Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 41 sahifa

14.10.2020 10:42:55
​​Коронавируснинг 5 босқичи: қайси даражада қандай даво чоралари кўрилади?

Кўпчилик ўзида коронавирус хасталиги белгилари пайдо бўлганда ундан ҳадиксирагани ёки ўз саломатлигига лоқайдлиги туфайли “шамоллабман, шекилли”, “кўз тегдими дейман, маззам бўлмаяпти” деб хотиржамликка берилади. Ё бўлмаса, ушбу ҳасталикнинг турли босқичларидан ҳабари бўлмаган кишилар “вирусни юқтирган бўлганимда ётиб қолишим керак эди”, дея коронавируснинг илк босқичларини оёқда ўтказиб юборишади. Оқибатда эса, вақтида уй шароитида даволаниб, касалликни енгиб кетиши мумкин бўлган беморлар аҳволи ўта оғир ҳолатга келиб қолиб, станционар даволанишга мажбур бўлади. Ҳўш, коронавирус ҳасталигининг қандай босқичлари бор, касалликнинг қайси даражаларида уй шароитида даволаниш мумкин? Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Kоронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Ҳайдаров вазирлик Матбуот хизматининг юқоридаги саволларига жавоб берди:

— Коронавируснинг бугунги кунда беш хил турли даражалари мавжуд:
📌Симптомсиз
📌Енгил
📌 Ўрта оғир
📌Оғир
📌 Ўта оғир

1. Симптомларсиз даражаси — бунда ҳасталик сезиларсиз белгилар беради. Масалан, бир, икки марта танада ҳолсизлик, ноқулайлик туйилиши, ё бўлмаса бир маротаба ҳароратнинг 37 даржага чиқиши ҳолати юз бериши мумкин. Аммо ушбу ҳолатда ПЗР текширувидан ўтганда коронавирус инфексияси борлиги аниқланиши мумкин.

2. Енгил даража — ҳароратнинг 38 даражагача кўтарилиши, томоқнинг қичиши, вақти-вақти билан йўтал ҳамда танадаги ҳолсизлик, бўғимлар қақшаши кузатилади.

Қайд этилган ушбу икки босқичда уй шароитида оилавий поликлиника шифокори билан ҳамкорликда, яъни уларнинг тавсиялари асосида даволаниш мумкин.

3. Ўрта оғир даража — бунда юқорида қайд этилган белгилар кучайгани учун беморнинг шифохонага ётқизилиши тавсия этилади. Бундай беморларга қатъий тартибдаги даволаниш чоралари ва доимий мутахассислар назорати керак бўлади.
Шунингдек, ҳавфлилик даражаси юқори бўлган кишилар: яъни беморларнинг ёши 50-60 ва ундан катта бўлганда ёки вирусга чалинган кишининг ёндош касалликлари бўлса, ҳомиладор аёллар ва болаларда коронавирус аниқланса, уларга ўрта оғир даража белгиланиб станцианар даволаш услуби қўлланилади.

4. Оғир даража — бунда беморларда юқоридаги белгилар яққол намоён бўлиши билан бирга нафаснинг ўткир етишмовчилиги, руҳият ўзгариши, хусусан, ўлим талвасаси ҳамда барча аъзоларида вируснинг таъсири сезила бошлайди. Ушбу ҳолатда ҳам станционар даволаш йўлидан фойдаланиш зарур.

5. Касалликнинг ўта оғир даражасида эса, беморлар фақатгина шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида даволаниши керак.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, беморларнинг қайси даражада эканлигини фақатгина шифокорлар белгилай олади. Ўзбошимчалик билан менда ҳали коронавируснинг енгил даражаси дея оғир ҳолатларда ҳам уй шароитида даволанишни давом эттириш ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлиги учун ўта хавфлидир. Шу боис, доимий равишда оилавий поликиника шифокори билан маслаҳатлашиш ва уларнинг тавсияларига амал қилишингизни сўраймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
14.10.2020 10:21:01
❗️Қиш яқинлашмоқда. Коронавирусдан қандай ҳимояланиш керак?

〰️〰️〰️〰️
🔹Вирус қиш ойларида кучлироқ бўлади

🔹Ёпиқ маконларда нима қилиш керак?

🔹Уйда кўрилиши лозим бўлган эҳтиёт чоралари

🔹Тоза ҳавонинг кучи

🔹D витамини ва иммунитетни мустаҳкамлаш учун қандай овқатланиш керак?

〰️〰️〰️〰️
👉 БАТАФСИЛ
14.10.2020 10:04:19
❗️Бир кечада Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида 121 киши коронавирусдан зарарланди

Янги касалланишлар:

▫️64 нафари — Тошкент шаҳрида,
▫️16 нафари — Наманган вилоятида,
▫️11 нафари — Сирдарё вилоятида,
▫️11 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида,
▫️8 нафари — Қашқадарё вилоятида,
▫️6 нафари — Самарқанд вилоятида,
▫️5 нафари — Хоразм вилоятида.

📈 Жами беморлар — 61 859 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.10.2020 23:52:00
⚡️⚡️Бугун умумий касалланганлар сони 319 нафарни ташкил этмоқда

Шунингдек, бугун республиканинг 11 ҳудудида 336 нафар бемор соғайди. Даволаниш кўрсаткичи 95%.

🔘Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🌀Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 464 нафар бемордан 319 нафари оғир, 106 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.10.2020 19:03:26
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🇨🇳 Хитойда Шандун шарқидаги Циндао шаҳрида 6 та янги касаллик ҳолати аниқлангандан сўнг 9 миллион аҳолини тест текширувидан ўтказиш режалаштирилмоқда — BBC

🇨🇿 Чехия ҳукумати 14 октябрдан 3 ноябрга қадар кафе, бар, ресторан ва клубларни ёпишга ҳамда аксарият мактабларни масофавий ўқишга ўтказишга қарор қилди. Жамоат йиғилишлари 6 кишигача чекланади, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланади, жамоатчилик транспортида ниқоб тақиш талаб этилади — Reuters

🇫🇷 Францияда душанба куни жонлантириш ва интенсив терапия бўлимида даволанаётган беморлар сони 27 майдан буён биринчи марта 1500 дан ошганини маълум қилди. Бу эса мамлакатда қайта карантин жорий этилиши хавфини уйғотмоқда — The Guardian

🇪🇸 Испания ҳукумати Европа давлатлари ва Канар ҳамда Балеар ороллари ўртасида маълум даражада туризмга боғлиқ бўлган сайёҳлик йўлакларини ташкил этиш бўйича протоколларни келишишди. Коронавирус туфайли Балеар оролида ишсизлик ўтган йилгига нисбатан 90 фоизга ошди — Independent

🇮🇷 Эронда иккинчи кун кетма-кет коронавирус қурбонларининг юқори кўрсаткичи эълон қилинди — 272 нафар, шунингдек, кунлик коронавирус ҳолатларининг рекорд сони 4206 тага ошди — The Guardian

🇲🇾 Малайзияда 14 октябрдан бошлаб пойтахт ва Селенгор штатларида касаллик сони ортиб бораётгани туфайли ҳаракатланишга янги карантин чекловлари жорий қилиниши маълум қилинди — National Post

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.10.2020 18:09:00
⚡️Яна уч ҳудудда 108 киши коронавирус юқтирди, 9 ҳудудда 186 киши соғайди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📍89 нафари Тошкент шаҳрида,

📍10 нафари Андижон вилоятида,

📍9 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар сони — 61 642 нафар.

——————-

📎 Бугун айни пайтга қадар тўққизта ҳудудда 186 киши касалликни енгди ва жами соғайганлар 58 613 кишига етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.10.2020 17:59:25
❓Дунё олимлар короновирус бўлиб тузалган беморларда антитаначалар шаклланган бўлса ҳам қайта касалланиш мумкунлигини инкор этмаяпти.

Ушбу ҳолатлар Нидерландия, Бельгия, Гонконгда кузатилган. Нидерландияда коронавирусга такроран чалиниш ҳолатидан кейин илк ўлим ҳам қайд этилди.

Тадқиқотларда беморнинг коронавирусга топширган иккала тести натижаларидан вирусларнинг генетик таркиби бир-биридан фарқланиши аниқланган.

Кимларда ушбу ҳолатлар кузатилиши мумкин?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🦠Короновирус касаллиги ҳали охиригача ўрганилмаган ва ҳозирги кунга қадар қатор изланишлар давом этмоқда.

🌐Маълумотларга кўра, дунёда айни вақтда коронавирусга қайта чалиниш бўйича 23 та ҳолат қайд этилган. Илк ҳолат 24 августда Ҳонгконгда аниқланган. Айни вақтда қайта касалланган беморлардан 20 нафари соғайиб кетган, яна 2 киши даволанишни давом эттирмоқда.

🧬Тўғри, кўпгина олимлар ушбу касалликни қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяптилар. Уларнинг фикрича, касаллик иммунитети паст, сурункали касаллиги бор ва касалликка қарши антитаначалари кам бўлган беморларда учраши мумкин.

🔎Изланишлар ушбу беморларда аникланган вируслар жуда кўп маротаба мутацияга учраганини ҳам кўрсатиб ўтди.

Кўп юртдошларимиз мен касал бўлиб ўтдим ва менда антитаначалар бор деб ниқобсиз, масофа сақламасдан юришни бошладилар.

🔘Юқоридаги маълумотларга асосланиб ҳамда атрофдагиларни хавф хатарга қўймаслик мақсадида барча санитария гигиена қоидаларига амал қилишни, қўлларимизни тез тез совунлаб ювишни, кўчада ниқоб тақишни ва ижтимоий масофа сақлашни тавсия этамиз.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.10.2020 15:11:16
🇺🇿🇪🇺Впечатляющий прогресс, достигнутый Узбекистаном

В настоящее время Узбекистан и Европейский Союз ведут переговоры по Соглашению об усиленном партнерстве и сотрудничестве (EPCA), которое заменит соглашение о партнерстве и сотрудничестве, действующее с 1999 года.

Оно направлено на содействие созданию благоприятной деловой и инвестиционной среды, а также предусматривает сотрудничество по вопросам внешней политики и глобальным вызовам, таким как изменение климата, коррупция и борьба с терроризмом.

Пресс-секретарь Европейской комиссии Петер Стано заявил, что ЕС с готовностью признает впечатляющий прогресс, достигнутый Узбекистаном. "Узбекистан все больше приводит свою нормативно-правовую базу в соответствие с международными нормами и практикой, приближая ее также к европейским нормам и ценностям. ЕС поддерживает эти усилия как в политическом, так и техническом плане" - EU Reporter

👉 Коротко о главном
13.10.2020 13:22:34
❓Уй шароитида коронавирусдан даволаниш учун нима қилиш керак?

Муҳайё Асилова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

➖ Коронавирус касаллигининг илк босқичлари симптомларсиз ва енгил даражасида уй шароитида даволанишга рухсат берилади. Хусусан, контактда бўлганлар ва касалликни симптомларсиз кечувидаги беморлар турли витаминларни қабул қилиб, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиб, иммун тизимини кучайтириши орқали касалликни енгиб ўтиши мумкин.

💧Биринчи навбатда бундай беморлар кам-камдан, тез-тез енгил ҳазм бўладиган овқатларни истеъмол қилиши зарур. Шунингдек, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш тавсия этилади. Цинк препаратлари билан бирга «Витамин Д3», «Витамин С» дориларини қўллаш мумкин. Дори воситаларини қанча истеъмол қилиш беморнинг ёши, жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади. Шунинг учун даволанишни бошлашдан аввал оилавий поликлиника шифокори билан маслаҳатлашиб, керакли тавсияларни олиш лозим.

🌡 Касалликнинг енгил ҳолатидаги беморларни уй шароитида даволаниши умумий амалиёт шифокорининг доимий назорати остида амалга оширилиши керак. Тана ҳарорати 38° даражадан кўтарилганда «Парацетамол» ёки «Ибупрофен» дориларини ичиш тавсия қилинади.

✅ Бу даврда бемордан енгил жисмоний фаоллик ва нафас машқларини бажариш, бурун ва томоқни тез-тез чайиш, зарурат пайдо бўлганида дори воситаларини қўллаш талаб этилади. Айниқса, очиқ ҳавода сайр қилиш — беморнинг соғлигини тиклашда муҳим ўрин тутади. Касалликдан фориғ бўлишда руҳий хотиржамлик, тушкунликка тушмасликнинг ҳам аҳамияти беқиёс.

⚠️ Беморларнинг ўзбошимчалик билан даволаниш тартибини ўзгартириши ёки мутахассис тавсиясига зид равишда дўстлари ёки бошқа танишлари гапига кўра қўшимча дори воситаларини қабул қилиши фақатгина саломатлигига зарар келтиради. Шунинг учун умумий тавсиялар ва шифокор сўзларига мунтазам равишда риоя қилишни унутманг.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.10.2020 12:49:03
❓Пандемия шароитида нодавлат боғчалар ва мактаблар қандай фаолият кўрсатмоқда? Уларда таълим қандай кўринишда ташкил этилган?

👉 Батафсил

〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.10.2020 12:30:57
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 2 053 528 (+ 20 170)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 562 346 (+ 6 244)
⚡️Вафот этганлар ➖ 35 175 (+ 201)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 312 310 (+ 13 592)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 265 454 (+ 4 420)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 108 831 (+ 168)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 83 534 (+ 1 063)
5. 🇲🇩 Молдова ➖ 62 618 (+ 467)
6. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 61 534 (+ 329)
7. 🇦🇲 Арманистон ➖ 56 821 (+ 370)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 49 528 (+ 298)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 41 982 (+ 230)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 10 260 (+ 38)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 2 053 528 (+ 20 170)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 562 346 (+ 6 244)
⚡️Погибших ➖ 35 175 (+ 201)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 312 310 (+ 13 592)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 265 454 (+ 4 420)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖ 108 831 (+ 168)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 83 534 (+ 1 063)
5. 🇲🇩 Молдова ➖ 62 618 (+ 467)
6. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 61 534 (+ 329)
7. 🇦🇲 Армения ➖ 56 821 (+ 370)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 49 528 (+ 298)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 41 982 (+ 230)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 10 260 (+ 38)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.10.2020 11:48:56
📍Россиядан ватандошларни олиб келиш учун қўшимча поезд қатновлари белгиланди

👉 Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.10.2020 11:25:16
⚡️⚡️Дунёда коронавирусга қайта чалинганлар орасида илк ўлим қайд этилди

Нидерландияда коронавирусни қайта юқтириб олган аёл вафот этди. бу COVID-19 билан қайта касалланиш оқибатида юзага келган дунёдаги биринчи ўлимдир.

Кекса аёл касалхонага шу йил аввалроқ баланд ҳарорат ва қаттиқ йўтал билан ётқизилган. У коронавирусга топширган тест ижобий бўлиб чиққан. Аёл касалхонада беш кун ётган, шундан сўнг ҳолсизликдан ташқари барча симптомлар йўқолган.

⏳ Қарийб икки ойдан кейин нидерландиялик аёлда яна ҳарорат кўтарилган, у йўтал ва нафас қисишидан шикоят қилган. Соғлиғи ёмонлашишидан икки кун олдин аёл янги кимё терапияси курсини бошлаган. У яна касалхонага ётқизилган.

🧪 Беморнинг COVID-19’га топширган тести яна ижобий чиққан. Саккизинчи кунга келиб, аёлнинг аҳволи ёмонлашган, икки ҳафтадан сўнг у вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.10.2020 10:15:33
❗️38 миллион — дунёда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

🌎 Жаҳонда касаллик билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 38 042 467 (+ 294 233)
⚡️Соғайганлар ➖ 28 602 858 (+ 252 335)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 085 373 (+ 3 930)

🔎 Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 8 037 789 (+ 45 791)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 7 175 880 (+ 55 342)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 103 408 (+ 8 429)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 312 310 (+ 13 592)
5. 🇨🇴 Колумбия ➖ 919 083 (+ 7 767)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 918 223 (+ 27 856)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 903 730 (+ 9 524)
8. 🇵🇪 Перу ➖ 851 171 (+ 1 800)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 821 045 (+ 3 542)
10. 🇫🇷 Франция➖ 743 479 (+ 8 505)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 38 042 467 (+ 294 233)
⚡️Выздоровевших ➖ 28 602 858 (+ 252 335)
⚡️Погибших ➖ 1 085 373 (+ 3 930)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 8 037 789 (+ 45 791)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 7 175 880 (+ 55 342)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 103 408 (+ 8 429)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 312 310 (+ 13 592)
5. 🇨🇴 Колумбия➖ 919 083 (+ 7 767)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 918 223 (+ 27 856)
7. 🇦🇷 Аргентина ➖ 903 730 (+ 9 524)
8. 🇵🇪 Перу ➖ 851 171 (+ 1 800)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 821 045 (+ 3 542)
10. 🇫🇷 Франция➖ 743 479 (+ 8 505)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.10.2020 10:05:18
⚡️Етти ҳудудда 115 киши коронавирус юқтириб олди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📎 55 нафари Тошкент шаҳрида,

📎14 нафари Наманган вилоятида,

📎13 нафари Сирдарё вилоятида,

📎10 нафари Жиззах вилоятида,

📎10 нафари Қашқадарё вилоятида,

📎9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📎4 нафари Навоий вилоятида аниқланган.

—————

🔎Жами касалланганлар сони 61 534 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
13.10.2020 09:08:07
🦠 Невада университети олимлари аниқлашича, одам коронавирус билан касалланиб, тузалгач ҳам яна ўша вирусни юқтириб олиши мумкин.

Уларнинг хулоса қилишича, коллектив иммунитет назарияси амалда ишламаслиги мумкин. Шу сабабли олдин касал бўлган одам ҳам ўз эҳтиётини қилиб юргани маъқул.

❗️Тадқиқотда иккинчи ҳолатдаги вирус симптомлари оғирроқ кечгани келтирилган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.10.2020 23:47:17
⚡️ Бугун мамлакатимизда 321 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 509 нафарга етди. Даволанаётган 2 483 нафар бемордан 318 нафари оғир, 107 нафари эса ўта оғир аҳволда.

✔️ Эътиборли жиҳати, бугун: Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Хоразм, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Андижон, Жиззах вилоятларида 358 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 61 419 нафар бемордан 58 427 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.10.2020 21:13:57
❓Нега боғчаларга болаларни қабул қилиш бўйича электрон навбат юритилмаяпти? Қачон бошланади? 👉 ЖАВОБ

❓Қон босимининг кўтарилиши — коронавирусга хос белгими? 👉 ЖАВОБ

❓Ёзда коронавирус билан касалланиб соғайдим. 7 кун олдин яна иситмам кўтарилди, ҳид ва таъм билишим йўқолди. Нима қилай? 👉 ЖАВОБ

❓Коронавируснинг оғир шаклига чалиниб тузалганларда турғун иммунитет ҳосил бўлиши ростми? 👉 ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.10.2020 18:54:43
🧠 Медики подтвердили способность коронавируса проникать в мозг человека

Вскрытие показало, что более чем у половины пациентов, скончавшихся от Covid-19, вирус обнаруживается в тканях мозга, это свидетельствует о его высокой способности проникать в центральную нервную систему. Вместе с тем патологические изменения здесь не слишком велики.

🦠 В ходе вскрытия и анализа тканей центральной нервной системы вирусная РНК или вирусные белки выделялись у 53 процентов погибших, а у восьми удалось идентифицировать и белки, и РНК. Следы SARS-CoV-2 обнаружились в клетках ствола мозга и отходящих от него нейронах.

По-видимому, вирус может проникать в ЦНС через блуждающий нерв, который связывает мозг с целым рядом органов, включая легкие кишечник и носоглотку — Naked-science

👉 Коротко о главном

12.10.2020 18:07:04
⚡️Яна 114 киши коронавирус юқтирди, 237 киши соғайди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📍102 нафари Тошкент шаҳрида,

📍12 нафари Андижон вилоятида аниқланган.

🔎 Жами касалланганлар — 61 319 нафар.

📈 Бугун айни пайтга қадар 237 киши коронавирусни енгиб ўтди ва жами соғайганлар сони 58 306 (95 фоиз) нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 38 39 40 41 42 43 44 >