ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТАНТУМ® РОЗА
TANTUM® ROZA
Препаратнинг савдо номи: Тантум® Роза
Таъсир этувчи модда (ХПН): бензидамин
Дори шакли: вагинал эритма; вагинал эритма тайёрлаш учун кукун.
Таркиби:
100 мл вагинал эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,1 г бензидамин гидрохлориди (140 мл бир флаконда 0,14 г га мувофиқ келади);
ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, динатрий эдетати, атиргул (96% ли этанол, полисорбат 20 ва атиргул мойи), тозаланган сув.
Вагинал эритма тайёрлаш учун бир саше кукун қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,500 г бензидамин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: триметил-цетиламмоний паратолуолсульфонат, повидон, натрий хлориди.
Таърифи:
0,1% ли вагинал эритма: ўзига хос атиргул ҳидли, рангсиз тиниқ суюқлик.
Вагинал эритма тайёрлаш учун 500 мг кукун: бир хил оқ ёки деярли оқ рангли қумоқлар ва ёд заррачалари бўлмаган гранулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ностероид яллиғланишга қарши препарат.
АТХ коди: G02CC03
Фармакологик хусусиятлари
Бензидамин ностероид яллиғланишга қарши препарат бўлиб, индазоллар гуруҳига киради. Бензидамин антибактериал, яллиғланишга қарши, антиэкссудатив ва оғриқ қолдирувчи таъсирга, шунингдек гистопротектор фаолликка эга.
Бензидаминнинг таъсир механизми асосан унинг вазофаол аминларга антагонизм, ҳужайралар ва лизосомал мембраналарнинг барқарорлаштирувчи ва простагландинларнинг синтезини ингибиция қилувчи қобилияти билан тушунтирилади, бу яллиғланиш жараёнини тутиб туради.
Бензидамин микроорганизмларнинг мембраналари орқали тез кириб ҳужайра структурасини шикастлаши, метаболик жараёнларни ва ҳужайра лизисомаларини бузиши ҳисобига антибактериал таъсир кўрсатади.
Candida albicans га нисбатан замбуруғларга қарши таъсирга эга. Замбуруғларнинг ҳужайра деворини ва мицетларнинг метаболик занжирларининг структур модификациясини чақиради, шундай қилиб уларнинг репродукциясига тўсқинлик қилади, бу бензидаминни инфекцион этиологияли яллиғланиш жараёнларида қўллаш учун асос бўлади.
Фармакокинетикаси
Маҳаллий қўлланганда препарат шиллиқ қаватлардан яхши сўрилади ва яллиғланган тўқималарга киради. Препаратнинг чиқарилиши асосан буйрак ва ичак орқали метаболитлари ёки конъюгация маҳсулотлари кўринишида юз беради.
Маҳаллий қўллаш учун дори шакллари тизимли таъсирга эга эмас ва кўкрак сутига ўтмайди.
Қўлланилиши
– бактериал вагиноз;
– специфик вульвовагинитлар (мажмуавий даволашда);
– носпецифик вульвовагинитлар ва ҳар қандай этиологияли цервиковагинитлар, шу жумладан химиотерапия ва радиотерапия фонида иккиламчи ривожланганлар;
– гинекологик жарроҳлик операцияларидан олдинги ва кейинги асоратларнинг олдини олиш;
– туғруқдан кейинги даврда гигиеник восита сифатида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Интравагинал.
Вагинал эритма тайёрлаш учун кукун: бир саше ичидагисини 500 мл сувда бир марта ишлатиш учун эритилади.
Вагинал эритма: флакондаги эритма, бир марталик пуркаш учун ишлатишга тайёр ҳисобланади.
Флакон ичидагисини сув ҳаммомида иситиш керак. Муолажани ётқизиб ўтказиш керак, суюқлик қинда бир неча минут қолиши керак. Бир марта пуркаб ювиш учун флакондаги барча 140 мл ҳажм ишлатилади.
- Бактериал вагинозда: вагинал ювишлар суткада 1-2 марта 7-10 кун давомида.
- Ҳар қандай этиологияли носпецифик вульвовагинитлар ва цериковагинитларда, шу жумладан кимётерапия ва радиотерапия фонида иккиламчи ривожланганда, специфик вульвовагинитларда: мажмуавий даволаш таркибида суткада 2 марта камида 10 кун.
- Гинекологик жарроҳликда операциядан олдинги ва кейинги асоратларнинг олдини олишда ва туғруқдан кейинги даврда гигиеник восита сифатида суткада 1 марта 3-5 кун давомида.
Ножўя таъсирлари
Тантум® Роза препаратининг ҳар қандай ножўя самаралари тўғрисида маълумотлар йўқ.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Препаратни узоқ вақт қўллаш юқори сезувчанликка олиб келиши мумкин.
ДИҚҚАТ: препаратни узоқ вақт давомида қўлламанг. Агар яхшиланиш бўлмаса, шифокорга мурожаат қилинг.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Тантум® Роза препаратининг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Ҳомиладорлик ва лактация
Тантум® Роза препаратини ҳомиладорлик ва лактация, эмизиш вақтида маҳаллий қўллашга биронта ҳам қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд эмас.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қўллаш автотранспортни бошқариш қобилиятига диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Тантум® Роза препаратининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.
Чиқарилиш шакли
Вагинал эритма:
– 140 мл дан препарат оқ рангли канюлали қопқоқ ва конюлали ҳимоялаш ва маҳкамлаш учун ярим тиниқ қопқоқчали йўналтирувчи учликка эга бўлган пушти рангли флаконда.
– 5 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Вагинал эритмани тайёрлаш учун кукун:
– 9,44 г дан кукун термик усулда ёпиштирилган қоғоз, полипропилендан сашеда.
– 10 сашедан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Вагинал эритма: ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Вагинал эритма тайёрлаш учун кукун: 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
Тантум® Роза вагинал эритмаси – 4 йил;
Тантум® Роза вагинал эритма тайёрлаш учун кукун – 5 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.