Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 38 sahifa

19.10.2020 11:11:50
❗️40 миллион — дунёда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

🌎 Жаҳонда пандемия билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 40 280 249 (+ 340 957)
⚡️Соғайганлар ➖ 30 115 926 (+ 234 988)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 118 321 (+ 4 125)

🔎 Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 8 387 799 (+ 44 941)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 7 550 273 ( 57 546)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 235 344 (+ 10 982)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 399 334 (+ 15 099)
5. 🇦🇷 Аргентина ➖ 989 680 (+ 10 561)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 982 723 (+ 0)
7. 🇨🇴 Колумбия ➖ 959 572(+ 7 201)
8. 🇫🇷 Франция➖ 897 034 (+ 29 837)
9. 🇵🇪 Перу ➖ 868 675 (+ 3 126)
10. 🇲🇽 Мексика ➖ 851 227 (+ 9 566)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 40 280 249 (+ 340 957)
⚡️Выздоровевших ➖ 30 115 926 (+ 234 988)
⚡️Погибших ➖ 1 118 321 (+ 4 125)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 8 387 799 (+ 44 941)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 7 550 273 ( 57 546)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 235 344 (+ 10 982)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 399 334 (+ 15 099)
5. 🇦🇷 Аргентина ➖ 989 680 (+ 10 561)
6. 🇪🇸 Испания ➖ 982 723 (+ 0)
7. 🇨🇴 Колумбия➖ 959 572(+ 7 201)
8. 🇫🇷 Франция➖ 897 034 (+ 29 837)
9. 🇵🇪 Перу ➖ 868 675 (+ 3 126)
10. 🇲🇽 Мексика ➖ 851 227 (+ 9 566)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.10.2020 10:04:52
10 ҳудудда 127 киши коронавирус юқтирди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📎 30 нафари Тошкент шаҳрида,

📎 16 нафари Самарқанд вилоятида,

📎 15 нафари Бухоро вилоятида,

📎 13 нафари Андижон вилоятида,

📎 12 нафари Наманган вилоятида,

📎 10 нафари Жиззах вилоятида,

📎 9 нафари Сирдарё вилоятида,

📎 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📎 7 нафари Тошкент вилоятида,

📎 7 нафари Хоразм вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

—————

🔎 Жами касалланганлар сони — 63 430 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.10.2020 09:39:34
🇺🇳 COVID-19 синов эди, дунё унда мағлуб бўлмоқда — БМТ

БМТ бош котиби Aнтонио Гуттериш бўлинган дунё пандемия қийинчиликларига қарши курашда мағлуб бўлаётганини айтди.

Миллионлаб одамлар очлик ва қашшоқлик домида қолиб кетмаслиги учун ҳозир аниқ ҳаракатлар қилиш керак. Лекин унинг айтишича, жамоавий ҳаракатлар қилинаётгани йўқ, микроскопик даражада кичик бўлган вирус одамларни оч ва қашшоққа айлантирмоқда.

«Бу келгуси йилларда иқтисодий ҳалокатларга ҳам олиб келиши мумкин», — дейди Гутерриш.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.10.2020 23:59:20
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 63 мингдан ошди

Бугун 308 кишида вирус аниқланди. 3 бемор касалликдан вафот этди. Ҳозирда 404 бемор оғир аҳволда.

11 ҳудудда 321 бемор соғайди. Даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Батафсил


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.10.2020 22:27:42
💊 Антибиотикларни тавсия қилиш учун қандай кўрсатмалар бўлиши керак?

Барно Абдусаматова, Штаб аъзоси:

❗️Антибиотиклар тавсия қилиш учун бир қатор кўрсатмалар бўлиши керак: булар йирингли балғам пайдо бўлиши, қон таҳлилидаги ўзгаришлар, яъни лейкоцитлар ва нейтрофилларни ошиши, яллиғланиш кўрсаткичларини с-реактив оқсилни ошиши ҳисобланади.

Антибиотикларни тавсия қилиш учун организм суюкликларидан бактериологик экмага (бак.пасев) таҳлил қилинади. Ушбу жараён даврида ўсиб чиқадиган инфекцияга қарши таъсир этувчи антибиотик тури белгиланганига қараб антибиотикнинг бирини тавсия қилиш мумкин.

Бу даврда пала-партиш қабул қилинган антибиотиклар вирусларга қарши эмас, балки жигар, буйрак ва ичакларга ножўя таъсир қилади ва турли асоратларга олиб келади. Сизга участка шифокорингизга мурожаат қилишингизни ҳамда ҳаммани маслаҳати орқали даволанмасликни тавсия этамиз. Чунки барча коронавирус касалларига жавобгар шифокорлар ССВ томонидан ўқитилганлар ва ўқитилмоқдалар. Улар вазирлик томонидан ишлаб чиқилган даволаш протоколлари асосида даволаш ишларини олиб борадилар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.10.2020 16:32:11
❗️Олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга рухсат берилади

👉 БАТАФСИЛ

〰️〰️〰️〰️〰️
🔎 20 октябрь куни соат 23:59 га қадар ўтказиладиган сўровномада фаол қатнашинг!


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.10.2020 15:58:43
🔹Иммунитетни мустаҳамлаш йўллари

🔹Нима ейиш керак: энг муҳим 9 маҳсулот

🔹Бадантарбия усуллари

🔹Нафас гимнастикаси: безарар ва фойдали машқлар

〰️〰️〰️〰️〰️
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.10.2020 13:48:19
Мы многое поняли и многому научились за эти полгода. Работать дистанционно и заниматься спортом в домашних условиях. Регулярно мыть руки и носить маски в общественных местах. Терпеть разлуку и праздновать важные даты в узком кругу или вообще во время видеозвонков.

❤️ Но главное, чему мы научились за эти полгода — это любить и проявлять ответственность ради заботы о близких.

Источник: «Стопкоронавирус»

18.10.2020 12:18:30
❓Короновирусдан уйда даволанишда нейбулайзер орқали дори берса бўладими?

Барно Абдусаматова, Штаб аъзоси:

🌀 Нейбулайзер — суюқ дорини солиш йўли билан дорини жуда майда заррачаларга бўлиб, ўпка тўқимасининг энг чуқурига етказиб берувчи самарали тиббий мослама. Нейбулайзер нафас олиш тизими ва ўпканинг сурункали касалликларида, респиратор, муковисцидоз, бронхиал астма касалликларида қўлланиллади.

Сурункали касалликлари бор беморларга касаллик хуружи пайтида уй шароитида ингаляцияни ёки небулайзердан фойдаланишни тавсия этишимиз мумкин.

❌ Лекин короновирус касаллигида нейбулайзер қўлланилиши ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИ!

‼️ Чунки бунда дорини майда заррачаларга бўлиб берилиши билан вирус ва дорилар ҳажми бир хил бўлиб қолади ҳамда вирусларни ушбу йўл билан ўпка тўқимасига дори билан бирга яна ҳам чуқурроқ киришига йўл очиб берамиз.

🦠 Иккинчидан уйда даволанаётган даврда вирусни буғсимон тарқалиш йўли билан атрофга тарқалишини тезлаштиришимиз ва кўпайишига йўл очиб беришимиз мумкин.

18.10.2020 10:43:10
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 63 мингдан ошди

9 та ҳудудда 129 кишида касаллик аниқланди:

▫️29 нафари — Тошкент шаҳрида,
▫️26 нафари — Тошкент вилоятида,
▫️7 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида,
▫️9 нафари — Андижон вилоятида,
▫️19 нафари — Жиззах вилоятида,
▫️14 нафари — Наманган вилоятида,
▫️10 нафари — Сирдарё вилоятида,
▫️11 нафари — Сурхондарё вилоятида,
▫️4 нафари — Хоразм вилоятида.

📈 Жами касалланганлар — 63 124 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.10.2020 23:31:34
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 60 минг нафардан ошди

Бугун мамлакатимизда 311 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 524 нафарга етди.

📎 Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 324 нафар бемор тузалди.

✔️ Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 62995 нафар бемордан 60080 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 391 нафар бемордан 313 нафари оғир, 95 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.10.2020 17:37:53
Британиялик олимлар томонидан коронавируснинг учта янги аломати аниқланди

Янги аломатлар қаторида олимлар касалланганларнинг оёқларида пуфакчалар пайдо бўлиши, шунингдек чарчоқнинг кучайиши, ҳолсизлик, кўкрак қафасидаги оғриқларнинг пайдо бўлишини таъкидлаган.

Қайд этилишича, кўп учрайдиган аломатларга эса иситма ва мушак оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш, бош оғриғи, нафас олиш муаммолари, бурун тиқилиши ва йўтални мисол келтириш мумкин. Ушбу аломатлар грипп вируси билан жуда ўхшаш, шунинг учун одамлар кўпинча COVID-19 билан касалланганлигини билмайди.

Шунингдек, тадқиқот давомида Буюк Британиянинг ҳар бешинчи фуқароси карантин чораларини жиддий қабул қилиши ва ўзини яккалаш режимига риоя қилиши аниқланди.

Ушбу мамлакатда тиббиёт ходимлари коронавирусни текширишга талаб ошганлиги ҳақида хабар беришмоқда ва баъзи шифохоналар янги ҳолатлар оқимига дош беролмаяпти. Шу сабабли коронавирус инфекциясига чалинган беморлар учун янги шифохоналар қуриш учун шошилинч чоралар кўриш зарур.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.10.2020 17:30:14
⚡️Коронавирусга чалинган яна 104 бемор рўйхатга олинди, 200дан ортиқ киши касалликни енгди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📎 92 нафари Тошкент шаҳрида,

📎 12 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

——————

🔎 Жами касалланганлар — 62 913 нафар.


❗️Бугун айни пайтга қадар 11 ҳудудда 204 киши соғайди ва касалликдан фориғ бўлганларнинг жами сони 59 959 нафарга етди.

📈 Айни пайтда мамлакатимиз шифохоналарида 2 430 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.10.2020 16:42:49
❓Хазонрезги мавсуми бошланиши, ҳаво совиши билан айрим касалликлар юзага чиқади. Бу даврда иммунитетни қандай ошириш мумкин?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

➖ Инсон иммунитети кўп омилларга боғлиқ. Авваламбор бу — инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлиги, яшаш тарзи, яшаётган муҳитига ҳам боғлиқ.

❗️Хусусан, иммунитетнинг сусайишига: интоксикация, турли заҳарланишлар, ҳаддан ташқари чарчаш, оч қолиш, нотўғри овқатланиш, стресс ҳолатлари, касал юқишидан хавотирга тушиш ва қўрқиш, аввалдан кўп ва тез-тез турли касалликларга чалиниш, зарарли одатлар олиб келиши мумкин.

🩸Қондаги оқ таначалар ёки лимфоцитларнинг кескин камайиб кетиши — инсон иммун тизимининг сусайганини кўрсатади.

🔰 Иммунитетни кўтариш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш, ўз вақтида ва тўғри овқатланиш, маҳсулотлар орасида етарли даражада оқсил, углевод, витамин ва минералларнинг бўлиши муҳим.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.10.2020 16:04:53
🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш мақсадлари учун 7 тонна инсонпарварлик ёрдами кўрсатди.

Ўзбекистоннинг Абу-Дабидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, гуманитар юк таркибига ўпкани сунъий шамоллатиш воситалари, кислород концентраторлари, ПЗР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар киритилган.

Тиббий юк Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига мамлакатимизнинг барча минтақаларида тарқатиш учун топширилади.

БАА Ўзбекистонга COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун мўлжалланган тиббий маҳсулотларни тўртинчи бор тақдим этди. Пандемия бошланганидан буён мамлакатга 51 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.10.2020 15:45:21
❓Мен коронавирус инфекцияси билан касалландим. Менга шифокор бактериал асоратларни олиш учун ичишингиз керак деб тавсияларда 2 та антибиотик ёзиб берди. Чунки ўпкада 10% зарарланиш бор экан. Бу тўғрими?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

➖Вируслар, бактериялар ва замбуруғлар пневмонияни келтириб чиқариши мумкин. Короновирус касаллиги келтириб чиқарадиган пневмония бу вирусли пневмония ҳисобланади. Вирусли пневмонияда антибиотиклар ишлатилмайди. Чунки антибиотиклар асосан бактерияга қарши ишлатилади.

🦠Короновирус чақирган пневмонияда уни бактериал асоратларни олдини олиш мақсадида ҳам умуман ишлатиб бўлмайди. Уларнинг таъсирида организм учун керакли бўлган микроорганизмлар ҳалок бўлади. Қонда керакли микроэлементлар парчаланиши ва организмдан чиқиб кетишини кучайтиради. Бу эса организмда иммунитетни пасайишига ва организмга қўшимча бошқа инфекциялар қўшилган холда бошқа юқумли касалликлар ривожланишига олиб келиши мумкин.

🔺Лекин короновирусда шифокорлар тавсиясига кўра қўлланиладиган азитромицин, ноантибиотик асосан антифибротик эффектини ҳисобга олган ҳолда ишлатилади. У вирусни ҳужайраларга ёпишишини секинлаштириш, тавсиядаги бошқа дори воситаларини таъсирини ошириш ва ўпка тўқимасидаги фиброз жараёнини (чандиқни) олдини олиш мақсадида қўлланилади.

📝Антибиотиклар тавсия қилиш учун бир қатор кўрсатмалар бўлиши керак: булар йирингли балғам пайдо бўлиши, қон таҳлилидаги ўзгаришлар, яъни лейкоцитлар ва нейтрофилларни ошиши, яллиғланиш кўрсаткичларини
с-реактив оқсилни ошиши ҳисобланади.

Антибиотикларни тавсия қилиш учун организм суюкликларидан бактериологик экмага таҳлил қилинади (бак.пасев). Ушбу жараён даврида ўсиб чиқадиган инфекцияга қарши таъсир этувчи антибиотик тури белгиланганига қараб антибиотикнинг бирини тавсия қилиш мумкин.

❗️Бу даврда пала партиш қабул қилинган антибиотиклар вирусларга қарши эмас, балки жигар, буйрак ва ичакларга ножўя таъсир қилади ва турли асоратларга олиб келади.

Сизга участка шифокорингизга мурожаат қилишингизни ҳамда ҳаммани маслаҳати орқали даволанмасликни тавсия этамиз. Чунки барча короновирус касалларига жавобгар шифокорлар ССВ томонидан ўқитилганлар ва ўқитилмоқдалар. Улар вазирлик томонидан ишлаб чиқилган даволаш протоколлари асосида даволаш ишларини олиб борадилар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.10.2020 15:22:07
🌏 ЖССТ ковидга қарши ягона самарали воситани эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесуснинг сўзларига кўра, ҳозирча фақат дексаметазон COVID-19нинг оғир шаклида ўз самарадорлигини кўрсатмоқда.

ЖССТ бош директори дорилар самарадорлигини кенг қамровли ўрганиш натижасида ташкилот гидроксихлорохинни синашни тўхтатиш зарур деган хулосага келганини эслатиб қўйди. Кейин эса беморлар энди лопинавир ва ритонавир олмаслигини маълум қилди.

«Мазкур тадқиқотнинг оралиқ натижалари энди шуни кўрсатмоқдаки, бошқа иккита восита — ремдесивир ва интерферон — шифохонада бўлиш вақтини камайтириш ёки ўлимни бартараф этишда кам самара бермоқда», — деди Гебрейесус.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.10.2020 10:27:18
❓Коронавирус касаллигига чалинганлар қай тартибда овқатланишлари керак?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

🔸Коронавирус касаллигини енгиш учун яхши овқатланишни тавсия этамиз. Лекин бу дегани бақувват, ёғли, қовурилган ёки қийин ҳазм бўладиган овқатларни ейиш дегани эмас.

🔸Соғлом овқат деганда биз енгил ҳазм бўладиган, организм учун ёқимли, фойдали моддаларга бой бўлган овқатларни истеъмол қилиш талаб этилади.

🔸Ҳозирги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан соғлом овқатланишнинг асосини мева ва сабзавотлар ташкил қилиши тасдиқланган.

🔸Шунинг учун кучли ва бақувват деб ҳисоблаган овқатлардан ўзингизни тийганингиз ва бермаганингиз маъқул. Уларга димланган, енгил ҳазм бўладиган, яхши термик ишловга эга озуқа маҳсулотларини берсангиз, ошқозонга зўриқиш тушмайди ва ўт димланиши ҳам енгилроқ кечади.

🔸Касалликни енгиб чиқишда керакли микроэлемент ва озуқаларга бой овқатлардан олиш мумкин. Бунинг учун ёғли, қовурилган ва бақувват овқатларни ейиш шарт эмас.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.10.2020 10:04:29
⚡️11 ҳудудда 125 киши коронавирус юқтирди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📎 11 нафари Андижон вилоятида,

📎 16 нафари Наманган вилоятида,

📎 14 нафари Сирдарё вилоятида,

📎 22 нафари Тошкент шаҳрида,

📎 8 нафари Хоразм вилоятида,

📎 11 нафари Жиззах вилоятида,

📎 6 нафари Самарқанд вилоятида,

📎 13 нафари Қашқадарё вилоятида,

📎 10 нафари Сурхондарё вилоятида,

📎 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📎 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

—————-

🔎 Жами касалланганлар — 62 809 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.10.2020 00:17:45
⚡️⚡️Бугун мамлакатимизда 313 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔘Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📈Республика бўйлаб 327 нафар бемор тузалди. Даволаниш кўрсаткичи 95 фоиз.

🔺Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 408 нафар бемордан 316 нафари оғир, 97 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 35 36 37 38 39 40 41 >