Қўллаш бўйича маълумот: пациентлар учун маълумот
Ректодельт®100
Шамчалар 100 мг
Преднизон
Ушбу дори препаратини қўллашдан аввал, қўллаш бўйича йўриқномани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки унда муҳим маълумотлар келтирилган.
- Иловани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, кейинчалик у Сизга яна танишиб чиқиш учун керак бўлиб қолиши мумкин.
- Қўшимча саволлар туғилганида, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Ушбу дори препарати айнан Сиз учун мўлжалланган. Уни шахсларга бериб юборманг. Ҳатто касалликлар бир хил бўлса ҳам, у бошқа шахсларга зарар келтириши мумкин.
- Ноҳуш самаралар юз берганида, шифокорингизга ва фармацевтга мурожаат қилинг. Бу ушбу иловада келтирилмаган ножўя самараларга ҳам таълуқлидир.
Илованинг мазмуни
- Ректодельт 100 ўзи нима ва у нима учун қўлланилади?
- Ректодельт 100 ни қўллашдан олдин нималарга эътибор бериш лозим?
- Ректодельт 100 ни қандай қабул қилиш керак?
- Қандай ножўя самаралар бўлиши мумкин?
- Ректодельт 100 ни қандай сақлаш керак?
- Ўрамининг таркиби ва Ректодельт 100 нинг таркиби тўғрисида қўшимча маълумотлар.
- Ректодельт 100 ўзи нима ва у нима учун қўлланилади?
Ректодельт 100 глюкокортикоид (буйрак усти бези гормони) бўлиб, моддалар алмашинувига, тузли (электролит) алмашинув ва тўқималар фаолиятига таъсир қилади.
Ректодельт 100 ўткир сохта нафас сиқилишини (ўткир стенозли ларинготрахеит), инсонларда нафас сиқилиши ва спазматик бронхитни даволаш учун қўлланилади.
- Ректодельт 100 ни қўллашдан олдин нималарга эътибор бериш лозим?
Ректодельт 100 ни
- преднизонга ёки ушбу дори препаратининг ҳар қандай компонентига аллергияда қўллаш мумкин эмас.
Кўрсатилган касалликларнинг ўткир шаклларини даволаш доирасида Ректодельт 100 ни қисқа муддатли қўлланган ҳолларда бошқа қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар маълум эмас.
Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари
Ректодельтни қабул қилишдан аввал шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Допинг воситаси сифатида нотўғри қўлланганда таъсири.
Ректодельт 100 ни қабул қилиш допинг-назоратда ижобий натижаларни олинишига олиб келиши мумкин.
Ректодельт 100 ни допинг воситаси сифатида қабул қилиш соғлиққа зарар келтириши мумкин.
Ректодельт 100 ни бошқа дори воситалари билан қабул қилиш
Агар сизнинг фарзандингиз бошқа дори препаратларини қабул қилган бўлса, шунингдек агар у қандайдир дори препаратини яқин орада қабул қилган бўлса ёки сиз келгусида фарзандингизга қандайдир дори препаратини қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорингизни ёки фармацевтни хабардор қилинг.
Қандай дори препаратлари Ректодельт 100 га таъсир кўрсатади?
- Бошқа дори препаратларини жигарда парчаланишини тезлаштирувчи дори препаратлари (барбитуратлар, фенитоин, примидон [тиришиш хуружларига қарши восита], рифампицин [туберкулёзни даволаш учун восита]): кортикоиднинг таъсири пасайиши мумкин.
- Аёлларнинг айрим жинсий гормонлари (эстроген): кортикоиднинг таъсири камайиши мумкин.
Ректодельт 100 бошқа дори препаратларига қандай таъсир кўрсатади?
Қуйида Ректодельт 100 ни қуйида кўрсатилган дори препаратлари билан бир вақтда қабул қилингандаги таъсири таърифланган.
- Яллиғланишга қарши дори препаратлари ва ревматизмни даволаш учун препаратлар (салицилат, индометацин ва ностероид яллиғланишга қарши бошқа препаратлар): меъданинг яра касаллигини ва меъда-ичакдан қон кетишларни хавфи ошиши мумкин.
- Қонда қанд миқдорини камайтирувчи дори препаратлари (диабетга қарши препаратлар): қонда қанд миқдорини камайиши кам самарали бўлиши мумкин.
- Антикоагуляция қилувчи дори препаратлари (орал антикоагулянтлар, кумарин ҳосилалари): антикоагуляция таъсири кучсизланиши мумкин.
- Айрим офтальмологик дори препаратлари (атропин) ва аналогик таъсирга эга дори воситалари (бошқа антихолинергик воситалар): кўз ички босими ошиши мумкин.
- Мушакларни заифланишини чақирувчи айрим дори препаратлари (қутбсизланмайдиган мушак релаксантлари): мушакларга бўшаштирувчи (релаксация қилувчи) таъсирининг давомийлиги ошиши мумкин.
- Анкилостомидозга қарши дори препаратлари (празиквантел): препаратнинг таъсири камайиши мумкин.
- Безгакка ёки ревматик касалликларга қарши дори препаратлари (хлорохин, гидроксихлорохин, мефлохин): мушак касалликлари ва юрак мушаклари касалликларини (миопатия, кардиомиопатия) ривожланиш хавфини ошиши мавжуд.
- Организмнинг шахсий иммунитетини сусайтириш учун дори препаратлари (циклоспорин): қонда циклоспорин миқдори ошади. Бунинг натижасида церебрал тиришиш хужжатларини хавфи ошади.
- Ўсиш гормонлари (соматропин): уларнинг таъсири камайиши мумкин.
- Гипоталамус гормонлари билан боғлиқ бўлган даволаш муолажалари учун дори препаратлари (протирелин): қалқонсимон безини рағбатлантирувчи гормонлар миқдорини ошиши (TSH) камаяди.
- Ректодельт 100 ни қандай қўллаш керак?
Препаратни шифокорнинг кўрсатмаларига мувофиқ аниқ равишда қабул қилинг. Агар Сиз нимадандир норози бўлсангиз, шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Тавсия этилган доза
Ёш болаларга 100 мг преднизонга мос бўлган Ректодельт 100 нинг бир шамчаси буюрилади. Зарурати бўлганида муолажани кўпи билан бир марта такрорлаш мумкин. Кейинги қабул қилиш тавсия этилмайди. Умумий дозани 2 шамчадан оширманг (200 мг преднизон). Препаратни икки кундан ортиқ қабул қилманг.
Шамчани орқа тешикка чуқур юборинг.
Кўрсатма. Кўрсатилган дозани ва қабул қилиш давомийлигини оширманг, акс ҳолда жиддий ножўя самаралар кузатилиши мумкин (гиперкортицизм синдроми).
Ректодельт 100 ни тавсия этилган дозадан ортиқ қўллаш
Умуман олганда, Ректодельт 100 ни ҳатто катта дозаларда ҳам, қисқа муддат давомида қабул қилиш асоратларсиз ўтади. Ҳеч қандай махсус чоралар талаб этилмайди. Агар Сизда илова-варақада кўрсатилмаган ножўя таъсирлар кузатилса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
- Қандай ножўя самаралар бўлиши мумкин?
Бошқа дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши бўлиши мумкин, бироқ улар барча беморларда ҳам кузатилмайди.
Касалликнинг оғир шаклларини даволаш доирасида Ректодельт 100 га юқори сезувчанликни кузатилишидан ташқари, бошқа ножўя самараларни келиб чиқиши кузатилмайди.
Узоқ муддат қабул қилинганда, буйрак усти безининг пўстлоғи гормонларининг дозасини ошириб юборилиши учун характерли бўлган ноҳуш самаралар (гиперкортицизм синдроми симптомлари) бўлиши мумкин, бу юзни шиши, танани семириши, тўқималарни шиши, болаларда ўсишни тормозланиши, жинсий гормонлар секрециясини бузилиши, терини ўзгаришлари, мушак кучсизлиги, суяклар атрофияси, жисмоний ўзгаришлар, қон босимини ошиши, қон формуласини ўзгариши каби турли кўринишлари билан намоён бўлиши мумкин. Шунингдек: меъда касалликлари, меъда ости бези касалликлари, қон томирларни синувчанлигини кучайиши, инфекцияларни юқишини юқори хавфи, кўз ички босимини ошиши (глаукома) кузатилиши мумкин.
Ножўя самаралар хақида хабар бериш.
Ножўя самаралар пайдо бўлганида, Ўз шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Бу ушбу иловада кўрсатилмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқлидир.
- Ректодельт 100 ни қандай сақлаш керак?
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақланг.
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланг.
Картон ўрамида ёки блистер плёнкали ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати (“Годен до” деб белгиланган) ўтганидан сўнг, препаратни қўллаш мумкин эмас. Яроқлилик муддатининг тугаш санаси бўлиб, кўрсатилган ойнинг сўнгги куни тушунилади.
- Ўрамининг таркиби ва Ректодельт 100 таркиби ҳақидаги қўшимча маълумот
- Таъсир этувчи модда: преднизон
- Қўшимча компоненти: қаттиқ ёғ.
Ректодельт 100 нинг ташқи кўриниши ва ўрамининг таркиби
Ректодельт 100 2, 4 ёки 6 шамча сақловчи оқ, тиниқ бўлмаган, қаттиқ, кўп қаватли ПВХ/ПЭ – плёнка ва картон қутига жойланган.
Яроқлилик муддати
3 йил
Ҳурматли ота-оналар!
Шифокор Сизнинг фарзандингизга Ректодельт 100 ни яллиғланиш касаллигини даволаш учун буюрган. Дори муваффақиятли ва хавфсиз таъсир кўрсатиши учун, уни шифокор кўрсатмасига кўра қўллаш зарур. Қўллаш бўйича ушбу йўриқномада Ректодельт 100 ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган ва биз у билан эътибор билан танишиб чиқишингизни сўраймиз.
Ректодельт 100 нимадан иборат?
Ректодельт 100 яллиғланиш жараёнларини тез бартараф этиш учун юқори концентрацияда таъсир этувчи модда преднизон сақлайди. Преднизон синтетик гормон бўлиб, таъсири бўйича организмда ишлаб чиқариладиган глюкокортикоидлар гуруҳи гормонлари билан бир хилдир.
Таъсири ва хусусиятлари
Ректодельт 100 нинг таркибидаги преднизоннинг дозаси сохта нафас сиқилишини қисқа муддатда даволашда яхши натижа беришини кўрсатди. Ректодельт 100 тезда таъсир кўрсатади ва айрим ҳолатларда ҳаёт учун хавфли бўлган томоқнинг шиллиқ қаватини шишини камайтиради.
Қўллаш усули
Ректодельт 100 – болаларда нафасни сохта сиқилиши хуружларини даволаш учун текширилган дори воситасидир. Нафасни сохта сиқилиши вирусли инфекциялар чақирган, томоқ соҳасини шиши бўлиб, бу нафас олишни қийинлашиши ва бўғилиши хуружларига олиб келиши мумкин.
Ректодельт 100 томоқни ўраб турган шиллиқ қаватни шишини тез камайтиради. Ушбу ҳолатлар учун шамча оптимал дори шакли ҳисобланади, чунки бола бундай ҳолатда таблеткани ютиш қобилиятига эга эмас, инъекция эса боланинг қўзғалувчан ҳолатини чуқурлаштириши мумкин. Ректодельт 100 ни боланинг организмига юборгандан кейин, шамча организмдан чиқиб кетмаслиги учун, думбани бироз сиқиш ва орқа тешикни ёпиш тавсия этилади.
Нималарга эътибор бериш лозим?
Нафасни сохта сиқилиши хуружлари вақтида болалар кўпгина ҳолатларда кучли қўзғалади ва ота-оналар учун уларни тинчлантиришлари лозим. Нафас олишни яхшилаш учун олинаётган нафаснинг намлигини ошириш учун нам сочиқни осиб қўйиш тавсия этилади.
Шунингдек, тоза ҳавонинг етарли миқдорини таъминланг (масалан, болани иссиқ кийинтириб ва уни кечқурунги нам ҳавога олиб чиқинг).
Барча дори воситалари каби, Ректодельт 100 ни болалар ололмайдиган жойда сақлаш лозим. Ҳар қандай саволлар пайдо бўлганида, шифокорга мурожаат қилинг.