ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ФЕРОФОРТ ПЛЮС
FEROFORT PLUS
Препаратнинг савдо номи: Ферофорт плюс
Таъсир этувчи модда (МНН): темир (III) гидроксид полимальтоза комплекси
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун сироп
Таркиби:
Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: элементар темирга эквивалент бўлган 50 мг темир (III) гидроксид полимальтоза комплекси;
ёрдамчи моддалар: суюқ сорбитол (70% кристаллизаторсиз), метилпарабен, пропилпарабен, лимон кислотаси моногидрати, натрий цитрати, аралаш меваларнинг таъми, ириска мойи таъми, тозаланган сув.
Таърифи: жигаррангдан тўқ жигарранг ранглигача бўлган сироп
Фармакотерапевтик гуруҳи: эритропоэзни рағбатлантирувчи восита
ATX коди: B03AB05
Фармакологик хусусиятлари
Ферофорт плюс сироп препарати темир (III) гидрооксиди полимальтозати кўринишида темир сақлайди. Ушбу макромолекуляр мажмуа турғун ва меъда- ичак йўлида эркин ионлар кўринишида катта миқдорда темир ажратиб чиқармайди. Мажмуа ядросини тузилиши табиий темир бирикмаси – ферритинга ўхшаш. Бундай ўхшашлик туфайли, Fe3+ ичакдан фақат фаол транспорт йўли билан қонга ўтади, бу сўрилиши концентрация градиенти бўйича юз берадиган темирнинг оддий тузларидан фарқли равишда препаратнинг дозасини ошириб юборилиши (интоксикация) эҳтимоли йўқлигини тушунтиради. Темир (III) гидрооксиди полимальтозати, темир (II) гидрооксиди полимальтозати – темир декстранидан фарқли равишда темир декстрини бўлиб, анафилактик реакцияларни ривожланиш эҳтимолини чақирувчи декстранларни сақламайди. Сиртдан Fe3+ гидроксидининг кўп ядроли марказлари полимальтозанинг кўпгина ноковалент боғланган молекулалари билан ўраб турулиб, умумий молекуляр массаси 50 минг Да эга комплекс ҳосил қилади, бу шунчалик каттаки, ичакнинг шиллиқ қавати мембранаси орқали унинг диффузияси Fe2+ гексагидратига қараганда тахминан 40 марта камдир. Сўрилган темир ферритин билан боғланган ҳолда, организмда асосан жигарда тўпланади. Кейинчалик темир суяк кўмигида гемоглобин таркибига қўшилади. Темир (III) гидрооксиди полимальтозати таркибига кирувчи темир, темирнинг оддий тузларидан фарқли равишда прооксидант хусусиятларига эга эмас, бу паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) ва жуда паст зичликдаги липопротеинларни (ЖПЗЛП) оксидланишини пасайишига олиб келади.
Организмда темир танқислигини тез тўлдиради, эритропоэзни рағбатлантиради, гемоглобинни тиклайди. Ферофорт плюс сироп тиш эмалини бўямайди.
Фармакокинетикаси
Ферофорт плюс сироп препаратида сақланувчи темир ичакдан қонга фаол транспорт йўли билан ўтади. Оғиз орқали қабул қилингандан кейин сўрилиш даражаси темир танқислигига боғлиқ (темир танқислиги қанчалик яққол бўлса, сўрилиши шунчалик юқори). Сўрилишнинг энг фаол жараёни ўн икки бармоқ ичак ва оч ичакда содир бўлади. Fe3+ нинг сўрилмаган қисми аҳлат массалари билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Ферофорт плюс сироп қуйидагиларда қўлланади:
- Темирнинг яширин танқислиги ва темир танқислиги анемияси, шу жумладан макроцитар анемияни, чақалоқлардаги етарли даражада озиқланмаслик оқибатидаги анемияни, хаддан зиёд қон кетиши оқибатидаги анемияни ва инфекциялар хамда хавфли касалликлар оқибатида юз берувчи, умумий ҳолсизлик, бош айланиши, ҳансираш, тана вазнини йўқотиш, кўз соққасини, тери ва тирноқ пластиналарини рангини очариши билан характерланувчи анемияни даволаш;
- Ҳомиладорликдан олдин, ҳомиладорлик давомида ва ундан кейин, шунингдек эмизиш даврида темир танқислиги анемиясини олдини олиш ва даволаш;
- Жадал ўсиш даврида, ўсмирлик даврида, жинсий етилиши даврида темир танқислиги оқибатидаги анемияни, ҳайз кўриш вақтида қон йўқотишда профилактик даволаш, шунингдек тавсия қилинган парҳез озуқани тўлдириш учун.
Қўллаш усули ва дозалари
Суткалик дозанинг ҳаммасини дарҳол қабул қилинади. Препаратни овқат вақтида ёки овқатдан кейиноқ қабул қилиш керак.
Ферофорт плюс сиропга бириктирилган ўлчам стаканчик ёрдамида препаратнинг аниқ миқдорини ўлчаб олишингиз мумкин.
Препаратнинг суткалик дозаси темир танқислигининг даражасига боғлиқ (суткалик дозалар жадвалига қаранг).
Суткалик дозалар жадвали:
Дозалаш ва даволаш давомийлиги темир танқислиги даражасига боғлиқ бўлиб, шифокор томонидан белгиланади.
Беморлар тоифаси | Аниқланган темир танқислиги (кундалик доза) | Яширин темир танқислиги (кундалик доза) | Анемияни профилактикаси
(кундалик доза) |
Ҳомиладорлик вақтида | 10 мл дан кунига 2-3 марта | 10 мл дан кунига 1 марта | 5 мл дан кунига 1-2 марта |
Катталар, 12 ёшдан ошган болалар ва эмизикли аёллар | 10 мл дан кунига 1-3 марта | 5 мл дан кунига 1-2 марта | 5 мл дан кунига 1 марта |
Болалар (1–12 ёш) | 5 мл дан кунига 1-2 марта | 2,5 мл дан кунига 1-2 марта | 2,5 мл дан кунига 1 марта |
Чақалоқлар | 2,5 мл дан кунига 1-2 марта |
Клиник яққол темир танқислигини (темир танқислиги анемиясини) даволаш давомийлиги гемоглобин даражаси меъёрлашгунча, 3-5 ойни ташкил қилади. Шундан кейин, темирнинг латент танқислигини даволаш учун керакли дозада препаратни қабул қилишни яна бир неча ой давомида давом эттириш керак, ҳомиладор аёллар учун эса, темир заҳиралари тиклангунча, камида, туғруққача давом эттириш керак.
Темирнинг латент танқислигини даволаш давомийлиги 1-2 ойни ташкил қилади.
Темирнинг яққол клиник танқислигида гемоглобин миқдорини нормаллашуви ва темир заҳираларини тикланиши, даволаш бошланганидан кейин 2-3 ой ўтгач юз беради.
Ножўя таъсирлари
Кўнгил айниши, қусиш, меъда фаолиятини бузилиши, аҳлатни қора келиши. Ножўя самараларнинг симптомлари (агар улар бўлса) дори воситасини қўллаш тўхтатилганидан сўнг бартараф бўлиши лозим. Агар симптомлар ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик.
Темирнинг ортиқча миқдори (масалан, гемосидероз ва гемохроматоз)
Темирни утилизациясини бузилиши (масалан, қўрғошинли анемия, сидеробласт анемия).
Темир танқислиги бўлмаган анемиялар (масалан, гемолитик анемия ёки В12 витаминининг етишмовчилиги чақирган мегалобласт анемия) да қўллаш мумккин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Органик кислоталар, кальций тузлари, фосфатлар, фитин препарати, холестирамин ва алюминий, магний ва кальций сақловчи антацид воситалар эримайдиган комплексларни ҳосил қилиш йўли билан темирни ўзлаштирилишига тўсқинлик қилади.
Бир вақтда қабул қилинганда темир тузлари ва тетрациклинни сўрилиши сусаяди.
Шунингдек, темир тузлари леводопанинг карбидопа билан комплекси, метилдопа, пеницилламин ва айрим хинолонлар (ципрофлоксацин, норфлоксацин ва офлоксацин) ни сўрилишини ва шу йўл билан уларнинг биокираолишлигини ва клиник самараларини сусайтириши тўғрисида хабар берилган.
Перорал темир препаратлари организмга бу дори воситалари билан бир вақтда ёки 2 соат давомида тушмаслиги лозим.
Махсус кўрсатмалар
Ферофорт плюс сироп билан бирга сут маҳсулотларини қабул қилманг.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар ушбу маҳсулотни қабул қилишларидан олдин маслаҳат олиш учун шифокорга мурожаат қилишлари лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрами кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юбориш симптомлари қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, оғиз ва қўлларни увишишини ўз ичига олиши мумкин. Специфик антидотлари мавжуд эмас, лекин тутиб турувчи даволаш чоралари кўрилиши лозим. Доза ошириб юборилганда шифокор организмдаги темир даражасини нормал ҳолатга келтириш ва симптомларни минимумга етказиш учун тегишли даволашни буюриши мумкин.
Чиқарилиш шакли
200 мл сироп қаҳрабо рангли ПЭТ бутилкада ўлчов стаканчаси билан, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга ўрамга жойланган.
Сақлаш шароити
Салқин, қоронғу ва қуруқ жойда ва + 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
Тайёрланган кундан бошлаб 3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича.