📜 Инструкция по применению Мебендазол-S
💊 Состав препарата Мебендазол-S
✅ Применение препарата Мебендазол-S
📅 Условия хранения Мебендазол-S
⏳ Срок годности Мебендазол-S

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

МЕБЕНДАЗОЛ-S

MEBENDAZOLUM-S

Препаратнинг савдо номи: Мебендазол-S

Таъсир этувчи модда (ХПН): Мебендазол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

фаол модда: мебендазол – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, тальк, кальций стеарати.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, енгил ўзига хос ҳидли таблеткалар.

Фармакорапевтик гуруҳи: Антигельминт воситалар.

АТХ коди: Р02СА01

Фармакологик хусусиятлари

Энтеробиозда энг юқори самарадорликка эга; кенг таъсир доирасига эга гельминтларга қарши восита; Гельминт организмида глюкозанинг утилизациясини қайтмас бузади ва АТФ синтезини тормозлайди.

Токсикологияси

Токсикологик текширишлар Мебендазолни юқори даражада хавфсизликка эга эканлиги ва одатда яхши ўзлаштирилишини кўрсатади. Лекин Мебендазол тератоген ва эмбриотоксик таъсирга эгалиги туфайли, препарат ҳомиладор аёлларда қўлланмаслиги керак. Терапевтик дозаларда  қабул қилинганида токсик самаралари ривожланишининг хавфини эҳтимоли кам.

Фармакокинетикаси

Меьда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди. Плазма оқсиллари билан боғланиши 90% ни ташкил қилади. Аъзоларда нотекис тақсимланади, ёғ тўқимаси, жигар, гельминтларнинг личинкаларида тўпланади. Жигарда 2-аминоҳосиласигача метаболизмга учрайди.

Т1/2 – 2,5-5,5 соат. 90% дан кўпроғи ўзгармаган ҳолда аҳлат билан чиқарилади. Сўрилган қисми (5-10%) буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Энтеробиоз, аскаридоз, анкилостомидоз, стронгилоидоз, трихоцефалез, трихинеллез, тениоз, эхинококкоз, аралаш гельминтозларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 10 ёшдан ошган болаларга энтериобиозда – 100 мг дозада бир марта.

2 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга – 25-50 мг дозада бир марта. Такрорий инвазияни юқори хавфи ҳолида, қабул 2-4 хафтадан кейин худди шу дозада такрорланади.

Оиланинг барча аъзоларини даволашни бир вақтда ўтказиш тавсия қилинади.

Аскаридоз, трихоцефалез, анкилостомидоз, тениоз, стронгилоидоз ва аралаш гельминтозларда – 100 мг дан эрталаб ва кечқурун 3 кун давомида. Трихинеллезда – 200–400 мг дан кунига 3 марта 3 кун давомида, 4-нчидан 10-нчи куни – 400-500 мг дан кунига 3 марта. Эхинококкозда – 500 мг дан биринчи 3 кун, сўнгра шу дозада кунига 3 марта кейинги 3 кун. Кейинчалик суткада 25-30 мг/кг дозада 3-4 қабулда қўлланади.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қорин оғриқлари; юқори дозаларда узоқ муддат давомида қўлланганида қусиш, диарея, қон зардобида жигар трансаминазаларининг фаоллигини транзитор ошиши мумкин.

Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош айланиши; юқори дозаларда узоқ муддат давомида қўлланганида – бош оғриғи.

Қон яратиш тизими томонидан: юқори дозаларда узоқ муддат давомида қўлланганида – лейкопения, анемия, эозинофилия кузатилиши мумкин.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: юқори дозаларда узоқ муддат давомида қўлланганида – гематурия, цилиндрурия.

Бошқалар: юқори дозаларда узоқ муддат давомида қўлланганида – аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Жигар фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация (эмизиш), 2 ёшгача бўлган болалар, мебендазолга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мебендазол қандли диабети бўлган беморларда инсулинга эҳтиёжни пасайтиради.

Мебендазолни липофил моддалар билан бирга буюришдан сақланиш керак.

Бир вақтда буюрилганида қонда мебендазолнинг концентрациясини циметидан ошириши, карбамазепин ва метаболизмнинг бошқа индукторлари – пасайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Узоқ муддат қабул қилинганида периферик қон манзарасини, жигар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.

Қабул қилгандан кейин бир сутка давомида этанол, ёғли овқат истеъмол қилиш ман этилади; сурги препаратларини қабул қилиш тавсия этилмайди.

Даволаш тугаганидан кейин анал соҳаси ва аҳлат мазокларини вақти-вақти билан текшириш шарт: кейинги 7 кун давомида гельминтлар ёки уларнинг тухумлари бўлмаса, даволаш самарали деб ҳисобланади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: абдоминал оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Юқори дозаларда узоқ муддат давомида қўлланганида: жигар фаолиятини қайтувчан бузилишлари, гепатит, нейтропения.

Даволаш: специфик антидоти йўқ. 100 мл сувга 20 мг ҳисобида калий перманганатининг сувдаги эритмаси билан меъдани ювишни ўтказиш тавсия қилинади. Фаоллаштирилган кўмирни қўллаш мумкин.

Чиқарилиш шакли

6, 10, 20 таблеткадан поливинилхлоридли плёнка ёки алюмин фольгали контур-уяли ўрамда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.