📜 Инструкция по применению Е Нат 400
💊 Состав препарата Е Нат 400
✅ Применение препарата Е Нат 400
📅 Условия хранения Е Нат 400
⏳ Срок годности Е Нат 400

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЕНАТ 400

ENAT 400

Препаратнинг савдо номи: Е Нат 400

Таъсир этувчи модда (ХПН): α-токоферол ацетати

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир юмшоқ желатин капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: Е витамини (d-α-токоферол ацетати кўринишида Евр.Ф.) – 400 ХБ;

ёрдамчи моддалар: соя мойи, желатин, глицерин.

Таърифи: узунчоқ, тиниқ, оч сариқ рангли юмшоқ желатин капсулалар

Фармакотерапевтик гуруҳи: витамин.

АТХ коди: А11НА03

Фармакологик ҳусусиятлари

Е Нат 400 (альфа токоферол ацетати) токоферолларнинг ичида энг самаралиси бўлиб, одам организмида ҳужайра антиоксиданти ва эркин кислород радикалларини боғлаб олувчи модда сифатида таъсир қилади.

Е Нат 400 антиоксидант таъсир кўрсатади, гем ва оқсиллар биосинтезида, ҳужайралар пролиферациясида, тўқималар метаболизмини бошқа муҳим жараёнларида иштирок этади, эритроцитлар гемолизини олдини олади.

Бириктирувчи тўқимани ривожланиши ва фаолияти учун, шунингдек қонтомирлар деворини мустаҳкамлаш учун муҳимдир. Табиий антиоксидант ҳисобланади, липидларни эркин радикаллар томонидан пероксидли оксидланишини тормозлайди.

Фагоцитозни фаоллаштиради ва эритроцитларнинг резистентлигини нормал тутиб туриш учун ишлатилади.

Катта дозаларда тромбоцитлар агрегациясини олдини олади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганида препарат меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. 12 бармоқ ичакдан сўрилиши (ўт кислоталарининг тузларини, ёғларни бўлганида, меъда ости бези нормал фаолият кўрсатганида) – 20-40% ни ташкил этади. Доза оширилганида сўрилиш даражаси пасаяди.

Максимал концентрацияга эришиш вақти – 4 соат ва 24 соат давомида давом этади. Барча аъзолар ва тўқималарда, айниқса, ёғ тўқимасида тўпланади. Йўлдош орқали етарли бўлмаган миқдорларда ўтади: ҳомила қонига она қонидаги концентрациянинг 20-30% ўтади. Кўкрак сутига ўтади. Экскрецияси, асосан, меъда-ичак йўллари орқали амалга ошади, сафро билан – 90% дан кўпроқ қисми, 6% дан камроқ қисми буйраклар орқали глюкуронидлар ва бошқа метаболитлар ҳолида чиқарилади.

Қўлланилиши

Е витаминининг танқислигини олдини олиш ва даволаш учун қўшимча қўллаш мумкин.

Қўллаш усули ва дозаси

Кунига бир капсула ёки шифокорни тавсияси бўйича қабул қилинади.

 

 

Ножўя таъсирлари

Е витамини одатда яхши ўзлаштирилади. Юқори дозаларда қабул қилинганида диарея, қоринда оғриқ, МНТ томонидан бузилишлар, бош оғриғи, кўришни хиралашиши, шимоллаш симптомлари, эркак ва аёлларда кўкракни катталашиши, толиқиш ва ҳолсизлик кузатилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

К витаминини етишмовчилиги келтириб чиқарган гипопротромбинемия. Препаратнинг таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Оғир даражадаги кардиосклерози бўлган, миокард инфарктини ўтказган беморларда, тромбоэмболияни ривожланиш ҳавфи юқори бўлганида; К витаминини етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган гипопротромбинемияда Е витаминини 400 ТБ дан ортиқ дозаларда қўлланганида аҳволи ёмонлашиши мумкин (1 мг = 1,21 ТБ).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Е витамини антикоагулянтлар, варфарин, ёки қонни суюлтирувчи бошқа индандион гуруҳига мансуб бўлган препаратлар ва эстрогенларнинг таъсирини кучайтиради, шунингдек тромбоцитлар агрегациясига қарши аспириннинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Е витамини К витаминининг антагонисти ҳисобланади, бу мойиллиги бўлган пациентларда қон ивиш вақтини узайишига олиб келади.

Е витамини темир сақловчи препаратлар ва қўшимчаларни қабул қилишга нисбатан организмнинг гематологик реакциясини ёмонлаштиради.

Е витамини билан бир вақтда ҳар қандай препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Махсус кўрсатмалар

Капсулаларнинг ташқи кўринишида сезиларли ўзгаришлар аниқланганида препарат ишлатилмасин.

Препаратни қабул қилишдан олдин қўллаш бўйича йўриқномасини диққат билан ўқиб чиқинг.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: препаратнинг катта дозалари (суткада 400-800 мг узоқ вақт давомида қабул қилиш) кўришни бузилиши, диарея, бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, кучли толиқиш, хушдан кетиш, буллёз эпидермолизда алопеция соҳасида оқ сочларни ўсишини чақириши мумкин.

Жуда катта дозалари (800 мг дан ортиқ дозаларда узоқ вақт давомида қабул қилиш) К витаминини етишмовчилиги бўлган пациентларда қон кетишини чақириши мумкин; улар қалқонсимон без гормонлари метаболизмини бузиши ва берилувчан пациентларда тромбофлебитлар ва тромбоэмболияларнинг ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Даволаш: симптоматик, препаратни бекор қилиш, глюкокортикостероидларни буюриш керак.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан ПВХ ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда, ҳар бир контур уяли ўрам алюмин фольгали ўрамга жойланади. 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецептисиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.