Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 39 sahifa

16.10.2020 23:04:49
​​ССВ ОГОҲЛАНТИРАДИ: КОРОНАВИРУСНИ ДАВО СТАНДАРТЛАРИСИЗ КЎР-КЎРОНА ДАВОЛАШ МУМКИН ЭМАС!

Президентимизнинг 2020 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан хусусий шифохоналарга коронавирус инфекциясини даволашга рухсат берилган эди.
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомда ҳам нодавлат тиббиёт муассасалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган диагностика ва даволаш стандартларига, санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилиши лозимлиги алоҳида таъкидланган.

Ушбу ҳужжатларга асосан, хусусий шифохоналар мураккаб вазиятни юмшатишда яқиндан ёрдам бериб, тегишли даволаш стандартлари ва тавсиялари асосида коронавирусга чалинганларга тез ва сифатли тарзда тиббий хизмат кўрсатишаётгани чинакам эътирофга ҳақли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясини аниқлаш ва даволашда белгиланган тартибларга риоя қилинмаса, ҳуқуқий таъсир чоралари мавжуд эканлигини хусусий шифохоналарга мунтазам эслатиб келмоқда. Аммо шунга қарамасдан, айрим хусусий шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни даволашда тасдиқланган стандартларга риоя қилмаслик натижасида жиддий ва қалтис хатоларга йўл қўйилаётгани маълум бўлмоқда.

Мисол учун, коронавирусни даволаш билан шуғулланаётган хусусий шифохоналар фаолияти юзасидан ретро-проспектив текширувлар ўтказилганда, олий тоифали пульмонолог З.Ю. томонидан бир оиланинг 3 аъзосига, аҳволи енгил даражада бўлишига қарамасдан, 12 турдаги (!) дори воситасини (“Аскорбин” кислота, “Бактазон”, “Моксив”, “Дексаметазон”, “Вобэнзим”, “Тромбонет”, “Курантил”, “Ларитидин”, “Флюконазол”, “Амброксол”, “Цинк”, “Верошпирон”) тавсия қилингани қайд этилди.

Шунингдек, бошқа бир хусусий шифохонада фаолият юритган оториноларингология ихтисослиги бўйича 2-курс клиник ординатори И.Б. айрим беморларга, улар касалликнинг енгил даражасини ўтказаётганига қарамасдан, бир вақтнинг ўзида 10 га яқин (“Цефепим”, “Ацикловир”, “Дексаметазон”, “Амброксол”, “Клексан”, “Курантил”, “Кардиомагнил”, “Верошпирон”) дори воситаларини ҳамда ингаляция учун “Декосан” + “Дексаметазон” + “Димедрол” дори воситалари аралашмаларини тавсия қилгани аниқланди.
Иккала ҳолатда ҳам беморларнинг аҳволи ёмонлашганлиги сабабли Республика вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Шунингдек, сўнгги бир ярим ой мобайнида хусусий шифохоналардан биргина Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жами 17 нафар бемор белгинланган даво стандартларига амал қилинмагани, меъёридан ортиқ миқдорда антибиотик ва бошқа тавсия этилмаган турли хил инфузион дори воситалари қўлланилгани учун оғир аҳволда кўчирилгани маълум бўлган. Бу каби беморлар Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохоналари ва вазирлик тасарруфидаги бошқа даволаш муассасаларига ҳам ётқизилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пойтахтимизда ўтказилган текширув натижалари бўйича 4 та хусусий шифохонага берилган лицензия тугатилди, 2 тасида лицензиянинг амал қилиш муддати 10 кунга тўхтатилди, яна 2 тасига эса камчиликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
16.10.2020 21:10:56
⚡️Президент: «Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириб, бозордаги нарх-навони арзон қилсак, одамларни, айниқса, кам таъминланганларни рози қила оламиз»

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, сўнгги 3 йилда озиқ-овқат, чорвачилик, мева-сабзавотчилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларини ривожлантириш учун 28 триллион сўм кредит маблағлари ажратилди.

🦠 Коронавирус пандемиясининг нарх-навога таъсири инобатга олиниб, жорий йил апрель ойидан бошлаб асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти божхона тўловларидан озод қилинган.

📈 Лекин шунга қарамай, охирги вақтларда гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар маҳсулотларининг нархи кескин ошди. Дунё бозорида ўтган 9 ойда ўсимлик ёғи 15 фоизга, Ўзбекистонда эса 26 фоизга ортган. Шакар нархи 5 фоизга камайишига қарамасдан, юртимизда 23 фоизга қимматлаган.

❗️«Бугундан барча чораларни кўриб, амалдаги тизимни ўзгартирмасак, эртага қиш ва баҳор ойларида қийин бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

16.10.2020 19:31:27
❗️Коронавирус юқтирган беморларда D витамини етишмовчилиги ҳақида

🔎 COVID-19 инфекциясини юқтирган беморларнинг 71 фоизида D витамини етишмовчилиги аниқланди. Жумладан, 36,3 фоиз беморларда оғир етишмовчилик қайд этилган.

⚠️ D витамини тақчиллиги касалликнинг нохуш ривожланишида муҳим омил ҳисобланади.

📉 Сентябрь охирида Бостон университети тиббиёт мактаби олимлари организмида D витамини етарлича миқдорда бўлган коронавирусга чалинган беморлар орасида унинг тақчиллиги кузатилганларга нисбатан оғир ҳолатлар ва ўлимлар кам бўлиши ҳақидаги хулосага келишганди.

✅ Британиянинг учта нуфузли илмий ташкилоти ҳам D витамини коронавирусга чалиниш хавфини камайтириши мумкинлиги борасидаги тахминини билдирганди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
16.10.2020 18:06:11
⚡️Сўнгги соатларда 104 киши коронавирус юқтирди, 195 бемор соғайди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📎 97 нафари Тошкент шаҳрида,

📎 7 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

————-

🔎 Жами касалланганлар — 62 588 нафар.

〰️〰️〰️〰️〰️

📈 Бугун айни пайтга қадар 12 ҳудудда 195 киши касалликни енгиб ўтди ва юртимизда коронавирус инфекциясидан соғайганларнинг жами сони 59 624 нафарга етди.

❗️Ўзбекистон шифохоналарида 2 444 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
16.10.2020 16:01:01
❓Грипп учун вакциналар нархи нега ошиб кетган ва бу жараёнда «Dori-Darmon» компаниясининг ўрни қандай?

❓Пандемия даврида берилган бепул дорилар республикамизнинг чекка ҳудудларига ҳам етказиб берилдими?

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ўтказилган матбуот анжуманидан «Dori-Darmon» АК бошқарув раиси ўринбосари Абдуғани Комилов муҳим саволларга жавоб қайтарди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
16.10.2020 13:56:04
🎓Медиа ва коммуникация мактаби лойиҳаси доирасида матбуот котибларининг малакасини ошириш курсларига қабул эълон қилинади.

Ўтказилиш санаси: 2020 йил 22-24 октябрь

Курслар ўзбек тилида олиб борилади

Рўйхатдан ўтиш учун хавола:
https://bit.ly/34Zz6jn

Рўйхатдан ўтиш муддати: 2020 йил 19 октябрь, соат 12:00 гача.

Қўшимча маълумот олиш учун: info@massmedia.uz
@massmediainfo
16.10.2020 12:44:37
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 2 122 136 (+ 22 825)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 597 757 (+ 11 558)
⚡️Вафот этганлар ➖ 36 370 (+ 401)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 354 163 (+ 13 754)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 281 239 (+5 062)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 109 202 (+ 108)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 85 734 (+ 613)
5. 🇲🇩 Молдова ➖ 65 076 (+ 652)
6. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 62 484 (+ 309)
7. 🇦🇲 Арманистон ➖ 59 995 (+ 1 371)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 50 589 (+ 388)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 43 280 (+ 530)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 10 374 (+ 38)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 2 122 136 (+ 22 825)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 597 757 (+ 11 558)
⚡️Погибших ➖ 36 370 (+ 401)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 354 163 (+ 13 754)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 281 239 +(5 062)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖ 109 202 (+ 108)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 85 734 (+ 613)
5. 🇲🇩 Молдова ➖ 65 076 (+ 652)
6. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 62 484 (+ 309)
7. 🇦🇲 Армения ➖ 59 995 (+ 1 371)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 50 589 (+ 388)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 43 280 (+ 530)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 10 374 (+ 38)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
16.10.2020 12:21:38
⚡️Ремдесивир дори воситаси «Dori-Darmon» компанияси дорихоналарида 460 минг сўмдан сотилмоқда

АОКА залида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, Ўзбекистон Ремдесивирни Ҳиндистондан импорт қилган.

Қонни суюлтирувчи Эноксапарин препарати ҳам Россиядан харид қилиниб, дорихоналаримизга етказилмоқда. Унинг нархи, дозасидан келиб чиқиб, 115 минг сўмдан 207 минг сўмгача белгиланган.

👉 Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
16.10.2020 11:02:01
❗️39 миллион — дунёда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 39 175 466 (+ 428 953)
⚡️Соғайганлар ➖ 29 378 743 (+ 251 991)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 102 941 (+ 6 060)

🔎 Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 8 216 315 (+ 66 272)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 7 370 468 (+ 63 371)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 170 996 (+ 29 498)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 354 163 (+ 13 754)
5. 🇪🇸 Испания ➖ 972 958 (+ 35 647)
6. 🇦🇷 Аргентина ➖ 949 063 (+ 17 096)
7. 🇨🇴 Колумбия ➖ 936 982 (+ 6 823)
8. 🇵🇪 Перу ➖ 859 740 (+ 2 789)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 834 910 (+ 5 514)
10. 🇫🇷 Франция➖ 809 684 (+ 30 621)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 39 175 466 (+ 428 953)
⚡️Выздоровевших ➖ 29 378 743 (+ 251 991)
⚡️Погибших ➖ 1 102 941 (+ 6 060)

🔎 Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 8 216 315 (+ 66 272)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 7 370 468 (+ 63 371)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 170 996 (+ 29 498)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 354 163 (+ 13 754)
5. 🇪🇸 Испания ➖ 972 958 (+ 35 647)
6. 🇦🇷 Аргентина ➖ 949 063 (+ 17 096)
7. 🇨🇴 Колумбия➖ 936 982 (+ 6 823)
8. 🇵🇪 Перу ➖ 859 740 (+ 2 789)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 834 910 (+ 5 514)
10. 🇫🇷 Франция➖ 809 684 (+ 30 621)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
16.10.2020 10:42:23
⚡️⚡️ВОЗ сочла популярное лекарство от коронавируса неэффективным

Всемирная организация здравоохранения (ВОЗ) оценила эффективность популярного лекарства ремдесивир, используемого для лечения заразившихся коронавирусом. Об этом сообщает Financial Times со ссылкой на исследование. Так, специалисты пришли к выводу, что препарат оказывает минимальное влияние на снижение смертности от COVID-19.

❗️«Схемы лечения, при которых применялись лекарства ремдесивир, гидроксихлорохин, лопинавир и интерферон, как оказалось, почти не влияют на смертность пациентов в больницах», — приводит издание цитату из документа. В частности, лекарство не снизило число пациентов, которым для лечения требовалась искусственная вентиляция легких.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
16.10.2020 10:09:41
⚡️12 ҳудудда коронавирусга чалинган 113 киши рўйхатга олинди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📎 16 нафари Андижон вилоятида,

📎 15 нафари Наманган вилоятида,

📎 13 нафари Сирдарё вилоятида,

📎 11 нафари Тошкент шаҳрида,

📎 11 нафари Хоразм вилоятида,

📎 10 нафари Бухоро вилоятида,

📎 8 нафари Фарғона вилоятида,

📎 8 нафари Самарқанд вилоятида,

📎 8 нафари Қашқадарё вилоятида,

📎 5 нафари Сурхондарё вилоятида,

📎 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📎 3 нафари Навоий вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

———————

🔎 Жами касалланганлар — 62 484 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
16.10.2020 09:28:20
🦠Коронавирус пандемияси даврида нафақат қўлларни, балки смартфонларни ҳам дезинфекциялаб туриш керак. Чунки улар вирус ва микроблар ташувчиси ҳисобланади.

Гаджет ва технологиялар мутахассиси Людмила Мурзинанинг сўзларига кўра, смартфон дезинфекцияланмаса, COVID-19 қўлга ўтиши мумкин.

«Энг муҳим ҳимоя — мунтазам тозалаб туриш. Смартфонни ҳам худди қўл каби ювиш ёки дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов бериш керак. Агар сизнинг смартфонингиз сув ўтказмаса, шунчаки кран остида оқар сувда ювсангиз ҳам бўлади. Фақат ҳимоя даражаси IP68 дан паст бўлмаслиги керак.

Мурзинанинг сўзларига кўра, барча гаджетларга мос келадиган махсус спиртли эритма билан стандарт ишлов бериш экран ва корпуснинг олеофоб қопламасига зарар етказиши ҳеч гап эмас. Бироқ мазкур ҳолатда эпидемиологик хавфсизлик масаласи биринчи ўринга кўтарилиши керак. Шу боис махсус дезинфекцияловчи воситани харид қилиш тавсия этилади. Фақат унинг таркибидаги спирт миқдори 60 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 23:22:03
⚡️Бугун Ўзбекистонда 316 киши коронавирусдан зарарланди, 4 бемор касалликдан вафот этди

Инфекция юқтирганлар 62 371 нафарга етди. Айни вақтда 415 бемор оғир аҳволда.

Кун давомида 12 ҳудудда 334 бемор соғайди. Даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 22:33:09
🧼 Қўлни совунлаб ювиш коронавирусга чалиниш эҳтимолини 36 фоизга камайтиради

«Қўлларни совунлаб ювиш вируснинг ташқи мембранасини бузади ва шу билан уни зарарсизлантиради. Тадқиқотнинг кўрсатишича, қўлларни мунтазам равишда совунлаб ювиш COVID-19 билан касалланиш эҳтимолини 36 фоизга камайтириши мумкин», — дейилади «Роспотребнадзор» хабарида.

🌀 Шунингдек, қўлларни совунлаб ювиш бошқа юқумли касалликлардан, масалан, вабо, Эбола, атипик пневмония ва гепатит E дан ҳимоя қилишга ёрдам бериши таъкидланган.

⚠️ Шахсий ҳимоя воситаларини ишлатишдан олдин ва кейин, кўчадан келганда, овқат тайёрлаш ва ейишдан олдин, шунингдек, ҳожатхонага ва жамоат жойларига ташриф буюргандан сўнг; аксиргандан, беморни парвариш қилгандан, тагликни алмаштиргандан кейин, хонани тозалагандан, ҳайвонлар билан мулоқотдан сўнг, ухлашдан олдин ва қўллар ифлосланган бошқа ҳолларда уни ювиш керак.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 21:51:28
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидан муҳим иқтибослар

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
15.10.2020 20:04:35
🔎 Ортиқча солиқ тўловларини ҳисоблашнинг янги тизими қандай тизим? ➖ Батафсил

📝 Фуқаролардан асоссиз равишда турли маълумотномалар сўраш қонунга зид ➖ Батафсил

💰 Ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади ➖ Батафсил

😷 Нега бозорларда тиббий ниқоб тақилмаяпти? ➖ Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️
Агар Сиз хабарларни доим биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.
15.10.2020 19:51:00
✈️ Пандемия туфайли Сингапур авиакомпанияси иккита самолётни ресторанга айлантирди

Сингапурнинг «Singapore Airlines» авиакомпанияси коронавирус пандемияси даврида иккита «А380» самолётини ресторанга қайтадан жиҳозлади. Ноёб муассасага кириш чипталари ярим соат ичида сотилиб кетди, деб ёзади «Bloomberg».

💵 Самолётлар фақат икки кун — 24 ва 25 октябр кунлари Чанги аэропортида умумий овқатланиш муассасалари сифатида хизмат кўрсатади. Люкс классдаги жой 642 Сингапур долларига баҳоланди — тахминан 4,9 миллион сўм. Бизнес-классдаги жой сал арзонроқ — 321 доллар ёки қарийб 2,4 миллион сўм. Премиум-эконом класси 96 доллар, яъни 725 минг сўм атрофида, эконом эса 53 доллар, яъни тахминан 400 минг сўм этиб белгиланган.

🍽 Ҳаво транспорти 471 кишига мўлжалланган. Пандемия шароитида эса меҳмонларнинг ярмигина ресторан-самолётга ташриф буюриши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 19:11:06
⚡️⚡️Коронавирус инсультга чалиниш хавфини оширади

Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош кардиологи Сергей Бойцов маълум қилган:

📈 «Коронавирусда инсультнинг хавфи сезиларли даражада ошади. Гриппга қараганда олти баробар кўп».

Россияда шифохонага ётқизилган коронавирус билан зарарланганларнинг ҳар учинчисида юрак-қон томир касалликлари мавжуд. Улар коронавируснинг ҳам оғир даражада ўтишига таъсир қилади.

🩸«Юрак-қон томир касаллиги мавжуд одамлар коронавирус юқтирган тақдирда уларнинг шифохонага ётқизилиш хавфи олти баробарга ошади. Ўлим хавфи эса 12 баробарга ошади», дея қўшимча қилган кардиолог.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 18:36:32
МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🇺🇳 Главный научный сотрудник ВОЗ, Сумя Сваминатан, предупредила, что, массовая вакцинация от коронавируса маловероятна до 2022 г. Было отмечено, что медицинские работники будут вакцинированы первыми — The Guardian

📉 Страны G20 согласились продлить срок приостановления выплат по задолженности еще на шесть месяцев, чтобы поддержать наиболее уязвимые страны в их борьбе с пандемией — Al Jazeera

🇫🇷 Франция ужесточила меры по борьбе с коронавирусом, объявив чрезвычайное положение и комендантский час в Париже и восьми других городах — The Guardian

🇷🇺 В РФ гражданам порекомендовали использовать безналичные платежи в связи с тем, что коронавирус может сохранять активность на денежных купюрах не менее суток, на монетах — не менее трех часов — РБК

🇩🇪 Канцлер Германии Ангела Меркель объявила об ужесточении карантинных мер. Она призвала молодежь сделать все возможное, чтобы остановить распространение коронавируса — DW

🇪🇸 Испания закроет бары и рестораны по всей Каталонии в течение следующих 15 дней после резкого роста заболеваемости. Магазины и рынки будут работать на 30% вместимости, спортзалы, кинотеатры и театры — на 50%, а детские игровые площадки будут закрыты в 8 вечера — El Pais

🇵🇹 С четверга в Португалии будут введены жесткие карантинные меры в связи с ростом случаев коронавируса. Свадьбы могут посещать не более 50 человек — Reuters

🇮🇷 Иран объявил о новых ограничениях на поездки, затрагивающих Тегеран и четыре других крупных города — The Guardian

〰️〰️〰️〰️〰️
👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
15.10.2020 18:10:50
⚡️Яна 103 кишида коронавирус аниқланди, 196 бемор касалликни енгди

Янги касалланиш ҳолатлари:

📎 95 нафари — Тошкент шаҳрида,

📎 8 нафари — Тошкент вилоятида.

〰️〰️〰️〰️
🔎 Жами касалланганлар — 62 278 нафар.

〰️〰️〰️〰️
📈 Ҳозирга қадар 12 ҳудудду 196 киши вирусдан соғайди ва уларнинг жами сони 59 291 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 36 37 38 39 40 41 42 >