📜 Инструкция по применению Релвар Эллипта
💊 Состав препарата Релвар Эллипта
✅ Применение препарата Релвар Эллипта
📅 Условия хранения Релвар Эллипта
⏳ Срок годности Релвар Эллипта

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕЛВАР® ЭЛЛИПТА®

REKVAR® ELLIPTA®

 

Препаратнинг савдо номи: Релвар® Эллипта®

Таъсир этувчи модда (ХПН): флутиказон фуроати/вилантерол

Дори шакли: ингаляция учун дозаланган кукун

Таркиби:

Флутиказон фуроатли бир стрип уяси қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: микронлаштирилган флутиказон фуроати 100 мкг ёки 200 мкг.

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати 12,5 мг гача (сут қанди сақлайди).

Вилантеролли бир стрип уяси қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: микронлаштирилган вилантерол трифенатати 40 мкг (25 мкг вилантеролга эквивалент).

ёрдамчи моддалар: магний стеарати 125 мкг, лактоза моногидрати 12,5 мг гача (сут қанди сақлайди).

Таърифи: оқ рангли кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Нафас йўлларининг обструктив касалликларини даволаш учун препаратлар. Адренергик ва нафас йўлларининг обструктив касалликларини даволаш учун бошқа воситалар.

АТХ коди: R03AK10

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Флутиказон фуроати ва вилантерол дори воситаларининг иккита турли синфларига (синтетик кортикостероид ва узоқ таъсир этувчи бета2-адренорецепторларнинг селектив агонисти) мансуб.

Фармакодинамик самаралари

Флутиказон фуроати

Флутиказон фуроати яққол яллиғланишга қарши таъсирга эга синтетик учфторли кортикостероид восита бўлиб ҳисобланади. Бронхиал астма ва ЎСОК симптомларини бартараф этувчи аниқ таъсир механизми номаълум. Кортикостероидлар хужайраларнинг (масалан эозинофиллар, макрофаглар, лимфоцитлар) ва медиаторларнинг (масалан яллиғланиш жараёнида иштирок этувчи цитокинлар ва химокинлар) турли типларига кенг таъсир доирасига эга таъсир намойиш қилган.

Вилантерол трифенатати

Вилантерол трифенатати узоқ таъсир этувчи селектив бета2-адреномиметиклар (УТЭБА) синфига мансуб.

Бета2-адренорецепторларнинг агонистлари, шу жумладан вилантерол трифенатати, камида аденозинтрифосфатни (АТФ) циклик-3’,5’-аденозинмонофосфатга (циклик АМФ) айланишини катализация қилувчи фермент хужайра ичидаги аденилатциклазани рағбатлантириш билан қисман боғлиқ. Циклик АМФ даражасини ошиши бронхлар силлиқ мушакларини бўшашига ва хужайралардан, биринчи навбатда семиз хужайралардан тезкор типдаги ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг медиаторларини ажралиб чиқишини сусайишига олиб келади.

Кортикостероидлар ва УТЭБА орасида молекуляр ўзаро таъсир кузатилади, бунинг оқибатида стероид гормонлар сезгир адренорецеторларнинг сонини ошириб, бета2-адренорцепторларнинг генларини фаоллаштиради. УТЭБА хужайра ядросида рецепторларни стероидга-боғлиқ фаоллашиши ва транслокациясини рағбатлантиришни таъминлаб, глюкокортикоид рецепторлар билан боғланади. Бу синергик ўзаро таъсирлар яллиғланишга қарши фаолликни кучайишига олиб келади, бу бронхиал астма ва ЎСОК ривожланишининг патофизиологик жараёнларида иштирок этувчи турли яллиғланган хужайралар иштирокидаги in vitro ва in vivo шароитлардаги экспериментларда намойиш этилган. ЎСОК бўлган пациентларнинг периферик қонидаги мононуклеар хужайраларда клиник дозаларни қўллаганда эришиладиган концентрацияларда фақат флутиказон фуроатига нисбатан флутиказон фуроати/вилантерол мажмуаси қўлланилганда яққолроқ яллиғланишга қарши таъсири кузатилган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Флутиказон фуроати/вилантерол кўринишида ингаляцион юборилганда флутиказон фуроати ва вилантеролнинг мутлоқ биокираолишлиги мувофиқ равишда ўртача 15,2% ва 27,3% ни ташкил қилган. Иккала модданинг перорал биокираолишлиги паст бўлган ва мувофиқ равишда ўртача 1,26% ва <2% ни ташкил қилган. Перорал биокираолишлиги пастлигини эътиборга олиб, ингаляцион қабул қилгандан кейин флутиказон фуроати ва вилантеролнинг тизимли таъсири биринчи навбатда ўпкага тушган ингаляцион дозани сўрилиши билан боғлиқ.

Тақсимланиши

Вена ичига юборилгандан кейин флутиказон фуроати ҳам, вилантерол ҳам организмда фаол тақсимланади, бунда мувозанат ҳолатидаги ўртача тақсимланиш хажми мувофиқ равишда 661 л ва 165 л ни ташкил қилади.

Иккала модданинг эритроцитлар билан боғланиш қобилияти паст. In vitro шароитдаги тадқиқотларда флутиказон фуроати ва вилантеролнинг одам плазмасидаги оқсиллар билан боғланиши юқори бўлган ва мувофиқ равишда ўртача >99,6% ва 93,9% ни ташкил қилган. Жигар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда in vitro шароитда плазма оқсиллари билан боғланиши камаймаган.

Флутиказон фуроати ва вилантерол Р-гликопротеин (P-gp) субстрати эканлиги туфайли, флутиказон фуроати/вилантеролни P-gp ингибиторлари билан бир вақтда буюрганда флутиказон фуроати ва вилантеролнинг тизимли экспозициясини ўзгариши эҳтимоли кам, чунки иккала модда яхши сўрилиш қобилиятига эга.

Метаболизми

In vitro шароитда ўтказилган тадқиқотларга асосланиб, одам организмида флутиказон фуроати ва вилантерол метаболизмининг асосий йўллари биринчи навбатда цитохром CYP3А4 изоферментига боғлиқлиги ҳақида хулоса қилиш мумкин.

Флутиказон фуроати асосан аҳамиятли даражада паст кортикостероид фаолликка эга метаболитларни ҳосил қилиб S-фторметилкарботиоат гуруҳини гидролизи йўли билан метаболизмга учрайди.

Вилантерол аҳамиятли даражада паст β1 ва β2-адреномиметик таъсирга эга бир қатор метаболитларини ҳосил қилиб О-деалкилизация йўли билан метаболизмга учрайди.

Соғлом кўнгиллилар мисолида флутиказон фуроати/вилантерол (200/25) ва цитохром CYP3А4 изоферментининг кучли ингибитори кетоконазол (400 мг) мажмуасини узоқ вақт юборганда препаратни цитохром CYP3А4 изоферменти билан ўзаро таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилган. Препаратларни бир вақтда юбориш флутиказон фуроатининг AUC (0-24) ва Cmax мувофиқ равишда 36% ва 33% га ошишига олиб келган. Флутиказон фуроатининг экспозициясини ошиши 0-24 соат давр давомида аниқланган зардобдаги кортизолнинг ўртача концентрациясини пасайиши билан боғлиқ бўлган.

Препаратларни бирга юбориш вилантеролнинг AUC(0-t) ва Cmax мувофиқ равишда 65% ва 22% га ошишига олиб келган. Вилантеролнинг экспозициясини ошиши бета-агонистлар учун характерли бўлган тизимли самараларни (юрак қисқаришлари сонига, қонда калийнинг даражасига ёки Фридериция бўйича мувофилаштирилган QT интервалига таъсири) кучайишига олиб келмаган.

Чиқарилиши

Перорал қабул қилингандан кейин флутиказон фуроати одам организмида сийдик билан чиқарилган тикланган радиофаол модданинг <1% дозасидан ташқари, асосан метаболитларини ҳосил қилиш билан метаболизмга учраган учраган. Препаратни ингаляцион қабул қилгандан кейин флутиказон фуроатини плазмадан тахминий ярим чиқарилиш даври ўртача 24 соатни ташкил қилган.

Перорал қабул қилингандан кейин вилантерол асосан радиофаол модданинг мувофиқ равишда тахминан 70% ва 30% нисбатда сийдик ва ахлат билан чиқарилган метаболитларини ҳосил қилиб метаболизмга учраган. Препаратни ингаляцион қабул қилгандан кейин вилантеролни плазмадан тахминий ярим чиқарилиш даври ўртача 2,5 соатни ташкил қилган.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Клиник тадқиқотларнинг учинчи фазаси жараёнида бронхиал астма ва ЎСОК бўлган беморларда флутиказон фуроати ва вилантерол фармакокинетикасининг популяцион мета-таҳлили ўтказилган. Ушбу таҳлил доирасида демографик ковариатларнинг (пациентнинг ёши, жинси, тана вазни, тана вазни индекси (ТВИ), ирқ ва этник мансублиги) флутиказон фуроати ва вилантеролнинг фармакокинетикасига таъсири баҳоланган.

Ирқ

Олинган маълумотларга асосан, Шарқий Осиё, Япония ва Жануби-шарқий Осиё субъектларда (12-14% субъектлар) AUC(0-24) ўртача кўрсаткичи юқори, европеоид ирққа мансуб субъектларга нисбатан 53% ва ундан юқори бўлган. Шунга қарамасдан, бу популяцияларда 24 соат давр давомида кортизолни  сийдик билан чиқарилишига яққолроқ таъсири билан намоён бўлувчи юқори тизимли экспозиция белгилари аниқланмаган. ЎСОК бўлган субъектларда ирқни вилантеролнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсири аниқланмаган.

Осиёлик субъектларда баҳолаш натижалари бўйича вилантеролнинг Cmax бошқа ирқ гуруҳларида аниқланган Cmax га нисбатан 220-287% юқори бўлган. Шунга қарамасдан, вилантеролнинг Cmax ни ошиши юрак қисқаришлари сонига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаган.

Болалар

Ўсмирлар (12 ёш ёки ундан катта) учун дозалаш тартибини ўзгартириш бўйича тавсиялар йўқ.

12 ёшдан кичик пациентларда флутиказон фуроати/вилантеролнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган. 12 ёшдан кичик болаларда флутиказон фуроати/вилантеролни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Кекса ёшдаги пациентлар

Флутиказон фуроати ва вилантерол фармакокинетикасига пациентнинг ёшини таъсири ЎСОК ва бронхиал астмаси бўлган пациентларни ўз ичига олувчи клиник тадқиқотларнинг учинчи фазасида ўрганилган.

Бронхиал астмаси бўлган пациентларда флутиказон фуроати ва вилантерол фармакокинетик профилига пациентларнинг ёшини (12-84 ёш) таъсирининг белгилари аниқланмаган.

41 ёшдан 84 ёшгача бўлган кузатилаётган ёш диапазонида ЎСОК бўлган пациентларда вилантеролнинг AUC(0-24) ошишига (37%) қарамасдан, пациентларнинг ёшини флутиказон фуроатининг фармакокинетик профилига таъсирининг белгилари аниқланмаган. Тана вазни паст (35 кг) бўлган кекса (84 ёшда) пациентда вилантеролнинг кутилаётган AUC(0-24) популяция (тана вазни 70 кг 60 ёшдаги ЎСОК бўлган пациент) учун ҳисобланган натижага нисбатан 35% юқори бўлади, айни вақтда вилантеролнинг Cmax ўзгармасдан қолади. Бу фарқлар клиник аҳамиятли бўлишининг эҳтимоли кам.

Буйрак функциясини бузилиши

Клиник-фармакологик тадқиқот натижалари бўйича буйрак функциясини оғир даражада бузилиши (креатинин клиренси <30 мл/минут) флутиказон фуроатининг ёки вилантеролнинг тизимли экспозициясини аҳамиятли ошишига ёки соғлом кўнгиллиларга нисбатан кортикостероидлар ёки бета2-агонистларнинг яққолроқ тизимли самараларига олиб келмайди. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар учун дозани индивидуал равишда танлаш талаб этилмайди. Гемодиализнинг таъсири ўрганилмаган.

Жигар функциясини бузилиши

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда 7 кун давомида флутиказон фуроати/вилантеролни узлуксиз қабул қилгандан кейин соғлом кўнгиллиларга (Чайлд-Пью бўйича жигар циррозининг таснифи бўйича: цирроз босқичлари А, В ёки С) нисбатан флутиказон фуроатининг тизимли экспозициясини ошиши кузатилган (AUC(0-24) бўйича уч мартагача ҳисобланган). Жигар функциясини ўртача даражада бузилиши (Чайлд-Пью таснифи бўйича В босқич) бўлган пациентларда флутиказон фуроатининг (флутиказон фуроати/вилантеролни 200/25 микрограмм буюрилганда) тизимли экспозициясини ошиши соғлом кўнгиллиларга нисбатан зардобдаги кортизолнинг концентрациясини ўртача 34% га пасайиши билан ассоциацияланган. Жигар функциясини оғир даражада бузилиши (Чайлд-Пью таснифи бўйича С босқич) бўлган пациентларда 100/12,5 мкг пасайтирилган доза буюрилганда зардобдаги кортизолнинг концентрациясини пасайиши кузатилмаган. Жигар функциясини ўртача ва оғир даражада бузилиши бўлган пациентлар учун максимал доза 100/25 мкг ни ташкил қилади (Қўллаш усули ва дозалари бўлимига қаранг).

Енгил, ўртача ёки оғир даражадаги жигар функциясини бузилиши (Чайлд-Пью таснифи бўйича А, В ва С босқич) бўлган пациентларда 7 кун давомида флутиказон фуроати/вилантеролни узлуксиз қабул қилгандан кейин вилантеролнинг тизимли экспозициясини аҳамиятли ошиши кузатилмаган (Сmax ва AUC бўйича).

Соғлом кўнгиллиларга нисбатан енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги (25 микрограмм дозада вилантерол қабул қилган) ёки оғир даражадаги (12,5 микрограмм дозада вилантерол қабул қилган) жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда флутиказон фуроати/вилантерол мажмуасини қабул қилиш чақирган ва бета-адренергик таъсир (юрак қисқаришлари сони ёки зардобдаги калийнинг концентрацияси) кўринишида намоён бўлувчи клиник аҳамиятли тизимли самаралар кузатилмаган.

Пациентнинг жинси, тана вазни ва тана вазни индекси (ТВИ)

Бронхиал астмаси бўлган 1213 нафар (712 нафар аёл) ва ЎСОК бўлган 1225 нафар (392 нафар аёл) пациентларни ўз ичига олувчи фармакокинетиканинг популяцион таҳлилининг учинчи фазаси маълумотлари бўйича, пациентнинг жинси, тана вазни ёки ТВИ ни флутиказон фуроатининг фармакокинетик профилига таъсири аниқланмаган.

Бронхиал астмаси бўлган 856 нафар (500 нафар аёл) ва ЎСОК бўлган 1091 нафар (340 нафар аёл) субъектлар иштирокидаги фармакокинетиканинг популяцион таҳлил маълумотлари бўйича пациентнинг жинси, тана вазни ёки ТВИ ни вилантеролнинг фармакокинетик профилига таъсири аниқланмаган.

Пациентнинг жинси, тана вазни ёки ТВИ қараб препаратнинг дозасини индивидуал равишда танлаш талаб этилмайди.

Қўлланилиши

Астма

Релвар® Эллипта® препарати бронхиал астмада самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида кўрсатилган.

Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК)

Релвар® Эллипта® препарати ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК), шу жумладан сурункали бронхит ва/ёки ўпка эмфиземаси бўлган беморларда нафас йўлларининг обструкциясида самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида қўллаш учун кўрсатилган. Релвар® Эллипта® препаратини қўллаш анамнези такрорий зўрайишлари бўлган пациентларда ЎСОК нинг зўрайиш сонини қисқартириш имконини беради.

Қўллаш усули ва дозалари

Релвар® Эллипта® препарати фақат ингаляцион қўллаш учун мўлжалланган.

Релвар® Эллипта® препаратини суткада бир марта, эрталаб ёки кечқурун куннинг бир вақтида қўллаш керак.

Ингаляциядан кейин пациент уни ютмасдан, оғизни сув билан чайиши керак.

Астма

Ҳатто бронхиал астманинг симптомлари бўлмаганида ҳам Релвар® Эллипта® препаратини мунтазам қўллаш кераклиги ҳақида пациентларни огоҳлантириш керак.

Препаратни қабул қилиш орасидаги даврда касаллик симптомлари юзага келганида шошилинч даволаш сифатида қисқа таъсирли бета2агонистларининг ингаляцион шаклларини қўллаш керак.

Пациентлар мунтазам тиббий кўрикдан ўтишлари керак, бу фақат шифокорнинг тавсияси бўйича ўзгартирилиши мумкин бўлган пациент томонидан Релвар® Эллипта® препаратининг оптимал дозасини қабул қилишни таъминлаш имконини беради.

Катталар ва 12 ёш ва ундан катта ўсмирлар

Релвар® Эллипта® препаратининг тавсия этилган дозаси қуйидагиларни ташкил қилади:

  • суткада 100/25 микрограмм битта ингаляция

ёки

  • суткада 200/25 микрограмм битта ингаляция

Релвар® Эллипта® препаратининг 100/25 микрограмм бошланғич дозаси узоқ таъсирли бета-2 агонистлар билан мажмуада буюриладиган ингаляцион кортикостероидларнинг паст ёки ўртача дозалари талаб этилувчи пациентларга буюрилади.

200/25 микрограмм Релвар® Эллипта® препаратини узоқ таъсирли бета-2 агонистлар билан мажмуада қўлланадиган ингаляцион кортикостероидларнинг юқори дозалари талаб этилувчи пациентларга буюриш керак.

Агар Релвар® Эллипта® препаратининг 100/25 микрограмм дозаси касалликни адекват назоратини таъминламаса, дозани 200/25 микрограммгача ошириш масаласи кўриб чиқилади, бу бронхиал астмани кечиши устидан назорат даражасини яхшилаши мумкин.

Болалар

12 ёшдан кичик болаларда Релвар® Эллипта® препаратини қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

ЎСОК

Катталар

Релвар® Эллипта® препаратининг тавсия этилган дозаси қуйидагиларни ташкил қилади:

  • суткада 100/25 микрограмм битта ингаляция.

200/25 микрограмм Релвар® Эллипта® препарати ЎСОК бўлган пациентларни даволаш учун кўрсатилмаган.

Болалар

ЎСОК ривожланишининг ўртача ёшини ҳисобга олиб, шунинг учун препарат бу кўрсатма бўйича болаларда қўлланилмайди.

Астма ва ЎСОК

Кекса ёшдаги пациентлар

65 ёшдан ошган пациентларда препаратнинг дозасини индивидуал равишда танлаш талаб этилмайди (Фармакокинетикаси –Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари бўлимига қаранг).

Буйрак функциясини бузилиши

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда препаратнинг дозасини индивидуал равишда танлаш талаб этилмайди (Фармакокинетикаси бўлимига қаранг).

Жигар функциясини бузилиши

Енгил, ўртача ва оғир даражадаги жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлардаги клиник-фармакологик тадқиқот маълумотлари бўйича флутиказон фуроатининг тизимли экспозициясини (AUC) уч карра ошиши кузатилади.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бу гуруҳ беморларда кортикостероидларни қабул қилиш чақирган тизимли нохуш реакцияларнинг ривожланиш хавфи юқори. Ўртача ва оғир даражадаги жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда максимал доза 100/25 мкг ни ташкил қилади (Фармакокинетикаси бўлимига қаранг).

Ишлатиш ва муомала қилиш бўйича йўриқнома

Эллипта® ингаляторини биринчи марта ишлатганда унинг ишини тўғрилигини текшириш зарурати йўқ. У ишлатишга тайёр ва ингаляторни ишлатиш учун махсус тайёргарлик талаб этилмайди. Шунчаки босқичма-босқич йўриқномага риоя қилинг.

Эллипта® ингаляторли картон қути қуйидагиларни сақлайди

Қўллаш бўйича йўриқнома
Картон қути

 

Контейнер
Намютгич
Ингалятор
Контейнер қопқопчаси

Эллипта® ингалятори контейнерга жойланган. Дори препаратининг ингаляциясини амалга оширишга тайёр бўлмагунча контейнерни очманг. Ингаляторни ишлатишга тайёр бўлганингизда контейнердан қопқоқни ечинг. Контейнер намликни камайтириш учун намютгичли пакетча сақлайди. Ушбу намютгичли пакетчани ташлаб юбориш керак, уни очманг, овқат билан ёки ингаляция кўринишида истеъмол қилманг.

Намютгич

 

Ингаляторни беркитилган контейнердан олиш вақтида у “ёпиқ” ҳолатда бўлади. Дори препаратининг ингаляциясини амалга оширишга тайёр бўлмагунизгача контейнерни очманг. Ингалятор этикеткасида махсус ажратилган жойда “утилизация санаси” ни ёзиб қўйинг. “Утилизация санаси” контейнерни очиш санасидан кейин 6 хафтани ташкил қилади. Бу санадан кейин ингаляторни ишлатиш мумкин эмас.

30 дозали (30 кун қўллаш) Эллипта® ингалятори учун қуйида келтирилган босқичма-босқич тўлиқ йўриқномани шунингдек 14 дозали (14 кун қўллаш) Эллипта® ингалятори учун ҳам қўллаб бўлади.

А) Ишлатишдан олдин қуйидаги маълумотни ўқиб чиқинг

Дори препаратини ингаляциясиз Эллипта® ингаляторининг қопқоғини очганда ва беркитганда битта доза йўқотилади.

Бу доза ингалятор ичида ёпиқлигича қолади, лекин қўллаш мумкин бўлади.

Битта ингаляцияда тўсатдан ортиқча доза ёки дозани икки марта ҳосил қилиш имкони йўқ.

Қопқоқча

Ҳисоблагич ингаляторда дори препаратининг қанча доза қолганини кўрсатади.

Ингаляторни ишлатишдан олдин дозани ҳисоблагич 30 дозани кўрсатади.

Қопқоқчани ҳар бир очганда доза 1 тага камаяди.

10 дозадан камроқ қолганида, ҳисоблагичнинг ярми қизил бўлади.

Препаратнинг охирги дозаси ишлатилгандан кейин ҳисоблагичнинг ярами қизил рангда бўлади, ҳисоблагич 0 рақамини кўрсатади. Бу ингалятор бўшлигини кўрсатади.

Агар Сиз бундан кейин қопқоқчани очсангиз, дозани ҳисоблагич тўлиқ қизил рангда бўлади.

Дозани ҳисоблагич
Сиз ҳар бир марта қопқоқчани очганингизда дори препаратининг битта дозасини тайёрлаш амалга оширилади
  1. b) Дозани тайёрлаш

препаратни қабул қилишга тайёр бўлмагунизгача қопқоқчани очманг.

Ингаляторни силкитманг.

  • Қопоқчани шилқ этмагунча пастга туширинг
Вентиляцион тешик
Мундштук

Препаратнинг дозаси ингаляция учун тайёр.

Дозани ҳисоблагич дозани битта бирликка камайтириши буни тасдиқлайди.

  • Агар шилқ этган товушни эшитганингиздан кейин дозани ҳисоблагич дозалар сонини камайтирмаса, ингалятор дори препаратининг дозани чиқариш учун тайёр эмас.

Маслаҳат учун фармацевтингизга мурожаат этинг.

  • Ҳеч қачон ингаляторни силкитманг.

 

С) Дори препаратини ингаляцияси

– ингаляторни оғиздан бир мунча масофада тутиб, максимал чуқур нафас чиқаринг.

Ингаляторга нафас чиқарманг.

  • Мундштукни лаблар орасига жойланг ва уни лаблар билан зич ёпинг.

Бармоқлар билан вентиляцион тешикни беркитманг.

Лаблар ингалятор мундштукининг шаклини такрорлаши керак

Лаблар ингалятор мундштукининг шаклини такрорлаши керак.

Бармоқлар билан вентиляцион тешикни беркитманг.

 

  • Битта чуқур, давомли, бир текис нафас олинг. Нафасни имкони борича тутиб туринг (камида 3-4 секунд).
  • Ингаляторни оғиздан олинг.

Секин ва тинч нафас чиқаринг. Сиз ҳатто ингаляторни тўғри ишлатганда ҳам таъм ҳис қилмаслигингиз ёки дори препаратини тушишини ҳис қилмаслигингиз мумкин.

Агар Сиз қопқоқчани ёпишдан олдин мундштукни артмоқчи бўлсангиз, қуруқ қоғозли салфеткадан фойдаланинг.

  1. d) Ингаляторни беркитиш ва оғиз бўшлиғини чайиш

Мундштук тўлиқ ёпилгунча қопқоқчани охиригача кўтаринг.

Ингаляциядан кейин иложи борича оғиз бўшлиғини чайиш керак.

Бу томоқда ва оғиз бўшлиғида оғриқ каби ножўя кўринишлар ривожланиши эҳтимолини камайтиради.

Ножўя таъсирлар

Клиник тадқиқотлар маълумотлари

Релвар® Эллипта® препаратини қабул қилиш билан боғлиқ нохуш реакциялар ривожланиши тез-тезлигини аниқлаш учун ЎСОК ва бронхиал астмаси бўлган пациентлар орасида ўтказилган йирик клиник тадқиқотлар маълумотларидан фойдаланилган. Бронхиал астмани даволаш учун препаратнинг клиник тадқиқотлар дастури умумий 7034 нафар пациентларни ўз ичига олган, уларда нохуш реакцияларни комплекс баҳолаш ўтказилган. ЎСОК ни даволаш учун препаратнинг клиник тадқиқотлар дастури умумий 6237 нафар пациентларни ўз ичига олган, уларда нохуш реакцияларни комплекс баҳолаш ўтказилган.

Пневмония ва синиш ҳолатларидан ташқари ЎСОК ва бронхиал астмаси бўлган пациентларда препаратнинг хавфсизлик профили ўхшаш бўлган. Клиник тадқиқотлар маълумотлари бўйича пневмония ва синишлар кўпинча ЎСОК бўлган пациентларда кузатилган.

Қуйида санаб ўтилган нохуш реакциялар аъзолар тизими синфи ва учраш тез-тезлиги бўйича санаб ўтилган. Учраш тез-тезлиги бўйича нохуш реакцияларни таснифлаш учун қуйидаги қоида ишлатилган:

Жуда тез-тез:             ≥1/10

Тез-тез:                       ≥1/100 дан кўп, лекин <1/10

Тез-тез эмас:              ≥1/1000 дан кўп, лекин <1/100

Кам ҳолларда:           ≥1/10000 дан кўп, лекин <1/1000

Жуда кам ҳолларда: <1/10000

Аъзолар тизими синфи Нохуш реакция (ва) Учраш тез-тезлиги
Инфекцион ва паразитар касалликлар Пневмония*, юқори нафас йўллари инфекциялари, бронхит, грипп, оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқ кандидози Тез-тез
Нерв тизими томонидан бузилишлар

 

Бош оғриғи Жуда тез-тез
Юрак томонидан бузилишлар Экстрасистолия** Тез-тез эмас
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

 

Назофарингит

 

Орофарингеал оғриқ, синусит, фарингит, ринит, йўтал, дисфония

Жуда тез-тез

 

Тез-тез

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Қоринда оғриқ Тез-тез
Скелет мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

 

Артралгия, белда оғриқ, синишлар***

 

Тез-тез
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилашлар Пирексия Тез-тез

Алоҳида нохуш реакциялар таърифи

*Пневмония (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг)

Аввалги йилда касалликни зўрайиши кузатилган ЎСОК билан хасталанган (скринингда бронходилататорни қўллагандан кейин ўртача ОФВ1 кутилган кўрсаткичдан 45% ни ташкил қилган, стандарт оғиш (СО) – 13%) 3255 нафар пациентлар иштирокидаги 12 ой давомийликдаги такрорланадиган дизайнли иккита клиник тадқиқот ўтказиш вақтида даволаш фақат 25 микрограмм вилантеролни ўзи ичига олган пациентларга (3%) нисбатан флутиказон фуроати (50, 100 ва 200 микрограмм)/вилантерол (25 микрограмм) мажмуасини қабул қилаётган пациентларда пневмония ривожланишининг юқори тез-тезлиги (6-7%) аниқланган. Госпитализацияни талаб қилувчи пневмония флутиказон фуроати/вилантерол қабул қилган 3% пациентларда ва вилантерол қабул қилаётган <1% пациентларда кузатилган. Бу тадқиқотларни ўтказиш вақтида пневмония оқибати 9 та ўлим ҳолати қайд этилган. Улардан еттитаси 200/25 микрограмм флутиказон фуроати/вилантерол қабул қилган, биттаси – 100/25 микрограмм флутиказон фуроати/вилантерол қабул қилган гуруҳга кирган ва битта ҳолат вилантерол билан монотерапия якунлангандан кейин қайд этилган.

Кўп марказли, рандомизация қилинган SUMMIT (HZC113782) тадқиқотида 16568 нафар пациент 100/25 мкг флутиказон фуроати/вилантерол, 100 мкг флутиказон фуроати, 25 мкг вилантерол ёки плацебони ўртача 1,7 йил давомида қабул қилган. Ўртача оғирлик даражасидаги ЎСОК (скринингда бронходилататорни қўллагандан кейин ўртача ОФВ1 кутилган кўрсаткичдан 60% ни ташкил қилган, стандарт оғиш (СО) – 6%) ва анамнезида ёки юрак-қон томир касалликларини хавфи юқори бўлган. Пневмониянинг нохуш кўринишлари қуйидаги жадвалда келтирилган.

Даволаш вақтидаги кўринишлар Пациентларнинг сони (%)

[1000 даволашйилга нисбатан кўриниш тез-тезлиги]

ФФ/ВИ 100/25 N=4140 ФФ 100 N=4157 ВИ 25 N=4140 Плацебо N=4131
Пневмония 237 (6)

[39,5]
228 (5)

[42,4]
163 (4)

[27,7]
214 (5)

[38,4]
Жиддий пневмония 140 (3)

[22,4]
146 (4)

[25,1]
104 (3)

[16,4]
127 (3)

[22,2]
Пневмония сабабли ўлимнинг тасдиқланган ҳолатлари 13 (<1)

[1,8]
10 (<1)

[1,5]
6 (<1)

[0,9]
9 (<1)

[1,4]

Бронхиал астмаси бўлган пациентлар (7034 нафар) иштирокидаги 11 клиник тадқиқотларни комплекс таҳлили 100/25 микрограмм флутиказон фуроати/вилантерол (9,6/1000 пациент-йил) билан даволаш гуруҳида кузатиладиган пневмонияни юзага келиш тез-тезлиги (плацебо гуруҳидаги пациентларнинг сони камлиги ёки чекланганлиги оқибатида препаратнинг экспозициясига мувофиқ келтирилган) плацебо гуруҳидаги (8,0/1000 пациент-йил) билан бир хил бўлган. Флутиказон фуроати/вилантеролнинг турли концентрацияларини баҳолаганда 100/25 микрограмм қабул қилган гуруҳга нисбатан 200/25 микрограмм (18,4/1000 пациент-йил) қабул қилган гуруҳда пневмонияни юзага келиш тез-тезлиги юқори бўлган. Пневмониянинг кам сонли ҳолатлари пациентларни госпитализациясига олиб келган (препаратнинг дозасидан қатъий назар). Флутиказон фуроати/вилантеролнинг турли дозаларини қабул қилувчи даволаш гуруҳлари ўртасида жиддий нохуш кўринишларни юзага келиш тез-тезлигила фарқлар кузатилмаган.

** Юрак-қон томир кўринишлари (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг)

SUMMIT тадқиқотидаги (юқорида таърифланган) юрак-қон томир кўринишлари қуйидаги жадвалда келтирилган.

Даволаш вақтидаги кўринишлар Пациентларнинг сони (%)

[1000 даволашйилга кўринишлар тез-тезлиги]

ФФ/ВИ 100/25 N=4140 ФФ 100 N=4157 ВИ 25 N=4140 Плацебо N=4131
Юрак-қон томир 735 (18)

[163]
699 (17)

[157]
707 (17)

[157]
695 (17)

[164]
Жуддий юрак-қон томир 350 (8)

[64,5]
320 (8)

[58,1]
337 (8)

[59,2]
318 (8)

[63,2]
Юрак-қон томир патологиялари туфайли ўлимнинг тасдиқланган ҳолатлари 82 (2)

[11,7]
80 (2)

[11,6]
90 (2)

[12,9]
86 (2)

[13,0]

***Синишлар

ЎСОК бўлган 3255 нафар пациентлар иштирокидаги 12 ой давомийликдаги иккита такрорланган клиник тадқиқотларни ўтказиш вақтида суякларни синишини юзага келиш тез-тезлиги умуман олганда барча даволаш гуруҳларида паст бўлган, лекин 25 микрограмм вилантерол билан монотерапия (<1%) олаётган гуруҳга нисбатан флутиказон фуроати/вилантеролнинг барча гуруҳларида (2%) бироз юқори бўлган. 25 микрограмм вилантерол билан монотерапия олаётган гуруҳга нисбатан флутиказон фуроати/вилантеролнинг даволаш гуруҳларида қайд этилган синишларнинг сони кўплигига қарамасдан, кортикостероидларни қабул қилиш билан ассоциацияланган типик синишлар (масалан умуртқа поғонасининг компрессион синиши/кўкрак ва бел умуртқаларининг синиши, сон ва қуймич косачасини синишлари) барча даволаш гуруҳларида <1% ҳолатларда кузатилган.

SUMMIT тадқиқотидаги (юқорида таърифланган) синиш ҳолатлари қуйидаги жадвалда келтирилган.

Даволаш вақтидаги кўринишлар Пациентларнинг сони (%)

[1000 даволашйилга кўринишлар тез-тезлиги]

ФФ/ВИ 100/25 N=4140 ФФ 100 N=4157 ВИ 25 N=4140 Плацебо N=4131
Барча синишлар 82 (2)

[13,6]
66 (2)

[12,8]
74 (2)

[13,2]
69 (2)

[11,5]
Кўпинча ИКС ни қўллаш билан боғлиқ синишлар 23 (<1)

[3,4]
24 (<1)

[3,9]
17 (<1)

[2.4]
13 (<1)

[2,1]

Бронхиал астмаси бўлган (7034 нафар) пациентлар иштирокидаги 11 клиник тадқиқотларни комплекс таҳлили синишларни юзага келиш тез-тезлиги <1% бўлган ва одатда бу синишлар жароҳатлар билан боғлиқ бўлган.

Пострегистрацион қўллаганда олинган маълумотлар

Аъзолар тизими синфи Нохуш реакциялар (ва) Учраш тез-тезлиги
Иммун тизими томонидан бузилишлар Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилаксия, ангионевротик шиш, тошма ва эшакеми Кам ҳолларда
Руҳиятни бузилиши Хавотирлик Кам ҳолларда
Нерв тизими томонидан бузилишлар Тремор Кам ҳолларда
Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар Юрак уришини ҳис қилиш, тахикардия Кам ҳолларда
Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар Мушак спазмлари Тез-тез
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Парадоксал бронхоспазм Кам ҳолларда

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Анамнезида сут оқсилига аллергик реакция ёки флутиказон фуроати, вилантерол ёки препаратнинг таркибига кирувчи бирон-бир ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанликда Релвар® Эллипта® препаратини қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни терапевтик дозаларда буюрилганда, ингаляцион юборилганда флутиказон фуроати ёки вилантеролнинг пламзадаги концентрацияларини пастли туфайли, уларнинг клиник аҳамиятли дориларнинг ўзаро таъсири эҳтимоли кам.

Бета-блокаторлар билан ўзаро таъсири

Бета-адреноблокаторлар бета2-адреномиметикларнинг таъсирини сусайтириши ёки антагонисти сифатида таъсир кўрсатиши мумкин. Жуда зарур ҳолатлардан ташқари носелектив ва селектив бета-блокаторларни бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак.

Цитохром CYP3A4 изоферментининг ингибиторлари билан ўзаро таъсири

Флутиказон фуроати ва вилантерол цитохром CYP3A4 тизими изоферменти ёрдамида жигарда тез бирламчи метаболизмга учрайди.

Препаратни цитохром CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторлари (масалан кетоконазол, ритонавир) билан бир вақтда буюрганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бу флутиказон фуроатининг ҳам, вилантеролнинг ҳам тизимли таъсирини кучайтиради, бу ўз навбатида нохуш реакциялар ривожланиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин (Фармакокинетикаси бўлимига қаранг).

Р-гликопротеин ингибиторлари билан ўзаро таъсири

Флутиказон фуроати ва вилантерол Р-гликопротеин (P-gr) субстрати бўлиб ҳисобланган. Вилантерол ва P-gr кучли ингибитори ва цитохром CYP3A4 изоферментининг ўртача ингибитори – верапамил билан бир вақтда буюрилган соғлом кўнгиллилар иштирокидаги клиник-фармакологик тадқиқот натижалари бўйича вилантеролнинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир аниқланмаган. P-gr специфик ингибитори ва флутиказон фуроатини бирга қўллашдаги клиник-фармакологик тадқиқот ўтказилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Зўрайиш

Бронхиал астманинг ўткир симптомларини ёки ЎСОК симптомларини зўрайишини бартараф этиш учун Релвар® Эллипта® препаратини қўллаш мумкин эмас, бундай ҳолларда қисқа таъсирли бронходилататорларни буюриш талаб этилади. Зўрайишни бартараф этиш мақсадида қисқа таъсирли бронходилататорларни қўллаш тез-тезлигини ошиши касалликни назорат қилиш ёмонлашиши ва шифокор маслаҳати зарурлигидан далолат беради.

Бронхиал астмаси ёки ЎСОК бўлган пациентларда Релвар® Эллипта® препарати билан даволашни шифокор кузатувисиз тўхтатиш мумкин эмас, чунки препарат билан даволашни тўхтатиш касалликни зўрайишига олиб келиши мумкин.

Релвар® Эллипта® препарати билан даволаш фонида бронхиал астмани кечиши ёки ЎСОК ни зўрайиши билан боғлиқ нохуш кўринишлар ривожланиши мумкин. Пациентларни даволашни давом эттириш ҳақида ишонтириш керак. Касалликни устидан назорат йўқлигида ёки Релвар® Эллипта® препарати билан даволаш бошланганидан кейин ҳолатни ёмонлашиши кузилса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Парадоксал бронхоспазм

Ингаляцион даволашнинг бошқа турларида бўлгани каби, препаратни қабул қилгандан кейин ҳуштаксимон хириллашларни тез кучайиши билан кечувчи парадоксал бронхоспазм ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда қисқа таъсирли ингаляцион бронходилататорни шошилинч буюриш ва Релвар® Эллипта® препарати дарҳол бекор қилиш керак. Пациент шифокор томонидан кўрикдан ўтиши керак ва зарурати бўлганида муқобил даволаш буюрилиши мумкин.

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар

Симпатомиметикларни, шу жумладан Релвар® Эллипта® препаратини қабул қилганда юрак-қон томир тизими томонидан юрак аритмиялари, масалан қоринчалар усти тахикардия ва экстрасистолия каби нохуш реакциялар кузатилиши мумкин. Плацебо-назоратли тадқиқотларда анамнезида ёки юрак-қон томир касалликлари хавфи юқори бўлган пациентларда юрак-қон томир кўринишлари, жиддий юрак-қон томир кўринишлари хавфинини ошиши ёки юрак-қон томир патологияси туфайли ўлимнинг тасдиқланган ҳолатлари плацебога нисбатан флутиказон фуроати/вилантерол қабул қилган пациентларда юқори бўлган (Ножўя таъсири бўлимига қаранг). Лекин оғир шаклдаги юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларда Релвар® Эллипта® препаратини эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Ўртача ва оғир даражадаги жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда 100/25 мкг дозани буюриш керак. Пациентларни кортикостероидлар чақирган тизимли нохуш реакциялар мавжудлиги юзасидан мунтазам кўрикдан ўтказиш керак (Қўллаш усули ва дозалари, Фармакокинетикаси бўлимларига қаранг).

Кортикостероидларни қабул қилиш чақирган тизимли реакциялар

Ингаляцион кортикостероидларни қўллаганда, айниқса юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда тизимли ножўя самаралар ривожланиши мумкин. кортикостероидларни перорал қабул қилганга нисбатан бундай ножўя самаралар камроқ ривожланади. Кузатилиши мумкин бўлган нохуш тизимли таъсирларга қуйидагилар киради: гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизими функциясини сусайиши, суякларнинг минерал зичлигини пасайиши, болалар ва ўсмирларда ўсиш тезлигини пасайиши, катаракта ва глаукома.

Таркибига кортикостероидлар кирувчи бошқа дори воситалари каби Релвар® Эллипта® препаратини ўпка туберкулёзи ёки сурункали ёки даволанмаган инфекцион касалликлари бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Пневмония

Релвар® Эллипта® препаратини қабул қилаётган ЎСОК бўлган пациентларда пневмония ривожланиши тез-тезлигини, шунингдек пациентнинг госпитализациясини талаб этувчи пневмониянинг оғир шаклларини юзага келиши тез-тезлигини ошиши кузатилган. Айрим ҳолларда пневмониянинг клиник эпизодлари ўлимга олиб келган (Ножўя реакциялари бўлимига қаранг). Шунинг учун шифокор бу инфекциянинг клиник белгилари ЎСОК ни зўрайиш симптомлари билан мос келишини унутмасдан ЎСОК бўлган пациентларда пневмония ривожланиши мумкинлиги юзасидан ҳушёр бўлиши керак. ЎСОК фонида ва Релвар® Эллипта® препаратини қабул қилиш фонида пневмония ривожланишининг энг юқори хавфи қуйидаги пациентлар гуруҳида кузатилади: чекувчи пациентлар, аввал пневмония ўтказган пациентлар, тана вазни индекси <25 кг/м2 бўлган пациентлар ва жадал нафас чиқаришни кутилган хажми (ОФВ1)<50% бўлган пациентлар. Релвар® Эллипта® препарати билан даволаш буюрилганда юқоридаги омилларни эътиборга олиш ва пневмония юзага келганда даволашни такроран кўриб чиқиш керак.

Бронхиал астмаси бўлган пациентларда пневмония юзага келиши тез-тезлиги паст бўлган. 200/25 микрограмм дозада Релвар® Эллипта® препаратини қабул қилган бронхиал астмаси бўлган пациентларда эҳтимол, Релвар® Эллипта® препаратининг пастроқ дозасини (100/25 микрограмм) ёки плацебо қабул қилган пациентларга нисбатан пневмонияни ривожланиши хавфи юқорироқ бўлган. Хавф омиллари аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Фертиллик

Одам фертиллигига таъсири бўйича маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда вилантерол ва флутиказон фуроатини фертилликка таъсири кузатилмаган.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик вақтида препаратнинг экспозицияси чекланган.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда бета2-агонистлар ва кортикостероидларни қўллаганда репродуктив токсиклик аниқланган.

Ҳомиладор аёлларда Релвар® Эллипта® препаратини фақат агар она учун потенциал фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш мумкин.

Лактация даври

Флутиказон фуроати ёки вилантерол ёки уларнинг метаболитларини одам кўкрак сутига кириши ҳақида маълумотлар етарли эмас. Лекин бошқа кортикостероид препаратлар ва бета2-агонистлар кўкрак сутида аниқланади. Препаратни кўкрак сути билан янги туғилган чақалоқ/бола организмига тушиши хавфини инкор этиб бўлмайди.

Она учун даволашдан ва бола учун эмизишдан фойда нисбатини эътиборга олиб, препаратни бекор қилиш ёки эмизишни тўхтатиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш керак.

Фикр қилишни, ҳаракат ёки когнитив кўникмаларни ишлатишни талаб этувчи вазифаларни бажариш қобилиятига таъсири

Релвар® Эллипта® препаратининг автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Флутиказон фуроати ёки вилантеролнинг фармакологиясидан келиб чиқиб, препаратнинг бу фаолият турларига нохуш таъсири кутилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари ва белгилари

Клиник тадқиқотлар ўтказилганда Релвар® Эллипта® препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар олинмаган.

Релвар® Эллипта® препаратининг дозасини ошириб юборилиши препаратнинг алоҳида компонентларининг таъсири билан боғлиқ симптомларни, шу жумладан бета2-агонистлар ва ингаляцион кортикостероидлар дозасини ошириб юборганда кузатиладиган маълум кўринишлар ривожланишини чақириши мумкин (Махсус кўрсатмалар бўлимига қаранг).

Даволаш

Релвар® Эллипта® препаратининг дозасини ошириб юборилишини специфик давоси йўқ. Доза ошириб юборилиши ривожланганда симптоматик даволаш буюрилади ва зарурати бўлганида беморни тегишли кузатиш таъминланади.

Кардиоселектив бета-адреноблокаторларни қўллашни фақат клиник жиҳатдан самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашга берилмаслик билан намоён бўлувчи вилантеролнинг дозаси ошириб юборилишининг самаралари кучли яққолликда бўлганида кўриб чиқиш керак. Анамнезида бронхоспазм эпизодлари кузатилган пациентларга кардиоселектив бета-адреноблокаторларни эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Доза ошириб юборилган беморларни парвариш қилиш клиник асосланган бўлиши ва Миллий токсикология марказининг тавсияларига (агар мавжуд бўлса) мос келиши керак.

Чиқарилиш шакли

Ингаляция учун дозаланган кукун, 100/25 мкг, 200/25 мкг.

30 дозадан оч-кулранг рангли корпусли, оч-пушти рангли қопқоқли мундштук ва доза ҳисоблагичли пластик ингалятор. Ингалятор иккита алюмин стрип сақлайди, уларнинг ҳар бири оқ рангли кукун сақловчи 30 уялар сақлайди. Ингалятор намютгичли пакетча сақловчи алюмин фольгали кўп қаватли контейнерга жойланган. Контейнер енгил очилувчан фольга билан беркитилган.

1 контейнердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

+25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Совутгичда сақлаганда қўллашдан камида бир соат олдин ингаляторни ҳона ҳароратида иситиш керак.

Яроқлилик муддати

24 ой.

Ўрам очилгандан кейин препарат максимум 6 хафтагача сақланиши мумкин.

Ёрлиқнинг махсус ажратилган жойига ингаляторни утилизация қилиш санасини ёзиб қўйинг. Ингалятор контейнердан олинган заҳотиёқ санани ёзиб қўйиш керак.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.