Koronavirus Info xabarlari 1 sahifa
23.03.2021 22:12:00
Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:🔺тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;
🔺театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:
📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;
📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик белгиланди.
23.03.2021 19:40:22
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.23.03.2021 19:22:02
Samarqand bosqichi uchun roʻyxatga olish yakunlandi22-martga qadar davom etgan roʻyxatga olish jarayonida “Zakovat” intellektual klubi tomonidan tashkil etilayotgan intellektual turnirda qatnashish istagida jami 2551 nafar ishtirokchilardan ariza kelib tushdi.
Toshkent bosqichida boʻlgani kabi Samarqandda ham jamoa boʻlib roʻyxatdan oʻtganlar toʻgʻridan-toʻgʻri breyn-ring turnirida ishtirok etishadi.
Yakka tartibda roʻyxatdan oʻtganlar esa dastlab intellektual kastingda qatnashadi.
Yakka tartibda roʻyxatdan oʻtgan ishtirokchilarni 25-mart kuni Samarqand shahridagi “ICE Arena” majmuasida boʻlib oʻtadigan intellektual kastingga taklif qilamiz. Breyn-ring turniri esa 27-28-mart kunlari o‘tkazilishi rejalashtirilgan.
Tadbirning oʻtkazilish vaqti, taklifnomalarni olish tartibi va boshqa muhim maʼlumotlar haqida tez orada qoʻshimcha xabar qilinadi.
Bizni kuzatishda davom eting.
Kanalimizga obuna bo’ling:
➖ @zakovat
23.03.2021 10:46:50
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.—
Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
22.03.2021 22:55:30
❗️«Қатъий карантинни тиклашга бирорта асос йўқ» — Нурмат Отабеков «Бугунги кунда карантин қоидаларини ўтган йилгидек қатъий ва кескин даражада қайта тиклашга бирор асос йўқ. Сабаби, касалланиш кўрсаткичлари сўнгги 3 ой ичида паст даражаларда бўлиб келди, ҳозир бирмунча юқори бўлса ҳам, бу карантин чекловларини кучайтиришга асос бўладиган даражада эмас. Негаки касалланиш асосан Тошкент ҳудудида кўпроқ қайд этиляпти.
Бир нарсага аниқлик киритиб олишимиз керак – карантин ҳали бекор қилингани йўқ, энг муҳим ва бирламчи ҳимоя усуллари ҳамон амалда. Шунчаки, биз ўзимизни жуда бўш қўйиб юбордик, коронавирус ҳамон ёнимизда эканини унутдик, ўзимизни гўё касалликдан қутулгандек тута бошладик», — деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков.
Манба
22.03.2021 22:44:44
⚡️2021 йил 1 сентябрдан:Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ердан мақсадсиз фойдаланиш, уларда ноқонуний объектлар қуриш бўйича янги аниқланган ҳолатларни фото ва видео камераларга қайд этиш орқали хабар берган шахслар БҲМнинг 10 фоизи (24 500 сўм) миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
22.03.2021 22:40:51
⚡️Президент – журналистларга: «Танқид қилинглар. Бу учта-тўртта қарордан ҳам кўпроқ таъсир қилади»«Танқид қилинглар! Топшириқ берилган бўлса, нега бажармаяпсан, дея фамилиясини, расмини олиб чиқиб, кўрсатинглар, бутун эл билсин. Биласизларми, бу – учта-тўртта қарордан ҳам кўпроқ таъсир қилади. Сизларнинг кучларинг катта», – дея журналистларни фаолликка чақирди Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида.
@maxsus_rakurs
22.03.2021 09:38:25
Худойберди Тўхтабоев вафот этдиЎзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 89 ёшида вафот этди.
Худойберди Тўхтабоев 1932 йилда Фарғона вилоятининг Катта Тағоб туманида (ҳозирги Ўзбекистон тумани) туғилган.
21.03.2021 18:46:33
❗️AstraZeneca вакцина таркибида чўчқа унсурлари йўқлигини маълум қилдиAstraZeneca компанияси энг кўп мусулмон аҳолига эга мамлакат – Индонезияда тарқалган хавотирларга жавобан, коронавируга қарши ишлаб чиққан вакцинаси таркибида шариатда тақиқланган чўчқа унсурлари йўқлигини маълум қилди.
Индонезиянинг олий мусулмон кенгаши жума куни AstraZeneca вакцинаси таркибида чўчқанинг ошқозоности безидан олинган трипсин моддаси борлигини айтиб, уни ҳаром деб фатво берган, лекин препаратни фақат пандемия шароитидагина фавқулодда қўллашни маъқуллаганди.
Бугун, 21 март куни AstraZeneca'нинг Индонезиядаги вакили Ризмон Абудайри шу масалада баёнот берди.
«Бу вектор вирусли вакцинани ишлаб чиқариш жараёнининг ҳеч бир босқичида чўчқа ё бошқа ҳайвонлардан олинадиган бирор унсурдан фойдаланилмайди, бу каби унсурларнинг ишлаб чиқариш жараёнларига алоқаси йўқ», – дейилади расмий чиқишда.
21.03.2021 15:40:47
Ўзбекистонда 22 мартдан бошлаб «AQLVOY» янги ўқув-кўнгилочар телеканали ишга тушади — Мактабгача таълим вазирлиги.21.03.2021 13:20:23
Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” мажмуасида 21 март куни Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтдиТадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Давлат раҳбари кўп миллатли халқимизни Наврўз байрами билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирди.
«Ўтган йили пандемия туфайли Наврўз байрамини ҳар доимгидек катта тантана қилиб, кенг нишонлай олмаган эдик. Ўшанда, бу ташвишли кунлар албатта ортда қолади, ҳали кўп тўй-томоша ва сайилларни халқимиз билан биргаликда ўтказамиз, деб эзгу ният қилган эдик. Бугун ана шу орзу ва интилишларимиз рўёбга чиқмоқда. Гўзал ва жонажон юртимизда яна шодиёналар, қувончли кунлар бошланмоқда», – деди Шавкат Мирзиёев.
21.03.2021 12:22:05
Талабалари Россияга кириши мумкин бўлган хорижий давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон рўйхатда йўқРоссияга талабалари ўқишга қайтиш учун рухсат берилган мамлакатлар:
Арманистон, БАА, Беларус, Вьетнам, Греция, Жанубий Корея, Куба, Малдив ороллари, Миср, Озарбойжон, Сейшел ороллари, Сербия, Сингапур, Танзания, Туркия, Финландия, Швейцария, Эфиопия, Япония, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон.
Рухсат берилган мамлакатлар ичида эпидемиологик вазият бирмунча ўнгланган Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон йўқ.
20.03.2021 21:54:06
❗️Ўзбекистон ҳудудига кириб келиш бўйича янги тартиб ўрнатилдиРеспублика махсус комиссиясининг тегишли қарори билан қуйидаги янги тартиб ўрнатилди:
Ўзбекистонга ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёки чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинди;
Ҳаво ва темир йўл қатновлари орқали ташриф буюраётган шахслар Ўзбекистонга келиш учун ҳаво ёки темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин, сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР (полимера занжири реакцияси) орқали текширилиб, манфий кўрсатгичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиши талаб этилади;
Автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кириб келаётган шахслар томонидан сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига ПЗР (полимера занжири реакцияси) орқали текширилиб, манфий кўрсатгичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этилганда ёки ПЗР натижаси бўлмаган ҳолларда чегара ўтказиш пунктларида фаолият юритадиган махсус клиника ёки лабораторияларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви орқали манфий натижа қайд этилган маълумотнома тақдим этилган тақдирда Ўзбекистон ҳудудига киритилади;
Коронавирус инфекциясига ПЗР текширувлари натижалари инглиз ёки рус тилларида бўлиши талаб этилади ҳамда темир йўл қатновига рўйхатдан ўтишдан олдин тегишли авиа ёки темир йўл компаниялари ходимлари томонидан, Ўзбекистон ҳудудида эса тегишли аэропорт, темир йўл вокзали ҳамда автойўл чегара ўтказиш пунктларида фаолият кўрсатувчи санитария-эпидемиология хизмати томонидан назорат қилинади.
Автойўл чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларда коронавирус инфекцияси антигенини экспресс тест текшируви натижасида мусбат натижа қайд этилган ҳолларда белгиланган тартибда тегишли ҳудудда жойлашган тиббиёт муассасаларига юборилади.
Батафсил
20.03.2021 19:14:51
Комил Алламжонов: Ҳар қандай берилаётган маълумот ёки изоҳ ёлғондан иборат бўлиши керак эмас«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматининг пала-партиш ва ўйламай қилган иши, ёлғон маълумотлар бериши, ўша видеоларни тарқатиши қандай оқибатларга олиб келишини бугун матбуотда кўрдик.
Матбуотда бир олтин қоида бор: «Ҳар қандай берилаётган маълумот ёки изоҳ ёлғондан иборат бўлиши керак эмас». Мусулмончасига айтганда, ёлғон аралашган жойдан барака қочади.
Шунинг учун ҳам биз доим матбуот хизматлари ходимларининг малакасини ошириш жуда ҳам муҳимлигини айтиб келамиз. Ўйламасдан тарқатилган бу маълумот ҳам қандай миш-мишлар ва ёлғон маълумотлар кўпайиб кетишига сабаб бўлди».
Манба
20.03.2021 18:30:35
Россия хорижлик талабаларнинг мамлакатга киришига рухсат берди16 мартда имзоланган ҳужжатга кўра, Россияга барча хорижлик талабалар эмас, балки фақат эпидемиологик вазият барқарор мамлакатлардан келадиган талабалар киришлари мумкин.
20.03.2021 16:22:20
❗️Олимлар AstraZeneca вакцинаси билан эмлашдан кейин тромбоз ҳосил бўлиши сабабини тушунтиришдиГерманиядаги Грайфсвалд университети олимлари AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси у билан эмланган баъзи одамлар организмида ҳимоя механизмини ишга тушириши ва бунинг натижасида тромблар ҳосил бўла бошлашини маълум қилишди.
Олимларнинг таъкиддлашича, эмланганларда бундай тромблар ҳосил бўлишига вакцинани ишлаб чиқишдаги хатолик, организмнинг вакцинага индивидуал реакцияси ёки касалликларга мойиллиги сабаб бўлиши мумкин. Олиб борилган тадқиқот даволашнинг махсус курсини ишлаб чиқиш имконини беради. Олимларнинг айтишича, тромбоздан дори воситасини эҳтиёт чораси сифатида олдиндан киритиш мумкин эмас, даволашни эса тромблар ҳосил бўлгандан кейин бошлаш лозим.
19.03.2021 21:20:49
Bugun! Finalni ko’rishni unutmang!Soat 20:30 da MilliyTV kanalida.
19.03.2021 21:17:44
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида 140 нафар маҳкумни афв этди.19.03.2021 17:48:57
Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 42-ўринни эгалладиWorld Happiness Report — дунёнинг бахтли мамлакатлари рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон 149 мамлакатни ўз ичига олган мазкур рейтингда 42-ўринга жойлашди.
Финляндия рейтингда тўртинчи бор етакчилик қилмоқда. Бахтли мамлакатлар юқори ўнталигидан шунингдек, Дания, Швейцария, Исландия, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Люксембург, Янги Зеландия ва Австрия жой олди. Қозоғистон 45-, Қирғизистон 67-, Тожикистон 78-, Туркманистон 97-ўринга жойлашди.
Рейтингнинг энг охирги ўринларини Руанда, Зимбабве ва Афғонистон эгаллади.
19.03.2021 14:06:14
❗️ФВВ Ўзбекистонда уч кун кучли шамол бўлишидан огоҳлантирдиЎзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18—20-март кунлари кучли шамол бўлиши кутилмода. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
ФВВ фуқароларга кучли шамол вақтида заруратсиз ташқарига чиқмасликни ва автомобиль эгаларига машиналарини дарахтлардан узоқроққа қўйишни тавсия этмоқда.