Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 37 sahifa

20.10.2020 14:23:05
❓«Аёллар дафтари»ни жорий этиш ташаббусининг сабаблари? 👉 ЖАВОБ

❓Болалар учун нафақа пули бериш декабр ойидан Пенсия жамғармасига ўтиши ростми? Энди декабргача нафақа пули олмаймизми? 👉 ЖАВОБ

❓2 ёшгача бола пули олиш учун маҳалла ходимлари 13 та ҳужжат талаб қиляпти, шу тўғрими? 👉 ЖАВОБ

📹 Видео


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.10.2020 13:49:58
​​«РЕМДЕСИВИР» ВА «ГИДРОКСИХЛОРОХИН»:
ўз ўрни ва вақтида қўлланилса фойдали!

Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясини даволашда «Гидроксихлорохин», «Ремдесивир» препаратлари ҳақида турлича хабарлар тарқалмоқда. Уларнинг вирусни даволашда фойдаси борми? Қандай беморларга, касалликнинг қай даражасида қўллаш тавсия этилади? Бу саволларга ССВ Матбуот хизмати вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаевдан жавоб олди.

— Дунёда коронавирусдан зарарланганлар сони тобора ортиб бормоқда. Ҳануз вирусни тўлиқ бартараф этувчи дори воситаси яратилгани йўқ. Аммо шифокорлар, дунё олимлари ўз илмий изланиш ва тадқиқотларида вирусни даволашда қўлланадиган ёндош дори воситалари комплекси билан инсонларнинг саломатлигини тиклашга ҳаракат қилишмоқда.

Маълумки, ҳудудларнинг иқлим шароити, аҳолисининг яшаш тарзи, қон гуруҳлари ва бошқа омиллар турлича бўлгани сабаб инфекция ҳар бир ҳудудда ўзгача мутацияга учраб, турли кўринишларда намоён бўлмоқда. Шу боис ҳам бир мамлакатда фойдали деб топилган дори воситаси бошқасида самара бермаслиги мумкин. Бу эса вирусдан даволаниш бўйича турлича кўрсатма ва тавсиялар пайдо бўлишига сабаб бўлиб, одамлар орасида турли тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.

Масалан, айрим мамлакатларда «Гидроксихлорохин» дориси вирусни даволашда самара бермаётгани айтилмоқда. Аммо бу дори воситаси Ўзбекистон ҳудудидаги вирус штампини даволашда ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Бизга маълумки, вирус инсон организмига кирган пайтда нафас йўлининг юқори қисмида ўртача 4 кун давомида сақланиб туради. «Гидроксихлорохин» касалликнинг айни мана шу даврида ўзининг юқори самарадорлигини намойиш этади. Аммо вирус ўпкага етиб борганидан сўнг «Гидроксихлорохин» дориси фойда бермайди. Шу сабабдан ҳам касалликнинг бошланғич даврида ушбу препаратни қўллаш фойда бермоқда.

Дунё олимлари, хусусан, Марсел университети изланувчилари коронавирусни ушбу препарат ёрдамида ва уни ишлатмасдан беморларни даволаб кўрди. Касалликнинг илк кунларида «Гидроксихлорохин» дорисини қабул қилган беморларнинг 6 нафардан беш нафари 6-7 кунда соғайди. Аксинча, «Гидроксихлорохин» берилмаган беморларнинг эса, 14-20 кунгача аҳволи яхшиланмади. Тажрибадан ҳам кўриниб турибдики, ушбу дори воситаси касалликнинг илк кунларида қўлланилганда, 83 фоиз ҳолатда самарадорлиги кўринмоқда.

Шуни ҳам ёддан чиқармаслик керакки, ҳар қандай дори воситасининг инсон организмига таъсири унинг ёши, жинси, ирқи, қон гуруҳи қандай эканига ҳам боғлиқ. Шунингдек, препаратларнинг даволовчи хусусияти бўлгани каби салбий таъсири ҳам йўқ эмас.

Шунинг учун ҳам “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмаларнинг 7-нашрида бу дори воситаси касалликнинг илк босқичида 5 кун берилиши, 65 ёшдан катта ва юрак қон томир касалликлари билан оғриган беморлар, болалар ҳамда ҳомиладор аёлларга «Гидроксихлорохин» тавсия қилинмаслиги қайд этилган.

«Ремдесивир» препаратига келадиган бўлсак, у касалликнинг илк босқичида қўлланилмайди. Уй шароитида бу доридан фойдаланиш фақатгина зарар келтиради. Ушбу препарат шифокорнинг тўлиқ назорати остида касалликнинг ўрта оғир ва оғир даражасида берилсагина ўзининг ижобий самарасини кўрсатади. “Ремдесивир” вирусга қарши дори воситаси даволаш муолажалари даврида ижобий натижа бериб, даволаш кунлари қисқармоқда, беморлар аҳволи сезиларли даражада яхшиланмоқда.

Ушбу дори воситаларини самара бермайди, деганлар уни ўз ўрни ва вақтида, тўғри қўлламаётган беморлар ҳисобланади. Чунки бошқа мамлакатлар мутахассислари қаторида ўзбек олимлари томонидан ҳам бу дориларни самарали экани исботланган ва ундан фойдаланиш бўйича асосий кўрсатмалар бериб ўтилган. Шу боис ҳам коронавирус инфекциясидан даволанаётганда доимий равишда шифокор назоратида бўлиб туриш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
20.10.2020 11:53:15
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 40 648 536 (+ 368 287)
⚡️Соғайганлар ➖ 30 353 355 (+ 237 429)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 122 992 (+ 4 671)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 8 456 653 (+ 68 854)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 7 594 736 (+ 44 463)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 251 127 (+ 15 783)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 415 316 (+ 15 982)
5. 🇪🇸 Испания ➖ 1 015 795 (+ 33 072)
6. 🇦🇷 Аргентина ➖ 1 002 662 (+ 12 982)
7. 🇨🇴 Колумбия ➖ 965 883 (+ 6 311)
8. 🇫🇷 Франция➖ 910 277 (+ 13 243)
9. 🇵🇪 Перу ➖ 870 876 (+ 2 201)
10. 🇲🇽 Мексика ➖ 854 926 (+ 3 699)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 40 648 536 (+ 368 287)
⚡️Выздоровевших ➖ 30 353 355 (+ 237 429)
⚡️Погибших ➖ 1 122 992 (+ 4 671)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 8 456 653 (+ 68 854)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 7 594 736 (+ 44 463)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 5 251 127 (+ 15 783)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 415 316 (+ 15 982)
5. 🇪🇸 Испания ➖ 1 015 795 (+ 33 072)
6. 🇦🇷 Аргентина ➖ 1 002 662 (+ 12 982)
7. 🇨🇴 Колумбия➖ 965 883 (+ 6 311)
8. 🇫🇷 Франция➖ 910 277 (+ 13 243)
9. 🇵🇪 Перу ➖ 870 876 (+ 2 201)
10. 🇲🇽 Мексика ➖ 854 926 (+ 3 699)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.10.2020 10:53:21
AB0 (биринчи) қон гуруҳи — коронавирусга «энг бардошли»

Биринчи қон гуруҳига эга одамлар коронавирусга камроқ чалиниши аниқланди.

Даниялик мутахассислар коронавирусга текширилган 473 мингдан кўпроқ кишининг маълумотларини ўзаро таққослашди. Олинган натижаларга кўра, тест мусбат чиққанлар орасида AB0 (биринчи) қон гуруҳига эга одамлар камроқ, А (иккинчи), В (учинчи) ва АВ (тўртинчи) қон гуруҳига эга одамлар нисбатан кўпроқ бўлган.

Олимлар бу омилни биринчи қон гуруҳи организмга вирусларни ўтказувчи эритроцитлар антигенига эга эмаслиги билан тушунтиришган.

Аввалроқ Хитой, АҚШ ва Эрон олимлари коронавирус асоратларидан 2-қон гуруҳига эга одамлар кўпроқ, 3- ва 4-қон гуруҳига эга одамлар эса камроқ ўлишлари ҳақида хулосага келишган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.10.2020 10:05:22
⚡️11 ҳудудда 130 кишида коронавирус аниқланди

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📎 20 нафари Наманган вилоятида,

📎16 нафари Тошкент шаҳрида,

📎 15 нафари Қашқадарё вилоятида,

📎15 нафари Сирдарё вилоятида,

📎 12 нафари Самарқанд вилоятида,

📎 12 нафари Сурхондарё вилоятида,

📎 11 нафари Жиззах вилоятида,

📎 10 нафари Андижон вилоятида,

📎 7 нафари Хоразм вилоятида,

📎 7 нафари Фарғона вилоятида,

📎 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.

——————-

🔎 Жами касалланганлар — 63 737 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.10.2020 23:47:56
❗️Бугун Ўзбекистонда 304 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 531 нафарга етди. Даволанаётган 2 359 нафар бемордан 308 нафари оғир, 91 нафари эса ўта оғир аҳволда.

✔️ Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятларида 316 нафар бемор тузалди.

🔎 Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 63607 нафар бемордан 60717 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.10.2020 22:36:07
Анвар Жўраев, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи:

— Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 129 йўналишда мингдан ортиқ автобус йўналишга чиқяпти. Автобусда ташилаётган йўловчилар сони ўртача 300 мингни, метрополитенда эса 130 мингни ташкил қилмоқда.

🔰 Йўловчилар коронавирусни юқтириб олиш хавфи юқори эканини инобатга олиб, Россия ва АҚШ тажрибаларини ўрганиб, йўловчиларга бир марталик қўлқопларни тарқатиб, 19 октябрдан автобус ва метрода қўлқопдан фойдаланиш талаби киритилди.

❗️Бунинг энг асосий сабаби — ҳар бир йўловчи бир кунда ўртача 20-30 дақиқани транспортда ўтказади. Шу даврда йўловчиларимизга чиптачилар, ҳайдовчилар ҳамда метродаги касса ва метро операторлари томонидан бепул бир марталик қўлқоплар тарқатилмоқда. Метро, автобус тутқичлари қўлқоплардан фойдаланган ҳолда ушланса, касалликни юқтириб олиш хавфи камаяди.

🗑 Чиқинди қутилари қўлқопларга тўлиб кетмаслиги учун метро ва автобус бекатларида қўшимча махсус қутилар ўрнатилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
19.10.2020 22:06:07
❓Нима учун семизлик ташхиси бор беморларда короновирус оғир кечмоқда?

Барно Абдусаматова, Штаб аъзоси:

⚠️ Тўқималар ва органларда ортиқча ёғ борлиги семизлик дейилади. Бу дард соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг жиддий муаммолардан бири бўлиб, унинг заминида юзага келган касалликлардан ҳар йили тахминан 2,5 миллион киши вафот этади.

⏳ Олимларнинг таъкидлашича, тана вазнидан ортиқча ҳар 10 килограмм — инсоннинг умр кўриш муддатини 3 йилга қисқартиради.

Семизликнинг бир неча турлари бор: бирламчи, гипоталамо ва эндокрин. Бирламчи семизлик тез-тез ортиқча егулик ейиш билан ва зарур жисмоний фаолият йўқлиги билан ривожланади. Гипаталомо семизликда миянинг гормонлар ишлаб чиқариши бузилганда ривожланади. Эндокрин семизликда организмдаги безлар бузилиши фонида шалланади.

🔹Семизлик натижасида бир қатор касалликлар келиб чиқади: қандли диабетнинг 2 тури, саратон, оғир юрак қон-томир касалликлари, томирларнинг варикоз кенгайиши, қўшма касалликлар ва бошқалар. Ушбу даврда организмда модда алмашинуви бузилади.

🦠 Семизлик ташхиси бор беморлар короновирусга чалинса, уларнинг ҳамроҳ касалликлари ҳам зўраяди ва организм курашиш қобилияти сусаяди. Улар бундай даврда барча инфекцияларни юқтиришга мойил бўлиб қоладилар. Шунинг учун бундай беморларда касаллик кўпинча оғир кечади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.10.2020 20:19:02
⚡️Соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ажратилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилги бюджетни режалаштиришда пандемиянинг давом этиши, жаҳондаги иқтисодий фаоллик пасайишини инобатга олиш кераклигини таъкидлади.

💰 Кейинги йилда соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 триллион сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 триллион сўм ҳамда дори-дармон харидига 1,8 триллион сўм белгиланиши кўзда тутилган.

❗️Камбағалликни қисқартириш мақсадида ижтимоий нафақа олувчи муҳтож оилалар сони жорий йил бошига нисбатан 2 бараварга оширилиши белгиланди.

🏠 Яна бир муҳим жиҳат — келгуси йили чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан биринчи маротаба 30 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.10.2020 20:02:40
Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий мавзуларда яхши, қисқа ва лўнда таҳлилларга эҳтиёж сезамиз. Аммо ўзбек тилидаги бундай манбаларни кўп деб бўлмайди.

@davletovuz блогида сиз таҳлилий-танқидий чиқишлардан ташқари, ишончли манбалардан инсайдерлик маълумотлари, муҳим хабарларни биринчилардан бўлиб ўқишингиз мумкин. Ишончли манба қидираётганлар учун телеграмдаги @davletovuz каналини тавсия этамиз.

👉 Каналга уланиш: @davletovuz
________________________
19.10.2020 19:18:19
🦠 Ученые выявили заболевание, увеличивающее риск смерти после заражения коронавирусом

Заболевания почек могут вызывать повышенный риск летального исхода при заражении коронавирусом нового типа.

Как указывается в исследовании, специалисты проанализировали показатели 372 инфицированных Covid-19 пациентов, поступавших в отделения интенсивной терапии в период с 10 марта по 31 июня 2020 года. У 216 пациентов наблюдалась проблемы с функционированием почек, из них 107 (почти 50%) человек умерли. При этом отмечается, что из числа остальных 156 больных со здоровыми почками скончались 32, то есть 21%.

Исследователи называют несколько причин означенной взаимосвязи, в том числе воздействие вируса на человеческий организм в целом. Кроме того ученые предполагают, что высокая вероятность летального исхода при наличии патологий почек может являться следствием «перекрестной связи» между легкими и почками, а также использования токсичных препаратов в процессе лечения — Nauka.tass

👉 Коротко о главном

19.10.2020 18:09:15
⚡️Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида 203 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Яқин соатларда Тошкент шаҳри (+77) ва вилоятида (+10), Навоийда (+6) жами 93 кишида вирус аниқланди.

Касалланганлар 63 523 нафарга, тузалганлар эса 60 604 нафарга етди.

Даволанаётганлар — 2 388 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.10.2020 16:29:32
❓Барча мактаблар очилса, онлайн ўқиш тўхтатиладими? Ёки хоҳлаган ота-она боласини онлайн ўқитишни давом эттирса бўладими?

Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

➖ Бутун дунёдаги сингари юртимизда ҳам пандемия ҳали барқарорлашгани йўқ. Шу сабабли гибрид шаклдаги таълим ҳали давом этади.

👨🏻‍💻 Яъни фарзанди саломатлигидан ҳавотир оладиган, уйдаги карантин ҳолати яхши бўлмаган ота-оналар фазандларини масофавий шаклда таълим олишни давом эттиришлари мумкин. Бугунги кунда Республикамиздаги 10 008 та мактабдан 9 990 таси яъни 99,8 фоизи тўлақонли равишда ишламоқда. Ўқувчилардан 4,5 млн. нафари, яъни 72% анъанавий, қолган 1,7 млн нафари, яъни 28% онлайн шаклда таҳсил олмоқда.

✅ Ўқувчиларнинг масофавий шаклда таълим олиши бекор қилинган тақдирда ҳам бугун Онлайн-мактаб лойиҳаси узатилаётган телеканаллардан қўшимча таълим олиш учун фойдаланиш кўзда тутилган, бу эса ҳудудлардаги кўпчилик мактаблардаги ўқувчиларга сифатлироқ қўшимча таълим олиш учун имконият беради.

19.10.2020 15:43:08
МИРОВЫЕ НОВОВСТИ

⚡️Согласно данным европейского центра профилактики и контроля заболеваний, почти 4,8 миллиона человек по всей Европе инфицированы коронавирусом, 200 587 человек умерли — DW

🇨🇭Швейцария ввела обязательное ношение масок в общественных местах. Власти запретили собираться группами более 15 человек и рекомендовали работодателям перевести сотрудников на дистанционную работу — Reuters

🇮🇹 Мэры городов Италии будут иметь право вводить комендантский час в 9 вечера в своих городах и поселках в связи с ростом случаев коронавируса — BBC

🇸🇮 Премьер-министр Словении заявил, что с понедельника на национальном уровне будут приняты более жесткие карантинные меры — STA

🇬🇧 Количество случаев Covid-19 в Великобритании возросло на 32% за неделю — Daily Mail

✈️ Риск заразиться коронавирусом в самолете крайне низкий, даже если салон заполнен пассажирами — United Airlines

🇷🇺 С 19 октября в Москве вступили в силу новые ограничения из-за коронавируса. Посетители баров или ночных клубов должны будут зарегистрироваться по номеру телефона заранее — РБК

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.10.2020 15:23:19
Ботир Қурбонов, Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари:

➖ Жамоат транспортида тиббий қўлқопдан фойдаланишда фуқаролар биринчи навбатда ўзини, иккинчидан, ён-атрофдагиларни касалликдан ҳимоя қилади.

🦠 Вируснинг юқиш омили сифатида юқори нафас йўллари, ҳаво-томчи йўллари билан биргаликда маиший мулоқот йўллари қайд этилади. Маиший мулоқот — қўл билан оғиз-бурун, кўзнинг шиллиқ қаватига тегиниш орқали вирус юқтириш.

❗️Қўлқоп таққан шахс ўзининг юз қисмига қўл теккизмаслиги, оғиз-бурун ёки кўзини ишқаламаслиги, қолаверса, касалликнинг «очиқ дарвозалари»дан ўзини асраши эҳтимоли юқори.

〰️〰️〰️〰️
🧤 Тақилган қўлқопларни кўчаларга ташлаб кетиш ҳолатлари ҳозирда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, барчани огоҳлантирмоқчиман — давлат кўрсатаётган ғамхўрликдан тўғри фойдаланишимиз керак.

☑️ Давлат томонидан текинга тарқатилаётган (нархи 56 сўм бўладими ё 300 сўм ё 500 сўм бўладими) қадрлашимиз ва ундан мақсадли фойдаланишимиз зарур.

🗑 Чунки ушбу қўлқопдан фойдаланган ҳолда қўлимиздаги сумкани қўймай уйимизгача боришиимиз, эшик тутқичларини ва бошқа нарсаларни қўлқоп билан ушлаган ҳолда уйимизга киришимиз, уй ичига киргандан кейин қўлқопни ечиб, челак ё чиқинди қутисига ташлашимиз фойдадан холи эмас.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.10.2020 15:00:26
❓Жамоат транспортида йўловчиларга тарқатиладиган тиббий қўлқоплар кимнинг ҳисобидан харид қилинади?

Анвар Жўраев, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи:

🧤 Қўлқоплар транспорт корхоналари томонидан сотиб олинмоқда. Ҳар бир қўлқоп 56 сўмга айланмоқда. Йўлкира 1400 сўм бўлса, қўлқоп бу сумманинг борйўғи 4 фоизини ташкил этмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.10.2020 14:33:30
❓Жамоат транспортида тиббий қўлқоп тақишнинг мажбурий қилинишига нима сабаб бўлди?

〰️〰️〰️〰️
📹 Анвар Жўраев, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.10.2020 13:11:59
❓Қайси витамин антитана ишлаб чиқарилишида иштирок этади?

Шифокор-валеолог Бахтинисо Азимбоева:

🔸B6 витамини организмда моддалар алмашинувида иштирок этадиган витаминлардан бири ҳисобланади.

🔸Кальций, магний моддасида ҳам ушбу витамин бор.

🔸В6 витамини танада антитана ва қизил қон ҳужайралари, шунингдек, организмда оқсил ишлаб чиқарилишида иштирок этади.

🔸Коронавирус ва бошқа вирусли касалликлардан тузалган беморларда антитаналар ишлаб чиқариш жараёнинини айнан шу пиридоксин бошқаради.

🔸Ҳомиладор аёлларга ва анемияда ушбу витамин тавсия этилади. Қизил қон ҳужайраларини қисқа муддатда ишлаб чиқаришга қўмаклашади.

«Ойдин ҳаёт LIVE» дастури, Ўзбекистон ТВ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.10.2020 12:25:06
⚡️⚡️Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида тарқатилаётган 25 октябрь санасидан транспорт чеклови яна қайта тикланиши, дам олиш кунларида автотранспортлар ҳаракатига чеклов ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация о якобы ужесточении карантинных мер и ограничении движения транспорта в выходные дни с 25 октября 2020 года.

Сообщаем, что данная информация является ложной и не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.10.2020 12:01:43
❓Фарзандларим тез-тез касал бўлишади. Коронавирусни бошқа хасталиклардан, масалан респиратор касалликлардан қандай фарқлашим мумкин? — 02:34

❓Турмуш ўртоғимда короновирус аниқланди, ҳозир у шифохонада. Мен ишхонада ҳамкасбларимга юқтирмаслик учун 10 кун ўзимни уйда яккаласам, ишхонага бормаган кунларим учун қандай жавоб бераман? — 01:39

❓Фарзандим 4 ҳафта олдин короновирусга чалиниб, уйда даволанди, ҳозир ўзини яхши ҳис қиляти. Лекин ПЗР тести ҳар гал мусбат чиқяпти. Шифокор тузалди деганди, тузалганмикан? — 00:00

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида ўтказилган брифингда Штаб аъзоси Барно Абдусаматова аҳолидан тушаётган саволларга жавоб қайтарди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 34 35 36 37 38 39 40 >