. Даволаш тўғри олиб борилса, бемор аҳволи касалликни 5-7 кунларида яхшилана боради.

➖Касаллик оғир кечувида асоратлар қўшилади: йўтал биринчи 3-4 кунда қуруқ, сўнг балғамли бўлади.

Коронавирусда эса 8 кундан бошлаб тана ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилади, умумий ҳолсизлик кучаяди, қуруқ йўтал зўраяди, нафас етишмовчилиги, яъни ҳансираш ҳам зўрайишни бошлайди. Йўтал балғамсиз ва касалликни кечувига боғлиқ ҳолда 2-3 ҳафтадан 1,5 ойгача кузатилиши мумкин.

➖ гриппнинг енгил кечувида бошқа органларнинг зарарланиши, асаб тизими жароҳатланиши кузатилмайди, лекин оғир кечувчи шаклларида қатор аъзоларда асоратлар кузатилиши мумкин.

Коронавирус касаллигида эса инсон организмининг бир неча аъзолари (нафас аъзолари, ошқозон ичак тизими аъзолари, юрак қон-томир тизими аъзолари, буйрак тизими, эндокрин безлар тизими, марказий ва периферик асаб тизими жароҳатланади, қоннинг ивиш хусусиятлари бузилади. Шунинг учун ҳам коронавирусда организмнинг тўқима ва ҳужайраларининг кислород билан таъминотига юқори эҳтиёж сезилади.

➖коронавирус касаллигини ташхислаш ва даволаш жараёни бу касалликда, айниқса, асаб тизими ва руҳиятни зарарланишини кўрсатмоқда, инсонларда кайфият тушиб кетиб тушкунлик ҳолати, ваҳима пайдо бўлмоқда, бундай ўзгаришлар эса грипп касаллигига хос эмас.

➖реабилитация жараёни бўйича енгил шаклдаги гриппда тикланиш даври 7-10 кун бўлиб, асоратланган ҳолатларда 1 ойгача бўлиши мумкин, бироқ коронавирус касаллигининг оғир ва ўта оғир кечувида ўпкалар интерстицияси, алвеолаларининг фиброз тўқима билан қопланиши ойлар давом этиши ёки маълум қисми умуман тикланмаслиги ҳам мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова маълум қилди.

Манба: @Rasmiy_xabarlar_Official


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.10.2020 15:13:49
❓Ковид-марказларда ишлаш учун шифокорлар сертификатни қаердан олишлари мумкин?

Барно Одилова, Штаб аъзоси:

👩🏻‍🏫 Соғлиқни сақлаш вазирлигида ўрнатилган тартибга Республикадаги тиббиёт олий таълим муассасалари ҳудудларга бириктирилиб, олийгоҳларнинг профессор ўқитувчилари томонидан тасдиқланган 18-кредитли ўқув дастури асосида ковид марказлари ва касалхоналарда ишлаётганлар ҳамда ишлаш истагида бўлганларни ўқитиш юклатилган.

📋 Мазкур ходимлар ўқиш якунида 2 босқичли имтиҳондан ўтказилади ва имтиҳонда ижобий натижага эришганларга шу ҳудуддаги ковид марказ ва шифохоналарида фаолият юритишлари учун рухсатнома-сертификат берилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.10.2020 14:32:01
❓Агар организмда рух моддаси етишмаса, нималар истеъмол қилиш керак?

Барно Одилова, Штаб аъзоси:

➖ Одам организмида рух, яъни цинк моддаси танқис бўлса, аввало сезиш қобилиятлари — кўриш, ҳидлаш, таъм билиш издан чиқади. Бу эса ўз навбатида иштаҳа йўқолишига, овқат ҳазм қилишнинг бузилишига, шапкўрлик каби касалликларга олиб келиши мумкин.

🌀 Тушкун кайфият, чарчоқ, ҳаётга бўлган қизиқишнинг сўниши — рух етишмаслигининг асосий белгиларидир. Соч тўкилиши, тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлиши, дерматит ва яраларнинг секин битиши, суякларнинг мўрт бўлиб, ревматизм ва артрит касалликлари келиб чиқиши ҳам рух етишмаслиги туфайли келиб чиқади.

🥗 Касалликнинг олдини олиш учун таркибида рух элементи кўп бўлган табиий мева-сабзавотлар, кўкатлар, зираворлар, дуккакли дон маҳсулотлари ҳамда улардан тайёрланган миллий таомларни истеъмол қилишга одатланиш керак.

✅ Узум ва тут шинниси, ўрик ва аччиқ бодом данаги, қора майиз, туршак, ёнғоқ, кепакли нон, сумалак, картошка, помидор, нўхат, сут ва гўшт маҳсулотлари ҳамда тухум сариғининг таркибида рух моддаси кўп.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.10.2020 11:45:54
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 36 394 156 (+ 341 521)
⚡️Соғайганлар ➖ 27 412 315 (+ 256 564)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 060 462 (+ 5 750)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 7 776 224 (+ 52 503)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 6 835 655 (+ 78 524)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 002 357 (+ 31 404)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 248 619 (+ 11 115)
5. 🇨🇴 Колумбия ➖ 877 683 (+ 7 875)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 872 276 (+ 6 645)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 840 915 (+ 16 447)
8. 🇵🇪 Перу ➖ 835 662 (+ 2 733)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 799 188 (+ 4 580)
10. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 685 155 (+ 1 913)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 36 394 156 (+ 341 521)
⚡️Выздоровевших ➖ 27 412 315 (+ 256 564)
⚡️Погибших ➖ 1 060 462 (+ 5 750)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 7 776 224 (+ 52 503)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 6 835 655 (+ 78 524)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 002 357 (+ 31 404)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 248 619 (+ 11 115)
5. 🇨🇴 Колумбия➖ 877 683 (+ 7 875)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 872 276 (+ 6 645)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 840 915 (+ 16 447)
8. 🇵🇪 Перу ➖ 835 662 (+ 2 733)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 799 188 (+ 4 580)
10. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 685 155 (+ 1 913)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.10.2020 11:21:39
🦠 Коронавирусдан кам фоизда зарарланганлар бошқаларга кўпроқ юқтиради

ЖССТ мутахассиси Мария ван Керкховенинг таъкидлашича, коронавирусга чалинганларнинг 80 фоизи вирусдан 10-20 фоиз зарарланганлар орқали касаллик юқтиради.

«Инфекция одамлар кўп тўпланадиган ёпиқ жойларда, саломатлигида доимий муаммо бўлган кишилар яшайдиган уйлар, тунги клублар ва турмаларда кўпроқ тарқалиши мумкин», — дея таъкидлаган мутахассис.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.10.2020 10:32:04
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 949 634 (+ 18 658)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 515 760 (+ 10 559)
⚡️Вафот этганлар ➖ 33 724 (+ 310)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 248 619 (+ 11 115)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 239 337 (+ 4 753)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 108 454 (+ 92)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 81 505 (+ 415)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 59 905 (+ 326)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 58 794 (+ 1 062)
7. 🇦🇲 Арманистон ➖ 53 755 (+ 672)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 48 097 (+ 0)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 41 113 (+ 182)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 10 055 (+ 41)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 949 634 (+ 18 658)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 515 760 (+ 10 559)
⚡️Погибших ➖ 33 724 (+ 310)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 248 619 (+ 11 115)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 239 337 (+ 4 753)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖ 108 454 (+ 92)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 81 505 (+ 415)
5. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 59 905 (+ 326)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 58 794 (+ 1 062)
7. 🇦🇲 Армения ➖ 53 755 (+ 672)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 48 097 (+ 0)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 41 113 (+ 182)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 10 055 (+ 41)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.10.2020 10:08:17
⚡️Яна беш ҳудудда 117 киши коронавирус юқтириб олди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📍 73 нафари Тошкент шаҳрида,

📍19 нафари Андижон вилоятида,

📍10 нафар Қашқадарё вилоятида,

📍8 нафари Сурхондарё вилоятида,

📍7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар 59 905 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.10.2020 07:29:45
⚡️Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган
беморлар статистикаси юзасидан

Бугун ОАВ орқали “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикасини келтирди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Шу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 6 октябрь куни Агентликда ОАВ
ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг Самарқанд вилояти кесимидаги статистикаси ҳақида сўз юритилган. Хусусан, Агентлик раҳбари томонидан расман эълон қилинган кўрсаткичлар (143 нафар бемор) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят бошқармаси томонидан Агентликка тақдим этилган маълумотларда (1155 нафар бемор) фарқлар мавжудлиги айтиб ўтилган.

Бироқ, Агентлик раҳбари томонидан билдирилган ушбу фикр COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикаси деб талқин қилинишига асос бўлмайди. Бундан ташқари, тадбирда ушбу масала юзасидан яна қўшимча ўрганишлар ўтказилиши лозимлиги билдириб ўтилган.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида бугунги кун ҳолатига 136 нафар бемор COVID-19, қолган беморлар эса ОРВИ, пневмония ва бошқа касаллик белгилари билан даволанмоқда.

Шу муносабат билан, тақдим этилган маълумотлар Агентлик томонидан қўшимча ўрганишлар якунлангандан сўнг расмий баёнот сифатида жамоатчиликка етказилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати
<< < 41 42 43 44 45 46 47 >