Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 46 sahifa

06.10.2020 18:58:10
❓Коронавирус одатий гриппга ўхшаб мавсумий касалликка айланиш эҳтимоли қанчалик тўғри?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

➖ Бундай ҳолат бўлиши мумкин, лекин эҳтимоли ҳақида ҳозирча аниқ гап айтиш мушкул. Балки коронавирус ҳақиқатан одатий инфекцияга айланиб, бир одамдан бошқасига доимий юқиб боради. Эҳтимол, уни тўлиқ баратараф этиш уддасидан чиқилар. Турли коронавируслар "тарихи" иккала натижанинг ҳам эҳтимолини кўрсатади.

💉 Айни пайтда эса убу саволга жавоб — вакциналарнинг қай даражада самародор эканига боғлиқ.

🦠 Бир тарафдан "атипик пневмония" эпидемиясини етарлича тезкорлик билан бартараф этишга эришилди. Бошқа томондан — инсон популяциясида нақ тўрт турдаги коронавирус (HCoV-229E, NL63, OC43 ва HKU1) мавжуд бўлиб, улар биз билан узоқ вақтлардан бери бирга.

🐪 Янги коронавирус каби улар ҳам қачонлардир жониворлар организмидан инсон танасига ўтган. Бу XIX асрда содир бўлиб, ушбу вирусларнинг донорлари кўршапалаклар, сигир ва туялар бўлган, дея тахмин қилинади.

🔎 Илк зарарланиш чоғларида бу вируслар ҳам ҳозирги коронавирусдан қолишмайдиган асоратларга олиб келган бўлиши мумкин. Шунчаки, биз бундан ўша давр тиббий қайдномалари йўқлиги сабаб бехабармиз. Умр кўриш давомийлиги ҳам ўтган даврларда ҳозиргидан анча фарқ қилган. Аввалги коронавируслар билан қандай ўзгаришлар юз берган бўлса, янгилари билан ҳам юз бериши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 18:28:24
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

💰 Жаҳон банки гуруҳи президенти Девид Малпаснинг маълум қилишича, агар пандемия баъзи мамлакатларда қарздорлик инқирозини келтириб чиқарса, инвесторлар ёрдам беришга, жумладан қарзни бекор қилишга тайёр бўлишлари керак — Reuters

🇮🇹 Италияда яқин ҳафталарда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари ортиб боришини тўхтатиш мақсадида янги чекловларни жорий этишни режалаштирмоқда — Reuters

🇨🇳🇺🇳 Хитой ўзининг Covid-19 га қарши вакцинасидан бутун дунёда фойдаланилиши учун ЖССТ томонидан баҳоланиши юзасидан музокара олиб бормоқда — Reuters

🇪🇺 Коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини Европа ҳудудида иқтисодиётнинг қайта тикланишини секинлаштириши хавфи мавжуд, дея маълум қилди Кристин Лагард — Reuters

🇺🇸 Тадқиқотлар АҚШда касалхонага ётқизилган Covid-19 беморларининг 80% дан ортиғи мушаклар, бош оғриғи, бош айланиши, руҳий ҳолат ўзгариши ва ҳид билишни йўқотиш каби асаб касалликларини бошдан кечиришганини кўрсатмоқда — CNBC

👉 Коротко о главном UZ

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🇺🇳 Согласно ВОЗ, число инфицированных коронавирусом может в 20 раз превышать официально зарегистрированные случаи. Организация предположила, что в общей сложности 10% населения планеты могло быть заражено коронавирусом — 760 млн. человек — CNBC

💰 Президент Группы Всемирного банка Дэвид Мальпас заявил, что инвесторы должны быть готовы предоставить помощь, если пандемия вызовет долговой кризис в некоторых странах в том числе посредством списания долгов — Reuters

🇮🇹 Италия намерена ввести новые ограничения в ближайшие недели, чтобы обуздать рост числа случаев коронавируса — Reuters

🇨🇳🇺🇳 Китай ведет переговоры о том, чтобы его вакцины Covid-19 местного производства были оценены ВОЗ для дальнейшего их использования во всем мире — Reuters

🇪🇺 Вторая волна пандемии коронавируса рискует затормозить восстановление экономики еврозоны, заявила Кристин Лагард — Reuters

🇺🇸 Исследование показало, что в США более 80% госпитализированных пациентов Covid-19 испытывали неврологические симптомы, такие как мышечные, головные боли, головокружение, измененное психического состояния и потеря обоняния — CNBC

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 18:18:06
⚡️Сўнгги соатларда яна 146 кишида коронавирус аниқланди. Касалликни енгиб ўтганлар сони эса 56 миингдан ошди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📍96 нафари Тошкент шаҳрида,

📍30 нафари Наманган вилоятида,

📍20 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар сони 59 343 нафар.

📈Бугун айни пайтга қадар саккиз ҳудудда 307 киши соғайди ва инфекциядан фориғ бўлганларнинг жами сони 56 058 (94 фоиз)га етди.

❗️Ҳозирда 2 796 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 16:55:43
❓Карантин вақтида мактабларда ошхона ва буфетлар ишлаши мумкинми?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

➖ «Ўзбекистон Республикасида Covid-19 падемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатлари фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар», 0375-20 сонли Санитария қоидалари ва меъёрлари асосида:

✅ юқорида кўрсатилган муассасаларда ошхона ва буфетлар санитария қоидалари ва талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритиши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 16:24:13
❓Сўх туманидагилар Фарғонага боришлари учун Қирғизистон томонидан коронавирус тести натижаси талаб қилиняпти ва у пуллик, шу тўғрими?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

🚧 Махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ, ўтказиш пунктидан (аэропорт, вокзал, ёки бошқа) ўтаётган фуқароларда ПЗР текшируви натижаси бўлиши шарт ва лаборатория текширувлари билан боғлиқ харажатлар мурожаат қилган шахслар томонидан қопланади.

☝️Фақат касалликнинг клиник белгилари бўлган шахслар, касалликга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар, эпидемик нохуш ҳудудлардан олиб келинган шахслар бепул текширилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 15:43:53
❓Бемор шифохонадан даволаниб чиққанидан кейин ҳам кимгадир касалликни юқтириб қўйиши мумкинми?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

☑️ Албатта, мумкин. Бу каби ҳолатларни инкор қилиб бўлмайди. Шифохонадан чиққан беморларда коронавирус касаллиги клиник белгилари тўлиқ йўқолган бўлса-да, ташқарига вирус чиқаришда давом этиши мумкин.

🔰 Шунинг учун ҳам касалликдан соғайган шахслар яна икки ҳафта мобайнида кузатувда бўлиши ва атрофдагиларга касаллик юқиб қолишининг олдини олишга қаратилган тадбирларга риоя этишлари шарт.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 15:24:21
❓Пандемиянинг охири борми? Ҳамма коронавирус билан касалланадиган бўлса, чекловларни жорий қилишдан нима наф?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

⏳ Чекловларнинг фойдаси бор — вақтдан ютиш!

Бир қарашда бугунги вазиятдан келиб чиқсак, вирус тарқалишини тўхтатишдаги ҳар қандай саъй-ҳаркаталар фойдасиздек, чунки барибир ҳамма касалланиб олади.

Бироқ ушбу пессимистик қараш икки сабабга кўра ўзини оқламайди:

❗️Биринчидан, Хитой, Тайван, Янги Зеляндия ва Жанубий Корея тажрибалари чекловларни ўз вақтида қўллаш — инфекция тарқалишини узоқ вақт ушлаб туришга имкон беришини кўрсатди. Бундан келиб чиқадики, ҳатто қатъий карантин чоралари мавжуд бўлмаса-да, кучли иккинчи тўлқин юзага келмайди.

🔘 Бундан ташқари, вақтдан ютиш тиббий тизимда мослашишга имкон беради. Гап нафақат вақтинчалик касалхоналар ёки тест текшируви, балки касалликнинг клиник манзарасини тушуниш, унинг олдини олиш ва тест усулларини ишлаб чиқиш ҳақида ҳам бормоқда.

💉 Мисол учун, ўтган 4 ой мобайнида SARS-CoV-2 вируси тўғрисидаги илмий мақолалар бир нечтадан минглабга кўпайди, кузатувлар ва касалликни даволаш борасида катта тажриба тўпланди, юздан ортиқ вакцина ва кўплаб вирусга қарши препаратлар ишлаб чиқилмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 15:04:22
⚡️Ҳаво томчиси инфекциялари авж оладиган мавсум бошланмоқда

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

🌀 Микст-инфекция — бир пайтнинг ўзида иккита инфекция, масалан, коронавирус+грипп, коронавирус+қизамиқ, коронавирус+парагрипп, коронавирус+ ўткир респиратор касалликларнинг бирга учраши.

💧Ҳозирда ҳаво томчиси инфекциялари авж оладиган мавсум бошланмоқда. Табиийки, микст-инфекция ҳолатлари кузатилиши эҳтимоли юзага келади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 14:33:10
⚡️⚡️ЖССТ: Коронавирусга Ер аҳолисининг 10 фоизи — 760 млн киши чалинган бўлиши мумкин

COVID-19’га чалиниш ҳолатларининг ҳақиқий сони расман қайд этилганидан анча кўп бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари Майкл Райан маълум қилди.

Айни пайтгача вирусга Ер аҳолисининг тахминан 10 фоизи — 760 миллион киши чалингани тахмин қилинмоқда. ЖССТ вакили бу кўрсаткични «оптимистик» деб атади.

🌍 Касалланишнинг иккинчи тўлқини ҳақида фикр билдираётиб, Райан ҳозир дунёга оғир давр кириб келаётгани ҳақида айтди.

📈 Маълумот учун, пандемия бошидан буён дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 35 миллион кишидан ошди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 14:11:40
🔎 Рух моддаси етишмаслиги ва коронавирус билан касалланиш хавфи юқори эканидан дарак берувчи белгилар

Европа клиник микробиология ва юқумли касалликлар жамиятининг конференциясида тақдим қилинган тадқиқот натижаларида қонда рух моддасининг кам бўлиши коронавирусга чалиниш хавфи юқори эканлиги, шунингдек, юқтириб олинган тақдирда қийин кечиши ва ҳатто оқибати ўлим билан тугашига боғлиқ деган хулосага келинган.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Рух моддаси ва коронавирус ўртасида қандай боғлиқлик бор?

🩸Иммунитетнинг вирусларга қарши курашиш қобилияти рух моддасининг қондаги концентрациясига боғлиқ бўлади.

🦠 Тадқиқот муаллифлари COVID-19 ташхиси билан шифохонага келган 249 нафар беморни ўрганган. Беморлар ўртача 63 ёшда, уларнинг 55 фоизи эркак бўлган. Коронавирусдан вафот этган беморларнинг деярли барчасида тирик қолганларга нисбатан рух моддаси миқдори кам эканлиги аниқланган. Тадқиқотчилар рух моддаси миқдори ва коронавирусни енгиш имкониятини баҳолашга ҳам муваффақ бўлган. Унда маълум бўлишича, қондаги рух моддасининг ҳар қўшимча микрограмми коронавирусдан вафот этиш хавфини 7 фоизга камайтиради.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Рух моддаси етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин?

Кунига 12-15 миллиграмм рух моддаси қабул қилиниши керак. Овқат ва маҳсулотларни истеъмол қилиш орқали организм меъёрдан 20-40 фоиз рухга эга бўлади, қолган меъёр эса шифокор кўрсатмасига биноан бошқа манбалардан ўзлаштирилиши керак. Афсуски, рух моддаси етишмаслигини ифодалайдиган симптомлар мавжуд эмас, шу сабаб ҳам вақти-вақти билан биокимёвий қон таҳлили орқали аниқлаштириш керак бўлади. Бироқ рух моддаси етишмаганида баъзи белгилар кузатилиши мумкин. Уларнинг кўп тарқалгани қуйидагилардан иборат:

🔸 тез-тез шамоллаш ва иммунитетнинг сусайиши;

🔸 яра, шилиниш ва бошқа жароҳатларнинг яхши битмаслиги;

🔸 тирноқларнинг мўртлиги ва синиши;

🔸 қалтираш (асосан қўлда);

🔸 асабийлашиш ва тез ғазабланиш;

🔸 ҳаракатнинг бир-бирига номувофиқлиги;

🔸 соч тўкилиши;

🔸 ҳид ва таъм билмаслик;

🔸 стоматит;

🔸 қоронғида кўриш қобилиятининг ёмонлашиши;

🔸 бошни қазғоқ босиши;

🔸 қўлга аллергик тошма тошиши;

🔸 иштаҳа ёмонлашиши.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 13:25:33
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 912 289 (+ 16 750)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 495 076 (+ 5 793)
⚡️Вафот этганлар ➖ 33 078 (+ 181)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 225 889 (+ 10 888)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 230 236 (+ 3 774)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 108 296 (+ 60)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 80 696 (+ 844)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 59 197 (+ 338)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 56 901 (+ 322)
7. 🇦🇲 Арманистон ➖ 52 677 (+ 181)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 47 635 (+ 207)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 40 788 (+ 97)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 9 974 (+ 39)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 912 289 (+ 16 750)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 495 076 (+ 5 793)
⚡️Погибших ➖ 33 078 (+ 181)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 225 889 (+ 10 888)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 230 236 (+ 3 774)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖ 108 296 (+ 60)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 80 696 (+ 844)
5. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 59 197 (+ 338)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 56 901 (+ 322)
7. 🇦🇲 Армения ➖ 52 677 (+ 181)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 47 635 (+ 207)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 40 788 (+ 97)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 9 974 (+ 39)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 11:52:31
🔹Болалар коронавирус билан касал бўладими?

🔹Болаларни дўконга бирга олиб чиқиш мумкинми?

🔹Хавф-хатар сақланиб қолган даврда, қандай тўғри сайр қилиш мумкин?

🔹Ўзини яккалаш чораси тугатилгандан сўнг болаларни қандай ҳимоялаш керак?

🔹Болалар ниқоб тақиши керакми? Неча ёшдан тақиши лозим?

〰️〰️〰️〰️

🔸Дети болеют коронавирусом?

🔸Можно ли брать детей с собой в магазин?

🔸Как правильно гулять, когда риски сохраняются?

🔸Как защитить детей после снятия самоизоляции?

🔸Нужно ли носить маску детям? С какого возраста?


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 10:42:19
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 35 701 674 (+ 302 424)
⚡️Соғайганлар ➖ 26 870 533 (+ 247 023)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 045 953 (+ 4 129)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 7 679 644 (+ 42 732)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 6 685 082 (+ 61 267)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 940 499 (+ 25 210)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 225 889 (+ 10 888)
5. 🇨🇴 Колумбия ➖ 862 158 (+ 7 106)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 852 838 (+ 2 099)
7. 🇵🇪 Перу ➖ 829 999 (+ 1 830)
8. 🇦🇷 Аргентина ➖ 809 728 (+ 11 242)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 761 665 (+ 3 712)
10. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 682 215 (+ 926)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 35 701 674 (+ 302 424)
⚡️Выздоровевших ➖ 26 870 533 (+ 247 023)
⚡️Погибших ➖ 1 045 953 (+ 4 129)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 7 679 644 (+ 42 732)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 6 685 082 (+ 61 267)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 940 499 (+ 25 210)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 225 889 (+ 10 888)
5. 🇨🇴 Колумбия➖ 862 158 (+ 7 106)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 852 838 (+ 2 099)
7. 🇵🇪 Перу ➖ 829 999 (+ 1 830)
8. 🇦🇷 Аргентина ➖ 809 728 (+ 11 242)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 761 665 (+ 0)
10. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 682 215 (+ 926)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
06.10.2020 10:03:48
⚡️Яна саккиз ҳудудда 119 киши коронавирус юқтириб олди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📍60 нафари Тошкент шаҳрида,

📍15 нафари Жиззах вилоятида,

📍13 нафари Андижон вилоятида,

📍10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📍6 нафари Сурхондарё вилоятида,

📍5 нафардан Қашқадарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар — 59 197 нафар.

📈 Айни пайтда юртимизда 55 751 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.10.2020 23:47:20
⚡️Коронавирусдан зарарланганлар сони 60 мингга қараб кетмоқда

🔺Бугун кун давомида мамлакатимизда 391 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шу билан бирга 10 та ҳудудда 433 нафар бемор соғайди.

🔘Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📈Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 078 нафар бемордан 55 751 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

🔹Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 842 нафар бемордан 430 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.10.2020 19:29:17
❓Короновирус болаларда кўпинча симптомсиз ёки енгил кечади, дейиляпти. Мактабларда болалар ўқитувчилар учун хавфли ҳисобланмайдими?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🦠 Болаларда Covid-19 касаллиги кўп ҳолатда енгил ёки клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечса ҳам, улар ушбу вируснинг асосий тарқатувчиларидан бири бўлишлари ва оила аъзоларига, айниқса хавф ости гуруҳидаги қариндошларига юқтириши, аҳоли ўртасида касалликнинг кўпайишига олиб келиши мумкин.

🔎 Корея ҳамда бошқа кўп мамлакатларнинг олимлари изланишлари натижаларига кўра, короновирус симптомлар мавжуд болалар организмида — 20 кун давомида, симптомсиз кечадиган болаларда эса — 14 кун давомида юқувчанликни сақлаб қолган.

🔹Демак улар шу кунлар давомида ўзлари билмаган ҳолда атрофдагилар учун хавфли бўлишган. Тадқиқотларда Корея давлатида кўплаб ота-оналар ва ўқитувчилар касалликни болаларидан юқтиргани аниқланган.

👩🏻‍🏫 Лекин Англияда олиб борилган тиббий тадқиқотлар ўқитувчилар вирусни ўқувчилардан кўра, ўз ҳамкасбларидан ёки ташқаридаги бирор бошқа одамдан юқтириши эҳтимоли катта эканини кўрсатган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.10.2020 18:28:03
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🌐 Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 35 миллиондан ошди — JHU

🇺🇸 АҚШда совуқ об-ҳаво бошланиши билан коронавирус касаллиги кўпайиши кузатилмоқда. Сўнгги 7 кун ичида АҚШнинг 9 штати, жумладан, Кентукки, Миннесота, Монтана ва Висконсин каби штатларда рекорд даражада касаллик сони ўсиши қайд этилди — Reuters

🇬🇧 Буюк Британияда душанба кунидан бошлаб пандемия туфайли ишидан айрилганларга ёрдам бериш учун янги ишга жойлаш дастури йўлга қўйилди. Дастур учун 308 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди — DW

🇯🇵 Японияда коронавирусга қарши бепул эмланади. Мамлакат "AstraZeneca PLC" ва "Pfizer Inc." компанияси билан: ҳар биридан 120 млн доза вакцина сотиб олиш, шунингдек, "Moderna Inc." компаниясидан 40 млн доза вакцина харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда — Japan Times

🇷🇺 Москвадаги барча мактаблар 5-18 октябр кунлари таътил учун ёпилади. Якшанба куни Россияда 10 499 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди, бу 15 майдан буён энг юқори кунлик зарарланиш кўрсаткичи ҳисобланади — Reuters, Interfax

🇩🇿 Жазоир ҳукумати мамлакатда Covid-19 ҳолатлари камайганидан сўнг чекловларни бекор қилишни бошлайди. Шу билан бирга, мактаблар 21 октябрдан, университетлар эса 22 ноябрдан қайта очилиши мумкин. Жамоат транспорти қайта тикланди — DW

🇰🇷 Жанубий Кореяда 13 ноябрдан жамоат жойлари ва транспортларда ниқоб тақмаганларга жарима қўлланилади — Yonhap News

🇬🇧 Пандемия бошланганидан буён Буюк Британияда 500 000 дан ортиқ Covid-19 дан зарарланиш ҳолати тасдиқланган — France24

🇨🇿 Чехия ҳукумати мамлакатда касалланиш даражаси кескин ошгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Мамлакат чегаралари очиқ қолмоқда, бино ичида кўпи билан 10 киши, очиқ ҳавода эса 20 дан ортиқ киши тўпланиши мумкин эмас — DW

👉 Коротко о главном UZ

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🌐 В мире общее количество зараженных коронавирусом составило более 35 млн человек, следует из данных Университета Джонса Хопкинса — JHU

🇰🇷 Южная Корея с 13 ноября наложит штраф на людей, которые не носят маски для лица в общественных местах и на транспорте — Yonhap News

🇨🇿 Власти Чехии объявили чрезвычайное положение на фоне резкого роста заболеваемости в стране. Границы страны останутся открытыми, не более 10 человек могут собираться в помещении, 20 — на открытом воздухе — DW

🇬🇧 В понедельник Великобритания начала новую программу трудоустройства, чтобы помочь тем, кто потерял работу из-за пандемии. Для программы выделили средства в размере 308 млн. долл. США — DW

🇷🇺 Все школы в Москве будут закрыты на каникулы с 5 по 18 октября. В воскресенье в РФ было зарегистрировано 10 499 новых случаев коронавируса, что является самым высоким числом ежедневных инфекций с 15 мая — Reuters, Interfax

🇩🇿 Власти Алжира начнут снимать ограничения после того, как в стране упадут случаи Covid-19. При этом, школы могут вновь открыться с 21 октября, а университеты — 22 ноября. В стране возобновился общественный транспорт — DW

🇺🇸 С наступлением холодной погоды в США наблюдается увеличение количества случаев Covid-19. Девять американских штатов сообщили о рекордном увеличении за последние семь дней, такие как Кентукки, Миннесота, Монтана и Висконсин — Reuters

🇬🇧 С начала пандемии в Великобритании было зарегистрировано более 500 000 подтвержденных случаев Covid-19 — France24

🇯🇵 Вакцинация от коронавируса будет проведена в Японии бесплатно. Страна договорилась с AstraZeneca PLC и Pfizer Inc. о получении 120 миллионов доз вакцины от каждой, а также ведет переговоры с Moderna Inc. о получении 40 миллионов доз — Japan Times

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.10.2020 17:08:39
⚡️Тошкент шаҳри ва вилоятида 87 кишида коронавирус аниқланди. Саккиз ҳудудда 315 киши эса касалликни енгди

Янги касалланганларнинг:

📍71 нафари Тошкент шаҳрида,

📍16 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар — 58 946 нафар.

📈 Бугун шу пайтга қадар саккиз ҳуддудда 315 киши коронавирусдан тузалди ва уларнинг жами сони 55 633 кишига етди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоиз.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.10.2020 16:39:30
⚡️Коронавирусга қарши иммунитет узоғи билан қанча вақт сақланиб қолиши мумкин?

«Вектор» маркази (Россия) лабораториясининг собиқ раҳбари Александр Чепурнов коронавирусга қарши иммунитет вирусга чалиниб соғайганларда тахминан ярим йил сақланиб қолиши мумкинлигини айтди.

‼️ Мутахассиснинг таъкидлашича, коронавирусга чалинганларда 3-4 ойдан кейин антитаналар миқдори камая бошлайди ва тўлиқ йўқолиши мумкин. 5-6 ойдан кейин эса иммунитет коронавирус антигенига умуман жавоб бермай қўяди.

«Шу сабабли коронавирусга қарши пайдо бўлган иммунитет — ярим йиллик деб баҳолайман. Биз ҳозирда айнан шундай бемор ортидан кузатмоқдамиз. У бир ой аввал аъло даражадаги иммунитетга эга бўлиб туриб, биринчи касалланишдан 6 ой ўтиб яна вирусга чалинди.

🦠 Бундан келиб чиқсак, апрель ва майда касалланганлар ҳозирда вирусга қайта чалиниш хавфи остида», деб огоҳлантирган мутахассис.

❌ Чепурновнинг фикрича, касалланганлар сонининг ошиши коронавирусга қарши оммавий иммунитетни шакллантиришга ёрдам бермайди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
05.10.2020 15:42:52
❓Қандли диабети бор инсонларда короновирус нега оғир кечади?

Барно Абдусаматова, Штаб аъзоси:

🔰 Қандли диабет — эндокрин касалликларга мансуб бўлиб, инсулин гормонининг тўлиқ ёки қисман етишмовчилиги натижасида гипергликемия — қондаги глюкоза миқдорининг давомли ортиб бориши билан кечувчи, организмдаги моддалар алмашинув жараёнлари (углевод, ёғ, оқсил, минерал ва сув-туз алмашинуви)нинг бузилиши ва қайтмас органик патологиялар келтириб чиқарувчи сурункали касаллик сифатида тавсифланади.

📈 Қандли диабет касаллиги охирги йилларда дунё бўйича кенг тарқалмоқда. Ҳозирги пайтда дунё аҳолисининг 1-8 фоизи ушбу касаллик билан оғриган. Текширувлар натижасида ҳар 10 йилда қандли диабет билан оғриган беморлар сони икки баравар кўпаймоқда.

❗️Қандли диабет бўлган инсонлар турли инфекцияларга мойил бўлади. Сабаби шакар микроблар учун озуқа моддаси ҳисобланади.

🦠 Агар қандли диабети бор бемор қонида глюкоза кўп бўлса, коронавирус ушбу беморларда оғир кечади.

Чунки касалликда кузатиладиган «цитокинлар ҳужуми» учун шакар қувват манбаи ҳисобланади. Айниқса тана вазни ортиқча бўлган қандли диабети бор инсонларда коронавирус оғир кечади.

👩🏻‍⚕️ Бу беморлар ўзида короновирусга хос бирор клиник белгини сезса, дарҳол ҳудудий шифокорга мурожаат этиши шарт. Бундай беморлар уй шароитида ўзини даволаши таъқиқланади.

🌀 Чунки уларда тезда пневмония ривожланиши ва унинг оғир кечиши кузатилиши мумкин. Бу беморлар коронавирус билан бирга диабетни ҳам даволашда давом этишлари лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️
⚠️ Қандли диабети бўлган беморлар ҳудудий поликлиникаларида диспансер назоратда бўлишлари, ўзларида ўзгариш сезсалар дарҳол шифокорга мурожаат этишлари, оммавий жойларга зарурат бўлмаса бормасликлари, имкони бўлса уйдан масофавий ишлашлари ва шифокор тавсия этган даво муолажаларни вақтида мунтазам олиб туришлари зарур.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 43 44 45 46 47 48 49 >